Тўртинчидан, миллий маънавият – миллат ва жами-
ятнинг куч-қудрати ҳисобланиб, у ҳар доим бойиб боради.
Бешинчидан, миллий маънавият – ўзига хос такрорланмас ижтимо-
ий-тарихий ҳодиса бўлиб, ҳар бир миллатга тегишли ва чуқур
тарихий илдизларга эга. Олтинчидан, миллий маънавиятни чек-
лаш – жамиятни инкирозга олиб боради. Еттинчидан,
республикамиз мустақиллиги миллий маънавиятнинг гуркираб
ўсиши учун муҳим шарт-шароитларни, имкониятларни яратди. Сак-
кизинчидан, ѐшларда миллий ўзлигини англашни, миллатга, унинг
тарихига мансублигини ҳис қилишни шакллантириб бормоқда.
Тўққизинчидан, маънавиятни юксалтириш дастурига мувофиқ
таълим-тарбия тизимини ташкил қилиш ва олиб боришдан иборат-
дир. Ўнинчидан, ѐшларнинг дунѐқараши, онги чегараланиб, бир
қолипда қотиб қолмаслиги учун у миллий ғурур ва миллий истиқлол
ғояларини ўз фаолияти учун дастурамал қилиб олиши, янгича фикр,
тафаккур қилишга ўрганмоғи лозим.
1.2. Жамият тарихий тараққиѐти миллий маънавиятида шахс
маънавий ва моддий ҳаѐт уйғунлиги
Ҳар бир миллат тарихи ва қадриятларини, инсоният бағрида
қолдирган маънавий бойликлари моҳиятини англамоқ учун унинг
дини, тафаккур тарзи, бадиий-эстетика ғояси, руҳий кечинмаларини
билмоқ керак. Бир сўз билан айтганда, инсоният цивилизацияси
тизимида
шахс,
миллат,
жамият
маънавиятини
ўзаро
муштаракликда қараб чиқишни тақазо этади.
Маънавият инсоннинг шундай етук фазилатики, у кишиларда
ўзаро мулоқотга эҳтиѐж туғдиради. Ҳар бир шахс ўз ҳаѐти ва
тақдирини
бошқаларсиз
тасаввур
эта
олмаслиги
ҳам
маънавиятдир
2
.
Миллат маънавияти, аввало, тарихий категориядир. Чунки
миллат маънавияти узоқ тарихий тараққиѐт давомида шаклланади,
ривожланади ва жамиятда миллий қадриятга айланади. Демак,
миллий маънавият ҳодисаси ҳам тарихий (ўтмиш тарих жараѐнида
юз бериб борган), ҳам бугунги кунда мавжудлигини сақлаб турган
кўп ўлчамли воқеийликдир. Ана шундай ижтимоий-сиѐсий
ҳолатларнинг охиргиси, бу чоризмнинг Ўзбекистонни босиб олиши
ва собиқ Иттифоқ таркибида бўлиш даври билан боғлиқ бўлиб,
1
Юсупов Э. Инсон камолотининг маънавий асослари. – Тошкент, 1998. – Б. 34.
1
Арипова З. Маънавият– камолот омили // Мулоқот. – Тошкент, 2006. – №3-4. – Б. 12.
20
миллий маънавият турғунликка юз тутган эди. Мамлакатимиз ўз
мустақиллигини қўлга киритишининг биринчи йиллариданоқ
ижтимоий ва маънавий юксалишга катта эътибор қаратилди. Аввало
бунда:
маънавият ва ахлоқийликни қайта тиклаш. Халқнинг маданий
меросига эҳтиѐткорлик билан муносабатда бўлиш. Ноѐб тарихий
ѐдгорликларни сақлаш ва таъмирлаш, ўзбек халқи яратган ва
миллий бойлик бўлган санъат асарларини излаб топиш ва
Ўзбекистонга қайтариш;
қадимги ва замонавий маданий бойликларни, адабиѐт ва
санъатни билиш ҳамда купайтириш. Халқнинг маданияти ва ўзига
хослигини ифода этувчи восита бўлмиш ўзбек тилини
ривожлантириш, бу тилнинг давлат мақомини изчил ва тўлиқ
рўѐбга чиқариш, Республика ҳудудида яшовчи халқларнинг
миллий маданияти ва тилларига ўзаро ҳурмат билан
муносабатда бўлиш».
1
Президентимиз И.А.Каримов томонидан илгари сурилган мазкур
ғояда нафақат маънавият масаласи, балки халқ маънавиятини
ривожлантиришга кенг йўл очиб бериш орқали фуқаролар тотувлиги,
ҳамжиҳатлиги, барқарорлигини таъминлаш каби ижтимоий-сиѐсий
аҳамиятга эга булган ўта муҳим ва долзарб муаммоларни хал
этишнинг воситалари ҳам назарда тутилди.
Шу билан бирга Президентимзнинг ушбу маънавиятни
ривожлантириш ғоясида чуқур фалсафий мантиқ ѐтади, яъни
миллий маънавиятга алоқадор бўлган ноѐб тарихий ѐдгорликларни
сақлаш ва таъмирлаш ўзбек халқи яратган, миллий бойлиги бўлган,
санъат асарларини излаб топиш ва Ўзбекистонга қайтариш
масаласи юртбошимиз томонидан қатъий қилиб қўйилди. Чунки
маънавият соҳасидаги тарихий ривожланишда узилишга йўл
қўймаслик ва маънавий меросга, миллий ва умуминсоний
қадриятларга алоқадорлик муносабати кўриниб туради.
Шу боисдан ҳам мустақиллик йилларида маънавиятни
яҳшиламоқ, бойитмоқ ва ривожлантирмоқ учун жамиятнинг барча
ижтимоий-иқтисодий ва маданий, эстетик соҳаларининг бир-бири
билан чамбарчас узвийлигини таъминлашни тақазо этди. Шахс
инсоний
фазилатлари
маънавий
такомилида
Миллий
ва
умуминсоний қадриятларнинг алоқадорлиги қуйидаги (1.1 –
жадвалда) жадвалда ўз ифодасини топган.
1
Каримов И.А. Ўзбекистон буюк кележак сари. –Тошкент: Ўзбекистон, 1998. – Б. 19.
Do'stlaringiz bilan baham: |