Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/38
Sana21.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#31236
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   38
Bog'liq
axloqij fazilatlar rivozhi millij manaviyat va umuminsonij qadriyatlar ujgunligi

Ким учса саъий-жаҳд қилмай шуҳратга, 
Қарам либосига кўзи бўлса оч, 
Ғафлат соясида шод бўлур аммо 
Шараф кийимисиз қолар яланғоч.
2
 
Алломанинг фикрича, меҳнатсиз вақтинчалик кўркамли ли-
босларга эга бўлиш мумкиндир, бироқ меҳнат ва касб-ҳунар 
билан инсон ҳеч вақт ғафлатда қолмайди.
Шунингдек, Беруний меҳнат ва касб-ҳунар ѐшлар томонидан 
эркин, яъни, иҳтиѐрий равишда кобилиятига яраша танланиши 
1
Абдулла Авлоний. Усан миллат. – Тошкент: 1993. – Б. 92. 
2
Хасанов Солий. Хоразм маърифати - олам кузгуси – Тошкент: Ўкитувчи, 1996. – Б. 118. 


62 
зарурлигини таъкидлайди. Чунки, эркин ижодий меҳнат ва зўр 
қизиқиш орқали танлаган касб-ҳунар фойдали бўлиш билан бирга 
касб янада такомиллашади, ҳунар соҳибини улуғликка кўтаради.
Мажбурий меҳнат ва ихлоссиз эгалланган касб-ҳунар эса 
самарасиз бўлади, дейди.
Мутафаккирни мана шу фикрларини ўзиданоқ маънавий 
меросимиздаги меҳнат ва унга муносабатга даҳлдор ажойиб 
ҳикматларга эга бўлиш, ундан ибрат олиш ва юракдан унга 
ихлос қўйишга етарли асос топиш мумкин. Қолаверса, бозор 
муносабатларига ўтиш шароитида кишиларимизни нафақат турмуш 
тарзи, иқтисодий тафаккури балки, шу билан бир қаторда 
ўтмишдан бизга иллат бўлиб қолган боқимандалик кайфиятидан 
ҳолос қилиб, уларда ишбилармонлик, тадбиркорликка 
ихлосмандликни шакллантиришда ҳам улуғ алломаларимизнинг 
панду-насиҳатлари бизга дастуриамал бўлса айни муддао 
бўлган бўлур э ди.
Ҳозир республикамизда 2012 йилнинг 1 январь ҳолатига 
асосан, 30 млн.га якин аҳоли истиқомат килмоқда, 4,4 млн.га 
якин оилалар мавжуд. Агар мазкур оилалардан камида битта 
тадбиркор чикса, мамлакатимиз бўйича яна 4,4 млн. кўшимча иш 
ўрни дегани. Бу мамлакатимиз истеъмол бозорини тўкин-
сочинлигини таъминлашнинг муҳим омиллидир. Агар ҳар бир 
тадбиркор ўз оиласига бир йилда ўрта ҳисобда 100,0 минг сўм 
фойда келтирса, бу оила фаровонлиги учун республика бўйича 
470,0 млн. сўм кўшимча фойда дегани.
Унинг белгиланган миқдори бюджетга солик сифатида 
тўланадиган бўлса, бюджетга яна кўшимча даромад келтиради.
Агар бу муаммо ҳал қилинса, оилалар боқимандаликдан, 
давлат эса мурувват кўрсатувчи дояликдан ҳоли булур эди.
1
Аммо, халқимиз тили билан айтганда, «Ҳолва дегани билан 
оғиз чучимайди». Бунинг учун кишиларимизда юксак ахло қий 
фазилатлар билан уйғунлашган тадбиркорлик ҳиссини тарбиялаш, 
уларни ижодий ва жисмоний меҳнатга ички бир меҳр ҳамда ихлос 
билан қарашга маъсулият туйғусини мунтазам тарбиялаб бормоқ 
зарур.
Истиқлол 
ва 
маънавият 
бир-бирига 
ғоят 
боғлиқ 
тушунчалардир. Зеро, маънавий-маърифий тараққиѐт ҳам жамият 
эҳтиѐж ва манфаатлари маҳсули ҳисобланади. Шу маънода олиб 
қараганда мафкура ҳам ижтимоий эҳтиѐжларни юзага чиқишининг 
ўзига ҳос шаклидир. Айни шу эҳтиѐжларни маънавий жиҳатдан 
қондириш учун ҳизмат қилувчи мафкура, сиѐсат ҳуқуқий, ахлоқий 
1
Каримов И.А. 2012 йил Ватанимиз тараққиѐтини кўтарадиган йил бўлади мавзусидаги 
маърузасини ўрганиш бўйича ўқув қўлланма. – Тошкент: O`qituvchi, 2012. – Б. 225. 


63 
фалсафий, бадиий, диний қарашларнинг муайян тартибга солинган 
тизимидир. Худди ана шу тизим бевосита маънавият тушунчаси 
билан алоқадор. Бинобарин, жамият маънавий камолоти 
маданий-маърифий ва мафкуравий ишларнинг узвий бирлиги 
асосида амалга ошади. 
Маънавий камолотнинг уч муҳим соҳасини бир-биридан ажра-
тиб бўлмайди. Агар маънавий омиллар заиф бўлса, маърифий 
ишларни ҳам йўлга қўйиб бўлмайди. Маърифатсиз маънавият ҳам 
инсон қалбига сингиб, унинг фаолиятига асос бўла олмайди. 
Мафкура эса маънавий ривожланишга, маърифий-тарбиявий 
тадбирлар кенг қулоч ѐйишига асос бўладиган, унга мақсад ва 
йўналиш берадиган ижтимоий-сиѐсий, миллий ғоялар, мақсадлар 
тизимидир. Ана шу сабабдан ҳам мустақил Ўзбекистонда ҳозирги 
даврда миллат, жамият, давлатнинг бирлаштирувчи байроғи бўлган 
миллий ғоя
ва мафкурани шакллантириш ва халқимиз онгига 
сингдириш юзасидан фаоллик билан иш олиб борилмоқда.
1
Ўта муҳим ҳаѐтий масала ҳисобланган миллий ғоя
ва истиқлол 
мафкурасини яратиш ҳамда такомиллаштириш масаласи бизнинг 
бой тарихимизни аждодларимизнинг илмий, маданий меросини 
чукгур ўрганишии ҳам талаб этади. Ваҳоланки, миллий 
мафкурамизга замин, таянч бўлиб хизмат киладиган фикрлар 
қолганида кузатиладиган белгини ѐзганидан кейин бу белги уни 
номи билан аталади. Ваҳоланки, бундан карийб 900 йил аввал 
буни Ибн Сино етарли шарҳлаб берган.
Шаркнинг машҳур файласуфи Абу Наср Фаробий (872-950) ҳам 
биргина 
Аристотелнинг 
«Метофизика» 
асарига 
шарҳлар 
ѐзганининг ўзи ўша даврнинг улкан кашфиѐти эди. Хатто, Ибн 
Синодек инсон Аристотелнинг бу асарини бир неча маротаба ўқиб 
тушунолмасдан Фаробий ѐзган шарҳларни ўқиганидан сўнг 
тушунганлиги ҳам сир эмас-ку. Фаробий буюк қомусий олим бўлган. 
Жаҳон астрономия фанининг тараққиѐтига улкан ҳисса қўшган 
гениал математик, улуғ аллома Мирзо Улуғбек ўзининг «Зижжи 
Кўрагоний» асарида мингдан ортик юлдузларни ўрганиб чиккан. 
Ўрта аср шароитида бу изланишга тан бермасликдан ўзга иложи 
йўқ.
Бу каби фан ютуқларидан лол қолган инглиз олими 
Монтигометр Уоттнинг 1776 йилда ѐзган ушбу иқрорини ўқиб 
қўймоқ керак: «Оврупаликлар мусулмон маданиятидан айниқса, 
фалсафа ва табобат соҳасида, ўзларининг качалик қарздор 
эканлигини ҳис қилганларча йўқ. Кўпинча мусулмонлар 
маданиятининг ижобий таъсири ва қўламини пасайтириш, хатто, 
1
Миллий истклол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2001. – Б. 
18. 


64 
тамоман эсга олмасликка ўринамиз. Бизнинг мусулмонлар билан 
яҳши муносабатимиз уларнинг олдида қанчалик қарздор 
эканлигимизни тан олишга мажбур қилади». Буни яшириш ѐки тан 
олмаслик соҳта ғурурдан бошқа нарса эмас. Биз биламизки, 
бугунги кунда Ўрта ва Якин Шарк халқлари, ҳусусан ўзбек 
халқининг илғор, маданий, ижтимоий фалсафий мероси, ундаги 
умуминсоний, ахлоқий қадриятлар, ҳурфикрлик ва айниқса, диний 
орифлик анъаналарининг янада чуқуррок ва ҳар тарафлама 
ўрганиш кун тартибига қўйилмоқда. Бинобарин, маънавиятнинг 
асосида 
миллий 
ва 
умуминсоний 
қадриятларнинг 
ўзаро 
алоқадорлиги туради.
Халқнинг миллий ҳусусиятлари, уларнинг турмуш тарзи, 
одоб-ахлоқи, кийиниши, яшаш даражаси ўзлари яратган моддий, 
маънавий ва умуминсоний қадриятларида намоѐн бўлади.
«Узоқ асрлар давомида шаклланиб келган юқори даражадаги 
маданий замин бўлмаганда, илк феодализм даврида, яъни IX-XII 
асрларда бутун Ўрта Осиѐ шу жумладан, Ўзбекистонда фан ва 
маданият гуркираб ўсиб, жаҳонга Абу Али Ибн Сино, Абу Райҳон 
Беруний, Муҳаммад Ибн Мусо Хоразмий, Абу Наср Фаробий каби 
фаннинг кўп соҳаларини мукаммал эгаллаган улуғвор сиймоларни 
етказиб бериш мумкин эмас эди.
1
Демак, кўриниб турибдики, ҳали Ўзбекистоннинг моддий-
маданий мероси, маънавият тўла-тўкис ўрганилмаган, зотан 
миллий қадриятларга эҳтиѐж катта. 
Шундай экан, Ўзбекистоннинг мустақиллигини мустаҳкамлаш 
ва ривожлантириш йўлида моддий-маънавий меросимизни, 
маънавиятимизнинг, бой қадриятларимизнинг аҳамияти ва роли 
беқиѐсдир.
Чунки, маданий-маънавий мерос ҳар қандай миллат, 
халқнинг улкан ҳазинасидир. Бу ҳазина инсонга ҳаѐтида 
барқарорлик бағишлайди, унинг фаолиятида шунчаки бойлик ор-
ттириш йўлида кун кўришга йўл қўймайди, фожеалар вақтида бу 
маънавий мерос кишини омон сақланиб қолинади ва моддий 
қийинчилик кунларида иродани мустаҳкамлайди.
Аждодларимиз асрлар давомида яратган маънавий мерос шу 
қадар улкан, шу қадар кенг камровлики, унинг барчасини умумий 
ҳусусиятларинигина таҳлил қилиш ундан ибрат олиш ва бу 
мероснинг ворислик асосида маънавий тизимнинг келгуси ривожи 
учун асос қилиб олишимиз мумкин.
Аммо, бу маданий бой меросимизни йиллар давомида 
ўрганиб бориш учун моҳиятан ҳар томонлама илмий таҳлил қилиш 
1
Жабборов Исо. Ўзбек халқи этнографияси. – Тошкент: Фан, 1964. –Б. 18. 


65 
жуда кўп меҳнат ва машаққатни талаб этади. Энг муҳими шундаки, 
маънавиятимизни миллий ва умуминсоний тамойиллар асосида 
ривожлантиришда Шаркона ахлоқ-одоб, инсоф-диѐнатни қарор 
топтиришда бу мерослардан кенг фойдаланиш имкониятлари 
очилмоқда.
Ўз навбатида бу маданий ва маънавий меросимиз миллий 
истиқлол ғояси ҳамда мафкурасини такомиллаштириш жараѐнида 
алоҳида ўрин тутади. Чунки, бу мафкуранинг маънавий асосларини 
Ватан туйғуси, миллий фидойилик, аждодлар мероси ва руҳиятига 
эътиқод, илмий дунѐқараш, умуминсоний қадриятлар, иймон ва 
ҳалоллик ташкил этиши керак. Зеро, мафкуранинг муҳим вазифаси 
миллат киѐфасини шакллантиришдир. Бу янгича тафаккур ва 
ахлоқни карор топтириш, бой маънавий меросни англаш, билиш, 
асраш туйғуси, миллий мустақиллик дарди билан яшаш демакдир.
Аждодларимиз томонидан яратилган мерос ҳусусан диний ва 
ахлоқий манбаалар том маънодаги илмий ва маънавий 
ҳазинадир. Бинобарин, қадимги маданий меросимиз, анъана ва 
урф-одатларимиз бўлмаганда, ҳозирги турмуш тарзи ҳам бўлмас 
эди. Бугунги куннинг қадрига етиш учун одам ўтмишни яҳши 
билиши керак.
Биз ўтмишга ҳолис баҳо берамиз, халқ манфаати йўлида 
фидойилик қилган мутафаккир, аллома, санъаткор, уста-ҳунарманд, 
миришкор соҳибкорларнинг, маърифатпарварлар, дин илмининг 
билимдонлари уламоларнинг буюк хизматларини қадрлаймиз ва 
улардан сабоқ оламиз. Минтақамиз халқларининг маънавият ва 
маърифат тўғрисидаги қарашлари ва таълимотларининг пайдо 
бўлиб, ривожлана бошлаш тарихи бир неча минг йилликларни ўз 
ичига олади. Дунѐдаги энг қадимий цивилизациялардан бири 
бизнинг минтақада пайдо бўлгани ҳақиқатдир.
Бу қадимий ва табаррук тупрокда буюк алломалар етишиб 
чиққан. Диний ва дунѐвий билимларнинг асослари мана шу 
заминда яратилган, сайкал топган. Шу кунгача кўрки файзини, 
маҳобатини 
йўқотмаган 
меъморий 
обидларимиз, 
осору-
атиқаларимиз 
қадим-қадимдан 
юртимизда 
деҳқончилик, 
ҳунармандчилик маданияти, меъморчилик ва шаҳарсозлик санъати 
юксак бўлганидан далолат беради.
«Бешафқат давр синовларидан омон қолган, энг қадимги тош 
ѐзувлар, битиклардан тортиб, бугун кутубхонамиз ҳазинасида 
сакланаѐтган 20 мингдан ортик қўлѐзма, уларда мужассамлашган 
тарих, адабиѐт, санъат, ахлоқ, фалсафа, тиббиѐт, математика, 
физика, кимѐ, астраномия, меъморчилик, деҳқончиликка оид ўн 
минглаб асарлар бизнинг беқиѐс маънавий бойлигимиз, 


66 
ифтиҳоримиздир, бунчалик катта меросга эга бўлган халқ дунѐда 
кам топилади».
1
Ҳар қандай жамият маънавиятсиз ривожлана олмаганидек, 
мафкурасиз ва дунѐқарашсиз ҳам ривожлана олмайди. Маънавият 
ва мафкура ўзаро диалектик алоқадорликда бўлади.
Мафкура ҳамда унинг жамият ҳаѐтидаги ўрни ва роли ҳақида 
фикр билдирганда, аввало, унинг ўзига ҳос мезонлари ҳақида ҳам 
тўхталиб ўтиш лозим. Бу ҳусусда олимларнинг турли ҳил нуқтаи 
назарлари бор. Масалан, С.Вафоевнинг фикрича, миллий 
мафкуранинг негизи етти мезонни ташкил этиши мумкин:

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish