Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

ЭНДОПЛАЗМАТИК ТЎР. Мазкур атамани 1945 йил Портер жорий 
қилган. Эндоплазматик тўр каналчалар, пуфакчалар ва цистерналарнинг ўзаро 
туташлигидан иборат мураккаб шохланган тўр системаси эканлиги аниқланган. 
Бу цитоплазмада кенг тарқалган ва мураккаб мембрана структураси бўлиб, 
асосан жуфт мембраналик каналлар системасини ташкил этади. Мембрананинг 
қалинлиги 5-7 нм атрофида, каналларнинг ички диаметри 30-50 нм гача. 
Эндоплазматик тўр каналининг ичи суюқлик билан тўла. Эндоплазматик тўр 
мембранасининг юзаси силлиқ ёки грануляр (бўртмачали) бўлади. Силлиқ 
мембранада асосан углеводлар, липидлар ва терпеноидлар ҳосил бўлади. 
Грануляр мембранада эса оқсиллар, ферментлар ва бошқалар синтез қилинади. 
Эндоплазматик тўр мембранасининг айрим жойларида рибосомалар ҳам 
жойлашган. Улар оқсилларнинг синтез жараёнини таъминлайди. 


13
Эндоплазматик тўр каналлари ядро мембраналари, плазмолемма билан 
ҳам туташган бўлади. Натижада у протоплазма ичидаги моддаларнинг 
ҳаракатини ва тақсимланишини таъминлайди. 
Ҳар бир ҳужайранинг эндоплазматик тўрлари (плазмодесма ипи орқали) 
бошқа ҳужайраларники билан ҳам туташади ва натижада умумий модда 
алмашув тизими рўёбга келади (4-расм). 
4-расм. Плазмодесмаларнинг электрон микроскопик тузилиш 
схемаси (Robaras, 1968). 
ЦС-марказий най, ДТ-десмонайчалар, ЭР-эндоплазматик тўр, ПЛ- плазмалемма, ПЛ-
плазмодесма найларидаги плазмалемма, ВП-плазмодесмаларнинг ички томони, КС-ҳужайра 
пўсти. 
РИБОСОМАЛАР. Рибосомалар эндоплазматик тўрда жойлашган энг 
кичик органоидлардир. Улар 1955 йилда Палада томонидан очилган. 
Рибосомалар электрон микроскопда олинган расмларда думалоқ шаклда 
кўриниб, диаметри 20-30 нм га тенг. Рибосомаларнинг ҳар бири иккитадан 
катта ва кичик бўлакчалардан тузилган. Каттасининг диаметри 12-15 нм, 
кичигиники эса 8-12 нм га тенг. Рибосома бўлаклари ядрочада синтез бўлади ва 
цитоплазмага 
ўтади. 
Цитоплазмада 
эса 
матрикс 
РНК 
молекуласида 
рибосомалар шаклланади. Рибосомалар цитоплазмада эркин ёки 
эндоплазматик тўр мембранасига туташган бўлади. 
Рибосомалар ҳужайрадаги оқсил синтез қилувчи асосий манба 
ҳисобланади. Уларда ҳужайрадаги ҳамма РНК нинг 65% жойлашган, оқсил 50-
57%, липидлар 3-4% атрофида. 
Кейинги йилларда аниқланишича, рибосомалар фақат протоплазмада 
бўлмай балки ядрода, пластидалар ва митохондрияларда ҳам мавжуд, специфик 
оқсил синтез қилиш қобилиятига эга. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish