«Биз ким-мулки турон,
Амири Туркистон биз,
Биз ким – миллатларнинг,
Энг қадими ва улуғи,
Туркнинг бош бўғини биз».
Улуғ бобокалонимиз Амир Темур Кўрагоний «бош бўғини биз»
деган иборасини мутлақлаштириб, бошқа қардош халқларни
камситиш ниятидан ҳоли. Бунинг учун ҳеч қандай зарурат йўқ.
Шахс инсоний фазилатлари маънавий такомилида аввало
миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигини яна бир бор шулар
билан изоҳлаш мумкинки, бой ва гўзал она тилимиз билан узвий
боғлиқ ҳолда ўлмас миллий қадриятларимиз ҳам маънавий, ҳам
мафкуравий, тарбиямизнинг муҳим бир қисми дейиш мумкин. «Жа-
мики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она
тилининг бетакрор жозибаси билан сингади… Она тили – бу мил-
латнинг руҳидир. Ўз тилини йўқотган ҳар қандай миллат ўзлигидан
жудо бўлиши муқаррар». Ёки миллий қадриятларимиз негизида
аѐлнинг оиладаги, жамиятдаги мавқеи кундан-кунга ошиб бораѐт-
ганлигини кўрамиз.
Бир томондан аѐл ва она мудом эзгулик тимсоли, мураббий ва
комил инсон тарбиячиси бўлиб келганининг гувоҳимиз. Бугунги кун-
да Олий Мажлисининг қуйи Қонунчилик палатасида умумий
депутатлар (150 депутат) сонининг 33 нафари (22 фоиз) хотин-
қизлардир.2 Олий Мажлис 100 нафар Сенатининг 15 нафари аѐл-
лардан иборат (15 фоиз). Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
спикери Д.Тошмуҳаммедовадир.
Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Шу боисдан ҳам
оиланинг жамиятдаги ўрни, тарбиявий аҳамияти, қадр-қимматини
англаб етмасдан, оилага миллат манфаати нуқтаи назаридан ѐн-
дашмасдан туриб, биз истаган юксак маънавиятни, халқчил
мафкурани ярата олмаймиз.
1
Ўзбекистоннинг миллий истиқлол мафкураси. –Тошкент: Ўзбекистон, 1993. – Б. 67.
51
Миллий маънавий қадриятлар асосида жамият ҳаѐтидаги то-
тувликни таъминласа, комил инсон тарбиясида яна бир муҳим таянч
-
маҳалла муҳим ўрин тутади. Маҳалла деганимизда, авваламбор,
муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган ва ривожлантирадиган,
шу билан бирга, келажак авлодлар қандай бўлиб етишишига бево-
сита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғи, ҳаѐ мактабини тасаввур
этамиз. Мамлакатимизда ўзини ўзи бошқариш органлари фуқаролик
жамиятининг асосий институти сифатида йилдан-йилга такомилла-
шиб бормоқда.
Шунингдек,
мазкур
органларнинг
бошқарув
тизимидаги
кўламининг кенгайиб бориши билан ҳуқуқий давлатнинг ўз
ваколатларини демократик тамойиллар асосида амалга ошириши
учун қулай ва кенг имкониятлар пайдо бўлмоқда. Шу боисдан
«Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва
фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»да ҳам бу
масалага янада катта эътибор қаратилмоқда. «Фуқароларнинг ўзини
ўзи бошқариш институти – маҳалла фаолиятининг ташкилий
асосларини янада такомиллаштириш, унинг вазифалари кўламини
кенгайтириш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан ўзаро
яқин муносабатларини таъминлаш алоҳида долзарб аҳамият касб
этмоқда».
Бағрикенглик, ўзаро меҳр-оқибат сингари ноѐб инсоний
фазилатлар айнан маҳалла муҳитида камол топади. Шу маънода,
маҳаллани ўзини ўзи бошқариш мактаби, таъбир жоиз бўлса,
демократия дарсхонаси, деб аташ мумкин.
Шахс инсоний фазилатлари маънавий такомилида умуминсоний
қадриятлар
ҳам
алоҳида
ўринга
эга.
Бизнинг
миллий
хусусиятларимиз умуминсоний қадриятлар билан боғланиб кетган.
«Асрлар
давомида
халқимиз
умумбашарий,
умуминсоний
қадриятлар такомилига улкан ҳисса қўшган. Турли миллат
вакилларига ҳурмат, улар билан баҳамжиҳат яшаш, диний
бағрикенглик, дунѐвий билимларга интилиш, ўзга халқларнинг илғор
тажрибалари ва маданиятини ўрганиш каби хусусиятлар ҳам
халқимизда азалдан мужассам».
Аввало, ҳар бир одам жинси, ирқи, миллати, ѐши, касби,
эътиқодидан қатъий назар башар фарзанди, инсондир. Шу умумий
моҳият барча одамлар, миллатлар учун бирдай аҳамиятли ва
қадрли бўлган предмет, ҳодиса, жараѐн, муносабатларни
фарқлашга имкон беради.
Умуминсоний қадриятлар инсоният тарихининг яхлитлигини
ифодалайди, у даврлар ўтиши ва ижтимоий ҳаѐтнинг ўзгариши
билан бир қаторда такомиллашиб, ривожланиб, тобора кўпроқ
халқларни, миллатларни, инсонларни яқинлаштирувчи ва камол
52
топтирувчи кучга айланиб боради. Инсонпарварлик ва ижтимоий
адолат, эркинлик ва озодлик, барқарорлик ва фаровонлик, эзгулик
ва тараққиѐтга бўлган интилиш умуминсоний қадриятларнинг муҳим
жиҳатидир.
Таниқли олим Қ.Назаров фикрича, миллий ва умуминсоний
қадриятлар узвий боғлиқ ва таъсирлашувга ўзаро бойиб боради.
Умуминсоний аҳамият касб этган миллий қадриятлар барча халқлар
учун муҳим қадриятга айланади. Шу жиҳатдан умуминсоний
қадриятлар миллий қадриятлардан мазмунан кенгдир, келиб чиқиши
бўйича барча одамзодга тегишлидир. Ҳеч бир миллатнинг бошқа
халқлардан ажралган ҳолда ривожлана олмаслиги, айниқса, ҳозирги
даврда бирор ҳалқнинг якка ўзи жаҳон цивилизациясидан алоҳида
ҳолда тараққий этмаслиги маълум.
Демак, умуминсонийлик миллий ва шахсий қадриятлар орқали
намоѐн бўлади. Умуминсонийликнинг устуворлиги бу ҳар бир инсон
бахт-саодатли, озод ва эркин бўлиши, жамиятда амалга оширилаѐт-
ган барча ишлар, ўзгариш ва ислоҳотлар инсон манфаатларига
хизмат қилиши лозим, деган қарашга асосланади.
Ана шу сабабдан ҳам инсон эркинлиги, унинг ҳақ-ҳуқукларини
таъминлаш, қонун устуворлиги, демократия, фикрлар ранг-
баранглиги ва ижтимоий плюрализмга эришиш умуминсоний
қадриятлар устуворлигига амал қилиш сифатида қаралмоқда.
Бугунги кунда жаҳон давлатларининг ички ва ташқи сиѐсатида ана
шу
тамойилларга
амал
қилиниши
–
умуминсонийликнинг
устуворлиги ғоясига таяниш, бу ғояни амалга ошириш сифатида
баҳоланмоқда.
«Фарзандларимизнинг қалби ва онгида Ватанга муҳаббат,
миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғусини сингдириш,
уларни барча бало-қазолардан, бизга бегона бўлган таъсирлардан
огоҳ этиш ва ҳимоялаш, болаларимизни шу руҳда тарбиялашга
алоҳида эътибор бериб келаѐтганимиз жамиятимизнинг бугунги ва
эртанги куни учун нақадар муҳим эканини, ўйлайманки, ҳаммамиз
яҳши англаймиз».
Халқнинг маънавий ва маданий мерослари шу халқнинг қандай
даражада ривожланганлиги, кишиларининг билими, дунѐқараши
ҳақида ҳам маълумот беради. Албатта, кишини лол қолдирувчи
биноларни қуриш, уларни табиат инжиқликларига дош бера
оладиган қилиб барпо этиш, эртаклардагидек гўзал қилиб вужудга
келтириш ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди.
Собиқ иттифоқ даврида эса бу ѐдгорликларни эҳтиѐтлаш,
таъмирлаш ишлари суст борди. Ўзбек халқининг тарихини ўзида
мужассамлаштирган бу санъат асарларига муносабат мерос
сифатида умуман йўқ эди дейиш ҳам ноўрин. 1989 йил 1
53
сентябргача республикамизда 9310 та ҳаракатсиз ѐдгорликлар
ҳисобга олинган. Улардан фақат 6466 тасигина (ѐки 70%) давлат
муҳофазасига ўтказилган
1
.
Дунѐ халқларининг бой маънавий ва моддий мерослари бўлган
архитектура ѐдгорликлари шу халқнинг ҳаѐти, билими, дунѐқараши,
санъати ҳақида доим маълумот бериб туради.
Дунѐ маданиятининг бебаҳо санъат асари бўлган Леонардо да
Винчининг «Моно Лиза»си каби, Шоҳ Жаҳон қолдирган Тож Маҳал,
Париждаги Эйфель минораси, Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз,
Хива, Тошкентдаги гумбазлар ҳам бетакрор санъат асарлари ва
халқнинг битмас-тугалмас мероси ҳисобланади.
Бизнинг аждодларимиздан мерос бўлиб қолган жуда кўп
маънавий ва моддий бойликларимиз мавжуд. Буларни билиш,
ўрганиш, улардан ўз фаолиятимизда фойдаланиш улкан ютуқларга
олиб бориши табиий. Миллат, халқ эса буларни келажак авлодларга
етказиб, уни тарбиясида, ҳаѐт фаолиятида, билим, маданият
соҳасида комил инсон бўлишларига шарт-шароитларни яратиб
беради. Халқ мисқоллаб бунѐд этган ўз меросларини ардоқлаб,
авайлайди ва авлодларга етказади. Эндиликда миллат сифатида ўз
аждодларимиз
қолдирган
мерос
ва
қадриятларни
билиб
бормоқдамиз.
«Деҳлида ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида биз кўрган
тарихий ва маданий ѐдгорликлар ғоятда юксак қадриятлар бўлиб,
уларга боқиб, бефарқ қолиш мумкин эмасди. «Лаъл қалъа» (Қизил
қалъа) мажмуидаги меъморчилик санъатининг бетакрор обидалари,
шунингдек, «Ҳумоюн мақбараси» ансамбилининг гўзаллиги, айниқса,
бизни лол қолдирди.
Бу обидалар Амир Темур авлодлари – бобурийлар
раҳномалигида бунѐд этилганини эшитган менинг сафдошларим –
ўз ҳайратларини ҳеч қаерга сиғдира олмас эдилар».
Ўшанда «Лаъл қалъа»даги улкан Боғ ва бир-биридан гўзал
обидаларни томоша қилиб юриб, айлана гумбазли, ранго-ранг
нақшинкор, «осмони» кенг бир залга кириб келдик, – деб ўз фикрини
давом эттиради Н.Fойибов. - Залнинг баланд гумбази доираси,
«гардиши»да араб алифбосида қуйидаги байт битилган эди:
Do'stlaringiz bilan baham: |