Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 1,25 Mb.
bet2/51
Sana06.09.2022
Hajmi1,25 Mb.
#848212
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51
Bog'liq
ЯНГИ Э ВА С. kiril

Электрон – ковак ўтиш (4-соат)




4

р-n ўтишнинг ҳосил бўлиши...............................................................

13

5

р-n ўтишнинг тўғри ва тескари уланиши...........................................

15













Ярим ўтказгичли диодлар.(6-соат)




6

Тўғриловчи диодлар.......…………..……............................................

21

7

Стабилитрон, варикап, туннель диоди ва генератор диодлари……..

22

8

Оптоэлектроника диодлари ва оптронлар.............................................

24













Биполяр транзисторлар (4-соат)




9

Умумий маълумотлар………………………..........................................

28

10

БТ уланиш схемалари…….……….......................................................

29













Майдоний транзисторлар (4-соат)




11

Умумий маълумотлар. МТнинг асосий параметрлари........................

37

12

Канали индукцияланган ва канали қурилган МДЯ – транзистор.......

41













Кенг полосали кучайтиргичлар (6-соат)




13

БТда ясалган кучайтиргич босқичи……………………………............

45

14

МТда ясалган кучайтиргич босқичи ва кўп босқичли кучайтиргичлар…………………………………………………………..

50

15

Аналог интеграл микросхемаларнинг чиқиш босқичлари (қувват кучайтиргичлари).................................................................................

51













Кучайтиргич қурилмалари схемотехникаси (6-соат)




16

Кучайтиргичларнинг асосий параметрлари ва характеристикалари. Барқарор ток генератори.........................................................................

63


17

Дифференциал кучайтиргичлар………………………………….…….

66

18

Операцион кучайтиргичлар…………………………………………….

67













Ярим ўтказгичли статик рақамли интеграл микросхемалар схемотехникаси (8-соат)




19

Рақамли техника асослари..……………………………………...……..

81

20

Биполяр транзисторларда ясалган калит схемалар ……………….….

83

21

Майдоний транзисторларда ясалган калит схемалар ………………...

84

22

Аналог ракамли ва ракамли аналог узгарткичлар...............................

86













Триггерлар (4 соат)




23

Асинхрон триггерлар……………………….…………………………..

90

24

Синхрон триггерлар.............................................................................

92













Комбинацион курилмалар (6 соат)




25

Регистрлар




26

Мултиплексор ва демултиплексорлар, жамлагич ва ярим жамлагичлар........................................................................................

94


27

Шифратор, дешифраторлар ва хисоблагичлар....................................

95













Интеграл микросхемалар (4-соат)




28

ИМС ҳақида умумий маълумотлар. Пардали ва гибрид ИМСлар......

97

29

Ярим ўтказгичли ИМСлар …………………………………….……….

101







104




Хотира курилмалари




30

Хотира микросхемалари..........................................................................

106










КИРИШ


Электроника – электронларни электр майдони билан таъсирини ва ахборот узатиш, қайта ишлаш ва сақлашда қўлланиладиган электрон асМОДУЛ ва қурилмаларни яратиш усулларини ўрганиш билан шуғулланадиган фан.
Электроника, авваламбор инсон жамиятининг ахборотга бўлган талабларини қондиришга мўлжалланган. Ишлаб чиқариш кучларининг ва ишлаб чиқариш муносабатларининг ривожланиши техника ва технологиянинг янги турларини яратишга асосланган ва ахборот воситаларининг ривожланиши билан кучли равишда боғлиқ. Инсонлар ўртасидаги ахборот алмашиш қурилмаларининг ривожланиш тарихи бир неча босқичлардан иборат: ҳаракат ва мимика, товуш, ёзув, китоб босмаси, электроника. Ҳозирги кунда ахборот узатиш, қайта ишлаш ва сақлаш қурилмаларининг барчаси инсон жамияти томонидан ишлатилмоқда. Ахборот узатишнинг янги усулига ўтиш доим жамиятда ишлаб чиқариш кучларини кескин ўсишига олиб келган. Электроника узоқ масофаларга узатилаётган ахборотнинг узатиш тезлиги ва ҳажмини кескин орттирди. Электроника ривожланиш жаарёнида тўрт босқични босиб ўтди.
Биринчи босқич 1895 йилда А.С. Попов томонидан симсиз телеграф – радио ихтиро қилиниши билан бошланди. Бу даврдаги алоқа қурилмалари пассив элементлардан: симлар, индуктивлик ғалтаклари, магнитлар, резисторлар, конденсаторлар, электромеханик қурилмалар (алмашлаб улагичлар, реле ва бошқалар) дан иборат эди.
Иккинчи босқич 1906 йили Л.де Форест томонидан биринчи актив электрон асМОДУЛ - триод лампасининг яратилиши билан бошланди. Триод – электр сигналларини турли ўзгартириш усулларига эга бўлган, асосан – қувват кучайтириш хоссасига эга бўлган биринчи актив электрон асМОДУЛ бўлди. Кучсиз сигналларни электрон лампалари ёрдамида кучайтириш ҳисобига телефон орқали суҳбатларни узоқ масофаларга узатиш имконияти юзага келди. Электрон лампалари радио орқали товуш, мусиқа, кейинчалик эса телевидение орқали тасвирларни ҳам узатишга ўтишга имкон яратди. Иккинчи босқич электроника аппаратуралари элементларига – электрон лампалар, резисторлар, конденсаторлар, трансформаторлар киради.
Учинчи босқич 1948 йили Дж. Бардин, В. Браттейн ва В. Шоклилар томонидан қаттиқ жисмли (ярим ўтказгичли) электрониканинг асосий актив (кучайтиргич) элементи бўлган - биполяр транзисторнинг кашф этилиши билан бошланди. Транзистор электрон лампанинг барча функцияларини бажаришга қодир.
Транзистор яратилиши билан, унинг алмашлаб улагич вазифасини бажара олиш хоссаси, кичик ўлчамлари ва юқори ишончлилига кўра бир неча минг электр радиоэлементлардан (ЭРЭ) ташкил топган мураккаб электрон қурилма ва тизимларни яратиш имконияти туғилди. Бундай қурилмаларни лойиҳалаш жуда осон, лекин хатосиз йиғиш ва ишлашини таъминлаш эса деярли мумкин эмас эди. Гап шундаки, ҳар бир ЭРЭ алоҳида яратилган эди (дискрет элементлар) ва бошқа элементлар билан индивидуал боғланишни (монтажни) талаб қилар эди. Ҳатто жуда аниқ монтажда ҳам узилиш, қисқа туташув каби хатоликлар юзага келар ва тизимни дархол ишга тушишини таъминламас эди. Масалан, 50 йиллар сўнгида яратилаётган ЭҲМлар ўнлаб резистор ва конденсаторларни ҳисобга олмаганда, 100 мингга яқин диодлар ва 25 мингтача транзисторлардан иборат эди.
Дискрет элементлар қуйидаги хоссаларга эга: ўртача қуввати 15 мВт, ўлчамлари (боғланишлари билан) 1 см3, ўртача оғирлиги 1 г ва бузилиш эҳтимоллиги 10-5 с-1. Натижада дискрет элементлардан тузилган ЭҲМнинг сочилиш қуввати 3 кВт, ўлчамлари 0,2 м3, оғирлиги 200 кг бўлиб, ҳар бир соатда ишдан чиқар эди. Бу албатта ЭҲМ иш қобилиятини кичиклигидан далолат беради. Бундай дискрет транзисторли техника ёрдамида мураккаб электрон қурилмаларни яратиш имкони мавжуд эмас. Демак, бузилишлар эҳтимоли, ўлчамлари ва оғирлиги, таннархи ва бошқалар бир неча даражага кичик бўлган сифатли янги элемент база яратиш талаб қилинар эди. Интеграл микросхемалар худди шундай элемент база талабаларига жавоб берди.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish