Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалиги ва агротехнология


биринчидан уни  умумижтимоий-иқтисодий  категория  сифатида,  иккинчидан



Download 3,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/121
Sana23.03.2022
Hajmi3,77 Mb.
#506889
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   121
Bog'liq
18.03..2022 Дисс. Йигма. Махмудов О. Финиш. (Восстановлен) ПДФ.ПК Учун.

биринчидан
уни 
умумижтимоий-иқтисодий 
категория 
сифатида, 
иккинчидан
унинг илмий таркибига қараб махсус категория сифатида, 
учинчидан
ўзгариб бориш хусусиятига эга сифатида талқин этиш талаб 
этилади. Чунки, иқтисодиётнинг умумжамият ва инсоний қадриятлар каби 
жиҳатлари ҳар бир тизимда ўзига хос равишда ифода этилади.


58 
Турли иқтисодий тизимларда оила иқтисодиларининг реал ҳолати ишлаб 
чиқаришнинг ҳосиласи сифатида юзага чиқади, чунки пировард натижа 
иқтисодиёт субъектларининг яратилган маҳсулот ва хизматлардаги 
ҳиссасини акс эттиради. Шунга биноан оила иқтисодини ривожланиш 
даражасига боғлаган ҳолда таҳлил этиш илмий методологиянинг асосини 
ташкил этиши керак. Шунинг учун оила иқтисодини илмий тадқиқ этишда 
унинг такрор ишлаб чиқаришнинг асосий омили сифатида қараб, меҳнат 
ресурсларини шакллантиришнинг бош бўғини эканилиги методологиянинг 
асосини ташкил этади. Бундай боғланишнинг мавжудлигини дунёнинг 
иқтисодий тараққиёти тасдиқлаб бермоқда.
Шу ўринда Жаҳон Банкининг қуйидаги маълумотларини келтириш 
мумкин: 
2.1.1-жадвал 
Иқтисодий салоҳият ва оила иқтисоди
49
Мамлакатлар 
Аҳоли сони, 
млн. 
Ялпи миллий 
оила иқтисоди, 
млрд. доллар 
Жон бошига 
минимал оила 
иқтисоди, 
доллар
1. Иқтисоди паст 
2495 
5092 
2040 
2. Иқтисоди ўртача 
2742 
15431 
5630 
3. Иқтисоди юксак 
965 
26622 
27950 
4. Бутун дунё 
6201 
46952 
7570 
2.1.1-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, бутун дунё бўйича 
оила иқтисодининг юқори даражаси ишлаб чиқариши ривожланган 
мамлакатларда кўзатилади. Дунё аҳолисининг қарийиб 40 фоизи кам оила 
иқтисодили мамлакатлар ҳисобига тўғри келади. Бу кўрсаткичлар оила 
иқтисодиларнинг мамлакат иқтисодий аҳволи ва ишлаб чиқаришнинг 
ривожланганлик ҳолатига боғлиқ бўлишини ифодалайди.
49
Қаранг: Доклад о мировом развитии 2020 г. Как повысит эффективность услуг для бедного населения. М.: 
2021. С-227.


59 
Оилалар ўзларининг мулкий ва ижтимоий мақомига биноан турли хил 
иқтисодий фаолият билан шуғулланиб, иқтисодий манфаатидан келиб чиққан 
холда оиланинг иқтисоди даражасига эга бўладилар. Оила иқтисоди ўзининг 
моҳиятига кўра фаолият натижаси ёки жамиятда амал қилаётган социал 
кафолат доирасида ташкил топади. Шунинг учун ҳар қандай жамиятда оила 
иқтисоди ташкил топишининг ва ҳаражат қилинишининг ўзига хос 
механизми мавжуд бўладики, бу умумийлашиб, иқтисодий муносабатлар 
доирасида ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва мамлакатнинг иқтисодий 
аҳволи билан белгиланади. 
Оила иқтисоди ижтимоий салоҳиятга боғлиқ бўлсада, уларни ўрганишда 
аниқ субъектларни (оила аъзоларининг ҳар бири) ҳам назарда тутиш керак, 
чунки ялпи яратилган маҳсулотда оила иқтисоди миқдоран аниқлансада, уни 
амалда кимлар ўзлаштиришини билдирмайди. Шундан келиб чиққан ҳолда 
оила иқтисодини кимга тегишли бўлишини инобатга олиш талаб қилинади, 
чунки ҳар қандай тизимда оила иқтисоди кимларнингдир мулкига айланган. 
Булар айрим кишилар, ижтимоий гуруҳлар ёки давлатдан иборат бўлади. 
Оила иқтисодини улар ўртасида тақсимланишини ўрганиб чиқиш ҳам оила 
иқтисоди назариясининг методологик тамойили бўлади. 
Маълумки, классик сиёсий иқтисод вакиллари оила иқтисоди 
шаклланишини товар ва бозор баҳоси орқали ўрганиб, ишлаб чиқариш 
омилларининг нисбати, уларнинг ўзаро бирикиши орқали оила иқтисоди 
турларининг вужудга келишини таҳлил қилган эдилар. 
Классик қарашларга нисбатан фарқли улароқ, янги маржинал йўналиш 
вакиллари оила иқтисодини моддий неъматлар фойдалилигини меёрий 
нафлилик орқали таҳлил қилиб бердилар. Масалан, Джон Бейтс Кларк
50
иқтисодда марказий ўринни ижтимоий маҳсулот тақсимоти муаммоси 
эгаллашини айтиб, ишлаб чиқариш омилларига (меҳнат, капитал ва ер) 
нисбатан ишчи ва тадбиркорлар оиланинг якуний маҳсулотда меҳнат ва 
50
Қаранг: Кларк Дж. Б. «Распределение богатства». М., 1992. 17-30 бетлар. 


60 
капиталнинг аниқ улушига мос тушушини ёқлаб чиқади. Бунда оиланинг 
иқтисоди даражаси фақат оилада даромад келтирувчи омилларнинг 
мавжудлигига боғлиқ бўлмасдан, уларни нақадар самарали ишлатилишига 
боғлиқ бўлиши, яъни маълум неъматларнинг бозордаги иштироки, унинг 
фойдалилик даражасига боғлиқ эканлиги орқали белгиланишини ёқлаб 
чиқади. Натижада улар меёрий унумдорликнинг оила иқтисоди ташкил 
топишининг доимий таъсирига алоҳида эътибор бериш зарурлигини 
уқтиради. 
Маълумки, институционализм назарияси пайдо бўлгунга қадар соф 
иқтисодий ёндошув методологияси устуворлик қилган. Бунга кўра иқтисодий 
соф ҳолда, унинг қонунлари асосида таҳлил этилган. Ғайрииқтисодий 
(сиёсий, ижтимоий, руҳий, миллий) омилларнинг иқтисодиётга таъсири 
назарда тутилмаган. Шундай ёндошув оила иқтисодига нисбатан 
қўлланилган, яъни оила иқтисодининг муҳим шарти ишлаб чиқариш 
омиллари эгаси бўлиш деб қаралган. Оилада даромадни ўзлаштиришда бу 
омиллар эгаси бўлмаган кишилар ҳам иштирок этиши назардан қочирилган. 
Институционализм метологиясида бундай нуқсон бартараф этилган.
Ҳозирги методологияда ҳам иқтисодий ва ноиқтисодий омиллар ўзаро 
таъсирда бўлиши қайд этилади. Мана шундай қоидани оила иқтисоди 
таҳлилида ҳам қўллаш мумкин. Биз тарихдан биламизки, ананавий тизим 
босқичида оила иқтисодини ғайрииқтисодий усуллар билан, ҳатто куч 
ишлатиб тақсимлаш ҳам бўлган. Бунда оила иқтисоди учун рағбатлар 
бўлиши ва бу муҳим аҳамият касб этиши айрим ҳолларда эътибордан четда 
қолдирилган. 
Оила аъзоларининг иқтисодий манфаатдор бўлишга интилишининг 
юзага чиқиши учун маълум рағбат талаб этилади. Бу рағбат субъектни 
тирикчилик неъматларини яратишга ундайди ва охир оқибат фаолият 
натижаси даромад кўринишида юзага чиқади. Шу билан бирга, субъект ўз 
оиласи иқтисодий қоноат хосил этиши учун ижтимоий-иқтисодий 
муносабатга кириши, ўзида мавжуд ресурсларни ишлаб чиқариш омилларига 


61 
айлантириб, буларни у ёки бу даражада ишлата билиши талаб этилади. Бу 
ҳолат иқтисодиётнинг объектив қонунлари билан белгиланадики, самарали 
ишлатилган омил иқтисодий натижа келтириш хусусиятига эга бўлади. Шуни 
назарда тутиб, оила иқтисодининг шаклланиши ва ишлатилишини тақсимот 
муносабатлари доирасида қараш талаб қилинади.
Тақсимотни ишлаб чиқариш билан истеъмолни боғловчи восита деб 
қараш зарур. Тақсимот муносабати ишлаб чиқариш ҳосиласи, унга бевосита 
боғлиқ, лекин бу ерда тақсимотга ноиқтисодий омиллар аралашувини ҳам 
эътиборга олиш керак. Оила фаолиятининг иқтисодий натижаси тақсимлаш 
жараёнида бошланади, тақсимот эса маҳсулот ва хизматлар истеъмол 
этилгунга қадар давом этади. Демак, оила иқтисодида тақсимотни кўп 
босқичли деб қараш ва ҳар бир босқични алоҳида ўрганиш талаб қилинади. 
Тақсимот табиатан ҳосила жараён бўлсада, уни пассив деб бўлмайди, у 
ишлаб чиқаришга қайта таъсир эта олади. Бу тақсимотнинг қандайлигига 
қараб ижобий ёки салбий натижа бериши мумкин, чунки тақсимотда меҳнат 
рағбатлари юзага келади. 
Инсон табиатига, унинг ҳатти-харакатига таъсир этувчи, қўзғатувчи 
мотивлар мавжуд бўлади. Киши ўз қобилиятини ишлатиш жараёнида 
даромад олиши билан бирга ҳаётдан қониқиш ҳосил этиши ҳам муҳим 
хисобланади. Ҳаётий неъматлардан бахраманд бўлиш даражаси инсоннинг 
индивидуал қарашлари ва ҳаётий тушунчаларидан келиб чиқиб, турлича 
аҳамият касб этади. Кимдир учун моддий жиҳатдан кўпроқ бойиши ҳаётий 
зарурат бўлса, айримлари учун бойлик нисбий аҳамият касб этади. Нима 
бўлганда ҳам субъектнинг иқтисодий манфаати заминида оила эҳтиёжлари 
ётади. Чунки, истеъмол неъматлари кишига ўз-ўзидан берилмайди, балки 
унга эга бўлиш учун ресурс сарфлаш керак. Бу ресурс оиланинг ички ва 
ташқи муҳит таъсирида шаклланади ва ривож топиб боради. 
Оила иқтисодини индивидуал ёки хонадон даражасидан бошлаб 
ўрганиш мақсадга мувофиқ. Бироқ илгарилари бу орқага сурилиб, жамият ва 
жамоа манфаатлари биринчи ўринга қўйилган. Маълумки, иқтисодий 


62 
фаолиятда бўлувчи ҳар қандай киши манфаати жамоа ёки жамият манфаати 
билан ҳар доим ҳам мос тушавермайди. Жамият манфаати шахс манфаатидан 
устун қўйиладиган жамиятда шахсий манфаат муаммолари социал адолат 
қоидаларига зид келиши кучайиб боради. Натижада меҳнатнинг 
самарадорлиги устувор қоида сифатида эмас, балки бажарилган ишга 
нисбатан ҳақ тўлаш тизими ўз таъсирини кучайтириб юборади. Шунинг учун 
шахсий ва ижтимоий манфаатлар уйғунлиги (мос келиши) нисбий характер 
касб этади.
Юқорида қайд қилинган салбий ҳолатлар тоталитар тузум даврида чуқур 
муаммо сифатида юзага чиқди. Оилалар иқтисодий табақалашувининг 
сусайиб кетиши ижтимоий мулкчилик шароитида моддий манфаатни 
камайтириши билан бирга оила иқтисодининг табақалашуви ўрнига 
тенглаштиришни кўчайтириб юборди. Бироқ, алоҳида қобилият ва бошқа 
ресурсга эга бўлган кишини текисчилик қоидалари қоноатлантирмай қўяди, 
натижада кам меҳнат қилиш, хўжакўрсинга фаолиятда бўлиш ва ҳ.к. 
ҳолатлар ривожланиб боради. Бу эса иқтисодий фаолликнинг сусайишига ва 
оилада даромадларнинг нисбатан кам бўлишига олиб келади. Тақсимотнинг 
умуминсоний жиҳатлари эътибордан четда қолиши жамият манфаатларининг 
ҳаддан зиёд устун қўйилиши оқибати бўлди. 
Тақсимотнинг умуминсоний жиҳати шундан иборатки, ҳар қандай 
жамиятда фақат яратилган маҳсулот ва хизматлар тақсимланиши мумкин. 
Бироқ тақсимлашда уларнинг ҳаммаси истеъмол фондини ҳосил этиши 
мумкин эмас, чунки унинг бир қисми албатта ишлаб чиқаришни 
ривожлантириш учун ажратилиши зарур. Тақсимотнинг тизимга хос жиҳати 
шундан иборатки, айрим кишилар ва уларнинг ижтимоий гуруҳларига 
даромад бўлиб тегадиган маҳсулот ва хизматлар ёки уларнинг пул 
эквивалентидаги ҳиссалари бир хил бўлмайди.
Оилаларнинг иқтисодий жиҳатдан табақаланишини реал ҳаётдаги бор 
нарса деб қабул қилиш зарур ва уни ўрганиш талаб қилинади. Оилалар 
табақалашувини уни яратувчи омилларнинг табақалашган бўлишидан 


63 
келтириб чиқариш керак бўлади. Бироқ илгарилари социализм сиёсий 
иқтисодида қўлланилган методологияда табақаланиш ўткинчи ҳодиса деб 
қаралган ва унинг роли камситилган, оила яратадиган табиий-биологик 
қобилиятни фарқланишига умуман эътибор берилмаган. Ҳозирги Ғарб 
методологиясида оила иқтисодининг фарқланиши зарур деб қаралади ва буни 
дискреминация деб баҳоланади. 
Мамлакатимизда аҳолининг реал истеъмолини аниқлаш, бунда кам 
таъминланган оилаларда ойлик истеъмол даражасини белгилаш мақсадида 

Download 3,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish