«МУАММО» Бу муаммо вазиятни инсон учун шахсий аҳамиятини камайтириб ички хотиржамликни орттириш учун ҳизмат қилади. Сиз 10-15 минут давомида бу Машқни бажариб кўринг. Кўзингизни юминг. Қуйдаги манзараларни тасаввур қилиб кўринг. Охирги вақтда сизни қийнаётган муммолар ҳақида ўйланг. Ҳаёлан уларни 2-3 ибора билан ифодаланг. Сизни муоммоларингиз билан ўртоқлашган шахсни қиёфасини кўз олдингизга келтиринг. У сизга нима деди, сиз унга нима жавоб берганингизни эслаб кўринг. Бу суҳбат жараёнидан ташқарида кузатув сифатида қаранг. Масалан: сиз ва суҳбатдошингизни гўё ойнада кўргандек тасаввур қилинг.
Бу манзарани яқин қўшниларингиз, танишларингиз, яъни қариндошларингизни киритинг. Уларни ечилмаган қандай муоммолари бор? Уларни нима қийнаяпти. Ҳаётда улар қандай қийинчиликларни енгиб ўтишлари керак. Яшаётган уйингиз, сиз билан яшаётган одамларни тасаввур қилинг.
Тасаввур қилаётган манзарангиз кенгайиб бориши билан унга сиз яшаётган мамлакат унинг қишлоқ ва шаҳарларини қўшинг. Яни узоқроққа кўз тикинг: қуёш системиси уни атрофидаги айланаётгани. Ер галактикасини бепоёнлари, ерда яшаётган одамларни муоммолари бу бепоёнлар олдида муамоингиз ҳам кичкина эканлигини тасаввур қилинг. Энди ҳолатингизга берилиб, ўз муоммоларингизни 2-3 ибора билан ифодаланг.
Сиз энди нималарни ҳис қилаяпсиз?
Муаммоли вазиятда тафаккур қилинг
Ҳаётда ишда ўз тафаккурингизга эга бўлинг. Муоммоли вазиятда кўп сиқилманг. Чунки ҳар бир инсоннинг яхши ва ёмон тамонлари бўлади. Ишларингизни тамомлагандан сўнг, уни бахолашни ўрганинг. Бундан яхши ва ёмон томонларингизга алоҳида эътибор беринг. Баҳолашда ўз кайфиятингизга қаранг. Кайфиятингизни кўтаришга ҳаракат қилинг. Биринчи навбатда олган танбеҳларингиз ва рағбатлантиришларингизга эътибор қилиб, яхши ва ёмон томонларингизни ҳисобланг.
Ҳаётда ва ишда ҳар нарсага улгуринг. Негатив ҳолатда бўлинг. Сиз муоммоли вазиятга қандай кириб қолдингиз, ўйлаб кўринг. Нима сиз учун умидсизлик келтиради.
Ўз-ўзини баҳолаш.
Тозза қоғоз олинг. Листни иккита чизиқ билан бўлинг. Чал томонига ўзингизда бўлган яхши сифатларни номер ва тартиб Билан ёзинг. Бу сифат 20 та бўлиши мумкин.Бунга 20 минут вақт ажратинг. Ўнг томонига эса худди шундай қилиб ёмон сифатларингизни ёзинг.Кейин солиштиринг. Муоммоли вазиятда бу сифатлар сизга қандай ёрдам беради.
Ўзингизни баҳолашда фвқат тўғрисини ёзинг. Чунки сизни ҳеч ким ўзингизчалик тушунмайди. Ўз тақдирингизни ҳеч қачон буровга ишониб топшириб қўйманг.
Инсонлар ўзларини баҳолашда асосан 3 тоифада бўлади:
1. Энергияли Бу кўпроқ холерик турдагиларга хос. Чунки уларни йўтиқ томони доимо актив. Улар ўз қобилиятларига ишонади. Ўз муаммосини ўзи ҳал қилади, умуман ҳаётида очиқкўнгил