Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/32
Sana24.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#241989
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   32
Bog'liq
UMAROV DISERTATSIYASI

1
. Орадан 3 кун ўтиб 
Дўстмуҳаммад исмли арбоб Хива қалъасининг таслим бўлганлигини 
билдирди. Мунис Хоразмий эронликлар босқини ҳақида шундай ёзади: “Кўп 
ер харобага айлантирилди. Хоразм диёрида бўлган ва Хуросондан 
келтирилган асирлар, шунингдек қолмиқ, ўрис асирлар ҳам олиб кетилди. Ул 
жумладан Хуросон асирлари 12 мингдан кўпроқ эди. 4000 таси Хивақдан 
эди. Қуллар Абивард шаҳридан 4 чақирим масофада янги асос солинган 
Хиваобод қишлоғига жойлаштирилди. Бешқалъа (Чимбой, Қипчоқ, Манғит, 
Хўжаэли ва Қўнғирот) ва Хивадан навкарликка 4000 киши, 1000 ҳарвор 
(эшак) ғалла, ҳар ҳарвори Хивақ тошига беш минг ботмон олди”
2
.
Эронга бўйсундирилган Хива хонлиги тарихида Ортиқ иноқнинг мавқеи 
кучли эди. У Абулғозини тахтга кўтарган Нодиршоҳга навкар сифатида 
хизматга нуфузли ўзбеклар оиласидан 60 нафар йигитни укаси Хўрозбек 
бошчилигида Эронга юборди. Шу даврда човдур ва ёвмут туркманлари 
Бешқалъа аҳолисига зулм ўтказа бошлаганди. Бундан хабар топган 
Нодиршоҳ Хоразмга жияни Фатхалихон бошчилигида 40 минг аскар жўнатди 
ва унга ҳамроҳлик қилган Хўрозбекка ноиблик вазифасини юклади. 
Туркманлар тажовузи тугатилгач, сипоҳилар Хива ва Гандимиён оралиғида 
бироз муддат турдилар.
1
Мунис ва Огаҳий. Фирдавсул иқбол. 346-б // 
WWW: Kungrad.com. 
2
Абдурасулов А. Хива. Тарихий этнографик очерклар. Тошкент.Ўзбекистон.1997.21-б; Мунис, Огаҳий. 
Фирдавс ул-иқбол // ЎзР. ФАШИ, қўлёзмалар фонди, инв. № 5364. – 133 варақ.; Мунис ва Огаҳий. 
Фирдавсул иқбол. 346-б // 
WWW: Kungrad.com. 


61 
1746 йилда Хўрозбек яна Нодиршоҳ хизматига жўнади. Унинг 
йўқлигидан фойдаланган Абулғози Ортиқ иноқ ва Сайид Али бийни онаси 
билан бирга қатл қилдирди. Бу воқеадан Ироқда бўлган вақтида хабар топган 
Хўрозбек Хоразмга қайтди ва Абулҳайрхон оиласи билан рақобатда бўлган 
ва Нодиршоҳ хизматида юрган қозоқ Ғоиб султондан мадад сўради.
Хўрозбекнинг катта қўшин билан келаётганидан хабар топган амирлар 
Абулғозини Арабхон мадрасасига қамаб қўйдилар. Абулғози ҳақида Мунис 
қуйидагиларни ёзиб қолдирганди: “Унинг ҳукмдорлик даври ― 5,5 йил. У 
жуда доно ва ақилли ҳукмдор эди. Унда шеъриятга интилиш бор эди ва Байза 
тахаллуси билан шеър ёзиб туради. У олимлар ва шоирлар билан кўп 
мулоқотда бўларди”
1
.
Хивага кирган қўшин Ғоибхонни тахтга ўтказди. Қўлга олинган 
Абулғози ва унинг 18 амалдори Хўрозбек томонидан қийнаб ўлдирилди. Шу 
тариқа у онаси ҳамда оғайнилари учун ўч олди. Ғоибхон Хива хонлиги 
тахтида 11 йил ўтирди ва унинг дастлабки 5 йилида манғитлар иноқи 
Хўрозбекнинг мавқеи кучли эди. Бир баҳона топиб, Хўрозбек ва унинг 
тарафдорларини қатл эттирди. Шундан сўнг хон жорий қилган оғир ўлпон ва 
солиқлари халққа жабр-зулм олиб келди. Оммавий норозилик ва ғалаёнлар 
бошланган бир вақтда Ғойибхон Дашти Қипчоққа қочиб кетди. Кейинги 
йилларда Хива хонлари тахтини эгаллаган қозоқ хонлари — Қорабайир 
(1755), Темурғози (1755-1763) ва Таваккал (1763) даврида ҳам халқнинг 
аҳволи яхшиланмади, амалдорлар сиёсатидан норозилик кайфияти кучайиб 
бораверди. 
1767–1770 йилларда Хоразм воҳаси аҳолиси туркманларнинг тинимсиз 
ҳуружларидан азият чекди. Айни ҳосил етилган вақтида босқинчиликни 
кучайтирган туркманлар азалдан йиғилиб келаётган ғазаб–нафратини 
1
Мунис ва Огаҳий. Фирдавсул иқбол. 470-б. // 
WWW: Kungrad.com. 


62 
деҳқончилик билан шуғулланадиган қишлоқ ва ҳунармандчилик марказлари 
ҳисобланган шаҳарларга қаратдилар.
Ғоибхоннинг ўғли 
Жаҳонгир хонлиги 
вақтида ёвмутларнинг
зўравонлиги кучайди. Қаҳатчилик рўй берган бу вақтлар ҳақида Мунис 
шундай ёзади: “Бешқалъада очарчилик бошланди. Аҳоли ит ва эшакларни 
еди, болаларини қозоқларга сотиб жон сақлади. Устига-устак Хивада ўлат 
(чума) бошланди. Шу сабабли ўзбек ва сартларнинг кўплари Орол ва 
Бухорога кетдилар. Бешқалъа шаҳарлари инқирозга учради. Уларнинг йириги 
бўлган Хивада 40 та камбағал оила қолди, холос. Жума номозини 3–4 одам 
ўқирди. Шаҳарда саксавул ва юлғун кўкарди, харобаларда ёввойи хайвонлар 
ин қурди. Барча экинзорлар, қишлоқлар ва қўлларни қамиш ва ўтиб бўлмас 
чакалакзорлар босиб кетди”
1
. Хива шаҳридаги аҳвол ҳақида: “Душманлар 
шаҳарнинг атрофида турар эрдилар. Қаҳат ул ғоятда кучайдиким― ит ва 
эшак гўшти оммаи халойиқга ҳалол бўлди ва баъзи ерда одамни ҳам 
ебдурлар”
2
,― деб даво қилдирганди муаллифлар. 
XVIII аср охирига келиб Хива хонлигида шаклланган беқарор сиёсий 
вазият, мансаб ва тахт талашувлар, солиқлар ва ортиқча мажбуриятларнинг 
кўплиги инқироз ҳолатларини янада чуқурлаштирди. Хонликнинг сиёсий 
бирлиги сусайди, унинг ташқи ва ички муносабатлари мушкул бир ҳолатга 
тушди. Кучли сиёсий арбобларнинг йўқлиги, иқтисодий жиҳатдан
мустаҳкам таянчларнинг бузилиши мамлакатнинг қарамлиги ва ҳарбий 
жиҳатдан ожизланишига сабаб бўлди. Вужудга келган вазият қаттиққўл ва
узоқни кўра биладиган қобилиятли давлат арбобларининг сиёсий кураш 
минбарига чиқаришни талаб қиларди.
1
Мунис ва Огаҳий. Фирдавсул иқбол. 416, 475-б. // 
WWW: Kungrad.com.
2
Мунис ва Огаҳий. Фирдавсул иқбол. ЎзФАШИ қўлёзмалар фонди, Инв. 5364/1. 46–б .// Муталов О.Н. 
Хива хонлиги Оллоқулихон даврида (1825–1842). Т.ф.н. дисс. ― Тошкент, 2003. 14-б. 


63 

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish