Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


7
1. ЎСИМЛИК ҲУЖАЙРАСИНИНГ ФИЗИОЛОГИЯСИ 
Бутун ўсимликларнинг асосий структура бирлигини ҳужайралар ташкил 
этади. Уларнинг тириклик хусусиятлари шу ҳужайраларда белгиланади. Чунки 
модда алмашуви деб аталувчи - ассимиляция ва диссимиляция жараёнлари, 
уларнинг бирлиги фақат ҳужайрадагина содир бўлади. Ана шу иккала 
жараённинг бирлиги тириклик деб аталувчи материянинг ҳаракат формасини 
белгилайди. 
Яшил ўсимликлар ҳар хил органлар йиғиндисидан иборат бўлиб, бу 
органлар ўз навбатида тўқималар ва ҳужаралар бирлашмасидан тузилган. 
Юксак тузилишга эга бўлган ҳар бир ўсимлик организми мураккаб система 
сифатида бир-бири билан узвий равишда алоқада бўлган органлар ва 
функциялар йиғиндисидан иборатдир. Бу бирликнинг асосини ҳужайралар 
ташкил этади. 
 
1.1. ҲУЖАЙРАВИЙ ТАЪЛИМОТНИНГ РИВОЖЛАНИШ
ТАРИХИ 
 
Организмларнинг ҳужайравий тузилиши тўғрисидаги назариянинг 
яратилиши биология соҳасидаги йирик ютуқлардан биридир. 
Ҳужайра организмнинг асосий бир структуравий бўлаги эканлиги 
тўғрисидаги маълумотлар ХVII асрдан вужудга кела бошлади. 
Дастлаб 1665 йилда инглиз олими Роберт Гук ўсимликлар тузлишини 
ўрганиш учун ўзи такомиллаштирган микроскопдан фойдаланди ва пўкак 
тузилишини ўрганиш натижасида биринчи марта ҳужайра атамасини таклиф 
этди. 
ХVII 
асрнинг 
охирида 
микроскопни 
янада 
такомиллаштирган 
голландиялик олим Антон Левенгук ва италиялик олим М.Мальпигилар ифлос 
сув томчиларини кузатиш натижасида ўсимлик характеридаги бир ҳужайрали 
организмларни биринчи бўлиб кўрдилар. 
Ҳужайра тузилишини ўрганган Роберт Броун 1831 йилда ўсимлик 
ҳужайрасида ядро борлигини аниқлади ва бу ядро барча тирик ҳужайраларнинг 
зарурий қисми эканлигини тахмин қилди. 
Организмларнинг ҳужайравий тузилиши тўғрисидаги таълимотнинг 
ривожланишида рус ботаник олими П.Ф.Горяниновнинг (1796-1865) ишлари 
ҳам катта роль уйнайди. Унинг 1834 йилда ёзган " Табиат системаси" номли 
асари бу соҳадаги муҳим манба бўлди. Мазкур рисолада у асосан жонли 
табиатнинг ҳужайравий тузилиши ҳақидаги таълимотни илгари сурди, барча 
ҳайвон ва ўсимликлар бир хил қонуният асосида, ҳужайралар йиғиндисидан 
тузилишини кўрсатди. 
Ҳужайра назариясини умумий биологик назария сифатида 1839 йил 
немис олимлари ботаник Маттиас Шлейден ва зоолог Теодор Шванн янги ва 
юқори поғонага кўтардилар. 
1840 йилда эса чех олими Я.Пуркенье биринчи марта протоплазма 
атамасини таклиф этди. 
Ҳужайра органоидларининг 
тузилиш хусусиятлари 
ва 
уларнинг 
физиологик функциялари ҳақидаги маълумотлар XX асрнинг бошларидан 


8
юзага келди. Бунга янги ва кучли қувватга эга бўлган биологик 
микроскопларнинг кашф этилиши, ҳужайрани организмдан тирик ҳолда 
ажратиб олиш ва текшириш, ҳужайрани фиксация қилиш усулларининг 
мукаммаллаштирилиши сабаб бўлди. 
Айниқса мамлакатимизда 10000 марта катталаштирувчи электрон 
микроскопнинг яратилиши (1940 йилда А.А Лебедев раҳбарлигида) ҳужайра 
органоидлари ва уларнинг ультраструктурасини ўрганишда янги даврни 
бошлаб берди. Электрон микроскопнинг янги авлоди ва дифференциал 
центрифугалаш методи, физика ҳамда кимё ютуқларидан фойдаланиш ҳақидаги 
таълимотни янгидан-янги маълумотлар билан бойитмоқда. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish