Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/38
Sana21.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#31236
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   38
Bog'liq
axloqij fazilatlar rivozhi millij manaviyat va umuminsonij qadriyatlar ujgunligi

Яра
ти
л
га
н
 и
ш
 ў
ри
н
л
а
ри
 
с
он
и
 
4
.2 чизма
Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан 
ишчи ўринларининг яратилиш кўрсаткичлари. 
 
 
 
 
 
Манба: комплекс тадқиқотлар натижаси асосида муаллиф ҳисоб-
китоблари. 
Бугун республикамизда хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-
қувватлаш, улар орасида тадбиркорликни ривожлантириш, спорт ва 
соғлом турмуш тарзини ѐйишга йўналтирилган нодавлат нотижорат 
ташкилотларининг сони 100 дан зиѐддир
1
. Барча хотин-қизлар 
нодавлат, 
нотижорат 
ташкилотлари 
амалга 
ошираѐтган 
дастурларидаги фарқларига қарамай, ўз фаолиятларини хотин-
қизлар ҳуқуқлари ҳимоясига эркаклар билан аѐллар учун тенг 
имкониятлар яратиш, авлод тарбияси, миллий маънавиятни 
юксалтириш каби долзарб масалаларга қаратилмоқда. Ана шунинг 
учун ҳам ННТ билан маҳаллий ўз-ўзини бошқаришнинг муҳим бўғини 
бўлган маҳаллалар фаолиятини уйғунлаштириш зарур. 
Маҳаллий ўзини–ўзи бошқариш тизимида маҳаллаларнинг ўрни 
беқиѐс. «Азалдан ўзбек маҳаллалари чинакам миллий қадриятлар 
маскани бўлиб келади. Ўзаро меҳр-оқибат, аҳиллик ва тотувлик, 
эҳтиѐжманд, ѐрдамга муҳтож кимсалар ҳолидан хабар олиш, етим-
есирларнинг бошини силаш, тўй-томоша, ҳашар ва маъракаларни 
кўпчилик билан бамаслаҳат ўтказиш, яҳши кунда ҳам, ѐмон кунда 
ҳам бирга бўлиш каби халқимизга хос урф-одат ва анъаналар 
авваламбор маҳалла муҳитида шаклланган ва ривожланган. 
Халқимизга хос ўзини ўзи бошқариш тизимининг бу ноѐб усули 
қадим-қадимдан одамларнинг нафақат тили, балки дилида, бутун 
ҳаѐтида чуқур жой эгаллагани бежиз эмас. Биз «Маҳалла – ҳам ота 
ҳам она» деган ҳикматли нақлни ана шу ҳаѐтий ҳақиқатнинг 
ифодаси сифатида қабул қиламиз»..
1
Хожиматова М. Аѐлларнинг нодавлат ташкилотлари: муаммо ва ечимлар // Фуқаролик 
жамияти. – Тошкент, 2004. –№1. –Б. 15. 


90 
«Маҳалла шундай бир муқаддас маконки, унда инсонлар бир-
бирлари билан опа-сингил, ака-ука, қуда-анда, дўст-биродар бўлиб 
яшашади, 
тўю-маракаларда 
бирга 
бўлишади, 
фарзандлар 
тарбиясида ҳам барча маҳалла аҳли масъул ҳисобланади. Шунинг 
учун ҳам халқимизда «Отанг – маҳалла, онанг – маҳалла» деган 
нақл бежиз айтилмайди». «Ўзини ўзи бошқаришнинг миллий модели 
бўлган маҳалла халқимизнинг азалий удумлари, урф-одатлари ва 
анъаналарига таянган ҳолда, улкан тарбиявий вазифани бажаради. 
Кексаларнинг 
панд-насихати, 
катталарнинг 
шахсий 
ибрати, 
жамоанинг ҳамжиҳатлиги мисолида кишилар онгига эзгулик ғоялари 
сингдириб борилади»
1
. Демак, «Маҳалла, аввало, соғлом ижтимоий 
муҳит масканидир. Бу ерда кучли таъсирга эга бўлган жамоатчилик 
фикри маҳалла ахлининг хулқ-атвори, ўзаро муносабатларини 
адолат ва маънавий мезонлар асосида тартибга солиб туради. Шу 
маънода маҳалла,-Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганла-
ридек, ҳақиқий демократия дарсхонасидир»
2

Аслида маҳаллани инсофу диѐнатдан, меҳр-оқибатдан, иймон-
эътиқоддан сабоқ берувчи, лозим бўлса, тартибга чақирувчи, зарур 
топса, эл-юртга танитувчи пурҳикмат жой ҳам дейиш мумкин. Аср-
лар мобайнида маҳалла халқ қадриятларининг кўзгуси бўлиб келган. 
Бугунги кунда маҳалла орзу-умидли, оқибатли, мурувватли, сабр-
қаноатли кишиларни яҳши қўшничиликда, аҳил қуда-андачиликда 
яшашга ундаб келмоқда. 
Маълумки, асрлар мобайнида маҳаллаларда кўпдан-кўп ҳаѐтий 
муаммолар ўз ечимини топиб келади. Тўй-маъракалар ҳам, хайиту 
хашарлар ҳам маҳалла ахлисиз ўтмайди. Маҳаллаларда сиѐсий, 
иқтисодий ва бошқа масалаларга доир жамоатчилик фикри шаклла-
нади. Бу эса, халқимизнинг турмуш тарзи, ота-боболаримиздан 
бизга мерос бўлиб келаѐтган тафаккур тарзидир. Бинобарин, 
ҳаѐтнинг ўзи маҳаллаларни ривожлантириш ва уларни қўллаб-
қувватлашни тақазо этмоқда. 
«Мустақиллик йилларида маҳалла ҳаѐти билан боғлиқ кўплаб 
қадриятлар, удум ва анъаналаримиз қайта тикланиб, замон талаб-
лари асосида бойиб бормоқда. Шу билан бирга, маҳалланинг ҳуқуқ 
ва ваколатлари кенгайтирилмоқда, улар бугун ўзини ўзи бошқариш 
идораси, ҳақиқий демократия дарсхонаси сифатида кенг кўламли 
фаолият олиб бормоқда». 
Ўтган мустақиллик йилларида мамлакатимизда бошқарув 
соҳасини марказлаштиришни чеклаш, бу борадаги вазифаларнинг 
1
Миллий истиклол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. – Тошкент: Ўзбекистон нашриѐти, 
2000. 
– Б. 67. 
2
Миллий истиклол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. – Тошкент: Янги аср авлоди. 2001. –
Б. 215. 


91 
бир қисмини республика даражасидан вилоят, туман ва шаҳар 
миқѐсига ўтказишда маҳалла тизимини шакллантириш масалалари-
га катта аҳамият қаратилди. Президентимиз Ислом Каримовнинг 
Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 
йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демокра-
тик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини 
ривожлантириш концепцияси» маърузаси ва уни амалиѐтга татбиқ 
қилинаѐтганлиги катта воқеликка айланди. Президентимиз томони-
дан эътироф этилган, марказий давлат ҳокимияти органлари ўз 
ваколатларини борган сари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари-
га ўтказиб бориш лозимлиги хусусидаги ғоянинг амалдаги 
тасдиғидир. Маҳаллаларда аждодларимиздан авлодларга ўтиб ке-
лаѐтган урф-одатлар, анъаналар, маросимлар мустақиллик 
туфайли янада оммалашиб бормоқда.
Мустақиллик йилларида маҳалла бошқарувига жиддий эътибор 
кучайди. Маҳалла қўмиталари анъаналар, урф-одатлар, байрамлар 
уюштиришнинг ташкилотчилари сифатида ҳамда жамоат тартибини 
сақлаш, хиѐбонлар, боғлар барпо этиш, кўкаламзорлаштириш ва 
ободонлаштириш бўйича фаол фаолият кўрсатиб келмоқда. 
Қўқондаги Исфара маҳалласи қадимги бошқарув тизимини тиклаш 
борасида ибратли ишларни амалга оширдилар. Нуруллахон Ҳожи 
Абдуллох ўғлининг ташаббуси билан маҳалланинг қадимий анъана-
ларини тиклаш, вайрона ҳолига келган «Зинбардор» мадрасасини 
таъмирланди. «Кўҳинур» кичик корхонаси ишлаб турибди. Корхона-
да кулолчилик буюмлари, нафис матохлар, кошинлар ишлаб 
чиқарилмоқда. «Бозори шаб» («Кечки бозор»), қассобхона, чойхона, 
сартарошхона ишлай бошлади. Хуллас, маҳалланинг эски 
қиѐфасини тиклашда ажойиб ишлар қилинмоқда.
Бугунги кунда маҳаллаларда миллий урф-одатлар, анъаналар 
ва маросимларни ўрганиш, тарғиб этиш билан бир қаторда тўй-
маъракаларни, одат ва удумларни ихчамлаштириш, бу борада ис-
рофгарчилик ва дабдабабозликка йўл кўймасликка алоҳида эътибор 
қаратилмоқда. 
Президентимизнинг 1998 йил 28 октябрдаги маърака ва маро-
симларни тартибга солиш, ортиқча чиқимлар, сарф-ҳаражатларнинг 
олдини олиш борасидаги Фармонини ҳаѐтга жорий этиш бўйича иб-
ратли 
ишлар 
амалга 
оширилмоқда. 
Мазкур 
Фармонда 
таъкидланганидек, «Кейинги вақтларда тўй-хашамлар, оилавий тан-
таналар, маърака ва маросимларни, марҳумлар хотираларига 
бағишланган тадбирларни ўтказишда мамлакатимизнинг кўп жойла-
рида шуҳратпарастлик, дабдабабозлик, исрофгарчиликка йўл қўйиш, 
эл-юрт одатлари ва анъаналарини менсимаслик, ўз-ўзини кўз-кўз 


92 
қилиш, атрофда яшаѐтган одамларнинг ҳол-аҳволини инобатга ол-
маслик каби эскидан қолган асоратларга йўл кўйилган»
1
.
Бундай нохушликнинг сабабларидан бири, бизнингча, аввало, 
янгиликнинг моҳиятини тўла англаб етиш жараѐни ижтимоий онг би-
лан боғлиқдир. Одатлар узоқ йиллар давомида инсонлар онги ва 
турмуш ҳаѐтида амал қилиб келган кўникилган, қадр ва маъно топ-
ган. Шу боисдан ҳам мустақиллик йилларида ана шу «турғун» ѐки 
«қонсерватив» ҳолатларга нисбатан чек қўйилди. Бугунги кунда жа-
мият маънавий юксалиши жараѐнида амал қилаѐтган анъана ва 
урф-одатларга бўлган муносабатда янгича ѐндашув таркиб 
топмоқда.
Умуман, миллий урф-одатлар, анъаналар хақида сўз кетганда 
биз улар таърифини ҳам билишимиз керак. Чунки, меҳнат жамоала-
ри, маҳаллаларда бўладиган байрамлар, маросимларни фарқлаш, 
шунингдек, маънавий бой инсон бўлиш учун ҳам бунинг аҳамияти 
беқиѐсдир.
Анъана–аждодларнинг тарихан тўплаган маънавий қадрият-
ларини авлодларга узатиш воситаси. Ёхуд бошқача айтганда ав-
лоддан-авлодга ўтиб борадиган ва жамоатчилик фикри билан 
қўриқланадиган ижтимоий ахлоқ ва муносабатларнинг умумлашган 
норма ва тамойилларидир. Анъаналар миллий, маданий, маиший, 
ижтимоий-сиѐсий кўринишларга эга бўлади. Ҳар бир анъананинг 
шаклланишида объектив заруриятлар – халқнинг яшаш шароити, 
моддий ишлаб чиқариши ва маънавий маданияти муҳим роль 
ўйнайди. 
Урф-одат, удум – анъаналар сифатида умумхалқ томонидан 
қабул қилинган тартиб- қоида; авлоддан-авлодга мерос бўлиб 
ўтадиган ва муайян жамият ѐки ижтимоий гуруҳ томонидан қабул 
қилиниб олинадиган стереотип шаклдаги хатти-ҳаракат, хулқ-атвор 
усули. Анъана ижтимоий ҳаѐт ва маданиятнинг ҳамма сохаларига 
хос бўлиб, ҳодисаларнинг жуда кенг доирасини қамраб олса, урф-
одат ижтимоий ҳаѐтнинг маълум соҳалари билан чегараланади. Ма-
росим эса, урф-одатнинг амалий ифодаси, кўринишидир. 
Ўзбек халқи ўзининг ижтимоий-тарихий тараққиѐти давомида 
меҳнат жамоалари, маҳаллаларда кўпгина байрамлар, урф-
одатлар, анъаналарни ҳаѐтга тадбиқ этиб байрам қилиб келганлар. 
Бу эса албатта, халқнинг эҳтиѐж, манфаат, мақсадлари ва кундалик 
ҳаѐти билан боғлиқ бўлган. 
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маро-
симларни, марҳумларни хотираларига бағишланган тадбирларни ўтказишни тартибга солиш 
тўғрисидаги Фармон. Халқ сўзи, 1998. 29 октябрь. 


93 
Ўзбек халқининг қадимдан қолган жуда кўп анъаналари, урф-
одатлари, маросимлари мавжуд. Хусусан, мавсумий маросимлар: 1) 
қишки маросимлар - гапхўрак, яъни гап-гаштак маросими. Яс-Юсуп 
маросими (30-40 киши кўшилиб шерда уюштирилади). Шерданинг 2 
хил тури мавжуд: биринчиси, харажат ҳарпана, яъни барча иштирок-
чилар томонидан умумий тўплаш орқали ташкил қилинади. Иккинчи-
си, ҳар куни бир шерда аъзосини харажат қилиши орқали; 2) баҳор 
мавсуми маросимлари: «Лой тутиш», бунда чорвадор от-улов, ўтов 
ва бошқа нарсаларини ҳозирласа, деҳқон далага маҳаллий ўғит, 
ирригация шохобчаларини тайѐрлаш ва ҳоказо ишлар билан машғул 
бўлади; «Шах мойлар» (далага қўш чиқариш) маросими: «Лола 
сайли» байрами, «Суст хотин» ва бошқалар; 3) ѐзги маросимлар: 
«Чой момо»; 4) кузги маросимлар: «Обло барака», «Шамол 
чақириш» маросимлари. 
Ўзбек халқининг анъаналар, урф-одатларига, асосан «Наврўз», 
«Ҳосил байрами», «Қовун сайли», «Гуллар байрами», «Қушлар бай-
рами», «Ҳашар», «Ҳайит байрами», «Сумалак», «Меҳржон 
байрами» каби кўплаб байрамларни киритишимиз мумкин. 
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, халқнинг миллий анъа-
налари, урф-одатлари ва удумларини тиклаш масаласи давлат 
сиѐсати даражасига кўтарилди. Бунинг натижасида миллий урф-
одатлар, анъаналар ва удумларимизнинг бундан кейинги ривожи ва 
равнақ топиши учун кенг имкониятлар яратилди. Бу эса, ўз навбати-
да, халқимизнинг ўзлигини англашга бўлган интилишини кучайтирди, 
миллий ғурурининг юксалишига олиб келмоқда. Жумладан, Прези-
дентнинг 1990 йил 2 майдаги Фармони билан Наврўз анъанавий 
байрами қайта тикланиши натижасида тарихий ҳақикат ва адолат 
қарор топди. Наврўз байрамининг халқимиз томонидан кенг нишон-
ланишининг ўзига хос моҳияти ва аҳамияти мавжуд. Наврўзи 
баҳорда табиат қўйнида юз бераѐтган уйғониш – янгиланиш жараѐ-
ни инсонлар ҳаѐтидаги туб ўзгаришлар билан уйғунлашиб кетади.
Наврўз каби Меҳржон, Ҳосил байрами, Қовун сайли, халқ оғзаки 
ижоди байрамлари, бадиий-спорт байрамларининг (спортнинг мил-
лий турлари ҳамда тарихий халқ ўйинларидан кенг фойдаланган 
ҳолда) улкан кўламда тикланиши фуқароларимиз, айниқса, ѐшлари-
миз дунѐқараши – эътиқодини шакллантиришда, уларда она 
заминга меҳр-муҳаббат билан қараш, ризқ-рўзимиз асоси бўлмиш 
сувни тежаб-тергаб сарфлаш, табиатни, ер ости ва ер усти бойлик-
ларини 
асраш, 
бободеҳқон меҳнатини 
эъзозлаш, 
хуллас, 
ўлкамиздаги жамики жонзод ва гўзалликларни асраб-авайлаш 
руҳида тарбиялашда муҳим омил ҳисобланади. Буларнинг барчаси 
пировард-натижада мамлакат бойлигининг ортиши ҳамда халқ тур-
мушининг фаровон бўлиши учун хизмат қилади. 


94 
Асрий миллий анъаналар, урф-одатлар, маросимлар қайта тик-
ланар экан, авваламбор, Президентимиз И.Каримов таъкид-
лаганларидек, уларга янги мазмун бағишлаш даркор, яъни улар 
истиқлол ғояси билан суғорилган бўлиб, Ўзбекистоннинг ҳар бир 
фуқаросини камол топтиришга хизмат қилиши, бинобарин, кенг 
меҳнаткашлар оммаси маънавий руҳиятини юксалтириш ва ривож-
лантириш, айниқса, ѐш авлодни она-Ватанга чексиз садоқат руҳида 
тарбиялаш, мамлакатнинг моддий ва маънавий салоҳиятини юксал-
тириш, меҳнат фаолиятини тўла намоѐн этишга интилиш каби юксак 
инсоний фазилатларни уйғунлаштиришга қаратмоғи лозим. 
Шуни таъкидлаш жоизки, меҳнат жамоалари, жамоат ташкилот-
лари ва «ўзини-ўзи бошқаришнинг миллий модели бўлган маҳалла 
халқимизнинг азалий удумлари, урф-одатлари ва анъаналарига та-
янган ҳолда, улкан тарбиявий вазифани бажармоқда. Кексаларнинг 
панд-насиҳати, катталарнинг шахсий ибрати, жамоанинг ҳамжиҳат-
лиги мисолида одамлар онгига эзгулик ғоялари сингдириб борила-
ди»
1
. Ваҳоланки, бу урф-одатлар, анъаналар ва маросимларнинг 
тарбиявий аҳамияти чексиздир.
Қуйидаги жадвалда байрам қилинадиган урф-одатлар, анъана-
ларга нисбатан ѐшларнинг муносабатини илмий-назарий таҳлил 
этиш натижаси акс этган
2
.

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish