" Материалшунослик ва янги материаллар технологияси " кафедраси
5320100 – “Материалшунослик ва янги материаллар технологияси” йўналиши учун
“TЕРМИК ВА КИМЁВИЙ - ТЕРМИК ИШЛАШ НАЗАРИЯСИ ТЕХНОЛОГИЯСИ” ФАНИДАН КУРС ЛОЙХАСИНИ бажариш бўйича УСЛУБИЙ КЎРСАТМА
Aндижон-2017
«ТАСДИҚЛАНГАН» Андижон машинасозлик институти Ўқув -услубий
Кенгашида кўриб чиқилган ва
тасдиқланган
Кенгаш раиси____________Қ.Эрматов
№____«__» ______ 2017 й.
«МАЪҚУЛЛАНГАН» «Автоматика ва электротехника» факультети илмий
кенгашида мухокама қилинган ва
маъқулланган
Кенгаш раиси________ Т. Турғунов
№____ «__» ______ 2017 й.
«ТАВСИЯ ЭТИЛГАН» “МЯМТ” кафедраси мажлисида мухокама қилинган ва
тавсия этилган
Кафедра мудири _______ З. Мадаминов
(Кафедра мажлисининг ___ - сонли баённомаси
«___» ________2017 й.)
Тақризчилар: 1. М. Мирзаева - “МИЧА” кафедраси доценти, т.ф.н.
2. А. Исмоилов-“ЭЭЭ” кафедраси доценти, т.ф.н.
Тузувчилар: 1. З. Мадаминов- “МЯМТ” кафедраси мудири
2. М.Умаровалар “МЯМТ” кафедраси доценти, т.ф.н.
Термик ишлов бериш фанидан курс лойихасини бажариш учун услубий кўрсатма Курс лойихасини бажариш бўйича услубий кўрсатма талабаларнинг мустақил ижодий ишини йўналтирувчи хужжат бўлиб, талабаларда маълумотномалар норматив адабиётлар, давлат ва тармоқ стандартлари билан, каталоглардан фойдаланишни ўрганиш, илмий-изланишларни бажариш кўникмаларига эга бўладилар. Қабул қилинган технологик қарорларни технологик ва конструктив хужжатларда акс эттириш кўникмаларини хосил қиладилар.
“Термик ва кимёвий-термик ишлов бериш назарияси ва технологияси” фанидан курс лойихаси талабаларнинг комплекс мустақил иши бўлиб, ўз ичига берилган детал ва заготовкаларга термик ишлов бериш технологиясини ишлаб чиқиш лозим бўлади.
Курс иши (лойихаси) назарий олинган билим ва кўникмаларни мустахкамлаш, чуқурлатиш ва умумлаштириш кўзда тутилган.
Курс иши (лойихасини) химоя қилиш муҳим назорат этапи бўлиб, бунда талаба қилинган ишлар юзасидан қисқа баён қилиш билиш билан, қабул қилинган технологик ва конструктив коррозияларни тўғрилигини исбот қилишни таъминлаши керак.
Курс лоихасининг хажми ва тузилиши “Термик ва кимёвий - термик ишлов бериш назарияси ва технологияси” фани курс иши (лойихаси) тушунтириш хати ва чизмалардан ташкил топган. Термик ва кимёвий термик ишлов бериш назарияси ва технологияси фанининг курс лойихаси 53201000 йўналиши талабаларига 2-А1 ёки 5-А3 фармат чизма бажаришлозим бўлади.