40
кам бўлса, электрон энергияси ва унинг реакцион қобилияти шунча юқори
бўлади., Электрон берувчи моддалар – донор (Д) ва электрон қабул қилувчи
моддалар – акцептор (А) деб аталади. Электронларнинг бундай ўтказилиши
донор – акцептор тизимларининг ўзаро таъсири деб аталиши мумкин.
Донордан акцепторга электронлар ўтказилиши жараёнида қанча энергия
сарфланиши ёки ажралиб чиқишини назарий жиҳатдан ҳисоблаб чиқиш
мумкин.
Агар
электрон
донордан
ажралиб
биронта
акцепторнинг
тўлдирилмаган қаватига қабул қилинса, уни схематик равишда қуйидагича
тасвирлаш мумкин (14-расм).
I EA
O
Д A
14 – расм. Донордан (Д) акцепторга (А) электронлар ўтказилиши.
Қора чизиқлар тўлдирилган ва ингичка чизиқлар тўлдирилмаган
электрон қаватлар
Расмда кўрсатилишича электрон тўлдирилган энг юқори донор қаватидан
тўлдирилмаган энг пастки акцептор қаватига ўтади. Бундай донор –
акцептор
тизимида электронлар кўчиши натижасидаги умумий энергия (Е) миқдори
қуйидагича бўлади:
Е = I - E
A
+
Умумий энергияни донор I нинг ионизация потенциали асосида
сарфланадиган энергияси
билан акцепторнинг Е
А
электрон қабул қилишида
ҳосил бўладиган фарқ белгилайди, бу ерда Δ
- акцепторга электронлар
бирлашиши натижасида ҳосил бўладиган қўшимча энергия.
Агар I> Е
А
бўлса энергия сарфланиши зарур, Е
А
>I бўлса у ҳолда
электронлар ўтказилиши ўз – ўзидан содир бўлади.
Тирик организмларда тўпланган ҳамма кимёвий энергия ўсимликлар
томонидан ютилган фотонлар (қуёш нури) энергиясидир.
Фотонларнинг
ўсимликлар томонидан ютилиши натижасида электронлар ўзининг энг юқори
энергетик даражага эга бўлган биопотенциалига эришади ва ҳаётий – кучга
айланади. Яъни электронлар берган энергия ҳисобига ҳаётий жараёнлар
содир
бўлади ва у кимёвий боғлар энергиясига айланиб – макроэнергетик фосфат
41
боғларни (АТФ ва бошқалар) ҳосил қилади.
Чунки электронлар энергияси
тўғридан-тўғри захирага тўпланмайди. Макроэнергетик боғларни Липман ~ Р
символи билан белгилашни таклиф этган эди. Бундай ўзгаришлар
фосфорланиш жараёнларида содир бўлади, яъни оксидланиш – қайтарилиш
жараёнларида ҳосил бўлган макроэгрик бирикмалар (АДФ, АТФ, НАД, НАДФ,
ФАДФ ва бошқалар) юқори энергетик даражага эга бўлади.
Ҳужайраларда АТФ кўп тўпланмайди, акс ҳолда ҳужайранинг осмотик
босими жуда юқори бўлар эди. АТФ ёғлар,
углеводлар синтезида
фойдаланилади ва шу бирикмалар ҳолатида энергия кўп миқдорда тўпланади.
Бу бирикмаларнинг оксидланиши натижасида уларнинг энергияси қайта АТФ
энергиясига ўзгаради.
Умуман биз “электрон энергияси” деганда, битта электроннинг юқори
биопотенциалини кўзда тутамиз. Макроэргик боғ энергияси деганда шу боғни
ҳосил қилувчи электронлар гуруҳининг умумий энергияси тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: