Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти


.2. Оила, шахс ва миллат маънавиятининг шаклланиши ва



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/38
Sana21.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#31236
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   38
Bog'liq
axloqij fazilatlar rivozhi millij manaviyat va umuminsonij qadriyatlar ujgunligi

4
.2. Оила, шахс ва миллат маънавиятининг шаклланиши ва 
истиқболини белгиловчи ижтимоий мезонлар 
 
«Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш 
ва юксалтиришда, ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таъсири 
беқиѐсдир. Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаѐтий 
тушунча ва тасаввурлар биринчи галда оила бағрида шаклланади». 
Демак, оила жамиятни шакллантирувчи асосий бўғинлардан 
биридир. Ана шу боис оила шаклланишига тааллуқли муаммоларни 
барча ижтимоий-иқтисодий жараѐн ва ҳодисалар мажмуидан 
ажралган ҳолда кўриб чиқиб бўлмайди. Айниқса, оиланинг вужудга 


101 
келишидаги ижтимоий-иқтисодий асосларни атрофлича чуқур 
ўрганиш, оиланинг функционал вазифаларини тадқиқ этиш барча 
даврларда ҳам ўзига хос долзарб масала ҳисобланган. Чунки 
ижтимоий муносабатлар тизими жараѐнларида ҳар қандай 
ривожланишга таъсир этувчи омил, биринчи навбатда “оила - 
жамият” боғлиқлиги узвийлигида кўзга ташланади. 
Оила, оилавий муносабатлар ижтимоий ҳаѐтнинг ривожланиш 
маҳсули бўлиб, ижтимоий муносабатларнинг махсус ўзига хос 
туридир. У ижтимоий ҳаѐтнинг турли жиҳатларини ифодалайди. 
Ижтимоий муносабатлар кишиларнинг ҳаѐтий фаолияти жараѐнида 
юзага келган ўзаро муносабатлардир. Улар турли жамоалар 
ижтимоий гуруҳлар, уларни ташкил қилган кишилар ўртасидаги 
муносабатлар бўлиб, кишилар ва уларнинг турли фаолиятларини 
бутун бир яхлитликда намоѐн этади, уларни ижтимоий умумийликка 
(ижтимоий гуруҳ, миллат, халққа) бирлаштиради: ижтимоий 
муносабат, моддий ва маънавий муносабатларга бўлинади. Моддий 
муносабатлар орасида энг асосийси ишлаб чиқариш муносабатлари 
бўлиб, унинг такомиллашиб бориши ишлаб чикарувчи кучларнинг 
ривожланиши билан белгиланади. Ишлаб чиқарувчи кучлар муайян 
оила муҳитида шаклланиб боради. Демак, ижтимоий муносабатлар 
тизимида оила-моддий омил, ишчи кучини етиштириш каби 
имкониятларга эга. 
Оила шаклланишидаги маънавий муносабатлар, моддий-
ижтимоий муносабатлар асосида таркиб топади. Шунингдек, оила 
ижтимоий муносабатларнинг ўзига хос тури сифатида вужудга келар 
экан, ана шу муносабат ўзининг ғоявий-мафкуравий асосларига ҳам 
эга. Мафкуравий ижтимоий муносабатлар кишиларнинг оилавий ва 
шахсий муносабатлари билан диалектик алоқадорликдадир. Бу 
ўзаро алоқа жараѐнида ижтимоий муносабатлар оилавий 
муносабатларнинг турли жиҳатларига доимо таъсир этиб туради ва 
мазмунан бойитади
1
. Оилада «болани характерини, табиати ва 
дунѐқарашини белгилайдиган маънавий мезон ва қарашлар – 
яҳшилик ва эзгулик, олижаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва 
андиша каби муқаддас тушунчаларнинг пойдевори оила шароитида 
қарор топиши»да мустаҳкам ижтимоий мезон ҳисобланади. Шу 
боисдан ҳам оилавий маконда юзага келадиган ота-онага ҳурмат, 
эътибор, улар олдидаги қарздорлик бурчини, маъсулиятини англаш 
ҳар қайси инсонга хос бўлган инсонийлик фазилатлари ва оилавий 
муносабатларнинг асосини оиланинг маънавий олами ташкил этади.
Кишилар ўз хоҳиш-иродаларига боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳаѐтий 
мақсадлар ва манфаатлар тақозоси билан ўзаро муносабатга 
1
Ачилова Р.А. Нация и семья.- Фрунзе: Илм, 1987. –С.23-24. 


102 
киришадилар. Ана шу муносабатларнинг ўзаро таъсири асосида 
ижтимоий муносабатлар тизими вужудга келади. Ижтимоий 
муносабатлар кишиларнинг биргаликдаги фаолият кўрсатишини 
ташкил этувчи усулдир. Аввало, улар моддий неъматлар ишлаб 
чиқариш учун ўзаро муносабатга киришишга мажбур бўладилар. 
Ижтимоий 
муносабатлар 
жамиятнинг 
тузилишини 
вужудга 
келтиради. Оила эса одамларнинг табиий, иқтисодий, хуқуқий, 
маънавий муносабатларига асосланган ижтимоий бирликдир. 
Табиий муносабатлар дейилганда-жинсий муносабат, яъни оила-
никоҳ муносабатлари замирида оилада фарзандли бўлиш; 
иқтисодий муносабатлар дейилганда-мулкий муносабатлар уй-
рўзғор, ҳовли-жойни бошқариш; ҳуқуқий муносабатлар-дейилганда,- 
никоҳни давлат йўли билан қайд этиш, оила аъзолари ўртасидаги 
шахсий ва мулкий муносабатлар назарда тутилади. Шуни алоҳида 
қайд этиш жоизки, оилавий муносабат инсониятнинг барча тарихий 
даврларида ҳам рисоладагидек шаклланган эмас, балки у ѐки бу 
ҳолатда жамиятнинг ѐки оиладаги турли ҳодисаларнинг таъсири 
оқибатида турлича шаклланган. 
Оила жамият бағрида ташкил топиб, тараққий этиб борар экан, 
ўзи ҳам ана шу жамиятнинг кичик бир бўлаги сифатида намоѐн 
бўлади. Жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар оила 
тараққиѐтига бевосита таъсир этади. Ўз навбатида бу ўзаро 
алоқадорлик унинг таркибий тузилмаси, оилавий муносабатлардаги 
ўзгаришлар унинг моддий-иқтисодий асосларига ҳам ўз таъсирини 
ўтказади. Бинобарин, оилавий муносабатлар эр-хотин ўртасидаги 
табиий-физиологик 
муносабатлардангина 
иборат 
бўлибгина 
қолмасдан, айни чоғда оила аъзолари ўртасидаги қон-қардошлик 
муносабатларини ҳам ифодалайди. Айни пайтда бу муносабатлар 
оиланинг функционал вазифаларида ҳам кўзга якқол ташланади. У
қуйидаги 4.4-жадвалда ўз аксини топган. 
Шунингдек, оиланинг эмоционал вазифаси - оила аъзоларининг 
бир-бири билан меҳр-оқибатли бўлиш, уларда ўзаро ҳурматни 
тарбиялашга; оиланинг жинсий тарбия функцияси физиологик 
эҳтиѐжларни қондиришга доир илмий билим ва малакаларни оила 
аъзоларида мунтазам шакллантириб бориш га хизмат қилади
1
.
Бизнинг назаримизда, бугунги кунда оила аъзоларининг 
мафкуравий иммунитетини ошириш, уларнинг онгига миллий 
ғоянинг устувор тамойилларини мунтазам сингдириш асосида 
ѐшларда миллий маънавиятимизга чуқур ҳурмат ва мустаҳкам 
эътиқодни тарбиялаш ҳам оиланинг тарбиявий функциясига киради.
1
Холматова М., Мураввиева Н. Ёшлар оилавий ҳаѐт бўсағасида. – Тошкент: Ўзбекистон, 2000. – 
Б. 14-15. 


103 

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish