Хар кўзки, агар олмаса ибрат кўрдир,
Хар лукма, агар бермаса лаззат, шўрдир.
Хар тун, агар ўзгармаса, тунмас у кафан,
Хар хонаки бирдек тураверса, гўрдир.
3
1
Камолов Н. Тасаввуф. I - жилд. – Тошкент: Ёзувчи, 1996. – Б. 113.
2
Хаккул И. Адл оѐгини тутки, бўлиб шод ичай... Жамият ва бошқарув, №1. 2001. –Б. 15-16.
3
Гайбуллох ас-Салом сайди Умар. Толибнома. – Тошкент: 1997. – Б. 53.
79
Ҳаѐт бор экан ўзгариш, ривожланиш, маънавий юксалиш айрим
ҳолларда эса инқирозлар, дебсинишлар, маънавий қашшоқланиш
ҳолатлари ҳам кўзга ташланиб туради. Ана шундай ҳолатларни
бартараф этиш учун инсон, аввало, атрофга ибрат кўзи билан
қараши, ҳаѐтнинг ўзидан, хусусан ғайриинсоний воқеликдан ҳам
инсоний маъно топиши, бунинг учун эса жараѐнлар ичига чуқур
кириб бориш, теран ақл-идрокни, мазкур жараѐнларни бир қанча
мухитларда синаб кўриш, мукояса этиш (чоғиштириши) қобилиятига
эга бўлишни талаб калади.
Бир сўз билан айтганда ҳаѐт ҳақиқатдан ибрат ола билишга
ўрганиш зарур. Зеро, буюк мутафаккир шоир Рудакий ѐзганидек:
Хар киши ҳаётдан олмаса таълим,
Унга ўргата олмас ҳеч бир муаллим.
Биз бу ташбехларни бекорга келтирганимиз йўқ. Чунки, ибрат
орқали воқейликдаги маълум ҳодисаларни моҳиятини теран англаш
ҳаѐтий масалаларни ечимини топишга ѐрдам берувчи маънавий-
аҳлоқий ҳамда тарбиявий аҳамиятга молик жараѐнларга ихлос би-
лан қараш, уни ўрганиш билан халқимиз ва миллатимизнинг
ихлосмандлик анъаналарига садоқатни янада мустаҳкамлаш мум-
кин бўлади.
Ўз навбатида ихлосмандлик ҳам миллий урф-одатларимизнинг
моҳиятини ташкил этади. Жумладан, инсонга, дўстга, кексаларга,
мураббийга, мехмонга, меросга ҳурмат эхтиром халқимизнинг энг
яҳши ҳислатидир. Ихлос инсон қалбининг нодир бисоти, у инсоннинг
энг қимматли туйғуси, виждон, шарафи, иймони, лафзидир.
Яҳшиликка ихлос қўйсанг, ѐмонликдан халос бўласан дейишади
донолар. Инсонга ихлос аввало, салом беришдан бошланади.
Салом дилни-дилга улайдиган меҳр кўприги, меҳр-оқибат ва одоб-
ахлоқли қиладиган каломи шариф. Одам одамни кўриши билан
“Ассалому алайкум” деб хитоб қилади.
Яҳши оилада тарбия кўрган болалар қўлини кўксига қўйиб,
хурмат-эхтиром билан катталарга, у танишми, нотанишми бундан
катъий назар салом беради. Салом-алик инсоний муносабатлар
ўлчовидир.
Инсон руҳий кечинмаларининг торозуси бўлмиш саломлашиш
сехрли кучга эга. Зеро, у инсонни кўнглини юмшатади, кишиларни
бир-бирига бўлган меҳр-муруввати ҳамда ихлосини оширади.
Одамларнинг бир-бирига меҳр қўйиши учун улар бир-
бирларининг дилларига йўл топа билишлари керак. Ривоят
қилинишича, жаҳонгашта сайѐҳдан бир донишманд – шунча жаҳон
кезасан, умрингда бирон-бир ғарибнинг кўнглини овлаганмисан? –
80
деб сўрабди. Шунда сайѐҳ: одамлар кўнглини олмаганим учун жаҳон
кезиб юрибман, – деган экан. Ҳақиқатдан ҳам инсон кўнглини овлаш
учун аввало кишида унга нисбатан меҳр-шавкат бўлиши керак.
Ўшандагина уни меҳрини қозониш осон бўлади. Кишига меҳр
қўйиш уни ҳурмат қилишдан, уни меҳнатини эъзозлашдан
бошланади.
Ихлосмандлик анъаналарига эҳтиѐжмандликнинг бош сабаби
ҳам бизнингча, ана шу олийжаноб инсоний фазилатларга эга
бўлишга интилиш бўлса керак.
Иқтисодий мўжизалар макони бўлган давлатлар тажрибаси
шундан далолат берадики, қаерда маънавият, илм-фан, техника
каби соҳалар ривожига асосий эътибор берилса, ўша ерда
ижтимоий юксалиш, тараққиѐт тез ва самарали ривожланади.
Ўз замонасининг илгор маърифатпарварларидан бири бўлган
Бехбудий ўзининг “Падаркуш ѐхуд ўқимаган боланинг ҳоли” асарида
жаҳолат, илмсизликни офатини жуда теран изохлаб берган.
Асарда воқеа бой билан унинг ўгли Тошмурод (ота-бола)
ўртасидаги оддий бир мулоқотдан бошланади...
Асар мазмуни давомида шу нарса аниқ бўладики, балоғат ѐшига
етган бўлсада, ҳеч ерда ўқимаган илмсиз Тошмурод ўз отасини
ўлдиришгача етади. Бунга эса унинг отасини ўзи айбдор эди. У пул
топишдан бошқа бирор нарсани ўйлашга қодир эмас, қодир бўлишни
ҳам истьамайди. Ана шу табиати ўз бошини еди... Мана Бойнинг
табиати “Менинг саводим йўқ бовужид шу шахримизнинг энг катта
бойларидандурман”, “Бой ўзини яна жуда билимдон ҳисоблаб, “ҳар
ишни билурман” деб қўяди.
Бехбудий аслида Туркистоннинг барча аҳолисини бой, бадавлат
қилиш йўлларини излайди. Оммавий равишда фаровонликка
эришмоқ учун эса кишиларнинг маънавий дунѐсини кўтариш керак,
зеро, шундагина моддий бойликни ҳам кўтариш имконияти туғилади.
Халқимиз пул қўлни кири деб бежиз айтмаган.Моддий бойлик
ўткинчи, уни тежаб тергаб сарф қилмаса қўлдан бой бериш осон.
Маънавий бойлик эса бебаҳо ва туганмас уни бировга берган билан
камаймайди.Маънавиятли одамларнинг эътиқоди бутун, имони тоза,
руҳи пок бўлади. Бундай одамлар савобни гуноҳдан, яҳшини
ѐмондан, диѐнатни хиѐнатдан, адолатни разолатдан ажрата
оладиган инсофли, оқибатли, саховатли, муруватли кишилар
бўлганига тарих гувоҳ.
Одамларнинг бир - бирига ихлос қўйиши учун адолат, ҳақиқат
бўлмоғи керак. Адолатга интилиш ҳар бир пок инсонга хос
хусусиятдир. Ёлғончиларга ҳеч ким ихлос қўймайди. Бу жиҳатдан
буюк донишманд Берунийнинг куйдаги фалсафий хулосалари
жудаям ибратлидир: "Ҳақиқатни билиш учун аввало ўз руҳининг
81
кўпчилик кишиларни йўлдан оздирадиган (ѐмон) хусусиятлардан
одамни ҳақиқат олдида кўр қилиб қўйувчи сабаблардан, хавас
рақобат, хирсга бўйсуниш, ҳокимлик учун кураш ва шу кабилардан
тозалаб олишинг лозим". Бу эса унчалик осон иш эмас. Зеро, инсон
табиатида
хою-ҳавасга
интилиш
бойлик
кетидан
қувиш
ҳислатларнинг устунлиги бунга доимо халақит бериб келган.
Ихлос ва аждодлар меросига ихлосмандаликни биз шахс
маънавияти, унинг илм-маърифатга қай даражада боғлиқ
эканлигини ўрганиш асосида яна бир ҳақиқатни ҳам англаб етдики,
замонавийлик, «юксак цивилизициялашган турмуш» тарзига
интилиш айрим ҳолларда ахлоқ-одобимизга миллий тарбиямизга,
маънавий меросимизга бўлган қизиқиш ва ихлосимизга ҳам бир оз
соя солиб турибди.
Айниқса, йирик тадбиркорлар, халқаро иқтисодий муносабатлар
натижасида моддий манфаат кўрганларнинг барчаси хориж (асосан
ғарбча ) ҳаѐт тарзига интилиб яшашга уринмоқдалар.
Бугун ҳаѐтимизга бозор қадриятларига нисбатан (асосан,
ғарбча) маданий қадриятлар катта тезлик билан ўрнашиб бормоқда.
Бир қарашда буни жамият ва миллат тараққиѐти учун ҳеч
қандай зарари йуқдек туюлади. Зеро, бутун дунѐдаги барча кишилар
моддий жиҳатдан яҳши яшашга интилади, бунга барча қатори
халқимиз ҳам ҳақли, қўлидан келган яшасин.
Иккинчи томондан эса миллийлигимизни ўгитлаш, миллий
давлатчилик анъаналаримизни такомиллаштириш миллий ғоя ва
истиқлол мафкурасини жамиятимиз ҳаѐтига кенг жорий этиш учун
катъий ҳаракат қилинаѐтган бир пайтда ғарб маданиятига, турмуш
тарзига кўр-кўрона тақлид қилиш миллий киѐфасизлик, миллий
ғурур ва нафсониятни оѐк ости булишига олиб келмайди деб ҳеч
ким кафолат бера олмайди.
Миллий уйғониш жараѐни тезлашаѐтган ҳозирги кунларда
бундай ҳолларни кучайишига асло йўл қўйиб бўлмайди.
Бунинг учун эса жамиятимиз хар бир аъзоси, аввало, унинг
етакчилари, раҳбарлари кўп жиҳатдан маъсулдир. «Ватанимиз
тақдири унинг ѐруғ келажаги учун ѐниб яшашни уз ҳаѐтини маъно-
мазмуни деб англайдиган ҳар бир раҳбар-деб таъкидлаган эди.
И.А.Каримов, хар бир мутахассис буни доимо ѐдда тутиши ва ана
шу эзгу ишда фаол иштирок этишни ўзи учун шараф ва ифтихор деб
билиши лозим. Ўзгаларнинг бахти учун курашган одамнинг ўзи ҳам
ҳақиқий бахт эгаси бўлади. Бинобарин аждодларимиз илм -
ҳикматида мужассамлашган улуғ инсоний фазилатларга касб - кор
ҳамда ҳунарга ихлос билан ѐндаша олсак биз том маънода
кишиларимиз ташвиши орзу интилишларига монанд яшаш
имкониятига эга бўламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |