Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/38
Sana21.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#31236
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   38
Bog'liq
axloqij fazilatlar rivozhi millij manaviyat va umuminsonij qadriyatlar ujgunligi

Иккинчиси -  қадимий ва бой тарихимиз, қадриятларимиз, ота-
боболаримиз азалдан асраб-авайлаб келган ва биз ҳам бугун амал 
қилаѐтган муқаддас дину диѐнатимиз, урф-одат, удум ва 
анъаналаримизга риоя этган ҳолда ҳар қандай ҳолат ва бошимизга 
тушган синовда ҳам ўзлигимизни йўқотмасдан, биз кимнинг, қандай 
буюк 
зотларнинг 
авлоди 
эканимизни 
унутмасдан 
яшаш, 
фарзандларимизни ҳам шу аснода тарбиялаш ва ҳаѐтга йўлланма 
бериш»дир
1

Буюклик, аслида, ўз имкониятларини аниқ чамалаб, улуғвор 
мақсадларни қўя олишида ҳам кўриниши мумкин. Бундан шу нарса 
маълум бўладики, маънавият муайян халқ, жамият, минтақанинг 
келажагидан хабар берувчи даракчи сифатида ҳам ўзини намоѐн 
қила олиши мумкин. 
Шу боисдан ҳам жамият маънавий соҳасида давлат томонидан 
олиб бориладиган сиѐсат устувор қилиб кўйилмас экан, унда, 
жамият тараққиѐти стихияли, технократик ривожланишга юз тутади. 
Буни ўз вақтида аниқ илғаб олган Президентимиз И.А.Каримов 
«Маънавиятни мустаҳкамлаш учун меҳнат ва маблағни аяш ўз 
келажагига болта уриш демакдир»
2
деб қарайди. 
Ана шу ҳақиқатни моҳиятини чуқур англаган ҳолда 
Президентимиз ташаббуси билан маънавий меросни тиклаш, 
миллатимиз маънавияти, халқимиз дунѐқарашини бойитишга хизмат 
қиладиган барча саъй ҳаракатлар ҳукуматимиз томонидан мунтазам 
қўллаб-қувватланмоқда. 
Мутафаккир аллома Абу Наср Форобий ѐзганидек, “Одамни 
яҳши ишларни қилишга ва гўзал хулқлар соҳиби бўлишга даъват 
этувчи ички ботиний рағбат берувчи (ахлоқий) сифатлар 
фазилатлар, деб аталади”
3

Ана шу олижаноб сифатлар мужассами шахс ва миллат маъна-
вий камолотида муҳим ўрин тутади. 
Маънавияти юксак бўлган инсонгина ўзининг имкониятини аниқ 
чамалаб ҳаѐтдаги ўрнини ҳеч хатосиз белгилаганидек, муайян мил-
лат ҳам ўзининг тарихий тажрибаларини умумлаштириб, ҳаѐтий 
хулосалар чиқара олади. Ўзининг жаҳон ҳамжамиятидаги муносиб 
1
Каримов И.А. Жамиятимзни эркинлаштириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, маънавиятимизни 
юксалтириш ва халқимизнинг ҳаѐт даражасини ошириш  барча ислоҳотларимизнинг мезони ва 
мақсадидир. –15- жилд. – Тошкент: Ўзбекистон, 2007. – Б. 97.
2
Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиѐсат, мафкура. –1-жилд. –Тошкент: 
Ўзбекистон, 1996. –Б. 81.
3
Фаробий Социально-этические трактаты. –Алма-ата, 1975. – С. 35. 


36 
ўрнини топиб, дунѐвий тафаккур қилишга қодир бўлган фарзандлари 
бахти билан яшайди.
Зеро, «Маънавият инсонга она сути, ота намунаси, аждодлар 
ўгити билан бирга сингади. Она тилининг буюк аҳамияти шундаки, у 
маънавият белгиси сифатида кишиларни яқин қилиб жипслаштира-
ди. Табиатга яқинлик, жонажон ўлканинг бениҳоя гўзаллигидан 
баҳраманд бўлиш маънавиятга озиқ беради, кучайтиради»
1
.
Демак, муайян халқнинг маънавияти деганда, ўзининг тарихини 
англаб ундан сабоқ олишни, табиий муҳитнинг таъсири, буюк аж-
додларининг ўгитларини ѐдда сақлаб, она тили ѐрдамида дунѐни 
ўзига хос тарзда англаш
даражасини тушуниш мумкин. Ҳақиқатан ҳам, миллатни миллат 
қиладиган энг асосий белги – бу дунѐни ўз тарихий тажрибаларига 
суяниб, миллий қадриятларга асосланиб, тил имкониятлари дара-
жасида дунѐни ўзига хос тарзда идрок қилиши ҳисобланади. 
Миллатнинг бошқа белгилари ҳам мавжуд. Лекин бу белгиларнинг 
туб асосида эса миллат тафаккури ѐки дунѐни ўзига хос тарзда ан-
глаш ѐтади. Бошқача айтганда, миллатнинг моҳият ва мазмунини 
унинг маънавияти белгилаб беради.
Инчунун, Давлатимизнинг қанчалик тез улгайиши, куч-қувват ато 
этиши, дунѐ ҳамжамиятида ўзига муносиб ўрин эгаллаши, аввалам-
бор, халқимиз маънавий савияси, ғурури ва
фахри
нечоғлик
юксак
бўлишига боғлиқдир. «Инсон ўз тимсолида ҳам моддий, ҳам маъна-
вий хусусият ва аломатларни мужассам этган ноѐб хилқат, 
Яратганнинг буюк ва сирли мўъжизасидир.
Шунинг учун ҳам унинг ички дунѐси, унга ато этилган фазилат 
ва хислатларни охиригача англаш, тушунишнинг ўзи ўта мураккаб 
бир масала». 
Қадимий ва гўзал диѐримиз нафақат Шарқ, балки жаҳон 
маданияти бешикларидан бири бўлган. Бу табаррук заминдан 
кўплаб 
буюк 
зотлар, 
олиму 
уламолар 
етишиб 
чиққан. 
Мамалакатимиз худудида тўрт мингдан зиѐд моддий-маънавий 
обидалар мавжуд бўлиб, улар умумжаҳон меросининг ноѐб 
намунаси сифатида ЮНЕСКО рўйҳатига киритилган. Ота-
боболаримизнинг ақл-заковати, қалб қўри маҳсули бўлган «Авесто» 
ноѐб ѐдгорлиги қанчадан-қанча оғир синовлардан ўтиб ҳозирги 
давримизгача етиб келган. «Авесто»нинг туб маъно-моҳиятини 
белгилаб берадиган «Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал» деган 
тамойилни оладиган бўлсак, унда ҳозирги замон учун ҳам беҳад 
ибратли бўлган сабоқлар борлигини кўриш мумкин.
1
Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиѐсат, мафкура. –1-жилд. –Тошкент: 
Ўзбекистон, 1996. –Б. 80. 


37 
Ана шундай фикрлар, яъни эзгу ният, сўз ва иш борлигини 
жамият ҳаѐтининг устувор ғояси сифатида талқин этиш бизнинг 
бугунги маънавий идеалларимиз билан узвий боғлиқ нечоғлиқ 
мустаҳкам ҳаѐтий асосга эга экани айниқса эътиборлидир». 
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳар қайси миллатнинг ўз 
афсонавий қаҳрамонлари («Алпомиш» достонидаги Алпомиш 
образи), ўзи севиб ардоқлаган полвонлари (Паҳлавон Маҳмуд), 
янгиланиш, эзгулик тимсоли бўлган Наврўз байрамлари, муқаддас 
ислом динимиз Қуръони Карим миллий диний қадриятларимиз, 
Имом Бухорий ҳадислари, Ат-Термизий маънавий мероси, «Сунани 
Термизий» асарлари мавжуд. Марғинонийнинг «Ҳидоя» - «Тўғри 
йўл» асарлари ҳар бир инсонга янгича фикр ва дунѐқарашга туртки 
беради, маънавиятнинг шаклланишига ўзига хос таъсир ўтказади. 
Заминимизда яшаб ўтган буюк алломаларимиз, мутафаккир 
боболаримизнинг ибратли ҳаѐти ва фаолияти, бемисл илмий-
ижодий кашфиѐтлари бугун ҳам жаҳон аҳлини ҳайратга 
солаѐтганини ғурур билан таъкидлаш лозим. 
Мусо Хоразмий ўнлик саноқ системасини, алгоритм ва алгебра 
тушунчаларини, Аҳмад Фарғоний Европада Аль-Фраганус номи 
билан аталиб «Астрономия асослари ҳақида китоб» билан, Абу 
Райҳон Беруний илмий, тарихий воқеа-ҳодисаларга ўта холислик, 
ҳаққоний ѐритганлиги билан, Ибн Сино «Тиб қонунлари» 
фундаментал асари билан илм-фан ривожига буюк ҳисса қўшдилар. 
Амир Темур бобомиз «Темур тузуклари» асари, «Куч – адолатда» 
қарашлари билан инсонни доимо ақл-идрок, адолат ва юксак 
маънавият, тадбиркорлик асосида яшашга даъват этиши билан 
ибратлидир. Мирзо Улуғбек қарийб қирқ йил даврида Моварауннаҳр 
диѐрининг донишманд ҳукмдори сифатида халқнинг тинч-тотув 
яшаб, илм-фан ва маданиятни тараққий топтиришда улкан шижоат 
ва матонат кўрсатди. 
Ўзбек халқи маънавий дунѐсининг шаклланишида бобомиз 
Алишер Навоийнинг ҳиссаси бениҳоя. Президентимиз бу улуғ 
бетакрор инсонга нисбатан «Агар бу улуғ зотни авлиѐ десак, у 
авлиѐларнинг авлиѐси, мутафаккир десак, мутафаккирларнинг 
мутафаккири, шоир десак, шоирларнинг султонидир» дея бежиз 
айтмаган эди. 
Юртимизда илму маърифат ва юксак маънавиятга интилиш 
чоризм мустамлакаси даврида ҳам ҳеч қачон тўхтамаган. 
Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунавварқори, Абдулла Авлоний, Исоқхон 
Ибрат, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, 
Усмон Носир каби юзлаб фидойи маърифатпарвар инсонларнинг 
илм-фан, маданият ва маънавиятга қўшган ҳиссаларини бугунги 
авлод фаҳр билан тилган олиб улар яратган бой маънавий меросни 


38 
ўрганмоқдалар, тарих халқ маънавиятининг асоси эканлигини 
тушуниб етмоқдалар ҳамда улар яратган билимларни жамият 
тараққиѐтига тадбиқ қилмоқдалар. 
Инсонпарварлик – ўзбек халқи миллий онгининг ўзак фазилати-
дир. Шавқатсизлик ва зўравонлик унинг табиатига ѐт. Халқимизнинг 
минг-минг йиллик тарихи давомида кўп нарсаларни бошидан кечир-
ди – маданият, илм-фан, ягона давлатчилик зафарлари нашъасини 
сурди, ўзаро низолар, бегоналар асорати аламини тортди, энг яҳши 
ўғил-қизларидан жудо бўлди. 
Лекин тарихнинг ўйинлари ҳам, табиий офатлар ҳам 
халқимизнинг инсоний табиатига доғ тушолмади. Мустақилликнинг 
илк даврлариданоқ жамият ҳаѐтининг барча соҳаларида олиб 
борилаѐтган туб ислоҳотлар ҳар бир фуқаро зиммасига улкан 
масъулият юклар экан, уларни охирига етказиш лозимлигини англаб 
етди. Юртимизда рўй бераѐтган ижобий ўзгаришларга ўз 
муносабатини билдира бошлади. Мамлакатимизда қарор топган 
тинчлик, осойишталик, миллатлараро тотувлик энг катта бойлик 
эканлигини яна бир карра намоѐн этди. Бу ўзбек халқи, миллатининг 
изчиллик билан амалга оширилаѐтган ислоҳотларнинг натижаси, 
мустақиллик йилларида қўлга киритган энг катта ютуғи ҳисобланади.
Ўзбекистон ўтган асрларга татигулик мустақиллик йилларида 
нафақат сиѐсий, иқтисодиѐт борасида, балки ҳуқуқий давлат қуриш, 
жамиятда 
демократия 
тамойилларини 
қарор 
топтириш, 
маънавиятни юксалтиришда ҳам мустақил пойдевор барпо этди. 
Ана шу пойдевор устида фуқаролар эркинлигини таъминловчи де-
мократия биносини тиклади. Аслида шундай ҳам «демократиянинг 
асл моҳияти – инсон қадр-қиммати, ҳурмати ҳамма нарсадан улуғ, 
деган ақидадан иборат бўлмоғи лозим».
Шўро даврида инсон жамоат, давлат учун хизмат қиларди, ку-
рашарди. Ҳолбуки, бу аксинча бўлиши керак. Инсон сўзи она-Ватан 
деган каломлар каби муқаддасдир. Бу муқаддасликни, инсон эрки-
нинг дахлсизлигини мустаҳкам қонунларимиз ҳимоя қилиши лозим. 
Халқнинг сиѐсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва бурчларини теран 
англатиш матбуот ходимларининг ҳам муқаддас бурчи ҳисобланади. 
Жамиятда ҳаѐтган, ислоҳотларга, ўзгаришларга бефарқ қарайдиган 
лоқайд кимсалар бўлмаслиги даркор.
Зеро. «маънавиятда инсоннинг иймони, эътиқоди, ахлоқи, 
ҳаѐтнинг маъносини қандай тушуниши, ички дунѐсида намоѐн 
бўлади. Ватан, халқ олдидаги бурчни англаш ҳам юксак маънавият 
белгисидир. Маънавий баркамол инсон – ўзининг савобли ишлари 
билан кечирган ҳаѐтидан рози кетади». Зеро, маънавият ишларини 
йўлга қўймасдан туриб иқтисодий юксалишларга эришиш қийин. 
Юксак маънавияти бўлмаган халқининг келажаги ҳам йўқдир. 


39 
Дарҳақиқат «…бу буюк марра муносабати билан ўтган давр 
мобайнида ҳаѐтимиз сифати, мамлакатимиз қиѐфаси қандай 
ўзгариб бораѐтгани, қандай ютуқ ва натижаларга эришганимиз, 
ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиѐтига асосланган очиқ 
демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида 
қандай суръатлар билан ривожланиб бораѐтганимизни баҳолаш 
эҳтиѐжи туғилмоқда». 
Президентимиз маърифатлилик тушунчаси орқали, биринчи 
навбатда дунѐвий билимларни эгаллашни назарда тутган эди. Зеро, 
жамият тараққиѐтини таъминлайдиган ягона «Куч - билим ва 
тафаккурда”
1
, - 
деган ғояни ўртага қўйиб, мамлакатимиз ѐшларини 
илғор саноатлашган мамлакатлар тажрибаларини чуқур ўрганишга 
ва олган билимларини юртимиз равнақи, жамиятимизнинг эзгу 
мақсади йўлида сарфлаш зарурлигини баѐн этган эди. 
Шу маънода «нега мен маърифат сўзини кўп такрорлаб, унга 
алоҳида урғу беряпман? – деган эди Президентимиз И.А.Каримов ва 
унга жавоб бера туриб, – Чунки жамият тараққиѐтининг асоси, уни 
муқаррар 
ҳалоқатдан 
қутқариб 
қоладиган 
ягона 
куч 
– 
маърифатдир»
2
.
Президентимиз маърифат сўзига алоҳида эътибор бериб, унинг 
мазмунига ҳозирги замон талабларидан келиб чиққан ҳолда 
ѐндашди. XVIII аср Европа мутафаккирлари қарашларида гуманизм 
руҳи маърифат-лиликнинг таркибига киритилган бўлсада, лекин у 
Президент Ислом Каримов томонидан илгари сурилган маърифат 
тушунчасидан анча фарқ қилади. «Гуманизм» тушунчаси фақат 
кишилар ўзаро яҳши ниятда, самимият, ҳамжиҳатликда муносабатда 
бўлиш 
назарда 
тутилса, 
Ислом 
Каримов 
фалсафасидаги 
маърифатлилик тушунчаси таркибига 
киритилган «эзгулик» 
тушунчаси эса гуманизм тушунчасидан ўзининг бойлиги, ранг-
баранглиги, мазмун миқѐсининг кенглиги, теранлиги билан тубдан 
фарқ қилади. 
Эзгулик тушунчаси фақат инсонларга хос бўлган муносабатлар 
билан чекланиб қолмасдан, ҳар қандай турдаги ҳайвонот оламига, 
ўсимлик дунѐсига, ҳатто жонсиз табиатга мансуб нарса ва 
ҳодисаларга бўлган муносабатларни ҳам ўз ичига қамраб олади. 
Эзгулик тушунчасининг туб мазмуни «Янгича фалсафий тафаккур» 
тушунчасининг мазмуни билан ҳамоҳанг бўлиб, фақат бир 
моҳиятнинг иккита мазмунда намоѐн бўлиши шаклида рўѐбга 
чиқади. 
1
Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. –7-жилд. – Тошкент: Ўзбекистон, 
1999. 
–Б. 143. 
2
Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. –7-жиллд. – Тошкент: Ўзбекистон, 
1999. 
–Б. 135. 


40 
Ҳақиқатан ҳам, янгича тафаккур услуби талабларидан энг 
муҳими ва асосийси субъектнинг теварак атрофдаги нарса ва 
ҳодисаларга ўта эҳтиѐткорлик билан авайлаб муносабатда 
бўлишдир. Чунки ана шу нарса ва ҳодисаларнинг таркибига 
субъектнинг ўзи ҳам киришини, субъект билан объект ўртасидаги 
муносабатлар табиий мувозанат занжирларининг ажралмас қисми 
эканлиги назарда тутилади. 
Демак, XVIII аср француз мутафаккирлари томонидан илгари 
сурилган 
маърифатлилик 
таркибига 
кирувчи 
«гуманизм» 
тушунчасининг мазмуни билан эзгулик тушунчаси ўз мазмунига кўра 
кенгроқ уфқларни қамраб олиши билан тубдан фарқ қилади. Гума-
низм тушунчаси остида аслида субъект билан ижтимоий муҳитни 
ташкил этувчи унсурлар (биринчи навбатда кишилар) назарда тути-
лади. 
Эзгулик тушунчаси Президентимиз Ислом Каримов таърифида 
эса 1) объект билан субъект (киши)лар ўртасидаги; 2) субъект билан 
жамият, ижтимоий-муҳит табақалар ўртасидаги алоқадорликка 
бўлган муносабатларда; 3) субъект билан ташқи олам (табиат) 
нарса ва ҳодисаларга муносабатларда ўз аксини топади. 
Айниқса, Президент Ислом Каримов томонидан ижтимоий 
тараққиѐтни ҳаракатга келтирувчи куч дунѐвий билим ва тафаккур 
эканлиги 
тўғрисида 
ўз 
ижтимоий 
тараққиѐт 
мезонининг 
шакллантирилиши беқиѐс илмий қимматга эга. «Бугунги халқаро 
ҳаѐт, кишилик тараққиѐти шундай босқичга кирганки, энди унда 
ҳарбий қудрат эмас, балки интеллектуал салоҳият, ақл-идрок, фикр, 
илғор технологиялар ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Амир Темур 
бобомизнинг «Куч – адолатда» деган машҳур таъбирини бугунги 
кунга нисбатан кўллаб айтадиган бўлсак, мен унга қўшимча қилиб, 
«Куч – билим ва тафаккурда» деган бўлардим. Келгуси асрда бу 
тамойил янада кучаяди ва ижтимоий ҳаѐтнинг барча жабҳаларини 
қамраб олади»
1
.
Бундан шу нарса кўриниб турибдики, дунѐвий илмлар ҳозирги 
тараққиѐтимизнинг асоси, ҳаракатлантирувчи кучи эканлигига ҳеч 
кимда ортиқча шубҳага ўрин йўқ, албатта. Бироқ, бу илмлардан ҳар 
хил мақсадларда ҳам фойдаланиш мумкин. Хусусан, жоҳиллик 
йўлида ѐки маърифатлилик (эзгулик) йўлида ҳам ишлатиш мумкин. 
Агар, манфаатдорлик доираси қанча кенг бўла борган сари 
кўпчиликнинг 
хоҳиш-иродаси 
инобатга 
олиниб, 
ўртадаги 
зиддиятларга барҳам берилишига олиб келинади.
Тараққиѐт умумхотиржамликка, келажакка ишонч руҳи кучайиб, 
эзгулик томон юксала бошлайди. Ёки фан, илмий-техника 
1
Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. –7-жилд. –Тошкент: Ўзбекистон, 
1999. 
–Б. 98. 


41 
тараққиѐтидан тор доирадаги манфаатлар йўлида фойдаланишга 
ружу кўйиш пировард натижада бошқа халқларнинг манфаатларини 
инобатга олмасдан, поймол қилиниши оқибатида, хунук оқибатларни 
келтириб чиқариши мумкин. Демак, манфаатлар доирасини 
кенгайтириш, тобора кўпроқ ижтимоий гуруҳлар, халқларнинг 
манфаатларини тўлароқ ифода этиш учун кураш - бу эзгулик йўли, 
эзгуликнинг айни шу бугунги кундаги тўлароқ намоѐн бўлишидан 
ўзга нарса эмас.
Худди ана шу борада мутлоқ кўпчилик тушунчасини эса 
мазмунан кенгайтириб бўлмайдиган умумий тушунча, инсоният 
атамаси орқали ифода қилинади. Умуминсоний манфаатлар 
деганимизда турли ва ҳатто қарама-қарши манфаатларга эга бўлган 
ижтимоий гуруҳ, табақа ва қатламларнинг муштарак манфаатларини 
инобатга олувчи маънавият назарда тутилади.
Шу жумладан, диний, миллий, минтақавий, синфий ва 
ҳоказоларнинг 
манфаатлари 
ҳам, 
француз 
маърифатпарварларининг таълимотида эса эзгулик руҳини, 
эзгуликка интилиш туйғусини авлоддан-авлодга мерос қилиб 
авайлаб сақлаб олиб келаѐтган диний манфаатларни, умуман 
ҳисобга олмаган эди. Чунки, улар маърифатли инсон деганда, 
абстракт ҳолдаги мавҳум инсон ва унинг манфаатлари ҳисобга 
олиниб, уни янада қонкретлашган ҳолдаги якқол образини 
гавдалантирмаган эди. 
Президентимиз Ислом Каримов фалсафасидаги маънавиятли 
комил инсон тушунчаси фақат дунѐвий илмларни ўрганиш билан 
кифояланмасдан, балки, миллий қадриятимизга айланиб кетган 
диний билимларни билишни ҳам назарда тутади. «Бошқача 
айтганда, биз фарзандларимизни дунѐвий билимлар билан бир 
қаторда Имом Бухорий тўплаган ҳадислар, Нақшбандий таълимоти, 
Термизий 
ўгитлари, Яссавий ҳикматлари асосида тарбия 
қилмоқдамиз»
1

Демак, XVIII аср Европа маърифатпарварлари «гуманизм» деб 
атаган тушунча ўрнини бугунги кунда «эзгулик» тушунчаси 
эгалламоқда. Яъни, Шарқда доимо маърифатлилик таркибига 
дунѐвий билимлар қаторида диний илмларни ҳам эгаллашлари 
назарда тутиб келинган. 
Пировардида, шуни таъкидлаш лозимки, эзгулик байроғини илк 
бора баланд кўтарган, буюк аждодларимиздан мерос бўлиб 
келаѐтган бу гўзал туйғу, халқимизнинг миллий қадриятларига 
айланиб келганлиги, бу ҳақиқат. Эзгулик тушунчасининг мазмуни 
доимо сайқаллашиб, 
ўз тараққиѐт эволюциясини бошдан 
1
Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. –7-жилд. –Тошкент: Ўзбекистон, 
1999. 
–Б. 353. 


42 
кечирганлигига шубҳа қилмасак ҳам бўлади. Президентимиз Ислом 
Каримов 
фалсафасида 
эзгулик, 
маърифатлилик, 
маънавий 
комилликнинг характер даражасини белгилаб берувчи энг муҳим 
таркибий қисмига айлантирилди. Мазкур фалсафий таълимотда 
илмий-техника 
тараққиѐтининг 
инсоният 
олдидаги 
улкан 
масъулиятини айнан эзгулик тушунчасининг бугунги мазмуни орқали 
яна бир бор таъкидламоқчи бўлди. Маънавият эзгулик руҳи орқали 
инсониятнинг муштарак манфаатларини ифодаловчи воситага 
айланиб бормоқда.
Агар маънавиятга эришишнинг ягона йўли маърифатга қарши 
турувчи жаҳолат тушунчасининг моҳиятини очиб берувчи белги, бу 
билимсизлик (Беруний: «Жоҳиллик – билимсизликдандир») экан, 
унда маънавият ва маърифатнинг моҳиятини англатувчи белгилар 
билим ва эзгуликдадир. 
Юртбошимиз фалсафасида эзгулик тушунчаси гуманизм 
тушунчасига қараганда ўзининг серқирралиги, мазмунан бойлиги, 
миқиѐсининг теранлиги билан кескин фарқ қилади. Негаки, эзгуликка 
йўналтирилмаган ҳар қандай билим маънавий баркамолликка 
айлана 
олмайди. 
Ҳақиқатан 
ҳам, 
жамиятни 
тараққиѐтга 
йўналтирувчи «Куч – билим ва тафаккурда» эканлиги рост. Лекин, 
ана шу тафаккур соҳиби эса эзгулик руҳида тарбия топган 
маънавиятли шахс бўлиши лозим.
Демак, хулоса қилиб шуни таъкидлашимиз жоизки, ҳайвонот 
дунѐси табиий муҳит талаблари асосида ҳаѐт кечирсалар, кишилик 
жамияти эса ўзлари яратган ижтимоий-маънавий муҳитни яратиб, 
унинг талаблари асосида фаолият олиб борувчи одамларнинг 
ижтимоий жамоасидан бўлак ўзга нарса эмасдир. Инсонлар 
ўзларининг маънавиятлари билангина ҳайвонот оламидан бутунлай 
фарқ қиладиган ўз маънавий дунѐларини яратадилар ва ана шу 
ўзлари яратган дунѐ талаблари асосида фаолият кўрсатадилар. 
Кишилар томонидан яратилган маънавий муҳит таъсири остида 
авлодлар шаклланади, бу авлод ўзларининг ҳаѐти давомида мазкур 
муҳитни янада бойитади ва ўзидан кейинги авлодга мерос сифатида 
қолдирадилар.
Бу узлуксиз давом этадиган жараѐн талабларига кишиларнинг 
барча эҳтиѐжлари, шу жумладан иқтисодий эҳтиѐжлари ҳам 
бўйсунади. Жамиятнинг илк босқичларида ҳаѐт кечириши учун зарур 
бўлган моддий неъматлар ишлаб чиқаришининг роли ҳал этувчи 
бўлгани билан жамиятнинг кейинги тараққиѐт босқичларида моддий 
эҳтиѐжларга нисбатан маънавий эҳтиѐжларнинг роли ошиб 
бораверади. Ижтимоий тараққиѐт қанчалик даражада юксак 
ривожланганлик, маънавий омилларнинг жамият ҳаѐтидаги ўрнининг 
ошиб бориш даражалари билан ўлчанади.


43 
Ҳар 
бир 
инсоннинг 
маънавий 
баркамолликка 
бўлган 
интилишини маънавий омиллар, кишилар ҳаѐтида тобора катта 
аҳамият касб эта борадиган илғор жамият қуришга бўлган интилиш, 
деб баҳо бермоқ зарур. 
Президент Ислом Каримов томонидан маънавий омиллар 
мамлакат тараққиѐтининг асосий мезони бўлмоғи кераклиги 
тўғрисидаги таълимоти миллий маънавиятимиз такомилида янги бир 
сифат босқичини бошлаб берди ва бизнингча, дунѐга ана шу мезон 
орқали қарашга одатланишимиз лозим. Маънавият тушунчаси 
мазмунининг тўлақонлилик даражасини белгиловчи бош мезон 
турли тарихий давларда яҳшилик, инсонпарварлик, эзгулик 
тушунчаларининг мазмуни билан ўлчаниб, ўз навбатида мазкур 
атамалар маълум даражада фарқ қилинади. Бу тушунчаларнинг 
мазмуни ўша давр ижтимоий муҳит талаблари асосида шаклланиб 
борган. 
Ҳозирги давр ижтимоий тараққиѐт талаблари асосида жамият 
маънавий ҳаѐтининг туб моҳиятини бир вақтлар ўлкамизда вужудга 
келган «Авесто» таълимотининг бош ғоясига айланган «эзгулик» 
тушунчаси орқалигина тўлароқ ифода этиш ҳам мумкин. Чунки, 
эзгулик руҳига йўғрилган дунѐвий маърифатгина ҳозирги дунѐни 
таҳликали ҳолатдан қутқаза олади.
Юқоридаги фикрларни умумлаштириб, хулоса қиладиган 
бўлсак, тадқиқотда илгари сурилган ғоялар замирида маданий 
меросга янгича муносабатни шакллантиришнинг умумназарий 
услублари атрофлича таҳлил этилиб, унга доир қонцептуал илмий 
ѐндашувлар асослаб берилди. 
Шунга кўра миллий тафаккуримизнинг шаклланиши ҳамда 
такомиллашиш 
жараѐнида 
миллий 
маънавиятимизнинг 
туб 
илдизлари, унинг бош мезони, умуминсоният ва миллий 
манфаатларнинг уйғунлигини таъминлашга қаратилган ғоялари 
муқаррар равишда бу соҳадаги кейинги илмий-фалсафий 
таҳлилимиз учун дастуруламал бўлишига шубҳамиз йўқ.

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish