2.3. Оилалар иқтисодий барқарорлиги кўрсаткичлари ва уларни
баҳолаш усуллари
Ушбу диссертация тадқиқотлари доирасида биз оилаларни ва
жисмоний шахсларнинг даромадлари ва харажатлари, шунингдек уларнинг
ижтимоий-демографик хусусиятлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси
Давлат статистика қўмитаси маълумотларидан фойдаланган ҳолда таҳлил
қиламиз. Таҳлил жараёнида оила таҳлил сифатида қаралади. Оилаларни
87
иқтисодий барқарорлигини акс эттирувчи кўрсаткичлар оила аъзолари сони,
жинси таркиби, вояга етмаган болалар ва нафақахўрлар сони, демографик
таркиби, турар-жой тури, шунингдек, ушбу оилада амалга ошириладиган
ҳаржатлар, пул даромадлари ва харажатлари нисбати қайд этилади.
Натижаларни таҳлил қилишдан олдин Россия мамлакатининг оилаларни
иқтисодий барқарорлигига таъсир этган ижтимоий-иқтисодий омилларни
кўриб чиқамиз.
Россиядаги сўнгги молиявий нотинчлик, 90-йиллардаги бозор
ўзгаришларидан бошлаб, русларга қарши санкция сиёсати келтириб
чиқарадиган
ва
валюта
бозорлардаги
ўзгарувчанлик,
озиқ-овқат
маҳсулотлари нархлари ва инфляциянинг кўтарилиши, фуқоролар реал
даромадларининг пасайиши ва бошқалар билан боғлиқ бўлган ҳозирги
иқтисодий вазият билан якунланади. Оила хўжаликларининг фаровонлигида
ва натижада уларнинг молиявий ҳолатлари, хатти –харакатларида акс этади.
Макроиқтисодий зарбалар натижасида россиялик уй хўжаликларининг
истимолчисидаги ўзгаришларни, жамғарма ва сармоявий хатти-харакатларни
тушунтириш учун улар олдида турган макроиқтисодий вазиятни таҳлил
қилиш муҳимдир. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар бўйича мунтазам
малумотларни нашр этадиган асосий расмий маълумот манбаи Федерал
давлат статистика хизмати ҳисобланади.
Муаллиф томонидан олиб борилган мазкур тадқиқотда Ўзбекистон
Республикаси статистика бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва унинг вилоятлардаги
бошқармалари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош
бошқармаси, шаҳар ва туман ижтимоий таъминот бўлимлари, бандликка
кўмаклашиш марказлари, «Оила» илмий-амалий марказининг вилоят бўлими
статистик
маълумотларидан,
шунингдек,
социологик
тадқиқот
натижаларидан фойдаланилган ҳолда тузилган жадваллар орқали Республика
ва унинг вилоятлари Андижон, Наманган ва Фарғона вилояти ва унинг шаҳар
ҳамда туманларида оила даромадлари ва харажатлари, оиланинг истеъмол
88
таркиби, оиланинг моддий-иқтисодий омиллари, оиланинг иқтисодий
барқарорлигини таъминлаш масаласи ёритилди.
Оиланинг иқтисодий барқарорлигига таъсир этувчи омилларни
ўрганишда социологик услуб кенг қўлланилади. Мазкур услуб етарли
бўлмаган статистик маълумотларни тўлдириш ва тадқиқ этилаётган
муаммонинг маълум даврдаги ҳолати, унинг ривожланиш қонуниятларини
аниқлашда муҳим аҳамият касб этади. Айни пайтда кишиларнинг хоҳиш-
иродаси ва фикрини ифодаловчи энг ишончли услуб ҳисобланади.
Бозор муносабатлари шароитида Ўзбекистонда оилалар ижтимоий
муҳофазасини ўрганишга бағишланган дастлабки социологик тадқиқот
иқтисодчи олима Н.Зокирова томонидан Ўзбекистон Республикасининг
барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида
ўтказилган
55
. Социологик тадқиқотнинг мақсади кам таъминланган
оилаларни давлат томонидан амалга оширилаётган ижтимоий қўллаб-
қувватлаш тизимининг самарадорлигини аниқлаш бўлган. Мазкур
тадқиқотда 1680 оила иштирок этган. Сўровда қатнашганлар ичида 53,2%
респондент аёл, 46,8%ини эркаклар ташкил этган. Саволнома ўтказишда
41,1% аёл саволларга оила бошлиғи, 29,4%ига оила бошлиғининг рафиқаси
жавоб берган. Респондентларнинг ўртача ёши 39 ёшни, маълумоти бўйича:
олий маълумотлилар – 8,1%, ўрта техник маълумотлилар – 13,7%, ўрта
маълумотлилар – 73,5%, тўлиқ бўлмаган ўрта маълумотлилар – 3,2%,
бошланғич маълумотлилар 0,5%, маълумоти йўқлар – 1%ни ташкил этган.
Андижон вилоятида ҳам оилаларнинг иқтисодий фаолияти, ижтимоий
муҳофазасига доир социологик тадқиқотлар маҳаллий олимлар томонидан
ўтказилган, чунончи, географ олим М.Мамажонов томонидан Андижон
вилоятида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва уни яхшилаш чора-
тадбирлари бўйича вилоятнинг Андижон ва Асака шаҳарлари, Андижон,
Булоқбоши, Балиқчи, Олтинкўл, Марҳамат, Жалақудуқ, Хўжаобод,
55
Зокирова Н. Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти шароитида аҳолини ижтимоий ҳимоя
қилишни такомиллаштириш (Ўзбекистон Республикаси оилалари мисолида). Иқт.фан.номз.дисс.. – Т.,2001.
95-98-б.
89
Шаҳрихон туманларида социологик тадқиқот ўтказилган
56
.
Андижон вилоятида оилаларнинг ижтимоий муҳофазасига доир
кейинги социологик тадқиқот иқтисодчи олим С.Аъзамов томонидан
ўтказилган
57
. Тадқиқотда вилоятнинг Асака ва Пахтаобод туманларида
истиқомат қилувчи оилалар иштирок этган. Сўров тадқиқотининг мақсади
ҳимояга муҳтож бўлган болали оилаларни ижтимоий ҳимояланганлик
даражасининг ҳозирги ҳолатини ўрганиш бўлган. Сўровда қатнашганларнинг
5,0%и 25 ёшгача бўлган, 37,0%и 26-35 ёшдаги, 42,0%и 36-45 ёшдаги, 16,0%и
эса 45 ёшдан ката ёшдаги оилалар ташкил этган.
Республикадаги
айрим
вилоятларида
оилаларнинг
иқтисодий
барқарорлиги ва ижтимоий муҳофазаси ҳолатини ўрганиш бўйича ўтказилган
навбатдаги социологик тадқиқот бевосита диссертант томонидан Наманган,
Фарғона, Андижон вилоятларининг шаҳар ва туманларида ўтказилди.
Тадқиқот туманлардаги маҳалла, қишлоқ, кенгаш ва маҳалла идорасида
сақланадиган уй хўжаликлари рўйхат китоби бўйича танлов асосида амалга
оширилди.
Танловни амалга ошириш учун танлов қадами қуйидаги формула
ёрдамида аниқланди:
Do'stlaringiz bilan baham: |