Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалиги ва агротехнология



Download 3,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/121
Sana23.03.2022
Hajmi3,77 Mb.
#506889
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   121
Bog'liq
18.03..2022 Дисс. Йигма. Махмудов О. Финиш. (Восстановлен) ПДФ.ПК Учун.

АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛЛАШТИРИШ 
5.1. Оила иқтисодининг илмий методологиясини такомиллаштириш. 
Оила иқтисодининг мавжудлиги жамиятда яратилган ва яратилаётган 
маҳсулот миқдори ва унинг таркибий тузилишига боғлиқдир. Эндиликда 
мамлакатда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (товар ва хизматлар) иқтисодиёт 
даражасига, ишлаб чиқаришнинг таркибий тузилишига, оила иқтисодини 
қўллаб қувватлаш борасидаги ижтимоий-иқтисодий сиёсатга ва бозор 
муносабатларининг амал қилиши даражасига боғлиқ бўлиб, субъектлар 
фаолияти йўналишига таъсир этади.
Субъектлар фаолияти пировардда оила аъзоларининг меҳнат ресурси 
сифатида шаклланиши ва даромад топишга бўлган манфаати билан 
белгиланар экан, бунда касбга эга бўлиш ва яратилган маҳсулотнинг 
мазмунига макроиқтисодий жиҳатдан ҳам эътибор қаратиш лозим бўлади. 
Чунки яратилган маҳсулот ва унинг ҳаракати турли шаклдаги оилаларнинг 
вужудга келишига олиб келади. Масалан: оиладаги тушумларни пул ва 
натурал кўринишда мавжуд бўлишини инобатга олсак, улар маҳсулот, пулли 
ва бепул хизматлар, капитал, иш ҳақи, рента, фоиз пули ва шунга ухшаш 
шаклларда мавжуд бўлади. Бу оилалар мақоми, иқтисодий фаолият шакллари 
ўзининг аниқ эгасига тешгишли эканлиги билан ажралиб туради. 
Оила иқтисодини ўрганишда индивидуал ёндошувлар буни жамият 
манфаатлари билан нечоғлик уйғунлашиб боришига қиёсланади. Чунки, оила 
иқтисоди индивидуал ҳодиса бўлсада, меҳнат ресурсларининг ривожи, 
ижтимоий ҳолат ва жамиятда устувор деб қаралган қоидалар оила 
иқтисодининг ижтимоийлашиб кетишига ҳам олиб келган. Хусусан, жамият 
манфаатига оила иқтисодининг ташкил топиш механизми мос тушуши 
муҳим ҳисобланган. Шунинг учун оила иқтисодини ўрганишда кўпинча 
умуммиллий ёндошувларга асосий урғу берилган. Натижада турли 


209 
манфаатлар синфий, миллий, ғоявий ва бошқа қарашлар у ёки бу жиҳатдан 
устувор сифатида қаралган. 
Оила иқтисодини ўрганиш жараёни мантиқан индивидуал манфаатлар 
доирасида бошланган бўлса, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тузуми 
шаклига нисбатан умумлаштирилган, яъни индивидуал манфаатлар жамият 
манфаатлари билан қоришма шаклида юзага чиққан. Ёҳуд, инсон ўз 
манфаатини юзага чиқариши учун жамоа манфаатини, жамият манфаатини 
ҳисобга олиши керак. Шунинг учун оила иқтисодидаи нуқтаи назардан унинг 
турли кўринишларини юзага чиқаришини эътиборга олиш керак бўлади. 
Оила иқтисоди таҳлилининг муҳим методологик тамойили – бу уни 
статик ҳолатда эмас, балки ҳаракатда ўрганишдир. Аммо буни зарурий ва 
қўшимча маҳсулот ҳаракати сифатида қараш тўғри бўлмайди. Чунки бундай 
ёндошув меҳнат яратадиган маҳсулотни моддий ресурс эгалари, яъни ер ва 
капитал эгалари текинга ўзлаштиради деган ҳолатдан келиб чиқади. Бундай 
қараш ресурсларнинг ишлаб чиқариш омилларига айланиишини ва улар ўз 
эгасига манфаат келтиришини инкор этади. 
Оила иқтисоди таҳлилида унинг шакллари ҳам ўз ўрнини топиши керак, 
чунки тизимлар нафақат оиланинг иқтисодий даражаси, қарор топиш 
механизмлари билан эмас, балки унинг ўз эгасига манфаатнинг қандай 
шаклда тегиши билан ҳам ажралиб туради. Агар натурал шаклдаги оила 
тушумлари ананавий тизимга хос бўлса, пул шаклидаги тушумлар бозор 
тизимини тавсифлайди. Оиладаги натурал тушумларнинг мавжудлиги бозор 
муносабатларининг ривожланиб улгурмаганлигини кўрсатади. Шуни 
инобатга олиб муайян мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий даражасини 
баҳолаш ўринли бўлади. 
Оиланинг иқтисодий аҳволини тақсимот муносабатлари доирасида 
қараш кераклиги юқорида айтиб ўтган эдик. Тақсимот муносабатлари 
ўрганилганда унинг қонунлари борлигини қайд этиш керак. Бу қонун 
яратилган маҳсулот ва хизматлар қандай тамойилларга биноан 
тақсимланиши, уларни қандай қисми кимларга ва нима сабабдан тегишини 


210 
объектив тарзда тақоза этади. Илгарилари назарияда қонунлар деган 
категорияга урғу берилар, қонунларнинг объективлиги қайд этилар эди. 
Бироқ ҳозирги назарияда тамойиллар деган категория ишлатилади, лекин бу 
ҳам моҳиятан қонунлар талабини билдиради. Бизнингча қонун деган 
категорияни қўллаш ҳозир ҳам ўз зарбдорлигини сақлаши керак. 
Хулоса қилсак, оила иқтисодини ўрганишда бир қатор тамойилларга 
риоя этиш керакки, булар оила иқтисодини мавжуд 

Download 3,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish