Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

ЛИПИДЛАР. Бу группага ўсимликлар таркибига кўп учрайдиган ёғ ва 
ёғсимон моддалар киради. Уларнинг характерли хусусияти - сувда эримайди. 
Лекин эфир, ацетон, бензол, хлороформларда яхши эрийди. Липидлар юқори 
молекулали ёғ кислоталар ҳосиласидир. Иккита асосий группага бўлинади. 
Булар ҳақиқий липидлар ва липоидлардан иборат. Липидлар асосан ёғлар, 
мумлар, фосфатидлар ва гликолипидларга бўлинади. 
Ёғлар ўсимликлар таркибида жуда кўп бўлиб, аксарият запас модда 
атрофида учрайди. Ҳар хил ўсимликларнинг уруғларида турлича бўлади: 
кунгабоқарда - 24-38%, канопда - 30%, чигитда - 23%, канакунжутда - 60%, 
кунжутда - 53%, буғдойда - 2%, маккажўхорида - 5%, нўхатда - 2%. Бундан 
ташқари 0,1 - 0,5% ёғлар структуравий характерга ҳам эга. 
Ёғлар ўсимликлар таркибидаги бошқа органик моддалардан энергия 
запасининг кўплиги билан фарқ қилади: 1 г липидда 37,62 кДЖ энергия бўлади. 
Оқсиллар ва углеводлар таркибида эса ёғларга нисбатан тахминан икки баравар 
кам энергия бўлади. Биологик оксидланиш жараёнида ёғлардан ажралиб 
чиқадиган сувнинг миқдори ҳам оқсил ва углеводларга нисбатан икки 
баравардан ошиқроқ бўлади. Бундай метаболитик сувнинг кўп ажралиши, 
қурғоқчилик 
шароитида 
ҳужайранинг 
сувсизланиш 
жараёнида 
сув 
дефицитлигини камайтириш учун аҳамияти бор. 
Ёғлар таркибида учрайдиган барча ёғ кислоталар тўйинган ва тўйинмаган 
ёғ кислоталардан иборат. Ўсимлик мойларида ёғ кислоталарга олеинат, липолат 
ва линоленат кислоталар киради. Ўсимлик ёғларининг кимёвий таркиби асосан 


28
глицеридлар -95-98%, эркин ёғ кислоталари-1-2%, фосфатидлар- 1-2%, 
стеринлар- 0,3-0,5%, витаминлар ва каротиноидлардан иборат. 
Ёғлар ўсимликнинг ҳамма органларида бўлиб, мойлар ҳам дейилади. 
Улар юқори молекулали ёғ кислоталарининг уч атомли спиртлар (глицерин) 
билан ҳосил қилган мураккаб эфирлардир. Шунинг учун улар триглицеридлар 
дейилади. Ёғлар таркибида учрайдиган барча ёғ кислоталари тўйинган ва 
тўйинмаган бўлади. Тўйинмаган ёғ кислоталарга (С
18
Н
34
О
2
) линолат (С
18
Н
32
О
2

ва линоленат (С
18
Н
30
О
2
) кислоталар киради. 
Тўйинган ёғ кислоталарга пальмитат (С
16
Н
32
О
2
) ва лауринат (С
12
Н
24
О
2

кислоталар киради. 
Ўсимлик мойларини ташкил этувчи триглицеридлар бир хил ёки аралаш 
ёғ кислоталаридан ташкил топган. Аралаш ёғ кислотали мойларга чигит 
мойини мисол қилиш мумкин. Яъни унинг таркибида 40% линолат, 31% - 
олеинат ва 20%- пальмитат кислоталари бор. Бир хил ёғ кислотасидан ташкил 
топган мойлар кам ҳозиргача ўсимликларда мавжудлиги аниқланмаган. 
Умуман ҳозиргача 1300 дан ортиқ ёғ маълум бўлиб, уларнинг таркиби 
бир-биридан фарқ қилади. Ўсимликлар таркибидаги мойларнинг 95-98% ни 
глицеридлар, 12%-ни қолган эркин ёғ кислоталари, каротиноидлар ва 
витаминлар ташкил этади. 
Мумлар олинишига қараб, ўсимлик, ҳайвон ва қазилма мумларга 
бўлинади. Улар ўсимликларнинг барги, меваси, новдаларида оз миқдорда 
мавжуд. Меваларнинг узоқ вақт бузилмасдан сақланиши, уларнинг устидаги 
мум қатламининг сифатига боғлиқ. Мумлар бир атомли спиртлар ва юқори 
молекуляр ёғ кислоталари эфиридир. Улар турли рангдаги қаттиқ моддалардир. 
Эриш ҳарорати 30-900 . Мумлар ўсимликларни сувсизланишдан, ортиқча 
намланишдан, микроорганизмлар таъсиридан бирмунча сақлаши мумкин. 
Фосфатидлар ёғсимон қаттиқ моддалар. Рангсиз, органик эритувчиларда 
яхши эрийди. Оқсиллар билан бирикиб, липопротеин мембраналар ҳосил 
қилади ва ҳужайра органоидларининг асосини ташкил этади. Айниқса мойли ва 
дуккакли ўсимликларда кўп. Масалан:чигит таркибида - 1,7 - 1,8 % , нўхатда - 
1,0 - 1,1%, буғдойда - 0,4 - 0,5% , маккахўхорида - 0,2 - 0,3%. 
Гликолипидлар мураккаб бирикма бўлиб, ёғ кислоталарининг глицерин 
ва шакар бирикишидан иборат. Асосан линоленат ёғ кислотаси ва галактоза 
шакари бўлиши мумкин. Гликолипидлар барг тўқималарида кўпроқ учрайди. 
Улар модда алмашинув жараёнида иштирок этади ва запас модда ҳолида 
тўпланиши мумкин. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish