Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти


IV- БОБ. ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИНИНГ



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/38
Sana21.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#31236
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   38
Bog'liq
axloqij fazilatlar rivozhi millij manaviyat va umuminsonij qadriyatlar ujgunligi

IV-
БОБ. ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИНИНГ 
ШАКЛЛАНИШИ – ШАХС БАРКАМОЛЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ 
ИЖТИМОИЙ АСОСИ 
4
.1. Жамият ҳаѐтида нодавлат, нотижорат ташкилотларининг
маънавий-аҳлоқий фаолиятларини уйғунлаштириш – шахс
баркамоллиги ва миллий–маънавий ривожланиш амалиѐти 
 
Жамиятнинг маънавий юксалиш муаммоларини илмий-назарий 
ва ижтимоий-фалсафий нуқтаи назардан тадқиқ этиш масаласи энг 
аввало, комил инсон шахсини вояга етказиш негизида миллий 
истиқлол ғояларини кенг тарғиб қилиш ва фуқаролик жамияти 
институтлари асосларини барпо этиш масалалари билан чамбарчас 
боғланган диалектик жараѐндир. Президентимиз Ислом Каримов 
1999 
йили XXI аср арафаси ва унинг дастлабки йилларида 
мамлакатимизнинг ривожланиш стратегияси, фаолиятимизнинг 
мазмун-моҳиятини белгилаб берди. Бунда «биринчи устувор 
йўналиш – мамлакат сиѐсий, иқтисодий ҳаѐтини, давлат ва жамият 
қурилишини янада эркинлаштириш» вазифаларини баѐн этди. 
Президентимиз И.А.Каримов алоҳида таъкидлаб кўрсатганидек, 
«Фуқаролик жамияти асосларини барпо этишнинг энг муҳим 
таркибий қисми маънавият ва маърифат соҳасида, шахсни 
мунтазам камол топтириш борасида узлуксиз иш олиб боришдан 
иборат»
1
. Шу ўринда фуқаролик жамияти ўзи нима, «фуқаролик 
жамияти» ва «жамият» тушунчалари ўртасида боғлиқлик ва 
фарқлар нималардан иборат деган масалаларга ҳам ойдинлик 
киритиб олиш зарур. 
«Жамият» билан «Фуқаролик жамияти» каби ижтимоий 
категориялар ўртасидаги муҳим фарқлар қуйидагилардан иборат: 
- мазкур ҳар икки мураккаб тизим аввало, моҳияти ва 
тузилмавий таркиби билан ажралиб туради. Формацион тараққиѐт 
нуқтаи назардан қараганда анъанавий маънодаги жамият ўз 
таркибига барча устурма ҳодисалари билан бирга давлатни ҳам 
қамраб олади. Цивилизацион тараққиѐт нуқтаи назардан қараганда 
фуқаролик жамиятининг таркиби, институциявий элементлари 
таркибига давлат кирмайди. Сиѐсий давлат билан фуқаролик 
жамияти моҳиятига кўра бир-биридан фарқ қилсада, лекин, барча 
фаолият юритувчи диалектик жуфтликдир; 
- анъанавий жамият муайян мамлакатда, яъни бир макон ва 
замонда ҳаѐт кечирувчи барча аҳолини қамраб олади. Фуқаролик 
1
Каримов И.А. Биз танлаган йўл – демократик тараққиѐт ва маърифий дунѐ билан ҳамкорлик 
йўли. – 11-жилд. – Тошкент: Ўзбекистон, 2003. – Б. 33. 


83 
жамияти эса инсонларнинг хусусий ҳаѐт соҳасидаги мулкий-
иқтисодий, 
ижтимоий-ҳуқуқий, 
диний-ахлоқий 
ва 
бошқа 
манфаатларини таъминлашга хизмат қилувчи институтларни 
(уюшмалар, таълим муассасалари, жамоат бирлашмалари, ўзини-
ўзи бошқариш идоралари) ва механизмларини қамраб олади
1
.
Фуқаролик жамияти ибораси кенг, ҳам тор маъноларда 
қўлланилади. Кенг маънода фуқаролик жамияти деганда, жамият-
нинг давлат ва унинг тузилмалари бевосита қамраб олмаган қисми 
тушунилади. У табиий тарихий тараққиѐт жараѐнида эркин давлатга 
бевосита боғлиқ бўлмаган соҳа тарзида вужудга келади ва ривож-
ланади. 
Бу маънода фуқаролик жамияти нафақат демократия балки, ав-
торитаризмга ҳам мос келади, фақат тоталитаризм шароитида 
сиѐсий ҳокимият фуқаролик жамиятини тўла ѐки қисман «ютиб 
юборгани»ни кўришимиз мумкин. 
Фуқаролик жамияти тор маънода, яъни ўз маъносида ҳуқуқий 
давлат билан чамбарчас боғлиқ. Улар бир-бирисиз мавжуд бўлиши 
мумкин эмас. Ўзбекистонлик олим М.Қирғизбоев фикрича, 
«фуқаролик жамияти шундай жамиятки, унда аҳолининг бирон-бир 
гуруҳни ўзига бўйсундира олмайди, шунингдек, эркаклар билан аѐл-
ларни бир-бири билан боғлаб турувчи кўплаб ижтимоий, фуқаровий, 
диний, иқтисодий, маданий алоқа ва муносабатлар янада ривожла-
нади… фуқаролик жамияти шу тарзда инсон улуғворлигини 
юксакликка 
кўтаради, 
унинг 
сиѐсий, 
иқтисодий-ижтимоий 
соҳалардаги эркин фаолиятини таъминлайди». 
Ана шу сифатий белги ва хусусиятлардан маълумки, 
фуқаролик жамияти нафақат ижтимоий масалалар, шу билан бир 
қаторда маънавият, маърифий жараѐнларга ҳам бирдай даҳл 
қиладиган ижтимоий институт ҳисобланади. Унинг ана шу 
афзалликларини инобатга олиб, Президентимиз И.А.Каримов 
томонидан ишлаб чиқилган «Кучли давлатдан – кучли фуқаролик 
жамияти сари» қонцепциясида бу жамиятни шакллантиришнинг 
зарурияти тўла очиб берилди. 
Фуқаролик жамиятининг шаклланиши жамият ҳаѐтига миллий 
маънавий тараққиѐтга ҳам сифат жиҳатдан янгича мазмун бахш 
этади. Сабаби, миллий маънавият ижтимоий муассасалар, меҳнат 
жамоалари, нодавлат ташкилотлари фаолиятларида маданий-
маърифий жараѐнлар устуворлигида такомиллаша боради. 
«Аҳолининг турли ижтимоий ва социал гуруҳлари манфаатларини 
ифодаловчи, 
мамлакатимизда 
шаклланаѐтган 
фуқаролик 
жамиятининг асосий институтлари бўлган ноҳукумат ва жамоат 
1
Ғойибназаров Ш. Фуқаролик жамияти: моҳияти ва мазмуни // Фуқаролик жамияти. –Тошкент: 
2005. 
–№2(3).–Б. 37-38. 


84 
ташкилотлари нуфузи ва таъсирини оширишга…» жиддий эътибор 
берилишининг боиси ҳам ана шунда. 
Айни пайтда дунѐдаги ривожланган давлатлар тажрибаси, кенг 
қамровли такомиллашган жамоатчилик назоратисиз фуқаролик 
жамияти мавжуд бўла олмаслигидан далолат беради. Ана шу боис 
бугунги 
кунда 
ижтимоий-иқтисодий, 
маънавий-мафкуравий 
жараѐнларда 
жамоатчилик 
назоратининг 
кучайиб 
бориш 
тенденцияси кузатилмоқда.
Фуқаролик жамияти асосларининг шаклланиш жараѐнида 
давлат ва ҳукумат тизими устидан жамоатчилик назоратини 
ўрнатиш ҳам асосий вазифалар қаторидан ўрин олмоқда. Ана шу 
назорат жойларда меҳнат жамоалари, маҳалла фуқаролар 
йиғинлари фаоллари томонидан йўлга қўйилмоқдаки, у бевосита 
миллий маънавият ривожига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. 
Меҳнат жамоалари инсон умрининг асосий қисми ўтадиган, 
унинг тафаккури, ҳаѐтга муносабати шаклланадиган ижтимоий-
маънавий муҳитдир. Улар кишида жамоа руҳи, меҳнатсеварлик, 
омилкорлик, 
адолат 
тушунчаси, 
меҳр-оқибат 
туйғуларини 
тарбиялайдиган ўзига хос маскан бўлиб ҳисобланади. Меҳнат 
жамоаси – бу ўзининг «фаолияти давомида шахсан қимматли ва 
ижтимоий аҳамиятга эга бўлган мақсадларни бажариш учун уюшган 
кишиларнинг ижтимоий-сиѐсий ва иқтисодий бирлашувидир. Меҳнат 
жамоаси - ижтимоий меҳнатнинг муҳим тавсифидир. Демак, 
кишилар умумий ижтимоий-амалий фаолиятларига доир моддий ва 
маънавий бойликларни ишлаб чиқариш, такрор ишлаб чиқариш, 
инсоннинг ўзини такрор ишлаб чиқариш ва тарбиялаб етиштириб 
бориш, ижтимоий алоқалар, боғланишлар, муносабатларни 
такомиллаштириш 
ва 
ривожлантиришга 
қаратилган 
бошқа 
фаолиятлари ҳам дейиш мумкин. 
Меҳнат жамоасини бир томондан ижтимоий муштараклик 
сифатида, иккинчи томондан эса ижтимоий уюшганлик сифатида 
кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Меҳнат жамоаси иккала 
томонларининг 
бирлашуви, 
аслида 
ҳаракатларнинг 
қатъий 
белгиланиши, интизом, санкциялар тизимида юзага келади. Худди 
шу вақтда, инсон меҳнат қилиш ҳуқуқига эга бўлади ва тасдикланган 
вазифаларни бажариш билан бирга норасмий муносабатлар 
соҳасида ўз ихтиѐри бўйича ҳаракат қилади. 
Қуйидаги жадвалда меҳнат жамоасининг жамиятда тутган ўрни 
ва унинг тузилиши кўрсатиб берилган
1

1
Умумий социология. – Тошкент: ТошДУ, 1999. – Б. 131. 


85 

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish