Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/38
Sana21.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#31236
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   38
Bog'liq
axloqij fazilatlar rivozhi millij manaviyat va umuminsonij qadriyatlar ujgunligi

4.4-
жадвал
Демак, оила - ҳаѐтнинг абадийлиги, авлодлар давомийлигини 
таъминлайдиган, 
муқаддас 
урф-одатларимизни 
сақлайдиган, 
шунингдек, келажак авлодни қандай инсон бўлиб етишишига 
бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғидир.
Бугунги кунда Ўзбекистонда 26 миллиондан кўпроқ аҳоли ва 
5709 мингдан кўпроқ оила мавжуд. 2,8 млн.га яқин оила шаҳарда, 
2,2 млн.дан кўпроқ оилалар қишлоқларда жойлашган. Ҳар йили 
ўртача 260 мингдан кўп янги оила кўшилиб бормоқда. 2002 йили 160 
минг оила курилган. Ўзбек оиласининг ўзига хос хусусияти шундаки, 
унда ѐшлар, фарзандлар асосий ўринни эгаллайди. Меҳнат ѐшидаги 
аҳоли 49,6 фоизни, меҳнат ѐшига етмаганлар эса, 42,7 фоизни 
ташкил этади. Кариялар (7,7 фоиз) одатда ягона оилада яшайди (90 
фоиз). Ўртача бир оилада 6,8 киши истиқомат қилади, қишлоқларда 
бу кўрсаткич анча баланд
1

Оила–ҳар 
бир 
халқнинг, 
миллатнинг 
давомийлигини 
сақлайдиган, миллий қадриятларнинг ривожини таъминлайдиган, 
янги авлодни дунѐга келтириб, уни маънавий ва жисмоний баркамол 
1
Раззоков А. Оила иқтисодиѐти ва соғлом авлод масалалари: Ўзбек оиласининг иқтисодий ва 
ижтимоий-психологик муаммолари. – Тошкент: ТДИУ, 2000. – Б. 69. 
Оиланинг замонавий ижтимоий функциялари 
Оилада фар-
зандлар 
туғилиши 
Оиланинг репродук-
тив функцияси 
Жамиятда аҳолини 
янгиланиши 
Оиланинг 
хўжалик юритиш 
функцияси 
Оиланинг ижтимоий-
тарбиявий функция-
си 
Оиланинг 
иқтисодий функ-
цияси 
Оила аъзоларини дам 
олиш ва саломатлиги-
ни сақлаш функцияси 
Оила аъзоларининг 
ўз мавқейи ва нуфу-
зини ошириш 
функцияси 
Оиланинг ижтимоий-
назорат функцияси 


104 
қилиб тарбиялайдиган, жамиятнинг асосий негизи ҳисобланувчи 
муқаддас маскандир. Оила табиатнинг энг гўзал мўъжизаларидан 
бири бўлиб, у инсонларга хос «табиий - биологик» (жинсий 
муносабатлар, бола туғиш), иқтисодий (мулкий муносабатлар, уй-
рўзғорни бошқариш), ҳуқуқий (никоҳни давлат йўли билан қайд 
этиш), маънавий (эр-хотин, ота-она ва болалар ўртасидаги меҳр-
оқибат туйғуси ва бошқалар) муносабатларига асосланган ижтимоий 
бирликдир. 
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда оила ва унинг 
муҳофазасини таъминлаш билан боғлиқ масалалар давлат сиѐсати 
даражасига кўтарилди. 
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 63-моддасида: «Оила 
жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат 
муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга...» дейилса, 64-моддада: «Ота-
оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва 
тарбиялашга мажбурдирлар...»
1
, деб таъкидлаб ўтилган. 
Ушбу таърифдан англашилган маъно шундаки, мамлакатимизда 
оила билан боғлиқ барча масалалар, аввало, жамият ва давлат 
аҳамиятига молик масала, деб қаралади. Зотан, оила тинчлиги ва 
осойишталиги жамият, мамлакат осойишталигининг гаровидир. 
Президентимиз И.А.Каримов ташаббуси билан оналик ва 
болаликни муҳофаза қилиш, аѐлларнинг жамиятдаги мавқеийни 
ошириш, оилани мустаҳкамлаш ва турли имтиѐзлар бериш 
борасида бир қатор қонунлар ва меъѐрий ҳужжатлар қабул қилинди. 
Хотин-қизларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқлилиги, жамиятнинг 
асосий бўғини ҳисобланган оилани мустаҳкамлаш, никоҳнинг 
барқарор бўлиши, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, фарзанд 
тарбиясида 
ота-она 
ҳуқуқ 
ва 
мажбуриятлари 
Ўзбекистон 
Конституциясининг 
46,63-66-моддаларида, 
шунингдек, 
«Оила 
кодекси» (1998) қонунларида ўз ифодасини топди.
Вазирлар Махкамаси оиланинг жамият тараққиѐтида тутган 
ўрни, маънавий баркамол ва жисмонан соғлом авлодни 
тарбиялашдаги катта аҳамиятини ҳисобга олиб, оилага дахлдор бой 
ҳамда теран мазмунли миллий анъаналарни асраш мақсадида 1998 
йил 2 февралда Республика «Оила» илмий-амалий марказини 
тузишга қарор қилди. «Оила» илмий-амалий маркази фаолиятининг 
асосий йўналишлари, аввало, бой миллий анъаналар, миллий 
қадриятлар асослари, аждодларимизнинг оила ва жамият, оила ва 
маҳалла билан боғлиқ меросини ўрганиш ҳамда тарқатиш, 
умуминсоний қадриятларнинг миллий қадриятлардаги ролини 
1
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Тошкент: Ўзбекистон, 2010. – Б. 12.


105 
ошириш ҳамда уларнинг оилада уйғунлашувини таъминлаш каби 
вазифалар белгилаб берилди. 
Дастлаб, ана шу республика «Оила» илмий-амалий маркази 
Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент Давлат Педагогика 
университетидаги Оила муаммоларини ўрганиш лабораториялари 
негизида ташкил топди. Ўтган давр мобайнида оила манфаатларини 
таъминлаш борасидаги тадбирлар Давлат дастури комплекс тусга 
эга бўлиб, у 150 дан ортиқ тадбирларни ўз ичига олган эди. 1998 
йилда оила манфаатларини таъминлаш юзасидан амалга оширил-
ган дастурий тадбирларни рўѐбга чиқариш учун давлат бюджетидан 
144,8 млрд. сўм маблағ ажратилди
1
. Биргина 2001 йили ҳукуматимиз 
томонидан 85,9 млрд. сўм ва 20172,9 минг АҚШ доллари миқдорида 
маблағ ажратилган. 
Оила тарбиясининг самараси, энг аввало, оила муҳитининг қай 
даражада ташкил этилганлигига боғлиқ. Шу сабабли ҳам оилавий 
муҳит муаммоларини чуқур ўрганиш, уни шу куннинг талаблари асо-
сида шакллантириш йўлларини ишлаб чиқиш, ҳаѐтга жорий этиш 
соғлом авлод тарбиясининг энг долзарб масалаларидан биридир. 
Соғлом оилавий муҳит фикримизча, биринчидан, ҳар бир оила аъзо-
сининг жисмоний соғлиги масаласини тушунсак, иккинчидан, ҳар бир 
оила аъзосининг маънавий камолоти ҳамда оила аъзоларининг 
ўзаро руҳий уйғунлигини тушуниш мумкин. Зеро, «Оила соғлом экан 
– жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан – мамлакат 
барқарордир». 
Президент И.А.Каримов ташаббуси билан соғлом авлодни 
тарбиялашга, 
маънавий 
бой, 
ахлоқан 
етук, 
интеллектуал 
ривожланган, юқори билимли, жисмонан бақувват, ҳар томонлама 
камол топган шахсни шакллантиришга қаратилган кенг кўламли 
чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида 2000 йил 15 
февралда Вазирлар Маҳкамасининг «Соғлом авлод давлат Дастури 
қабул қилинди. Бу хужжатларни қабул қилиниши давлатимиз рахба-
рининг олиб бораѐтган сиѐсатининг изчиллигидан далолатдир. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 19 декабрдаги 
1306-
сонли фармойишига кўра, 2001 йил 5 февралда Вазирлар 
Маҳкамаси «Она ва бола» давлат Дастури» ва 2005 йил «Сиҳат са-
ломатлик йили давлат Дастурлари» тўғрисидаги қарорлари 
оиланинг фарзанд тарбияси ва шахс, миллат маънавий ҳаѐтини 
бойитишдаги функционал мақомини янада кенгайтирди.
«Соғлом авлод Давлат дастури» соғлом авлодни шаклланти-
ришнинг стратегияси бўлиб, унда 700 дан ортиқ чора-тадбирлар 
мажмуи белгиланди, давлат ҳамда жамоат ташкилотлари зиммасига 
1
Шермуҳамедов С., Султонов Т. Оила - истеъдодли ѐшларни тарбиялашнинг муҳим босқичи. – 
Тошкент: ТДИУ, 2003. – Б. 8. 


106 
муҳим ҳаѐтий вазифалар юклатилди. Жумладан, ҳукуматга қарашли 
бўлмаган «Соғлом авлод учун» халқаро жамғрмаси давлат дастури-
нинг ижросини таъминлаш учун олти муҳим жиҳатга эътибор 
қаратди. 
Булар: 
биринчидан
фарзандларимизни, 
айниқса, 
қизларимизни мактаб партасидаѐқ оилага тайѐрлаб бориш, ўзида 
содир бўлаѐтган физиологик ўзгаришларнинг табиий жараѐн эканли-
ги ва ўзини қандай тутиш кераклигини ўргатиш; иккинчидан, оила 
қуриш масаласи; учинчидан, ҳомиладорлик жараѐни, унинг табиий 
қоидаларидан ѐшларни огоҳ этиш, онанинг соғлом фарзанд 
туғишига шароит яратиш; тўртинчидан, илк ѐшдаги бола тарбияси-
дир; бешинчидан, боланинг бир ѐшдан 5-6 ѐшгача бўлган даври 
тарбияси ва ниҳоят, олтинчиданногирон болаларга эътибор маса-
ласидир
1

Оила аъзоларининг жисмоний соғлиги масаласи жуда муҳим 
бўлиб, соғлом насл асосини жисмонан соғ жуфтларгина ярата ола-
ди. Соғлом насл вужудга келишининг яна бир негизи бу – оиладаги 
соғлом маънавий муҳитдир. Ёшларнинг маънавий баркамоллиги да-
ражаси, энг аввало, уларнинг ўз оиласидаги, маънавий муҳит, ота-
оналари, боболаридан мерос бўлган дунѐқарашлар таъсирида 
шаклланади. Бу вазифалар ота-оналардан қунт ва вазминлик билан 
фарзандларига яҳши тарбия беришни талаб қилади. Агар ота-она ўз 
фарзандларининг феъл-атворини, ички руҳий кайфият ва майлла-
рини яҳши билса, шулардан келиб чиқиб, уларга таъсир этадиган 
йўллар билан тарбия берса, бундан улар келажакда қуриладиган 
барқарор оилаларга замин ҳозирлаган бўладилар. Шу сабабдан ҳам 
халқимиз янги оила пайдо бўлаѐтганда икки ѐшнинг аждодлари, ке-
либ чиқиши шажараси, авлодларининг маънавий дунѐсига ҳам 
алоҳида эътибор қаратмоқда. Бизнингча, оилада соғлом фарзанд-
ларнинг туғилиши ҳамда уларнинг баркамол авлод бўлиб етишиши 
соғлом маънавий муҳит асосида таъминлана боради. «Халқимизда 
қуш уясида кўрганини қилади», деган доно мақоли бор. Чунки ҳар 
қайси фарзанднинг ўзига хос ва ўзига мос қобилияти, атрофдаги 
одамлар билан муомаласи, тенгдошлари орасида ўзини тутиши, 
юриш-туриши, ҳис қилиши, етакчилик хислатларининг барисини ои-
лада оладиган тарбиясига боғлиқ. «Мана шу даврда бола ҳамма 
яҳши-ѐмон нарсани тушуниб, англай бошлайди, унинг беғубор онги 
бамисоли босма қоғоз сингари оиладаги, ѐн-атрофдаги барча воқеа-
ҳодисаларни, уларнинг замиридаги таассуротларни ўзига шимиб-
сингдириб олади. Унинг ота-онасига, бобо ва момоларига меҳри ва 
ҳурмати, ўзини ўраб турган муҳитга нисбатан муносабати кундан-
кунга такомиллашиб боради». 
1
Шермуҳамедов С., Султонов Т. Оила - истеъдодли ѐшларни тарбиялашнинг муҳим босқичи. – 
Тошкент: ТДИУ, 2003. – Б. 10. 


107 
Президентмиз И.А.Каримовнинг “Ёш оилаларни моддий ва 
маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида” ги Фармонида ѐш оилаларни маънавий қўллаб-
қувватлаш, уларнинг моддий-иқтисодий эҳтиѐжларини қондиришда 
давлат кўмагини ташкил этиш масаласига алоҳида урғу 
берилишининг боиси ҳам ана шунда. Фармонда кўрасатилишича, 
“ѐш оилаларни маънавий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, ѐшларда 
ўзи қурган янги оила учун ғурур ва масъулият ҳиссини, ота-онага, 
кекса авлод вакилларига ҳурмат-эҳтиром, меҳнат қилиш ва 
халқимизнинг 
бокий 
маънавий 
қадриятлари 
руҳида 
бола 
тарбиялашга интилиш туйғуларини шакллантириш”
1
га хизмат 
қилиши лозим. 
Оилани қадрлаш халқимизнинг бебаҳо фазилатларидандир. 
Яҳши кунимизда ҳам, ѐмон кунимизда ҳам ўз оиламиз бағрида 
бўлишга интиламиз. Қолаверса, бизнинг оилаларимиз меҳр-
оқибатлилиги, болажонлигию, қариндош-уруғчилик ришталарига 
меҳр-оқибат билан қарашида ҳам миллий маънавиятимизнинг ўзига 
хос томонлари намоѐн бўлади. 
Халқимиз, оилани тарбия, ахлоқ ва маънавиятнинг бешиги деб 
билади. Дархақиқат, гўдак то вояга етгунча ана шу мўъжазгина 
оилада камолга етади. Халқимизнинг азалий қадриятлари, 
анъаналари, расм-русумларию, урф-одатлари таъсирида улғайиб 
боради. Ана шу боис, қадимдан оила қуриш, уни мустаҳкамлаш, 
оиладаги муҳит ва тарбияга жиддий эътибор бериш, оилага 
муқаддас маскан сифатида қараш устувор аҳамият касб этган.
Ота-боболаримиз асрлар давомида оила қуришга масъулият 
билан ѐндашганлар ва ѐшларнинг маънавиятли бўлишига эътибор 
берганлар. Келин-куѐвнинг етти пуштини, ахлоқ-одобини, ота-онаси, 
қариндош-уруғларини суриштириш ҳам жуда ажойиб ижобий анъана 
бўлиб келган. Бу ишларда моддий манфаатдорликдан кўра, 
ѐшларнинг маънавий муштараклиги, авлодлар саломатлиги, янги 
оила мустаҳкам, аҳил бўлиши сингари ижобий, маънавий омилларга 
кўпроқ эътибор берилган. Амир Темур бобомиз ҳам бу ишларга 
бефарқ бўлмаган: «Ўғилларим, набираларим ва яқинларимни 
уйлантирмоқ ташвишида келин изламоққа эътибор бердим, деган 
эди у. - Бу ишни давлат юмушлари билан тенг кўрдим. Келин 
бўлмишнинг насл-насабини, етти пуштини суриштирдим. Хос 
одамлар орқали соғлиқ-саломатлигини, жисмонан камолотини 
аниқладим. Келин бўлмиш насл-насаби, одоб-ахлоқи, соғлом ва 
бақувватлиги билан барча қусурлардан ҳоли бўлсагина эл-юртга 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг. “Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-
қувватлашга доир кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони. – Туркистон, 2007. 19 май, 
44 (15060). 


108 
катта тўй-томоша бериб, келин туширдим»
1
. Яна Амир Темур ўз 
фикрини давом эттириб: «Ўғилларим, набираларим ва яқинларимга 
бирон томчи шароб ичиб, хотинларига яқинлашишни ман этдим. 
Зеро, шаробнинг таъсирида бунѐдга келган фарзанд насб-
насабининг бузилишига таъсир этгай, дебон шу покиза йўлни 
тутдим». Шу боисдан ҳам Президентимиз «соғлом ва мустаҳкам 
оила, биринчи навбатда, янги қурилаѐтган ѐш оилалар масаласини 
давлатимиз 
ва 
жамиятимиз, 
маҳаллаларимизнинг 
доимий 
эътиборида турадиган устувор вазифа, деб билишимиз даркор,» 
деган эди. 
Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, ҳар бир ота-она 
фарзандларини оилавий ҳаѐтга тайѐрлаш ишларига ўта масъулият 
билан ѐндашмоқлари лозим. Фарзандлари у ўғилми, қиз - ким 
бўлишидан қатъий назар сабр-қаноат билан ҳаѐт сабоқлари 
билимини ѐшлигидан сингдириб боришлари зарур. Бунинг учун ота-
оналар ўз фарзандлари феъл-атворларини, ички руҳий кайфият ва 
майлларини чуқур билишлари даркор. Уларга турли тарбиявий 
таъсир этувчи йўллар билан тарбия берсалар, шундагина келажакда 
куриладиган барқарор оилаларга замин ҳозирлаган бўладилар. Шу 
ўринда 
ота-оналарга 
фарзандларини 
оилавий 
ҳаѐтга 
тайѐрлашларида ѐрдам берадиган бой маданий меросимиз 
ѐдгорликларидан, 
теран 
мазмунли 
асарлардан, 
оилавий 
масалаларга доир олимларимиз ишлари намуналаридан ҳикоя 
қилиб бериш фойдадан ҳоли эмас. 
Ибн Синонинг «Уй тутиш тадбири» ҳақидаги асарида фарзанд 
тарбияси ва унда аѐлларнинг ўрни масалалари ўз аксини топган. 
Хусусан, комусий олим ўзининг ушбу асарида аѐлларнинг 
жамиятдаги ўрни муҳимлигини эътиборга олган ҳолда, бир қатор 
мезонларни ишлаб чиқади: 1) хотин киши билимли бўлсин; 2) динга 
эътиқодли бўлсин; 3) уятчан, шарм ҳаѐли; 4) табиатан жасур ва сабр 
тоқатли; 5) ўз эрини қаттиқ севиши; 6) туғиш ва бола тарбияси 
ҳақида ўйлаши; 7) эзма бўлмаслиги; 8) ўз эрига бўй- суниши; 9) тўғри 
cўз, камтар ва фаросатли бўлиши; 10) у ҳеч вақт ўз шанига доғ 
тушурмаслиги; 11) эри билан эҳтиѐткор бўлиб, унинг ҳурматини 
жойига қўйиб муомала қилиши; 12) ўз вазифаси ва бурчини яҳши 
билиши; 13) рўзғордаги нарсалардан тўғри, тежамкорлик билан 
фойдалана олиши; 14) ўзининг хулқ-атвори ва яҳши фазилатлари 
билан 
эридаги 
камчиликларни 
йўқотишга 
эришиши
2
каби 
фазилатларни санаб, аѐлнинг ақллилигини кўкларга кўтариб 
мақтайди. Инсон,-дейди у, - яҳши ва ѐмон майлларнинг ижодкори 
1
Амир Темур ўгитлари. –Тошкент: Наврўз, 1992. – Б. 58. 
2
Дўстжонов Т. Маъмун академияси олимларининг иқтисодий-ижтимоий қарашлари. – Тошкент, 
2005.
– Б. 61.


109 
бўлади ва ўз ҳарактерини шакллантириб боради. Шунингдек, 
яҳшиликка мойиллик инсон табиатини гўзаллаштирса, ѐмонликка 
мойиллик, унинг хулқини тубанлаштиради. Олим болани жамиятдан 
ажратиб, алоҳида тарбиялашга қарши чиқиб, бундай тарбия болани 
бахтсиз қилади, дейди. «Оиладаги ѐмон тарбия, -деб уқтиради 
олим, -фақат шу оиланинг ўзигагина салбий таъсир қилиб 
қолмасдан, балки атрофдаги бошқа оилаларга ҳам салбий таъсир 
қилиши мумкин».
1
Ота-оналар ўз фарзандининг хонадонида болага 
мўжиза бўлиб кўринадиган турли ўйинчоқларми ѐки уй ҳайвонларига 
бўлган қизиқиш ва интилишларига бераѐтган саволларига бефарқ 
бўлмаслиги керак. «Агар ота оилада ўзини тутишни билмаса, аҳлоқ-
одоб бобида фарзандларига ўрнак бўлиш ўрнига қўпол муомала 
қиладиган бўлса, бу ҳолат, табиийки, бола маънавий оламининг 
шаклланишига салбий таъсир кўрсатади, вақти-соати келиб, унинг 
характерида инсон деган номга нолойиқ, ҳунук бир одат сифатида 
намоѐн бўлади»
2
.
Оилада соғлом маънавий муҳитнинг вужудга келишида соғлом 
тафаккур, соғлом дунѐқарашнинг мавжуд бўлиши ҳам ўта муҳимдир. 
Чунки шундай сифатларга эга бўлган оила аъзоларигина ўз насли-
ни, ѐш авлодни жисмонан ва маънан баркамол қилиб тарбиялашга 
эриша олади. Уларнинг маънавий дунѐсини камол топтиришга, он-
гини турмуш тарзига зид бўлган турли заҳарли одатлар ва бемаъни 
ғоялар таъсиридан асраб-авайлашга, келажакда ўз авлодини давом 
эттиришдек муқаддас бурчни бажариш учун тайѐрлашга даъват 
этади. Шу боисдан ҳам «Оилавий тарбия масаласида хатога йўл 
қўймаслик учун аввало ҳар қайси хонадондаги маънавий иқлимни 
ўзаро ҳурмат, ахлоқ-одоб, инсоний муносабатлар асосига қуриш ай-
ни муддао бўлур эди»
3
. Мумтоз ѐзувчимиз Абдулла Қодирийнинг 
«Ўтган кунлар» асаридаги қаҳрамонларнинг ўзаро муомала ва 
мулоқотлари, уларнинг ҳатто кичик фарзандларини ҳам «сиз»лаб 
гапириши мисолида аждодларимизнинг оила маънавиятига беҳад 
эътиборини кўриш мумкин. Юртимизда бугунги кунда ҳам шундай 
гўзал ахлоқ мезонлари билан яшаб келаѐтган, фарзандларини тар-
биялаѐтган ибратли оилалар бизда ҳавас уйғотади. Шу нуқтаи 
назардан юртимизда баъзи оилаларни таҳлил этганда, уларда 
маънавий етуклик билан бирга айримларида жиддий нуксонлар 
мавжудлиги ҳам кўзга ташланади. Баъзида оила тарбиявий функ-
циясининг сусайиши ва тарғибот-ташвикот ишларининг камлиги 
натижасида оила аъзоларининг хулкида ѐмон одатларнинг (ичқилик 
ичиш, сигарета чеқиш, наркомания, турли диний окимлар таъсирига 
1
Ўша жойда . – Б. 62. 
2
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – Б. 54. 
3
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – Б. 55. 


110 
берилиш, маънавий бузуклик йўлига кириш кабилар) пайдо бўлиши 
ташвишланарли ҳол албатта. Ҳудди шунинг учун ҳам Президенти-
миз Кадрлар тайѐрлаш миллий дастурида (1997) ва кейинчалик 
«Баркамол авлод йили» давлат дастури тўғрисидаги қарорида ҳам 
«…жисмонан ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни 
миллий ва умуминсоний қадриятлар ҳамда Ватанга муҳаббат 
руҳида тарбиялаш борасида жамиятнинг муҳим бўғини бўлган 
соғлом ва мустаҳкам оилани шакллантириш учун зарур шарт-
шароитлар яратиш; ѐшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор 
топтириш, уларнинг ичкиликбозлик ва гиѐҳвандлик иллатларидан, 
бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда биз учун ѐт бўлган диний 
ва экстремистик таъсирлардан, тубан «оммавий маданият» хуруж-
ларидан ҳимоя қилишга доир комплекс чора-тадбирларни амалга 
ошириш»
1
зарурлигини долзарб вазифа сифатида илгари сурди. 
Ёшлар орасида ханузгача турли ѐт оқимларга берилувчан, Консти-
туцион тузумга зид, қонунларимизни оѐқ-ости қилаѐтганларнинг 
учраб туриши каби иллатларнинг мавжудлиги, ҳақиқат ҳам, бу маса-
лага жиддий қараш зарурлигини англатади. Аслида ана шу 
«маънавий ногиронлик» жисмоний ногиронликдан фарқ қилиб, у 
дарров кўзга ташланмайди. У айрим шахсларнинг онги, тарбияси 
ҳамда 
дунѐқарашидаги 
нуқсонлар 
билан 
боғлиқдир. 
Бу 
нуқсонларнинг моҳияти шундаки, улар давлат томонидан қабул 
қилинган, умумэътироф этган маънавий-ахлоқий қонунларнинг 
меъѐрий асосларига зид келади. Маънавияти юксак авлод халқнинг, 
қолаверса, миллатнинг келажагидир. Миллий маънавиятимизни юк-
салтириш, миллий анъаналаримизни, урф-одатларимизни ва шу 
кабиларни тиклаш, ана шу мақсадлардан келиб чиқиб, оилаларда 
миллий руҳдаги маънавий-ахлоқий жиҳатларни камол топтиришнинг 
илмий асосларини ишлаб чиқиш зарур бўлади. 
Албатта, шу ўринда «Оила – маҳалла – лицей» ѐки «оила – 
маҳалла – олий ўқув юрти» ҳамкорлигининг амалда қай даражада 
муҳим эканлигини англашимиз ва уни кўришимиз зарур бўлади. Де-
мак, ота-она, устозлар ниятларидаги умумий муштараклик ҳақиқий 
миллий ғоянинг, соғлом тафаккурнинг бола онгига сингишида, 
соғлом маънавият тарбиясида, барча объектив ва субъектив шарт-
шароитлардан қатъий назар ҳамжиҳат бўлишимизни тақозо этади. 
Шу ўринда яна бир муҳим масалага эътибор қаратиш зарур. У ҳам 
бўлса, тарбиядаги узлуксизликни энг аввало оила таъминлайди. Ҳар 
бир бўғинда тарбиянинг усули ва олиб бориш механизми жиҳатидан 
узилиш пайдо бўлиши табиий. Лекин, ҳамма босқичда оила иштиро-
1
«Баркамол авлод йили» давлат дастури. – Тошкент: Ўзбекистон, 2010. – Б. 9. 


111 
ки таъминланган. Оила эса ўз-ўзидан, тарбиянинг узлуксизлигини 
таъмин этади. Бу жараѐн жадвалини қуйидагича бериш мумкин.
1

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish