Мавзу: 2-3. Тренинг тарихи ва гуруҳий терапеянинг шаклланиши
Режа:
Антик давр файласуфларининг тренинг хақидаги илк қарашлари
Россияда тренингнинг вужудга келиши ва олимларнинг олиб борган ишлари
Узоқ хориж олимларнинг тpенинг юзасидан олиб бoрган ишлари
Шарқ уйғониш даври алломаларининг тренинг хақидаги фикрлари
Мавзу юзасидан таянч сўзлар: тренинг,антик давр, шарқ уйғониш даври, узоқ хориж,фазилатларни шакллантириш, жисмоний соғломлик,руҳий касаллар, гуманистик психология.
Бизга маълумки Антик давр файласуфларининг дастлабки қарашлари бир қатор фанларга асос солинишига туртки бўлган. Айнан антик давр файласуфлари деярли барча фанларнинг узоқ ўтмишини очиб берган холда, хозирги кундаги қонуниятлар ўша даврда хам мавжуд бўлганлиги ва уларнинг бошланғич нуқтаси антик даврга бориб тақалишини тақозо қилади. Файласуфлар томонидан айнан “тренинг” термини ишлатилмаган бўлса хам лекин жисмоний машқлар натижасида инсонларда малака ва кўникмаларни хосил қилиш фойдаланиш инсон учун хаётда, чидамли, матонатли, ўз кучига ишончни юзага келтиради деб таъкидлайди. Бу фикрларнинг айнан бугунги кунга тўғри келиши, тренингда психогимнастик машқлар орқали инсон ўзида хаётда тўғри йўл топишга, қийинчиликларни ўзи хал қилиши, тўғри фикр чиқара олиш учун малака ва кўникмалар хосил қилади.
Файласуфларниинг фикрларига қайтадиган бўлсак, қадимги юнонистонлик идеалистк файласуф ва олим Арасту (384-322) ўзининг фикрларини қуйидагича баён этади. Арстунинг фикрича инсонда фазилатлар хосил бўлиши учун эзгу хулқ одатларини ва кўникмаларни таркиб топтирадиган ва мунтазам ўтказиладиган жисмоний машқлар бўлиши зарурдир. Бунга одатланиш, бунинг учун доимий харакат ва истак бўлиши лозим. Бунинг натижада одатий кўникишдан ахлоқий хатти-ҳаракатлар хосил бўлади деб таълим беради
Қадимги юнон материалистик файласуфи Демокрит (460-370)нинг фикрича, ахлоқий фазилатлар ва кўникмалар доимо мехнат қилиш орқали хосил қилинади. Мехнат қилиш доимий куч ва матонатни, жисмоний қувватни талаб эатади. Зеро, мехнат ва жисмоний қувват инсонларда бир қатор яхши фазилатларни рўёбга чиқаради деб таъкидлайди.
Қадимий Спартада хам илк фикрлар мавжуд бўлиб, бу фирклар айнан болаларнинг бақувват, жисмоний соғлом бўлиши учун турли машқлар ва ўйинлар билан чиниқтирилар эди. Спарталиклар ўз фарзандларини жисмоний машқлар орқали совуққа, очликка, оғриққа бардош беришга ўргатиб борар эдилар. Жисмоний машқларни бажариш жараёнида 6-7 боладан ташил топган гурхларга бўлиб хар бир гурухларга алохида вазифалар берар эдилар. Бундан мақсад гурухда болалар ўртасида бир-бирига бўлган ишончни шакллантириш эди. Сабабки уларда таълимнинг асосий қисмини харбий гимнастика машқлари эгаллар эди. Бу машқлар ўта қийинлиги билан ажралиб турарди чунки қадимги Спарталиклар ўзларга бақувват ва жисмонан соғлом жангчиларни тайёрлашар эди.
Антик даври файласуфларининг илк фикрлари мазмун ва мохият жихатидан мақсад ва вазифа жихатидан хозирги замон тренинг машғулотлари мақсадига тўғри келади. Бу билан антик даврларда тренинг машғулотлари ўтказилган деган фикр нотўғри. Лекинг айнан антик давр файласуфлариниг илк қарашларида ўйин ва машқлар инсон хаётида ва унинг рухиятига ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлаб ўтилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |