Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/38
Sana21.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#31236
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   38
Bog'liq
axloqij fazilatlar rivozhi millij manaviyat va umuminsonij qadriyatlar ujgunligi

ўзлигимни топмасам.  
Ўзликни англаш–миллий маънавиятни такомиллаштиришнинг 
асосидир. Бинобарин, маънавий жиҳатдан қашшоқ мамлакат – ҳеч 


28 
қачон буюк бўлолмайди. Бозор иқтисодиѐтига ўтиш учун, юқори 
иқтисодий кўрсаткичларга эга бўлиш учун, ривожланган мамлакатга 
айланиш учун юксак маънавият сув ва ҳаводек зарурлиги тушуниб 
етилди.
Узоқ йиллар ўзининг маънавий дунѐсидан маҳрум қилинган, 
ѐзувчи таъбири билан айтганда, манқуртлик даражасига тушириб 
қўйилган халқимиз, истиқлол туфайли, бой маънавиятимиз илдиз-
ларидан баҳраманд бўлади. Бироқ, истиқлол жамиятда бир гуруҳ 
катта-кичик лавозимлардаги раҳбарлар, олимлар, шоиру ѐзувчилар, 
санъаткорларнинг баркамоллиги билан кифояланиб қолмайди.
1
Бундай ҳолларда белгиланган вазифаларни аниқ бажариб 
бўлмайди. Бу хусусида, шўро тузуми даврида «орттирилган» аччиқ 
тажрибамиз бор. Аммо, баъзида кўзга ташланиб, биз илгари
ишониб келган фалсафадаги илмий, услубий асослар, дунѐқараш 
тамойиллари мезонларидан бутунлай юз ўгириш, уларни ҳеч бир 
асоссиз ҳолда менсимаслик «касалини» четлаб ўта олиш зарурлиги 
тушуниб етилди.
Зеро, маънавий ҳаѐт, асосан жамият моддий ҳаѐтини акс 
эттиради, шахс - жамият ижтимоий маҳсулидир, маънавият 
ижтимоий борлиқ тараққиѐти инъкоси сифатида вужудга келиб, унга 
фаол таъсир қилувчи, баъзан, ҳатто ҳал қилувчи таъсир кўрсата 
оладиган омил, воқеийликдан ўзиб кетишдек эвристик хусусиятга 
эга. Ана шу муаммога фундаментал, илмий ѐндашиш усулларини 
ижодий ва танқидий қўллаш – давр тақозосига айланди. 
Зотан, жамият ўзининг чексиз маънавий имконият, омилларини 
ҳаракатга келтириб, уни янада ривожлантириш тўғрисида ғамхўрлик 
қилмоқда. Бу истиқлолнинг ижтимоий табиати, сифати ва қонуний 
вазифасидир. Чунки истиқлол ўз жамияти кишиларининг маънавий 
маданиятига бефарқ бўла олмайди, маънавий бефарқлик 
мустамлакачиликка хос. Зўровон кучлар ўз мустамлакасининг 
маънавий саѐзлигидан ҳар томонлама манфаатдордирлар. Шунинг 
учун ҳам, Fайбуллох Ас-Салом бежиз «Маънавий асоратнинг юз 
йиллик роҳат-фароғатидан кўра, бир лаҳзалик озодлик гашти-
машшаққати минг чандон тотлироқ мен учун»
2
деб ѐзмаган.
Албатта, мустақиллик таянчини кўп жиҳатдан, ҳар томонлама 
етук комил, ватанпарвар инсонлар ташкил қилади. Демак, 
инсонларнинг ўзлари жамиятнинг моддий ва маданий-маънавий 
бойликларидан тўлиқ, мақсадга мувофиқ фойдаланиб, ўзларининг 
маърифий ўсишларини таъминлаб боришлари зарур. 
1
Ўзбекистон мустақиллигининг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ривожланиш масалалари: 
Халкаро илмий конференция маърузалари. – Самарқанд; 1997. – Б. 126. 
2
Fойбуллоҳ Ас-Салом Сайди Умар. Толибнома. –Тошкент: Шарқ, 1997. – Б. 133. 


29 
Бироқ, кузатишларнинг кўрсатишича ҳамма кишилар ҳам, ўз 
фарзандларининг 
маънавий 
камолоти 
тўғрисида 
ғамхўрлик 
қиладилар, деб бўлмайди. Айрим кишилар, моддий бойликларни 
маънавий фазилат, сифатларидан устун қўядилар, натижада, 
бундай кишиларнинг фаолият, турмушида маънавиятнинг катта-
кичик нуқсонлари пайдо бўлади. Бунинг асосий сабаби – маънавий 
омиллар ноишлаб чиқариш соҳаси бўлганлиги боисдан ҳам ҳамма 
вақт кўзга яққол ташланавермаслиги, у улкан кучга эга бўлишига 
қарамасдан ҳамма кишиларни ҳам ўзига жалб қилавермаслиги, 
натижаси эса, дарҳол амалда намоѐн бўлмаслигидадир.
Маънавиятга фақат маданий, тарбиявий, ахлоқий, этник, 
эстетик, диний ва ҳоказоларнинг мажмуаси деб қарашимизнинг ўзи 
кифоя қилмайди. Зеро, унда улкан иқтисодий-хўжалик, фан-техника 
каби мазмундаги омиллар ҳам мужассамлашган. Маънавиятнинг 
бундай универсал имкониятлари ва қонуниятларини ҳозирги тадбир-
корлар, мулкдорлар, корхона ва муассаса раҳбарлари яҳши 
билишлари даркор. 
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, истиқлол шароитида 
халқимизнинг миллий маънавияти қанчалик тез юксалиб борса, у 
жаҳон цивилизациясига шунча кўп ҳисса кўшиб, дунѐдаги улуғ мил-
латлардан бирига айланиб боради. Бунинг учун халқимизда барча 
ижтимоий-иқтисодий, ақлий интелектуал имкониятлар мавжуд. 
Миллий маънавиятимиз ҳозирги даврда янги бир шарт-
шароитлар билан боғланган ҳолда тикланиб, мустаҳкамланиб 
бормоқда. Мустақиллик миллий маънавиятни барқ уриб ривожла-
ниши учун кенг шароитларни ва имкониятларни яратиб берди. 
Мустақиллик миллий маънавияти – бу йўқ бўлиб кетиш арафасида 
қолган миллий қадриятларни тиклаш, янгиларини шакллантириш, 
замонавий кўринишга эга бўлган маънавий қадриятларни бой маз-
мун ва маъно моҳияти билан келажакка хизмат қилдиришдир. 
Миллий маънавиятимизнинг ўзига хос томонларидан бири, ав-
валом бор, унинг такрорланмас, ранг-баранг, чуқур мазмун ва теран 
маънога эгалигидир. 
Миллий маънавиятнинг яна бир муҳим жиҳати, у ўзаро таъсир 
ва акс таъсир асосида ривожланади. Демак, шахс, миллат 
маънавияти миллий маънавиятга қанчалик таъсир ўтказса, ўз 
ўрнида миллий маънавият ҳам ҳар бир алоҳида шахс, оила, жамоа 
ҳамда жамият маънавиятига ана шу тарзда таъсир кўрсатади. 



Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish