Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 0,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/36
Sana21.02.2022
Hajmi0,6 Mb.
#64520
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
andizhonkabel uzbekiston-rossiya kushma korxonasi metrologiya xizmati faoliyatini takomillashtirish.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


бет. 
27 
1.3. Ўлчашларни халқаро тан олиниши йўлида илк қадамлар 
МХКМ ДК директори
Ф.В.Саматов 
Маҳсулот ва хизматларни жаҳон стандартлари даржасига етказиш 
иқтисодиётимизнинг энг муҳим йўналишидир. 
И.Каримов 
Ҳозирги кунда “Метрология хизматлари кўрсатиш маркази” давлат 
корхонаси (Марказ) томонидан метрология соҳасида амалга оширилаётган 
ишлари, ишлаб чиқариш корхоналарига, аҳолига ва тадбиркорликка 
метрология хизматларида янада қулайликлар яратишга қаратилган. 
Маълумки, 1993 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Метрология 
тўғрисида” ги қонуни қабул қилинган бўлиб, унга бугунги кунга қадар 4 
маротаба тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Сўнги 2013 ва 
2014 йилларда киритилган ўзгартишлар, республикада ишбилармонлик 
муҳитини янада такомиллаштириш, тадбиркорларга қўшимча қулайликлар 
яратишга қаратилган. Жумладан ўлчаш воситаларини ишлаб чиқариш, 
реализация қилиш ва прокатга бериш фаолиятини амалга оширишни 
лицензиялаш фаолияти ҳамда ўлчаш воситаларини таъмирлаш фаолиятини 
аккредитация қилиш бекор қилинди. 
Республикамизга кириб келаётган ўлчаш ва синаш воситаларининг 
метрологик сертификатларини тан олиш жараёнининг хуқуқий-меъёрий 
асосларини яратиш мақсадида сертификатларни тан олиш хақидаги Низоми 
ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
Қарори қабул қилинди. Ушбу Низом, хорижий давлатларда амалга 
оширилган метрологик текширувларни республикамизда такроран амалга 
оширилмаслигига ва ўлчаш воситаларини республика ҳудудига кириш 
жараёнини тезлаштиришга хуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Бу эса ўз-
ўзидан бюрократик тўсиқларни бартараф килишга ва корхона 
тадбиркорларнинг маблағларининг тежалишига замин яратади. 
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун газ ҳисоблагичларни қиёслаш 
ишларини шаффофлигини таъминлаш мақсадида, газ ҳисоблагичларини 
қиёслаш тартиби ишлаб чиқилди ва Адлия вазирлигида 2014 йил 30 июлда 
2604-сон билан рўйхатдан ўтказилди. Натижада истеъмолчиларга, 
метрологик хизмати органлари ва газ таъминоти корхоналарига газ 
хисоблагичларини қиеслаш тартиби аниқ белгилаб берилди. 
Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида” ги Қонунига 
ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши муносабати билан асос бўлувчи 


бет. 
28 
меъёрий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш юзасидан 5 та давлат 
стандарти лойиҳалари ҳамда ҳозирги кунда Республикамизда мутлақо янги 
принципда ишловчи ўлчаш воситаларининг қиёслаш услубиятларини ўз 
ичига олган 3 та давлат стандарти ишлаб чиқилди ва давлат рўйхатидан 
ўтказилди. 
Марказ томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига қулайликлар 
яратиш мақсадида, Тошкент шаҳрининг Бектемир, Чилонзор ва Юнусобод 
туманларида энергетика ресурсларини (газ, сув ва электр энергия) ҳисобга 
олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш бўлинмалари очилди. Бундан 
ташқари, тадбиркорларнинг жойлашган манзиллари бўйича метрологик 
хизматларни кўрсатиш соҳасида 2 та кўчма лабораторияларнинг ҳам 
фаолияти йўлга қўйилган. 
Шунингдек, ўлчаш воситаларининг электр хавфсизлиги параметрларини 
текшириш фаолияти алоҳида ёндашувни талаб этганлигини инобатга олган 
ҳолда, марказда ихтисослаштирилган “Ўлчаш воситаларини электр 
хавфсизлиги бўйича синаш” лабораторияси фаолият кўрсатмоқда. 
Қўшимча қилиб шуни айтиш жоизки, тадбиркорларнинг ортиқча 
сарсонгарчиликларини олдини олиш, бюрократик тўсиқларни бартараф 
этиш ҳамда ўлчаш воситаларини сертификатлаштиришда ягона ойна 
тизимини жорий этиш мақсадида, марказ ҳузурида ўлчаш воситаларини 
сертификатлаштириш идораси фаолиятини йўлга қўйиш йил якунига қадар 
режалаштирилган. 
Жорий йил бошидан Ягона Интерактив Давлат Хизматлари Портали 
(ЯИДХП-ЕПИГУ) орқали “Ўлчаш воситаларини давлат қиёсловидан 
ўтказиш учун электрон ариза бериш” интерактив давлат хизмати йўлга 
қўйилган. 
Хизмат турларини кенгайтириш соҳасида хам марказнинг моддий-техника 
базасини ривожлантириш, ўлчаш воситаларини метрологик текширувдан 
ўтказиш бўйича халқаро талабларга мослаштириш ва замонавий усулларни 
ўзлаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. 
Шу жумладан, марказнинг аккредитация доирасини кенгайтириш хамда 
мавжуд қиёслаш ва калибрлаш ускуналарини замонавийларига янгилаш 
мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди: 
- харорат инфрақизил (Hyperion R) ва оcцилограф (FLUKE 9500B) 
калибраторлари харид қилиниши натижасида инфрақизил термометр ва 
пирометрларни хамда барча турдаги аналог ва рақамли осциллографларни 
қиёслаш имкони яратилди; 


бет. 
29 
- ҳарорат калибратори (RTC-700B), кучланиш анализатори(VOTANO 100) 
харид қилиниши эвазига корхона ва ташкилотларда мавжуд ўлчаш 
воситаларни бевосита ишлаб чиқариш жараёнини тўхтатмасдан қиёслаш 
имкони яратилди. 
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 
йил 11 июлдаги 190-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 
“Ўзстандарт” агентлиги ва МАГАТЭ ташкилотининг “Радиацион ва ядро 
хавфсизлиги соҳасида метрологик хизматларни ривожлантириш” техник 
ҳамкорлик лойиҳаси асосида Марказнинг ионловчи нурланишларни ўлчаш 
воситаларини қиёслаш лабораторияси спектрометр ва дозиметрларни 
қиёслаш ва калибрлаш учун гамма нурланиш манбаи ва ионловчи 
камераларини ўз ичига олган эталон дозиметрлар мажмуаси билан 
таъминланди. 
Натижада саноатимизнинг стратегик аҳамиятга эга бўлган йирик илмий ва 
ишлаб чиқариш ташкилотларида фойдаланилаётган ва шу кунга қадар чет 
давлатларда қиёсланиб (калибрланиб) келинаётган гамма ва рентген 
нурланишли дозиметрик эталон ускуналар, ионловчи манбалар ҳамда 
спектрометрларнинг эндиликда Республикамизда метрологик текширувдан 
ўтказиш имконияти яратилди. 
Харид қилинган замонавий намунавий ўлчаш воситалари ёрдамида алоқа, 
энергетика, оғир саноат, қишлоқ-хўжалиги, қурилиш ва бошқа 
тармоқларида ўлчаш воситалари қамраб олиниши таъминланди. 
Шунингдек, республикада долзарб масалалардан бири бўлган қишлоқ 
хўжалиги, қурилиш, машинасозлик, оғир ва енгил саноат тармоқларида кенг 
қўлланилаётган, ўлчаш кўлами 100 тоннагача бўлган тарозиларни қиёслаш 
ишлари йўлга қўйиш мақсадида, илк бор КАМАЗ русумли автомашина 
базасида махсус 1 тоннали 24 дона эталон тошларига эга кўчма лаборатория 
ташкил этилди. 
Ишларнинг юқори савияда ташкил этилиши албатта, юқори малакали 
кадрлар орқали таъминланади. Ушбу мақсадда кадрларнинг, метрология 
соҳаси тараққий этган мамлакатларда тажриба алмашиб келишларини 
таъминлаш мақсадида, ходимлар Германия физика-техника институтининг 
PTB да, Беларусь Республикасининг БелГИМ миллий метрология 
институтида, Қозоғистон Республикасининг КазИнМетр миллий 
метрология институтида доимий амалиёт ўтаб келмоқдалар. 
Ушбу ишларнинг давоми сифатида келгусида метрология соҳаси тараққий 
этган мамлакатларнинг метрология институтларида мутахассисларнинг 


бет. 
30 
малака ошириш, тажриба алмашиш ва ўрганилган илғор фаолият турлари 
ҳамда ўлчаш усулларини марказ лабораторияларига тадбиқ этишлари 
юзасидан музокаралар олиб борилмоқда. 
Шунингдек марказ мутахассислари Халқаро ўлчовлар ва тарозилар 
бюросининг Евросиё минтақасидаги координатор ташкилоти Евроосиё 
метрологик муассасаларининг ҳамкорлиги ташкилоти – КООМЕТ нинг 
техник қўмиталари йиғилишларида доимий қатнашиб келмоқдалар. Бундан 
ташқари давлатлараро стандартлаштириш кенгаши (МГС) нинг 
йиғилишларида хам мутахассисларнинг қатнашиб келишлари 
таъминланмоқда. 
Марказ фаолиятига тааллуқли ҳар битта ўлчаш турлари бўйича шунингдек, 
таянч ўқув курсларида Стандартлаштириш, метрология ва 
сертификатлаштириш илмий тадқиқот институти (СМСИТИ)да 
мутахассислар ўз малакаларини мунтазам равишда ошириб келмоқдалар. 
Ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказларининг метрология 
соҳасидаги мутахассислари марказ лабораторияларида амалиёт ўтаб 
кетишлари натижасида, ҳудудларда қамраб олинмаган ўлчаш 
воситаларининг қиёслаш ишлари йўлга қўйилишига эришилмоқда. 
Мамлакатимизда ўтказилаётган ўлчашларнинг халқаро даражада тан 
олинишини таъминлаш мақсадида, 2015 йилда марказнинг бошланғич 
намунавий ўлчаш воситалари Россия Федерациясининг (ВНИИМ) ва 
Беларусь Республикасининг (БелГИМ) эталонлари билан солиштиришдан 
ўтказилди. Бундан ташқари, масса ва сарф ўлчаш воситаларини маҳаллий 
даражада ҳудудий марказлар билан солиштириш ишларини ўтказишда 
марказимиз етакчи-пилот лаборатория сифатида қатнашиб келмоқда. Шу 
орқали марказга тегишли намунавий ўлчаш воситалари ҳамда марказ 
томонидан қиёслашдан ўтказилаётган ўлчаш ва синов воситаларининг 
кузатувчанлиги таъминланмоқда. 
Ҳозирги кунда марказ лабораторияларини халқаро аккредитацияга 
тайёрлаш мақсадида сифат менежменти тизимлари ҳужжатлари ишлаб 
чиқилмоқда. Шу билан бир қаторда марказда лаборатория шароитларини 
халқаро талабларга мослаштириш ишлари амалга оширилмоқда. 

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish