АХБОРОТ ХАТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
АНДИЖОН МАШИНАСОЗЛИК ИНСТИТУТИ
РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАНИ
Андижон машинасозлик институти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6108-сон ва 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-5812-сон Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Андижон машинасозлик институти олималари томонидан “Таълим-тарбия, илм-фан, техника ва технология ҳамда инновацион йўналишларда олима аёлларнинг ўрни” мавзусида республика илмий-амалий анжуманида иштирок этишга таклиф этамиз.
Анжуманда Олий таълим муассасаларининг олималари, мустақил изланувчилари, тадқиқотчилари, докторантлари, талаба-қизлар, касб хунар мактаблари, коллежлари, техникумлар ҳамда академик лицейларда фаолият олиб бораётган опа сингилларимиз иштирок этишлари ва улар томонидан олиб борилаётган илмий изланишлари, илмий-техник ишланмалари ва тадқиқот натижалари апробациядан ўтказилади.
Анжуман очилиши ва ялпи мажлис: 2021 йилнинг 15 март куни соат 1000 да Андижон машинасозлик институти Анжуманлар залида ўтказилади.
Мақолаларни ёзиш тили: ўзбек, рус, инглиз
Иштирок этиш шакли: анжуманда маъруза қилиш; маърузасиз; тўпламда нашр этиш
ИЛМИЙ–АМАЛИЙ АНЖУМАН ҚУЙИДАГИ ШЎЬБАЛАРДА ЎТКАЗИЛАДИ:
1-шўъба:
|
Таълим ва тарбия жараёнида олималарнинг роли;
|
2-шўъба:
|
Аёл ва қизларнинг машинасозлик, техника ва технология соҳаларидаги илмий изланишлари;
|
3-шўъба:
|
Аниқ ва табиий фанларни ривожлантиришдаги хотин-қизларнинг ўрни;
|
4-шўъба:
|
Ижтимоий - иқтисодий ҳаёт ва илм фанда аёлларнинг ўрни;
|
5-шўъба:
|
Замонавий технология, инновация ва АКТ йўналишларидаги замонавий аёл ва қизлар.
|
МАҚОЛАЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ТАЛАБЛАРИ:
Матн формати: Microsoft Word (*.doc, .docx);
Саҳифа формати: А4 (210Х297 мм);
Ҳошия (юқоридан, пастдан, ўнгдан, чапдан); 2,0 х 2,0 х 2,5 х 1,5 см;
Шрифт:Times New Roman, ўлчами (кегль) – 14;
Қатор оралиқ интервали: 1,5 (бир ярим);
Мақола ҳажми: 3-5 бетгача.
Адабиётлар: мақоланинг охирида “Фойдаланилган адабиётлар” номи билан расмийлаштирилади. Матнда адабиётларга иқтибос квадрат қавс ичида адабиётнинг тартиб рақами, вергулдан сўнг саҳифа рақамини кўрсатиш билан берилади [1, 10-б.]. Саҳифа остида матндан сўнг бериладиган иқтибос ман этилади.
Мақола матнининг тузилиши ва жойланиши:
- мақоланинг номи (катта ҳарфларда, қалин шрифт, ўртадан ёзилади);
- муаллиф(лар)нинг Ф.И.Ш. тўлиқ (кичик ҳарфларда, қалин шрифт, ўртадан ёзилади);
- илмий даражаси, илмий унвони, лавозими (ўртадан ёзилади);
- иш (ўқиш) жойи (ўртадан ёзилади);
- аннотация (кегль 12 курсивда, ҳажми 20 сўздан кам бўлмаган, эни бўйича ёзилади);
- таянч сўзлар (кегль 12 курсивда, 5 та сўздан кам бўлмаган, эни бўйича ёзилади);
- бир қатор ташлаб – мақоланинг асосий матни (кегль 14, қаторлар оралиқ интервали – 1,5, хат боши – 1,25 см, эни бўйича ёзилади);
- фойдаланилган адабиётлар рўйхати (эни бўйича ёзилади).
Талаб даражасида расмийлаштирилган ва шўъбаси кўрсатилган мақолани алоҳида файлда (файл муаллиф фамиляси ва шўъба рақами – масалан, “Ашурматова - 4” тарзида номланади) 2021 йил 5 мартгача Ташкилий қўмитанинг қуйидаги манзилига жўнатиш лозим:
e-mail: umavludaxon@gmail.com Телефон:+998934292526
Конференция материалларини тўплам шаклида нашр этиш учун аъзолик бадали - 50 минг сўм.
Тўлов реквизитлари: ШХР 400110860034017950100079001
ИНН:202525534 МФО:00014
Хорижлик муаллифларнинг анжуманда иштироки бепул.
Ташкилий қўмита манзили: Ўзбекистон Республикаси, Андижон шаҳри, Бобуршох кўчаси 56-уй (Материалшунослик ва янги материаллар технологияси кафедраси)
Алоқа ўрнатиш: М.Н. Умарова (тел.+998934292526), Н. Н. Турахужаева (тел. :+998905484501) Мақолалар ушбу рақамлардаги телеграмм манзиллари орқали ҳам қабул қилиниши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |