ишлаб чиқаришни ташкилий-техникавий даражасини таҳлил
қилиш ва унинг истиқболлари
Янгиликларни илгари суриш учун аниқ ифодаланган стратегия
жуда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Стратегия – рақобатдошларга нисбатан мазкур корхона
салоҳияти ва кучини мустаҳкамлашга қаратилган, ўзаро боғлиқ
бўлган тадбирлар мажмуидир. Бошқача қилиб айтганда, стратегия -
қўйилган мақсадларга эришишнинг батафсил, ҳар томонлама
стратегик режалаштириш заруриятини тан олган ва уни фаол жорий
этаётган корхоналар сони кундан кунга ошиб бормоқда. Бу ўсиб
245
бораётган рақобат билан ҳам белгиланади. Рақобат курашида жон
сақлаш ва ғолиб бўлиш учун фақатгина бугунги кун билан яшаш
эмас, балки мумкин бўлган ўзгаришларни кўра билиш ва
режалаштириш лозим. Изланишлар, тадқиқотлар ва инновациявий
фаолиятнинг бошқа шаклларини ўтказиш режаларини ишлаб
чиқиш стратегия танлаш билан боғлиқ.
Стратегик режалаштириш иккита асосий мақсадни кўзлайди.
Ресурсларни самарали тақсимлаш ва фойдаланиш. Бу
«ички стратегия» деб ном олган. Капитал, технологиялар, одамлар
каби чекланган ресурслардан фойдаланиш режалаштирилади.
Бундан ташқари янги тармоқларда корхоналарни харид қилиш,
исталмаган тармоқлардан чиқиб кетиш, корхоналар самарали
«портфелини» танлаш амалга оширилади.
Ташқи муҳитга мослашиш. Ташқи омиллар (иқтисодий
ўзгаришлар, сиёсий омиллар, демографик вазият ва ҳ.к) ўзгаришига
самарали мослашишни таъминлаш вазифаси қўйилади.
Стратегик режалаштириш кўп сонли тадқиқотларни амалга
ошириш, маълумотларни йиғиш ва таҳлил этишга асосланади. Бу
бозор устидан назоратни йўқотмасликка имкон беради. Бунда
замонавий шароитлар тезкор тарзда ўзгаришини ҳам ҳисобга олиш
лозим. Демак, стратегия шундай бўлиши керакки, лозим бўлганда
уни йўққа чиқариш мумкин бўлсин. Стратегияни ишлаб чиқиш
корхона умумий мақсадини ифодалашдан бошланади. У ҳар бир
инсонга тушунарли бўлиши керак. Мақсад қўйилиши корхонанинг
ташқи муҳит, бозор ва истеъмолчилар билан ўзаро алоқаларида
муҳим роль ўйнайди.
Корхонанинг умумий мақсади қуйидагиларни ҳисобга олиши
лозим:
¾ корхона фаолиятининг асосий йўналиши;
¾ ташқи муҳитдаги иш тамойиллари (савдо тамойиллари;
истеъмолчига муносабат; бизнес алоқаларни юритиш);
¾ корхона маданияти, унинг анъаналари, иш муҳити.
246
Мақсадни танлашда қуйидаги иккита жиҳатни ҳисобга олиш
лозим: корхона мижозлари кимлар ва у қандай эҳтиёжларни
қондириши мумкин.
Умумий
мақсад
қўйилгандан
сўнг,
стратегик
режалаштиришнинг
иккинчи
босқичи – мақсадларни
конкретлаштиришга ўтилади. Мисол учун, қуйидаги асосий
мақсадлар қўйилган бўлиши мумкин:
¾ даромадлилик;
¾ бозорлар (савдолар ҳажми, бозор улуши, янги линияларни
жорий этиш);
¾ иш унумдорлиги;
¾ маҳсулот (ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми, янги
товарларни ишлаб чиқариш ёки айрим моделларни ишлаб
чиқаришни тўхтатиш ва б.);
¾ молиявий ресурслар (капитал ҳажми ва тузилмаси; шахсий
ва қарз капиталининг нисбати; айланма капитал ҳажми ва б.);
¾ ишлаб чиқариш қувватлари, бино ва иншоотлар;
¾ ИТТКИ ва янги технологияларни жорий этиш. Асосий
кўрсаткичлар, технологик тавсифлари, қиймати, жорий этиш
муддатлари;
¾ ташкил этиш – ташкилий тузилма ва фаолиятдаги
ўзгаришлар;
¾ инсон ресурслари (улардан фойдаланиш, ҳаракати, ўқитиш
ва ҳ.к;
¾ ижтимоий масъулият.
Муайян жамият эҳтиёжларини қондириш учун маҳсулот ишлаб
чиқаришга ихтисослашган рақобатбардош ишлаб чиқариш
субъекти (корхона, фирма), ҳар бир муайян вақт оралиғида,
техниканинг учта – кечаги, бугунги ва эртанги (истиқболли) –
авлодига мансуб товар устида фаолият юритиши лозим.
Техниканинг ҳар бир авлоди ўз ривожланишида муайян ҳаётий
циклни босиб ўтади. Корхона t
1
дан t
3
га қадар бўлган вақт
оралиғида, бир-бирини кетма-кет ўрнини босувчи техниканинг учта
247
А, В, С авлоди устида иш юритсин. В маҳсулотни ишлаб чиқариш
бошланиши ва ўсиши босқичида (t
1
давр) уни ишлаб чиқариш
харажатлари катта, талаб эса кичик, бундай ҳолат уни кўзланган
ҳажмда ишлаб чиқаришни чеклайди. Бир вақтнинг ўзида А
маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажми етарлича катта, С маҳсулот эса
умуман ишлаб чиқарилмайди. В авлод маҳсулотини ишлаб
чиқариш барқарорлашуви босқичида (t
2
давр, тўйиниш, балоғат ва
стагнация босқичлари) унинг технологияси тўлиқ ўзлаштирилган;
талаб етарлича катта. Бу ушбу маҳсулотни максимал ҳажмда ишлаб
чиқариш ва ундан энг катта даромад олиш давридир. А маҳсулотни
ишлаб чиқариш пасайган ва яна тушиб бормоқда («б» диаграмма).
Ушбу функциялар бажарилишини янада самарали таъминловчи,
техника янги авлодининг (С маҳсулот) пайдо бўлиши билан, В
маҳсулотга бўлган талаб пасайишини кузатиш мумкин (t
3
давр) –
уни ишлаб чиқариш ҳажми ва у олиб келаётган даромад қисқаради
(«в» диаграмма), техниканинг А авлоди эса умуман йўққа чиқади.
Корхона умумий даромадининг барқарор миқдори, бир-бирини
ўрнини босувчи маҳсулотлар (техника авлодлари) ўртасида
кучларни тўғри тақсимланиши билан таъминланиб турибди.
Корхона фан-техника сиёсатини шакллантириш ва амалга
оширишдан мақсад, айнан шундай тақсимотга эришишдир. Ушбу
сиёсатни оптималлаштириш, бир-бирини ўрнини босувчи ва ўзаро
рақобатдош техника авлодларининг техник ва технологик
имкониятлари тўғрисида маълумотга эга бўлишни талаб қилади. У
ёки бу техник ечимни ўзлаштириш жараёнида, унинг жамият
эҳтиёжларини қондириш қобилияти ва иқтисодий тавсифлари
ўзгариб
боради,
айнан
шу
ҳолат
техника
авлодлари
ривожланишининг циклик характерини белгилаб беради.
248
9.3.1-расм. Бир-бирини ўрнини босувчи маҳсулотларни (А,В,С)
Do'stlaringiz bilan baham: |