1.1-жадвал
Хориж ва Ўзбекистонда жами иш билан банд бўлган аҳоли ҳамда
битта боқувчига тўғри келувчи кишилар сони* (2021 й.)
Давлат номи
Жами аҳоли
сони
Моддий ва
номоддий
соҳада иш
билан банд
аҳоли сони,
млн киши
Моддий ва
номоддий
соҳадаги иш
билан банд
аҳолининг
жами
аҳолидаги
улуши, %
Оилада битта
боқувчига
тўғри
келадиган
кишилар
сони, бирлик
Польша
38,8
24,3
62,8
1,1
Руминия
22,7
15,8
69,5
1,2
Ўзбекистон
35,2
13,4
41,8
1,5
Манба: *Жадвал Бирлашган Миллатлар ташклоти ва Ўзбекистон
Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.
Ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд оилаларни муҳофаза қилиш, улар
иқтисодий барқарорлигини таъминлашнинг муҳим йўналишларидан бири
ҳисобланади. Бу борада қатор хориж мамлакатларининг тажрибалари
эътиборга лойиқ. Чунончи, ривожланган мамлакатларда болали оилаларни
моддий қўллаб-қувватлаш сиёсати ижтимоий сиёсатнинг муҳим таркибий
қисмини ташкил қилади. 1989 йилда оила сиёсатини ўрганиш бўйича Европа
маркази тузилган бўлиб (Еuropе Оbservatory of National Family Polices), у
Европа Иттифоқига кирган мамлакатларда оиланинг шакли, вазифалари ва
мақомининг ўзгаришини кузатади ҳамда таҳлил қилиб боради. Шунингдек,
марказ оила сиёсатидаги ўзгаришларни баҳолайди, ахборотларни тарқатади,
давлат сиёсатининг бошқа шаклларини оила ҳаётига кўрсатаётган таъсирини
ўрганади.
37
Европа мамлакатларида ижтимоий ёрдам оилавий нафақалар
37
Аъзамов С.М. Оилани ижтимоий ҳимоялашнинг самарали механизмини шакллантириш (Андижон
вилояти мисолида). Иқтисод фанлари номзоди диссертацияси. – Андижон, 2006. 26-б.
39
шаклида амалга оширилади. Уларни бериш йўллари турлича бўлиб,
Францияда нафақаларнинг 66,0% пул кўринишида тўланади, Шимолий
Европа мамлакатлари (Дания, Швеция, Финляндия) ҳамда Жанубий
Европанинг айрим давлатларида (Италия, Португалия), шунингдек
Германияда ижтимоий ҳимояга сарфланадиган харажатларнинг учдан бир
қисми натурал шаклда берилади
38
.
Дунёнинг қатор мамлакатлари (Германия ва Буюк Британия бундан
мустасно)да оилалар соғлиқни сақлаш муассасаларининг хизматлари учун оз
миқдорда бўлса-да маълум ҳақ тўлашлари белгиланган. Ирландия ва
Нидерландияда камбағал оилалар мазкур тўловдан озод этилган. Греция,
Испания ва Италиядан ташқари Европа Иттифоқининг барча давлатларида
оила даромадидан қатъи назар, болалар ва оилалар учун нафақа тўлашнинг
универсал тизими мавжуд. Бундан ташқари, Франция, Ирландия, Португалия
ва Буюк Британияда камбағал оилаларга мўлжалланган, ота-оналарга ва
оиланинг миқдорига боғлиқ бўлмаган қўшимча нафақа жорий қилинган.
Греция, Испания ва Италияда мавжуд болалар нафақаси тизими оила
даромади миқдорига боғланган бўлиб, давлат фақат шунга муҳтож деб
топилган оилаларга нафақа тўлайди
39
.
Ота-оналарнинг
бола
тарбияси
билан
боғлиқ
харажатларини
қисқартиришга қаратилган тўловлар, солиқ имтиёзлари ва турли хизматлар
“болага аталган ёрдам пакети”ни ташкил қилади. Бундай “пакет” Европа
Иттифоқининг барча мамлакатларида жорий этилган бўлиб, бола олдидаги
масъулиятни жамият унинг ота-онаси билан қай даражада боғлиқ эканлигини
англатади. Шуни алоҳида қайд этиш зарурки, айрим мамлакатларда болалар
нафақаси ва солиқ имтиёзлари оиладаги бола сонига ҳам боғлиқ. Хусусан,
Бельгия, Франция, Люксембург, Австрия ва Швецияда бир ишчиси бўлган
ўрта ҳол оила учун учинчи фарзандга тўнғичларга нисбатан бир хил, ҳатто
озроқ ёрдам пулини олиш мумкин. Буюк Британияда дастлабки туғилган
38
Население и обoщество. Информационный бюллетень. Центр демографии и экологии человека.
Институт народнохозяйственного прогнозирования РАН. – М.: 1999. № 34. – С.2.
39
Антропов В.В. Социальная защита в странах Европейского союза: история, организация,
финансирование, проблема. – М.: Экономика, 2006.
40
фарзанд учун кейингилардан кўп нафақа олади. Европа Иттифоқи
мамлакатлари орасида фақат Францияда биринчи фарзанд учун нафақа
белгиланмайди.
Европа мамлакатларида оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш
борасидаги ижтимоий тўловлардаги фарқлар ёшига қараб фарқланади.
Аксарият ҳолларда ушбу чегара 18 ёш билан белгиланади ҳамда ўқиш даври
учун узайтирилади. Бу борада Франция, Буюк Британия ва Ирландияда анча
чеклашлар мавжуд бўлган ҳолда, Швеция ва Нидерландияда оилавий
нафақадан ташқари талаба-фарзандлар учун махсус тўловлар жорий этилган.
Мактабгача ёшдагиларга бериладиган давлат ёрдами ҳам бир неча турга
бўлинади. Бельгия ва Францияда барча оилалар мактабгача муассасалар
хизматидан бепул фойдаланадилар. Дания ва Германияда бунинг учун озгина
ҳақ талаб этилади. Ирландия ҳамда Финляндияда ота ёки онасиз фарзанд
боғча ҳақини тўлашдан озод этилади, қолган баъзи бир мамлакатларда
мазкур вазиятда боғча учун тўланадиган ҳақ сезиларли камайтирилади.
Фақат Греция, Испания ва Буюк Британияда мактабгача ёшдаги фарзанди бор
оилаларга давлат томонидан ёрдам пули ажратилмайди
40
.
Грецияда ота-оналар мактабгача ёшдаги боласи учун ўртача иш
ҳақининг 36,0%, Буюк Британияда 23,0%, Германияда 3,0%ни сарфлайди.
Бельгия ҳамда Францияда мактабгача ёшдагиларга ёрдам пули
ажратилмайди
41
.
Австрияда ҳам оилаларга ёрдам кўрсатиш тизими анча ривожланган. Бу
ерда мазкур масала “Оналик акти” ва “Ота-оналар таътили” тўғрисидаги
актлар билан тартибга солинади. Мамлакатда болалар нафақалари ҳам
мавжуд. Масалан, ота-она таътили давридаги нафақа, болаларни
парваришлаш учун маҳаллий нафақалар шулар жумласидандир. Таъкидлаш
жоизки, Швецияда болали оналар учун солиқ имтиёзлари тизими мукаммал
40
Аъзамов С.М. Оилани ижтимоий ҳимоялашнинг самарали механизмини шакллантириш (Андижон
вилояти мисолида). Иқт. фан. номз. дисс.. – Андижон, 2006. – 30-31-б.
41
Население и общество. Информационный бюллетень. Центр демографии и экологии человека.
Институт народнохозяйственного прогнозирования РАН. – М.: 1994. № 34. – С.3.
41
тузилган
42
.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Европа, Осиё ва дунёнинг бошқа
минтақалардаги давлатларда ҳам оилаларни ижтимоий муҳофазасига
ажратилаётган маблағлар ўша мамлакатлар иқтисодий имкониятлари
даражасидан бир неча баробар паст бўлиб, бундай ҳолат давлатларнинг
табиати, уларни инсонпарварлик тамойилларидан кўра ишчи кучининг
потенциал имкониятларини сақлаб қолишни кўпроқ кўзлаши билан
изоҳланиши мумкин.
Ғарб мамлакатларида ижтимоий сиёсатнинг асосий муаммоси бу жамият
ривожланишининг ноқулай кўрсаткичи бўлмиш трансферт харажатларининг
ўта юқорилиги ҳисобланади. Чунки, ижтимоий ёрдам дастурларининг
меъёридан ортиқ ёйилиб кетиши меҳнатга бўлган иқтисодий қизиқишни
камайтиради. Шунинг учун ҳам охирги йилларда ривожланган
мамлакатларда ижтимоий ҳимоя сиёсати кўпроқ бандлик сиёсати билан
боғлиқ ҳолда олиб борилмоқда. Бир қатор мамлакатларда (Германия,
Голландия, Бельгия, Буюк Британия, Франция) камбағал аҳоли сонининг
ўсиши юқори даражага чиққанлиги минимал кафолатланган даромадни
ўрнатиш бўйича бир қатор қонунларни қабул қилишга сабаб бўлди. Унинг
ижтимоий-иқтисодий аҳамияти шундан иборатки, давлат томонидан ҳам
таъминланган оилаларга маълум даражада ёрдам кўрсатишдан иборат. Улар
учун бу ёрдам яшаш имкониятларини берувчи ягона ва охирги имконият
бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистонда бошқа мамлакатлардан фарқли равишда аҳолининг ночор
қатламлари ва кам таъминланган оилаларни ижтимоий муҳофазасини амалга
ошириш борасидаги чора-тадбирлар кўлами йилдан йилга кенгайиб
бормоқда. 2020 йилнинг давлат бюджетида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш
бўйича ажратиладиган молиявий маблағлар миқдорини сезиларли даражада
оширилди. Республикада давлат бюджетининг ижтимоий соҳа ва аҳолини
42
Зокирова Н. Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти шароитида аҳолини ижтимоий ҳимоя
қилишни такомиллаштириш (Ўзбекистон Республикаси мисолида). Иқт. фан.номзод.диссер.-Т.:2001. 50-б.
42
ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган умумий харажатлари 2019 йилда
51,0% ташкил этди. Кам таъминланган, ёш болали оилаларга бериладиган
ижтимоий нафақалар учун мўлжалланган харажатлар миқдори эса 2019 йил
бюджетида 7,0%ини ташкил этди
43
.
Оилаларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлашда оилавий
тадбиркорликнинг муҳим шакли ҳисобланган касаначилик фаолиятининг
ўрни катта. Шу ўринда «касаначилик» тушунчасининг мазмун ва моҳиятига
қисқача тўхталиб ўтиш жоиз, деб топдик.
Касаначилик деганда, иш берувчининг буюртмаси асосида маҳсулот
ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизмат кўрсатишни ўз уй хўжалигида
ташкил қилиш билан боғлиқ фаолият тушунилади. Иқтисодчи олимларнинг
фикрича, касаначилик ижтимоий-иқтисодий категория сифатида ижтимоий
меҳнат тақсимоти жараёнида тарихий шаклланган бўлиб, иш билан
бандликнинг бир тури сифатида жамият ҳамда унинг алоҳида аъзоларининг
манфаатларига мос келади.
Касаначиликдан фойдаланишнинг ижтимоий ва иқтисодий аҳамияти
қуйидагилардан иборат:
-
капитал маблағларни тежаш имконини беради;
-
меҳнат ресурсларидан оқилона, аҳолини, айниқса, унинг алоҳида
тоифалари меҳнатидан самарали фойдаланиш учун шароит яратади;
-
айрим сабабларга кўра, бевосита корхоналардан, яъни турғун режимда
ишлаш имкониятига эга бўлмаган шахсларни уйда иш билан таъминлаш
имконини кенгайтиради;
-
касаначи сифатида меҳнат қилаётган киши оиласининг даромадини
ошириш ва бунинг натижасида унинг турмуш даражасини яхшилаш учун
замин ҳозирлайди;
-
аҳолининг ишлашга, яъни меҳнат қилишга талаби қондирилади
44
.
43
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш, уларни
бандлигини таъминлаш орқали даромадларни кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар
тўғрисида маъруза 2018 йил 8 декабрь.
44
Ортиқова Д. Фаол сиёсат // Солиқ тўловчининг журнали. №4, 2006, 71 бет.
43
Шунинг учун ҳам касаначилик деярли барча хорижий давлатларда кенг
тарқалган бўлиб, асосан қўл меҳнатига асосланган ва меҳанизациялаштириш
даражаси паст бўлган ишлаб чиқариш жараёнларида қўлланилади. Аксарият
ҳолларда меҳнат фаолиятининг ушбу туридан тўқимачилик, озиқ-овқат
саноатида, кийим-кечак ва пойафзал, мебель ва ўйинчоқлар ишлаб
чиқаришда, электротехника буюмлари йиғишда ҳамда савдо соҳасида
фойдаланилади.
Касаначиликни ташкил этиш борасидаги хориж тажрибасини ўрганиш
шуни кўрсатадики, Жануби-Шарқий Осиёнинг тез тараққий этаётган
мамлакатларидан бири бўлган Таиландда касаначиларнинг 41,1%и
тўқимачилик саноати ва кийим-кечак ишлаб чиқариш, 27,0%и заргарлик
буюмларини ишлаб чиқариш, 8,9%и озиқ-овқат саноатида, 7,2%и мебел ва
ўйинчоқлар ишлаб чиқаришда, 3,7%и улгуржи ва чакана савдо соҳаларида
фаолият олиб боради.
Европада касаначилик фолиятининг ривожланиши 1995 йилларда
кузатила бошланди. Ўша даврларда касаначилик билан шуғулланувчилар 4
млн кишини ташкил этган бўлса, ҳозирда уларнинг сони 60 млн кишидан
ортиқ ёки 15 мартага ортган. Бу иш билан банд бўлган европаликларнинг
8,2%ини ташкил этади
45
. Мутахассисларнинг башоратига кўра 2020 йилларга
бориб Европада касаначилик билан шуғулланувчилар сони 150 млн. кишини
ташкил этади.
Буюк Британияда касаначиликдан иқтисодиётининг деярли барча
тармоқларида фойдаланилади. Кейинги вақтларда бу мамлакатларда
касаначилик фаолиятининг “янги” тури (ёш электрон) кенгайиб бормоқда.
“Янги касаначилар” - юксак малакали мутахассислар бўлиб, улар асосан
ахборот технологиялари соҳасида банд бўлиб, дастурлаш, дастурланган
маҳсулотларни қайта ишлаш, дизайн, журналистика билан шуғулланадилар.
Уларнинг орқасида таржимонлар, муҳаррирлар, телефон хизмати бўйича
45
Федяшева Г., Исламова У., Джураев А. Надомничество: акцент для развития. // Экономическое
обозрение. №9, 2006, с. 44.
44
диспетчерлар ва бошқа соҳа мутахассислари ҳам мавжуд (1.2-жадвал).
Жадвалдан кўриниб турибдики, 2010-2020 йиллар давомида Буюк
Британияда касаначилик билан шуғулланувчилар сони 2.6 млн. кишидан 4,1
млн. кишига ёки 57.7%га кўпайган ва уларнинг ишчи кучининг умумий
сонига нисбати 9,0% дан 11,0% га, яъни 2 пунктга ортган.
Do'stlaringiz bilan baham: |