Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

ХЛОРОПЛАСТЛАР. Фотосинтез жараёни асосан баргларда ва қисман 
ёш новдаларда содир бўлишининг сабаби, уларда хлоропластларнинг 
борлигидир. 
Ўсимликларнинг 
фотосинтетик 
тизими 
хлоропластларда 
мужассамлашган. Хлоропластлар барча тирик организмлар учун кимёвий 
энергия манбаи - органик моддаларни тайёрлайди. 
Баргнинг ҳар бир ҳужайрасида ўртача 20 - 50 гача ва айримларида ундан 
кўпроқ ҳам хлоропластлар бор. Хлорофилл пигменти хлоропластларда 
жойлашганлиги учун улар яшил рангда бўлади. Хлоропластларда фотосинтез 


47
жараёнининг ҳамма реакциялари рўй беради: ёруғлик энергиясининг ютилиши, 
сувнинг фотолизи ( парчаланиши) ва кислороднинг ажралиб чиқиши, ёруғликда 
фосфорланиш, карбонат ангидриднинг ютилиши ва органик моддаларнинг 
ҳосил бўлиши. Шунга асосан уларнинг кимёвий таркиби ва структуравий 
тузилиши ҳам мураккаб характерга эга (16 - расм). 
Хлоропластлар таркибида сув кўп, ўртача 75% ни ташкил этади. 
Қолганлари қуруқ моддадан иборат. Умумий қуруқ моддалар ҳисобида 
оқсиллар 35-55% ,липидлар 20-30% , қолганини минерал моддалар ва нуклеин 
кислоталари ташкил этади.Хлоропластларда жуда кўп ферментлар ва 
фотосинтезда иштирок этадиган ҳамма пигментлар жойлашган.
Хлоропластлар қўш қаватли мембрана билан ўралган бўлиб, улар юқори 
функционал активликка эгадирлар. Ички тузилиши жуда мураккаб. Строма
(асосий гавда) ва граналардан иборат. Улар ўз навбатида ламелляр ва 
пластинкасимон тузилиши билан характерланади. Граналарда тилакоидлар 
жойлашади. Ёш хлоропласт граналарида 3-6 та тилакоид бўлса, вояга 
етганларда бу сон 45 тагача етиши мумкин. Ламеллаларнинг юзаси майда 
бўртмачалар глобулалар билан қопланган. Улар квантосомалар дейилади. 
Турли хил ўсимликларнинг хлоропластлари сони, шакли, ҳажми билан 
бир-биридан фарқ қилади. 
16 - расм. Хлоропласт ультраструктурасининг схематик тасвири 
1 - тамаки барги мезофили ҳужайраларидаги хлоропласт ва митоходрияларнинг 
электрон микроскопда кўриниши ( 20000 марта катталаштирилган) ; 2 - хлоропласт 
структурасининг уч ўлчамли тасвири ; 3 - хлоропласт ички тузилишининг кесимида 
кўриниши; ВМ – хлоропласт пўстининг ички мембранаси, Гр - грана,ДНК пластида 
ДНКсининг ипи, К - крахмал, доначаси, М - митохондрия, ДМ - хлоропласт пўстининг ташқи 
мембранаси, ОХ - хлоропласт пўсти, ПГ - пластоглобула, ПЛ 
- плазмолема, Р - хлоропласт рибосомаси ,С - строма, Т - тонопласт, ТиГ - грана 
тилакоиди, ТиМ - ламелла тилакоиди, ЦВ - марказий вакуола 


48
Яшил ўсимликларнинг баргларида хлоропластлар уч хил йўл билан ҳосил 
бўлиши мумкин: 1) оддий бўлиниш йўли билан; 2) айрим ҳужайраларнинг 
нормал ҳолатларининг бузилиши оқибатида куртакланиш йўли билан; 3) 
ҳужайра ядроси орқали кўпайиши. Бу йўл асосий деб қабул қилинган. Дастлаб 
ҳужайра ядросининг мембранасида жуда кичик бўртмача юзага келади. У аста-
секин йириклашиб, ядро мембранасидан ажралади, ҳужайра цитоплазмасига 
ўтади ва шу ерда тўла шаклланади (17 - расм). 
17 - расм. Хлоропластлар онтогенези 
Чапда - хлоропластларнинг ёруғликда ривожланиши( ламеллалар ва граналар нормал 
ҳосил бўлаётир). Ўнгда - уларнинг қоронғида ривожланиши ( проламеляр тана ҳосил 
бўлаётир). 1 - инициал бўртмача, 2 - ички мембрананинг ботиб кириши, 3 - пропластида , 4 - 
ички ламеллалар ҳосил бўлиши, 5 - грана,6 - строма ламелласи , 7 - проламеляр тана, 8 - 
ламелла ҳосил бўлиши, 9 - етилган хлоропласт, 10 - ёғ томчиси 
Хлоропластларнинг тўла шаклланиши учун ёруғликнинг бўлиши шарт. 
Қоронғиликда хлоропластларнинг стромаси ва унинг ҳажми ҳосил 
бўлади. Лекин ички тузилиши - ламеллалар, пластинкалар, граналар, 
тилакоидлар ва хлорофилл пигментлари фақат ёруғликда ҳосил бўлади. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish