Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


Навоий ижодида идеал шахзода образи



Download 378 Kb.
bet12/25
Sana21.02.2022
Hajmi378 Kb.
#36177
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   25
Bog'liq
Alisher Navoiy ijodida shaxs muammosi

2. Навоий ижодида идеал шахзода образи. Давлат мустаҳкамлиги ва жамият равнақининг яна бир асосий талаби – бу шаҳзодалар ва бўлғуси давлат арбоблари тарбиясига қаттиқ киришмоқдан иборатдир. «Муншаот»да Навоийнинг Султон Ҳусайн Бойқаро, валиаҳд шаҳзода Бадиуззамон Мирзога давлат ишларини юритиш соҳасидаги маслаҳат ва насиҳатлари акс этган мактублари жойлаштирилган. Шоир шаҳзодалар тарбиясида нималарга эътибор қилмоқ кераклигини аниқ таъкидлайди. У «Фарҳод ва Ширин» достонининг шаҳзода Шоҳ Ғариб Мирзога бағишланган 53-фаслида шоҳ илмни чуқур ўрганмоғи лозимлиги, ҳақиқий илм эса шоир яшаган даврнинг етакчи мафкураси бўлмиш – дин илми эканлигини уқтиради. Илмда асосийси, дейди шоир, фиқҳ, яъни Ислом қонуншунослиги (юриспруденсия), ҳадиси набавий – тўғри яшаш дастури ва тафсир – илоҳий китоб ҳикматларини англамоқдир:
Шаҳ улдурким, шиори илми диндур,
Нединким, илми дин илмул-яқиндур.
Улум ичра ўқусанг юз туман фасл,
Тамоми фаръу, дин илми эрур асл.
Бу дин илмики, хомам қилди таҳрир,
Ерур фиқҳу, ҳадису, сўнгра тафсир.
Алишер Навоий ўз достонида идеал шаҳзоданигина эмас, комил инсонни гавдалантирди. Достонда намунали шаҳзода яратиш ғояси борлиги туфайли образ доираси ниҳоятда кенгайиб кетади. Шоир бу образни яратишда халқ оғзаки ижодига ҳам мурожаат этади. Навоийнинг Фарҳоди халқ оғзаки ижодидагидек дев эмас, оддий инсон, аммо у девнинг ишини қилади, сув каналини қазади. Чунки, сутдан кўра халққа сув керак.
Фарҳод ва Ширин саргузашти фожиа билан тугайди. Лекин, достон бу билан тугамайди. Фарҳоднинг кўкалдоши Баҳром Арман ўлкасига келиб дўсти шаҳзоданинг ўзини эмас, қабрини топади. У кўз ёшларини тўкиб:
Кўзим чиқсун сени кўргунча мундоқ,
Кесилсун тил сени сўргунча мундоқ,
Нелар келмуш бошингга ғурбат ичра,
Не ғурбатлар чекибсан кулфат ичра,
дея фарёд қилади. Баҳром Хусравнинг ўғли Шеруяни жангда енгади ва Арманистонга одил ҳоким қўйиб кетади. Шу билан бирга зулмга чек қўйилиб, адолат тантана қилади. Бундай хотима билан Алишер Навоий ўз идеалларига қаттиқ ишонишини намойиш этади. У Фарҳоду Ширинлар мақсадига етолмай вафот этсалар-да, барибир Баҳромлар келади ва ҳақиқат ғалаба қозонади, деган фикрни баён этади.
Алишер Навоийнинг ушбу достони икки жинс вакиллари бўлмиш етук, маърифатли инсонларга қўйилган олтин ҳайкал сифатида фақат ўзбек китобхони томонидан эмас, Европа, рус ва бошқа хорижий шарқ халқлари томонидан ҳам севиб ўқилади.
Бу ғоялар психология фани учун ҳам ўз мазмуни ва аҳамиятига эга бўлиб, комил шахс психологик портретини яратиш ишларида хизмат қилиши мумкин.



Download 378 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish