1-Боб.УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕТРОЛОГИЯ ХИЗМАТИ
КУРСАТИШ МАРКАЗИ ВА СМСИТИ
Ошибка! Закладка не
определена.
1.1.Узбекистон
Республикаси Метрология хизматлари кўрсатиш марказиОшибка!
Закладка не определена.
Метрология хизматлари кўрсатиш маркази
Чоп этиш учун
Манзил: 100049, Тошкент ш., Фаробий кўчаси, 333 «A»
Бошқарма бошлиғи: Саматов Фахриддин Валижонович
Телефон: (0-371) 150-26-03
Факс: (0-371) 150-26-15
Ишонч телефони: (0-371) 150-26-03
Elektron pochata manzili: mxkm@standart.uz, mxkm@exat.uz
Ish vaqti: Душанба-жума: 09:00 – 18:00. тушлик вақти: 13:00 – 14:00
Hudud web sihifasi o`tish: mxkm.uz
«Ўзстандарт» агентлигининг Республика Метрология хизматлари кўрсатиш
маркази Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 3
октябрдаги 342-сонли «Стандартлаштириш, метрология ва
сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ташкил қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-
сонли «Республика давлат бошқарув органлари тизимини
такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сонли «Ўзбекистон
стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг
тузилишини ва фаолиятини ташкил» Республика Метрология хизматлари
кўрсатиш маркази Метрология хизматлари кўрсатиш марказига
ўзгартирилган.
Метрология хизматлари кўрсатиш марказига қуйидаги вазифалар
юклатилган:
метрология соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш,
бириктирилган ҳудудларда ва ўлчаш турлари бўйича ўлчашлар бирлилиги
ва ишончлилигини таъминлаш;
юқори аниқликдаги чиқувчи ва намунавий ўлчаш воситаларини сақлаш ва
тегишли даражада сақлаб туриш;
бет.
9
давлат метрология хизматини ривожлантириш;
мавжуд юқори аниқликдаги ўлчаш воситалари ва усулларини
такомиллаштириш, янгиларини яратиш, ўлчаш, назорат ва синаш
воситаларини стандартлаштириш;
ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш мақсадида давлат синовлари бўйича
ишларни ташкил қилиш;
ўлчаш воситаларини метрологик аттестатлаш, қиёслаш ва калибрлаш
ишларини ташкил қилиш;
юридик шахсларнинг метрологик хизматларини ўлчаш воситаларини
калибрлаш ва таъмирлаш ҳуқуқига аккредитлаш.
Кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш учун Метрология хизматлари
кўрсатиш марказининг қиёслаш лабораториялари юқори аниқликдаги
қиёслаш асбоб-ускуналари ҳамда намунавий ўлчаш воситаларига эга.
“Метрология хизматлари кўрсатиш Маркази” ДК томонидан маьлум даврда
бажарилган ишлари тўғрисида ҳисоботдан намуна
Ҳисобот даврида Марказ томонидан қуйидаги ишлар бажарилди:
Ҳукумат қарорлари, “Ўзстандарт” агентлигива «МХКМ” ДК қарорларининг
бажарилиши бўйича амалга оширилган ишлар:
Ташқи ишлар вазирлиги мурожаатига асосан стандартлаштириш,
метрология ва сертификатлаштириш соҳасида Ўзбекистон
Республикасининг ҳалқаро-ҳуқуқий ҳужжатларини амалга ошириш жараёни
тўғрисидаги ахборот тайёрланди;
“Ўзстандарт” агентлигининг топшириғига кўра Вазирлар Маҳкамасининг
“Ўзбекистон Республикасида метрология хизматлари кўрсатилишини
такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори
лойиҳаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилди. Адлия вазирлигига
киритилди;
2015 йилда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни
ривожлантириш бўйича Идоралараро кенгаш иш режасини бажариш
мақсадида материалларни тайёрлаш ва умумлаштириш учун масъул
котиблар томонидан Идоралараро кенгаш йиғилишининг баёни лойиҳаси
тайёрланди ҳамда Вазирлик ва идораларга кўриб чиқиш учун юборилди;
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида метрология
хизматлари кўрсатилишини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги Қарори лойиҳасини кўриб чиқиш ишлари олиб
борилди. Кўриб чиқиш ҳулосасига асосан солиштирма жадвал тузилди;
бет.
10
Вазирлар Маҳкамасининг 27.06.2015 йилдаги йиғилиш баённомасига асосан
Тошкент шаҳридаги деҳқон бозорларига Марказ ходимлари бириктирилиб,
кундалик ҳисоботлар “Ўзстандарт” агентлигига тақдим этилмоқда;
Ўзбекистон Республикаси Бош Вазир ўринбосари томонидан тасдиқланган
тадбирлар режасига асосан (11.09.2015й. 04/02-08-52 сон билан рўйхатга
олинган) Вазирлар Маҳкамасининг Президиумига материалларини
тайёрлаш юзасидан саволномага асосан Марказ мутахассислари ҳудудий
ССМларнинг фаолиятини ўрганиш учун Сурхондарё вилоятининг Термиз
шаҳри ва Фарғона шаҳрига юборилди;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси топшириғига асосан
“Миллий Тикланиш”, “Адолат” партиялари ва “Тошшахартрансхизмат”
корхонасинингЎВ ларини қиёслашдан ўтказиш комиссиясида Марказ
мутахассислари иштирок этмоқда;
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон “Меҳнатни
муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб
чиқиш тўғрисида”ги ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон “Меҳнатни муҳофаза
қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш
тўғрисида”ги қарорларига асосан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича
қоидалар ишлаб чиқилди. Қоидалар “Архитектура ва қурилиш” ДКдан
ташқари барча вазирликлар билан келишилди, кўрсатилган эътирозлар
тўғирланиб, келишиш учун “Архитектура ва қурилиш” ДКга юборилди;
Наманган, Андижон, Фарғона, Қўқон, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё,
Бекобод ва Чирчиқ ССМ мурожаатларига асосан газ ҳисоблагичларини
қиёслаш ускуналари навбатдан ташқари қиёслови Марказ мутахассислари
томонидан ўтказилмоқда;
Ахоли ва тадбиркорларга қулай хизмат кўрсатилишини яхшилаш мақсадида
Бектемир ва Чилонзор туманларида Марказнинг филиаллари очилди.
Жорий йил якунига қадар Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва М.Улуғбек
туманларида филиаллар очиш режалаштирилди;
“Ўзстандарт” агентлигининг 07.07.2015й. 343-сонли буйруғига асосан
Марказ бўлимларида газ ва электр энергия ЎВларининг хронометраж
ишлари ўтказилиб, қолган ЎВлари хронометраж ишларининг 2-чи
босқичини ўтказиш юзасидан “Ўзстандарт” агентлигига билдириш хати
тайёрланди;
бет.
11
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 08.09.2015 йилдаги 11-16-24-
сонли “2015 йил октябр ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг Президиуми йиғилишига саволлар тайёрлашнинг амалий
мувофиқлаштирилишини таъминлаш тўғрисида”ги топшириғига асосан
президиум учун материаллар тайёрланди ва “Ўзстандарт” агентлигига
тақдим этилди;
Вазирлар Маҳкамасининг 11.07.2014й. 190-сонли қарорига асосан бета-
гамма нурланиш калибрлаш манбаи ҳамда намунавий дозиметр харид
қилиниши режалаштирилмоқда. ТНВЭД кодини аниқлаш бўйича ишлар
параллел тарзда олиб борилмоқда;
Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.2015й. 303-ф-сонли фармойиши билан
тасдиқланган “2020 йилгача сифат миллий инфратузилмасини
ривожлантириш дастури”ни ўрганиб чиқиш ва ишлаб чиқиш бўйича
тадбирлар режасини бажариш мақсадида, Марказ томонидан бириктирилган
мутахассислар вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари бўйича маълумот
йиғишда қатнашиб, “Ўзстандарт” агентлигининг ишчи органига ахборот
тақдим этди;
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат Қўмитасининг
11.09.2015й. БА-01/104099-сонли мурожаатига мувофиқ, шунингдек
“Ўзстандарт” агентлигининг 14.09.2015й. топшириғига кўра Марказ
мутахассиси 2015 йил 16 сентябрда – Умумжаҳон озон қатламини муҳофаза
қилиш куни ва Вена конвенцияси қабул қилинганининг 30-йиллигини
нишонлашга бағишланган маданий-маърифий тадбирда иштирок этди;
Молия вазирлигининг мурожаатига кўра Марказ мутахассиси
“Тошиссиққуввати” ИЧБ УК фаолиятини тафтиш қилишда қатнашди,
тафтиш натижаларига кўра далолатнома тузилиб, Молия вазирлигига
тақдим этилди;
“Ўзтрансгаз” АК мурожаатига мувофиқ Бухоро ССМда қиёслашдан
ўтказилган маиший газ ҳисоблагичлари Марказда назорат қиёсловидан
ўтказилиб, қиёслаш натижалари “Ўзтрансгаз” АКга юборилди;
“Ўзкоммунхизмат” агентлигидан тушган “Иссиқ сув ва иссиқлик энергияси
сарфини ҳисобга олиш тижорат асбобларини ўрнатиш ва улардан
фойдаланиш тўғрисида”ги низом лойиҳаси келишилди.
Назорат гуруҳи:
Ҳисобот даврида Марказга 189та назорат варақаси келиб тушди.
бет.
12
1.ЎзР Президенти Аппаратининг Топшириғи – 1 дона
2.ЎзР Президенти Қарори – 5 дона
3. ЎзР ВМ Қарори – 30 дона
4. ЎзР Бош вазирининг Топшириғи – 18 дона
5. ЎзР Бош вазири ўринбосарининг Топшириғи – 25 дона
6.ЎзР Бош вазири биринчи ўринбосарининг Топшириғи – 2 дона
7. ЎзР ВМ Фармойиши – 10 дона
8. ЎзР ВМ йиғилишининг Баёни – 20 дона
9.ЎзР ВМ кенгашининг Баёни – 16 дона
10. ЎзР ВМ Топшириғи – 1 дона
11. АТДТопшириғи – 38 дона
12. ЎзР ВМ Хати - 3 дона
13. Тадбирлар режаси – 6 дона
14. Назорат режаси – 8 дона
15. Ижро аппарати бошқармасининг Топшириғи – 3 дона
16. Амалий чоралар режаси – 2 дона
17. Олий мажлис Ҳужжатлари – 1 дона
Ҳужжатлар бажариш учун қабул қилинди, тегишли мутахассисларга
топшириқлар берилди.
Меъёрий ҳужжатлар экспертизаси ва ишлаб чиқилиши бўйича ишлар:
Эксперт ҳулосалар ва Метрология ИТК Баёни асосида 120 дона Россия
Федерацияси, Украина, Беларусь Республикаси ва Молдовада ишлаб
чиқарилган ЎВ турини тасдиқлаш учун синовдан ўтказиш сертификати,
шунингдек 53 дона ЎВ турини тасдиқланган синов сертификати
расмийлаштирилди;
бет.
13
Россия Федерацияси (Росстандарт) томонидан тақдим этилган ўлчаш
воситалари турини тасдиқлаш мақсадида синаш ва ЎВ турини тасдиқлаш
ҳақидаги гувоҳномаларни тан олиш бўйича ҳужжатлар тўплами ва
натижалар кўриб чиқилди. Кўриб чиқиш натижаларига кўра “Ўзстандарт”
агентлиги Метрология бўйича Вақтинчалик илмий-техник комиссияси
йиғилишининг 16 та баённомаси рамийлаштирилди;
“МХКМ” ДК бўлимлари ва ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган 556
дона ҳужжатлар экспертизадан ўтказилди.
“Ўзстандарт” агентлигининг топшириғига кўра Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Спорт ва маданият вазирлиги, “Ўзкўмирсаноат” МЧЖ НИПИ,
"Ўздонмаҳсулот” АК, “O’zkimyosanoatloyiha” АЖ, Ўзбекистон
Республикаси Озиқ-овқат саноати корхоналари ассоциацияси, Мудофаа
вазирлиги ва “Ўзавтосаноат” АК томонидан тақдим этилган меъёрий
ҳужжат лойиҳалари кўриб чиқилди;
“Ўзстандарт” агентлигининг 23.04.2015й. 09-1417-12-сонли хатида
кўрсатилган фикр ва мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда O‘zDSt
8._____:2015 “Ўз ДЎТ. Ўлчаш воситаларини қиёслаш ва воситаларининг
ҳужжатлари, асосий қоидалар” лойиҳаси СМСИТИ билан биргаликда қайта
ишлаб чиқилди ҳамда экспертизадан ўтказиш ва кейинчалик рўйхатга олиш
учун тақдим этилди.
ЎВ паркини қайта жиҳозлаш, ЎВ қиёслаш янги турларини ўзлаштириш ва
аккредитация доирасини кенгайтириш ишлари:
2015 йилда техник паркни замонавийлаштириш режа дастури юзасидан
қуйидагилар харид қилинди:
1. КАМАЗ базасида махсус 100 тоннагача бўлган автомобил
тарозиларини қиёслаш кўчма лабораторияси;
2. ССТ2000К компаратори ва 25 дона тошлар 48 468 еврога;
3. 0 дан 800 кВгача диапазондаги кучланиш трансформаторларини
қиёслаш ва калибрлаш учун VATANO 100 НЎВ;
4. 330С дан 700 0С гача диапазондаги ҳарорат ЎВ қиёслаш ва
калибрлаш учун RTC-700 сериядаги ҳарорат калибратори;
5. Тиббий анализаторларни қиёслаш ва калибрлашни тезлаштириш учун
“Hellma” намунавий нейтрал ёруғлик фильтр тўпламлари;
бет.
14
6. Инфрақизил термометр ва пирометрларни қиёслаш ва калибрлаш
учун намунавий термометрли "Hyperion R 982"; "Gemini R 976”; “Pegasus R
970” турдаги инфрақизил термометр калибраторлари.
Харид қилинган ускуналар хисобига Марказнинг аккредитация доираси
кенгайтирилди.
ЎВ турини тасдиқлаш мақсадида ЎВ синаш ишлари:
1. ЎВ турини тасдиқлаш ва Ўзбекистон Республикаси ЎВ Давлат
реестрига киритиш учун Марказнинг 3 мутахассиси сатҳ ўлчагич ва ёнилғи
тарқатиш колонкаларини давлат синовларидан ўтказиш учун
Швейцариянинг “Endress-Hauser” заводига ва ХХР Пекин ш.
“GilbarcoChinaCo.,LTD” фирмасига хизмат сафарига юборилди;
2. ЎВ турини тасдиқлаш ва Ўзбекистон Республикаси ЎВ Давлат
реестрига киритиш мақсадида “Soft Marsh” МЧЖ томонидан тақдим
этилган “Driver Mode” турдаги таксометрлар давлат синовидан ўтказилди.
3. Ҳисобот даврида Марказ мутахассислари иштирокида ўлчаш
воситалари турини тасдиқлаш мақсадида, тўплаб импорт қилинадиган 47та
ўлчаш воситасининг синови ва Ўзбекистон Республикасида серияли ишлаб
чиқарилиши режалаштирилаётган 6та ўлчаш воситасининг синови
ўтказилди ва Ўзбекистон Республикаси Ўлчаш воситаларининг Давлат
реестрига киритилди;
Аккредитация ва инспекцион назорат ишлари:
“Ўзстандарт” агентлигининг топшириғига кўра “Наманган ССМ” ДК
метрологик хизматини аккредитация доирасини кенгайтириш ҳамда
“Ўзбеккимёмаш” АЖ, “Ўзбекгеофизика” АЖ, ЦМЭС, “ВОСТОК” ИИЧБ
метрологик хизматларини аккредитация қилиш учун ҳужжатлар тўплами
экспертизадан ўтказилди;
“Ўзстандарт” агентлигининг топшириғига кўра “НГМК” Зарафшон ш. МРБ,
“Компрессор Монтаж Наладка” МЧЖ, “ФОТОН” АЖ, “Ўзбектелеком” АК,
Навоий машинасозлик заводи, “НГМК” ДК КИПиА Марказий
лабораторияси, “Toshkentelektrtarmoqlari” АЖ, “Maxam-Chirchik” АЖ,
“Ўзкабель” ҚК АЖ ва ЎзР “НГМК” ДК ҳамда “Mexatronika Inginering”
МЧЖ метрологик хизматларини аккредитация қилиш бўйича аудиторлик
текшируви ўтказилди;
бет.
15
ЎВ қиёслаш ва метрологик аттестатлаш бўйича аккредитация доирасини
кенгайтириш режаси бўйича таҳлилий ишлар ўтказилмоқда. Ушбу режага
кўра МАГАТЭ лойиҳаси бўйича барча ЎВ харид қилингандан сўнг
аккредитация доирасини кенгайтириш имконияти яратилади;
“Ўзстандарт” агентлигининг 06.08.2015 йилдаги 426-сонли ва 19.08.2015
йилдаги 451-сонли буйруқлари асосида Марказ мутахассислари “Sirdaryo
issiqlik Elektr Stansiyasi” АЖ, “АММOFOS-MAXAM” АЖ метрологик
хизматининг O’zDSt ISO/IEC 17025:2007 ва O’zDSt ISO/IEC 17025:2007
стандарт талабларига мувофиқлигига аудит ўтказишда иштирок этдилар;
Халқаро муносабатлар бўйича ишлар:
КООМЕТ котибиятининг 30.12.2014 йилдаги хатига асосан билдириш хати,
жорий йилнинг 17-18 июнида “Укрметртестстандарт” ШКда ўтказилиши
режалаштирилган “Энг яхши ёш метролог-2015” танловига номзодлар
“Ўзстандарт” агентлигига тақдим этилди;
“Ўзстандарт” агентлиги билан халқаро битимларни баҳолаш ва самарасини
ошириш жадвали асосида Корея эксперт-консультантлари (KOICA)
ташрифи юзасидан “Ўзстандарт” агентлигига ҳисобот тайёрланди;
Кадрларга оид иш:
“Ўзстандарт” агентлиги томонидан тасдиқланган жадвалга асосан СМСИТИ
МОМ тингловчилар гуруҳи Марказнинг қиёслаш бўлимлари фаолияти
билан танишди;
Тасдиқланган режа-жадвалга асосан 3-чоракда Марказнинг 2 нафар
мутахассиси СМСИТИ МОМда тегишли иш йўналишлари бўйича ўз
малакасини оширди;
Марказнинг 14 нафар мутахассиси“Хунар-Фаби” УППда “Электр
хавфсизлик талаблари ва юқори кучланишга эга ускуналардан фойдаланиш
қоидалари”, 123 нафар мутахассиси “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича
ўқишни ташкиллаштириш ва билимларни текшириш” йўналишлари бўйича
малака оширди;
Ҳисобот даврида Марказнинг қиёслаш бўлимларида ТошДТУнинг 35 нафар
2-3-4-чи босқич талабалари, 1 нафар ТКТИ талабаси ва 56 нафар
“Иқтисодиёт ва сервис” коллежининг талабалари диплом олди амалиётини
ўтди;
бет.
16
Жорий йилнинг апрел ойида Марказнинг бош мутахассиси Россиянинг
Санкт-Петербург шахрига “Ҳарорат 2015” мавзусидаги 5-чи КООМЕТ
халқаро конференциясида иштирок этиш учун юборилди, шунингдек шу
йилнинг май ойида Марказ мутахассиси Беларуссиянинг Минск шахрига
“Фотометрия ва радиометрия” мавзусидаги КООМЕТ Техник қўмитасининг
йиғилишида иштирок этиш учун юборилди;
Июн ойида Марказдиректори МГСнинг 47-чи йиғилишида иштирок этди;
Марказнинг 2 нафар мутахассисиАстанашахрига Германияфизика-
техникинститути иштирокида ўтказилган семинарда қатнашиш учун
юборилди;
Шу йилнинг сентябр ойида Марказмутахассиси “Акустика, Ультратовуш,
Вибрация” мавзусидаги КООМЕТ Техник қўмитасининг 10-чи йиғилишида
иштирок этиш учун Москва шахрига юборилди;
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан тасдиқланган МАГАТЭ
лойиҳасига асосан Марказ мутахассислариБелГИМда радиацион
ҳавфсизликнинг метрологик таъминоти йўналиши бўйича таълим олиб
стажировка ўтаб келдилар;
“Устоз-Шогирд” дастурига асосан “Бизнес васервис” коллежининг 4 нафар
талабаси Марказнинг тегишли лабораторияларида амалиёт ўташни
бошладилар;
Ҳисобот даврида 25 нафар мутахассис ишга қабул қилинди.
Оммавий ахборот воситалари билан ишлаш:
“МХКМ” ДК хоналарини капитал таъмирлаш шунингдек 2015 йил техник
базани жиҳозлаш учун синов асбоб-ускуналари етказиб берувчиларнинг
таклифларини кўриб чиқилиши ҳақида “Народное слово”, “Правда Востока”
ва “Частный сектор” газеталарида эълон чоп этилди;
15.05.2015 йилда Ўзбекистон Республикасининг тасдиқланган Тадбирлар
режасига асосан “Ўзстандарт” агентлигида Ҳалқаро метрология кунига
бағишланган “Метрология - 2015” илмий-амалий конференцияси ўтказилди;
Марказ томонидан “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида буклет ва плакат
тайёрланди;
ОАВнинг иш режаси тузилиб, тасдиқланди, шунингдек Марказнинг
фаолияти тўғрисида видеоролик тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда;
бет.
17
“МХКМ” ДКнинг, “Ўзстандарт” агентлигининг ва “Уз Репорт”
телеканалининг веб-сайтларига Тошкент шахрининг Бектемир ва Чилонзор
туманларида электр ва газ ҳисоблагичларини қиёслаш бўйича “МХКМ” ДК
филиаллари очилганлиги тўғрисида маълумот жойлаштирилди;
“Ўзстандарт” агентлиги “МХКМ” ДК хоналарини капитал таъмирлаш
бўйича таклифлар ҳар томонлама кўриб чиқилиши ҳақида “Правда Востока”
газетасининг 15.09.15 йилдаги 180-сонида эълон чоп этилди;
“Даракчи” журналининг 24.09.2015 йилдаги № 39 (851)-сонида “Ҳисоблагич
тўғри ҳисоблашдан Бош тортса” мавзусида мақола давлат тилида чоп
этилди.
АКТ ривожлантириш ишлари:
Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2015й. 120-сонли “Давлат хизматлари
кўрсатиш ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро
ахборот ҳамкорлиги тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги қарори бажарилиши юзасидан тасдиқланган “Тадбирлар
режаси”га асосан ишлар бажарилди;
Кўрсатилаётган давлат хизматлари хатловдан ўтказилиб, “Ўзстандарт”
агентлигига тақдим этилди;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31-
декабрлаги 355-сонли қарори талабларига, Машинасозлик комплекси
йиғилиши Баёнининг (10.04.2015й. 04-04-6-1-сон) 13-бандида ҳамда
АТДнинг (22 май 2015й. 04-6-1-сон), мурожаатида келтирилган Давлат
бошқарув органлари расмий веб-сайтларига қўйилган талабларга мос
келиши юзасидан “МХКМ” ДКнинг расмий веб-сайти таҳлил қилинди;
“Электрон ҳукумат” Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази
томонидан ташкил этилган “.UZ домен зонаси” ва “Электрон ҳукумат”
тизимида ахборот-коммуникацион ҳавфсизлик инцидентлари” семинарида
иштирок этилди;
Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2015й. 120-сонли Қарори бажарилиши
юзасидан “Тадбирлар режаси” бўйича ўрнатилган тартибда давлат
хизматлари ва фойдаланилаётган шакл ва бланкларни рўйхатдан ўтказиш
учун ахборот тайёрлаш ишлари бажарилди;
бет.
18
Ўзбекистон Республикасининг Монополиядан чиқариш ва рақобатни
ривожлантириш Давлат қўмитасининг 25.06.2015й. 2302/02-30-сонли
мурожаати бўйича ахборот тақдим этилди;
“Ўзстандарт” агентлигининг 29.06.2015й. 310-сонли “Ўзстандарт”
агентлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш учун ўз вақтида ва тўлиқ
ахборот тақдим этилиши тўғрисида”ги буйруғига тадбирлар режаси билан
06.07.2015й. 64–сонли буйруқ чиқарилди;
Вазирлар Маҳкамасининг Машинасозлик, электротехник ва авиацион
саноатларни ривожлантириш, маҳсулотларни сертификатлаштириш
масалалари бўйича Комплекс йиғилишининг 2015 йил 8 июлдаги 21-сонли –
“Жорий йилнинг 1-ярим йиллиги учун Комплекс тармоқ ва корхоналарини
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2015 йил 9 ойининг
прогнозли параметрларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш бўйича
кўрилаётган чоралар тўғрисида”ги Баённомаси материаллари ишлаб
чиқилди;
“Ўзбекистонда “Ягона ойна” унификацияланган божхона ахборот тизимини
жорий қилиш йўли билан божхона хизматини замонавийлаштириш”
доирасида “КОICA” Корея агентлиги Миллий Компанияси ва Ўзбекистон
Республикаси Давлат божхона қўмитасининг таклифи бўйича ўтказилган
2015 йил 30 июлдаги бошланғич йиғилишда (3-чи босқич) иштирок этилди;
Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2015 йилдаги 44-б-сонли Президиум
йғилиши “Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги,
Навоий вилояти хокимияти ва Халқ банки раҳбарларининг Ахборот
тизимлари ва ресурсларининг ахборот ҳавфсизлиги бўйича жавобгарлиги
тўғрисида”ги Баённомаси материаллари Ўзбекистон Республикасининг
“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунига асосан ишлаб чиқилди;
“Technologic ASBT” МЧЖ, “Ўзстандарт” агентлиги АТЖҚБ ва “ШКМ” ДК
иштирокида “Метрконтрол” Ахборот Тизимидан фойдаланиш масалалари
бўйича учрашув ташкил қилинди;
Вазирлар Маҳкамасининг 07.08.2015й. 232-сонли “Очиқ маълумотлар
тақдим этилиши ҳисобга олинган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон
Республикасининг Ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда “Ўзстандарт” агентлигининг
12.08.2015 й. 434-сонли буйруғи ва “МХКМ” ДК 13.08.2015 й. 80-ЦМ-сонли
буйруғининг бажарилиши
бет.
19
1.2. Узбекистон Республикаси СМСИТИ фаолияти
Чоп этиш учун
Манзил: 100059, Тошкент ш.., Чўпон ота кўчаси 9 «В»
Бошқарма бошлиғи: Мустафаев Акилбек Пирназарович
Телефон: (0-371) 250-15-00
Факс: (0-371) 253-71-34
Ишонч телефони: (0-371) 253-85-67
Elektron pochata manzili: info@smsiti.uz
Ish vaqti: Har kuni: 09:00 – 18:00. Tushlik vaqti: 13:00 – 14:00
Hudud web sihifasi o`tish: smsiti.uz
Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот
институти (СМСИТИ)
“Ўзстандарт” агентлигининг Стандартлаштириш, метрология ва
сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти (СМСИТИ)
стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва сифатни
бошқариш соҳасида фаолият юритувчи Ўрта Осиё минтақасидаги ягона
илмий-тадқиқот институти ва малака ошириш маркази ҳисобланади.
бет.
20
СМСИТИ қуйидаги муаммолар бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб
боради:
· Стандартлаштириш давлат тизими (Ўз СДТ) ва Сертификатлаштириш
миллий тизимини (Ўз СМТ) такомиллаштириш ва ривожлантириш;
· Ўзбекистон Республикасида метрологик таъминот асосларини
ўлчашлар бирлилигини таъминлашнинг норматив базасини ишлаб чиқиш ва
такомиллаштириш;
· Техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотларни таснифлаш ва кодлаш
ягона тизимини тадқиқ қилиш ва ривожлантириш;
· Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларида
атамалар ва таърифларни ишлаб чиқиш.
· СМСИТИ Ўзбекистон Республикасининг Метрологик хизматлар бош
маркази, Ўзбекистон Республикасининг Стандарт намуналар бош маркази
ва Ўзбекистон Республикасининг Путур етказмасдан текшириш бош
маркази функцияларини бажаради.
СМСИТИ қуйидаги хизматларни кўрсатади:
1. Стандартлаштириш соҳасида:
· тармоқлараро стандартлаштириш тизимларини ишлаб чиқиш (ишлаб
чиқишда иштирок этиш);
· тармоқлараро асос бўлувчи норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш
(ишлаб чиқишда иштирок этиш);
· стандартлаштириш, ишлаб чиқаришни норматив таъминлаш, техник
текширувни синаш соҳаларида тегишли тавсияномаларни ишлаб чиқиш
билан корхона ва ташкилотларни комплекс равишда текшириш, сифатни
бошқариш тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
· нормалаштирилган текширув, келишувнинг тўлиқлигини текшириш,
мажбурий талабларга мувофиқликни текшириш, патент тозалигини
текшириш, очиқ нашр қилинмайдиган маълумотлар борлигини текшириш,
техник экспертиза, иқтисодий экспертиза, технологик экспертиза,
терминологик экспертиза, ҳуқуқий экспертиза, нашриёт (илмий ва адабий)
таҳририни ўз ичига олувчи барча даражадаги амал қилувчи норматив
ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини экспертиза қилиш;
бет.
21
· норматив ҳужжатларнинг илмий-техник даражасини баҳолаш;
· савдодаги техник тўсиқлар бўйича БСТ битими талабларига
мувофиқликни экспертиза қилиш;
· маҳсулотнинг техник даражаси ва сифати карталарини ишлаб чиқиш;
· ИСО ХС 9000 серияси бўйича сифат тизимларини ишлаб чиқиш;
· Стандартлаштириш, сифатни бошқариш, техник текширув бўйича
техник қўмиталар, таянч ташкилотлар ва хизматлар тўғрисида қоидаларни
ишлаб чиқиш;
· Республикадаги ўқув муассасалари ва кадрлар малакасини ошириш
тизими учун стандартлаштириш ва маҳсулот сифати соҳасида дастурлар,
ўқув-тематик режаларни ишлаб чиқиш;
· стандартлаштириш, сифатни бошқариш, техник текширув бўйича
техник қўмиталар, таянч ташкилотлар ва хизматлар тўғрисида қоидаларни;
стандартлаштириш ва маҳсулот сифати соҳасида усулий материаллар,
концепциялар, прогнозлар, чора-тадбирларни экспертиза қилиш;
· стандартлаштириш ва сифат соҳасида долзарб муаммолар, ишлаб
чиқаришни норматив таъминлаш бўйича семинарлар ўтказиш (жумладан
жойларга бориб);
· стандартлаштириш ва маҳсулот (хизматлар) сифати соҳасида доимий-
амалдаги консультацияни ўтказиш.
2. Метрология соҳасида:
· корхона ва ташкилотларнинг метрологик хизматлари, аналитик
лабораториялар, стандарт намуналар ва путур етказмасдан текшириш
хизматларини ташкиллаштириш ва такомиллаштиришда усулий ёрдам
кўрсатиш;
· ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаш бўйича синовларнинг
техник ҳужжатларини (техник топшириқлар, техник шартлар, синовлар
дастурлари, қиёслаш усулиятлари лойиҳалари) ишлаб чиқиш;
· ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаш бўйича синовларни
ташкиллаштириш ва ўтказиш;
бет.
22
· ўлчаш воситаларини, шу жумладан импорт ўлчаш воситаларини,
метрологик аттестатлаш бўйича барча ишлар комплексини ўтказиш;
· керакли ҳужжатларнинг комплексини ишлаб чиққан ҳолда
ўлчашларни бажариш усулиятларини аттестатлаш;
· аналитик текширув хизматларини аттестатлашга тайёрлаш;
· стандарт намуналарнинг таянч ташкилотлари сифатида
лабораторияларни (ташкилотларни) аккредитлашга тайёрлаш;
· стандарт намуналарни ишлаб чиқиш ва тайёрлашда усулий ва амалий
ёрдам кўрсатиш;
· норматив ва техник ҳужжатларни метрологик экспертиза қилиш;
· импорт қилинган стандарт намуналарни Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида қўллашга рухсат этиш мақсадида уларнинг ҳужжатларини
экспертиза қилиш;
· стандарт намуналар соҳасида маркетинг тадқиқотлар;
· путур етказмасдан текшириш хизматларини аккредитлашга тайёрлаш;
· путур етказмасдан текшириш усулиятларини аттестатлаш;
· давлат метрологик назорати хизматларига боғлиқ бўлмаган, ишлаб
чиқариш ва корхоналарнинг метрологик таъминоти ҳолатининг аудити.
3. Сертификатлаштириш соҳасида:
· сертификатлаштириш органлари, синов лабораториялари (марказлари)
ва текширув органлари сифатида ташкилотларни аккредитлашга
тайёрлашда усулий ёрдам кшрсатиш;
· мутахассисларни эксперт-аудиторлар сифатида аттестатлашга
тайёрлаш;
· бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш тизимини яратишда
ёрдам кўрсатиш.
бет.
23
4. Техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотларни таснифлаш ва кодлаш
соҳасида (ТИИА):
· техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотларни таснифлаш ва кодлаш
бўйича норматив ҳужжатлар билан таъминлаш;
· стандартлар умумдавлат таснифлагичи, ўлчовлар ва ҳисоблар, дунё
мамлакатлари валюталари бирлиги бўйича ахборот маълумотлари билан
таъминлаш;
· ТИИА таснифлагичларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича
консультация бериш;
· таснифлаш ва кодлаш соҳасида мутахассисларни тайёрлаш.
5. Атамашунослик ва таржималар соҳасида:
· ҳужжатларни рус тилидан давлат тилига (худди шундай давлат
тилидан рус тилига) таржима қилиш;
· техника соҳасида ҳужжатларни терминологик экспертиза қилиш;
· таълим соҳасида терминологик стандартларни ишлаб чиқиш бўйича
консультациялар ўтказиш.
6. СМСИТИда аккредитланган сифат тизимлари ва ишлаб чиқаришни
сертификатлаштириш органи қуйидаги хизматларни кўрсатади:
· корхона ва ташкилотларнинг сифат тизимларини
сертификатлаштириш;
· ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш;
· корхоналар сифат тизимларининг сертификатлаштиришга
тайёрлигини баҳолаш.
7. “Ўзстандарт” агентлиги СМСИТИ Малака ошириш маркази
“Ўзстандарт” агентлиги СМСИТИ Малака ошириш маркази
стандартлаштириш, маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш,
метрология ва сифатни бошқариш бўйича мутахассисларнинг малакасини
оширишни амалга оширади. Таълим тугагандан кейин мутахассисларга
бет.
24
стандартлаштириш, сертификатлаштириш, метрология ва маҳсулот
сифатини бошқариш соҳаларида касбий фаолият олиб бориш ҳуқуқини
тасдиқловчи, касбий қайта тайёргарлик тўғрисида белгиланган намунадаги
гувоҳнома берилади. Қуйидаги ихтисосликлар бўйича мутахассисларнинг
малакасини оширади:
· 9000 сериясидаги ИСО халқаро стандарт базасида стандартлаштириш,
метрология, сертификатлаштириш ва маҳсулот сифатини бошқариш
асослари (олий ва ўрта-махсус ўқув муассасалари ўқитувчилари учун);
· стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш (9000
сериясидаги ИСО ХС базасида сифат тизими билан бирга) ва маҳсулот
рақобатбардошлигини ошириш (вазирликлар, маҳкамалар, концернлар,
ассоциациялар, корпорациялар, ташкилотлар ва б.нинг раҳбар ходимлари
учун);
· стандартлаштириш бўйича ишларни ташкил қилиш;
· стандартлар ва ўлчаш воситаларининг давлат назорати;
· саноат маҳсулотини синаш (синов лабораториялари мутахассислари
учун);
· 9000 сериясидаги ИСО ХС базасида сифат тизимларини
сертификатлаштириш;
· 9000 сериясидаги ИСО ХС базасида сифат тизимини ишлаб чиқиш ва
жорий этиш (саноатнинг МТХ учун);
машинасозлик, енгил саноат, агросаноат комплекси, қурилиш
саноатида сифатни техник текширишни ташкиллаштириш;
-9000 сериясидаги ИСО ХС базасида сифат тизимлари бўйича
ҳужжатларни ишлаб чиқиш (сифат тизимларини ишлаб чиқувчилар учун);
-сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларини
сертификатлаштириш ва аккредитлаш қоидалари, улар фаолиятини
текшириш (сертификатлаштириш органларининг раҳбарлари учун);
-теплотехник ўлчаш, электр ўлчаш, радиотехник ўлчаш, чизиқли-бурчак
ўлчаш, механик ўлчаш, ҳажмни ўлчаш, массани ўлчаш, куч ва механик
тавсифларни ўлчаш, вақт ва ҳаракат параметрларини ўлчаш, физик-кимёвий
ўлчаш, тебраниш ва шовқинни ўлчаш, суюқлик, газ ва буғ сарфи ва
бет.
25
миқдорини ўлчаш, ионловчи нурланиш (радиометрик, радиоизотоп) ўлчаш
воситаларини қиёслаш ва калибрлаш;
-аналитик текширувнинг метрологик таъминоти;
-миқдорий кимёвий таҳлилнинг ўлчашларни бажариш усулияти ва
уларни метрологик аттестатлаш;
-ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти;
-ҳужжатларнинг метрологик экспертизаси;
-техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотларни штрихли кодлаш,
таснифлаш ва кодлаш бўйича ишларни ташкиллаштириш;
-юқори ва ўрта бўғин раҳбарлари учун менежмент, маркетинг ва
ташкилиш психология;
-норматив ҳужжатларни илмий-техник экспертиза қилиш, уйғунлаштириш,
илмий-техник даражасини баҳолаш;
-маҳсулот, хизматларни сертификатлаштириш ва синов
бўлинмаларини аккредитлаш ихтисослиги бўйича эксперт-аудиторликка
номзодларни тайёрлайди.
(Таълим тугагандан кейин мутахассисларга эксперт-аудитор сифатида
кейинги аттестатлаш учун зарур бўладиган, белгиланган намунадаги
битириш ҳужжати ва “Ўзстандарт” агентлигининг сертификати берилади).
-сертификатлаштириш, метрология ва маҳсулот сифатини бошқариш
муаммолари бўйича “Ўзстандарт” агентлиги ва бошқа маҳкамалар
тизимидаги стандартлаштириш, сертификатлаштириш органлари, синов
бўлинмалари раҳбарлари, экспертлар ва эксперт-аудиторлар учун қисқа
муддатли семинарлар ўтказади. (Таълим тугагандан кейин семинар
иштирокчиларига гувоҳномалар берилади).
СМСИТИ Малака ошириш маркази ўқитиш муддати бир ҳафтадан олти
ҳафтагача бўлган (ўқув курсларининг ҳажми 36 дан 216 соатгача) ўқув
гуруҳларида ишдан ажралган ҳолда ўқитишни ўтказади, замонавий моддий-
техник база ва меҳмонхона комплексига эга. Ўқув жараёнига, юқори илмий
ва педагогик малакага эга бўлган СМСИТИнинг, республиканинг илмий-
тадқиқот институтлари ва корхоналарининг етакчи мутахассислари жалб
қилинади. Барча ишлар шартнома асосида бажарилади. (СМСИТИ МОМ да
бет.
26
корхона ва ташкилотларнинг мутахассисларини малакасини оширишга
ўқитишнинг 2014 йил учун режа-графигини юклаш)
СМСИТИ Малака ошириш маркази “Режа-графикда” айтиб ўтилмаган
ихтисосликлар бўйича корхона ва ташкилотларнинг мутахассисларини (10
кишидан кам бўлмаган гуруҳ) ўқитиши мумкин. Ташкилотнинг
сўровномасига биноан СМСИТИ қизиқтираётган ихтисосликлар бўйича
ўқув-тематик режасини тайёрлайди ва марузаларни ўқиш учун профессор-
ўқитувчилар таркибини танлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |