3
.
1658–1661 йилларда Абулғози “Шажарайи тарокима” (“Туркманлар
шажараси”) номли яна бир китоб ёзган
4
. Тарихчи сифатида дастлаб қўлига
қалам олган ҳукмдор ушбу асарини туркман уламолари, беклари ва
сардорлари илтимоси билан яратганлигини айтади. Унда туркманларнинг
афсонавий подшоси Ўғузхон ва унинг авлодлари, солур, бояндур, така,
1
Аҳмедов Б. Тарихдан сабоқлар. Тошкент. Ўқитувчи 1994. 298-б.
2
Маҳмудов М. Хоразм: тарих, одамлар, воқеалар. — Урганч, 2004. – 148-б.
3
Собиров Р. Абулғози Баҳодирхон. Шифобаҳш гиёҳлар. — Урганч, 1995; Маҳмудов М. Хоразм: тарих,
одамлар, воқеалар. — Урганч, 2004. 569–570-б.
4
Аҳмедов Б. Абулғози ва унинг “Шажарайи турк” асари ҳақида икки оғиз сўз // Абулғози Баҳодирхон.
Шажарайи турк. — Тошкент: Чўлпон, 1992. 5-б.
54
ёвмут, тевачи, ҳизрэли, сариқ, алиэли, ёзир, эрсори, имронли каби туркман
уруғларининг қисқа тарихи баён қилинади. “Шажарайи тарокима” илк бор
академик
А.Н.Кононовнинг
саъй–ҳаракатлари
билан
1958
йилда
Ленинградда чоп этилган.
1663–1664 йилларда Абулғози “Шажараи турк ва мўғул” номли яна бир
тарихий асарни ёзишга жазм қилди. Унинг асосига 18 та китоблардан
олинган маълумотлар қўйилган ҳамда асарнинг 7,8,9 бобларини ёзишда
муаллиф ўз кўрган–кечирган тафсилотлардан фойдаланган
1
. Абулғози
бетоблиги сабабли охиригача ёзиб тугата олмаган “Шажарайи турк”ни
тамомлаш ғамини кўришни ўғлига васият қилган. Асарда қуйидаги сўзлар
бор: “Маълум бўлсинким, Абулғози жаннат макон бу китобни тасниф қилиб
ярмига етканда хаста бўлдилар. Ул вақтда ўғилларига васият қилиб
турурларким, бу китобни нотамом қўйманг, итмомига саъий қилинг. Ул
сабабдин Абулмузаффар валмансур Анушахон ибн Абулғозихон марҳум ва
мағфурий бу бандайи бебизоат ва каминайи беиститъоатки Маҳмудий ибн
мулла Муҳаммад замон Урганжий бўлғайман, бу китобни итмомига еткур,
теб ҳукм қилдилар. Агарчи банда бу амрни мушкилга лойиқ ва сазовор эрмас
эрдим, андағ ҳам бўлса, бу ҳадиси набавийки, ал–маъмуру мазурун турур,
анинг мазмунига амал қилиб, бу шаҳаншоҳи олий жоҳ ҳукми бирлан
билганимга лойиқ бу китобнинг итмомига таважжиҳ қилдим”
2
. Янги
муаллиф давом эттирган жойдан бошлаб воқеалар ҳақида баённоманинг
услуби ва сўз иборалари ҳам ўзгарганлиги сезилиб туради. Урганчжий
қўлёзманинг 1–6, ва 9 бобнинг давомини ёзган.
Абулғози ота–акалари ҳукмронлик қилган даврлар тарихи китоб
сифатида ёзилмаганлиги ҳақида афсусланиб: ”Эрон билан Туронда ўтган
Чингизхон ўғлонларининг отларина айтилган тарихлардин ушбу замон
1
Аҳмедов Б. Тарихдан сабоқлар. Тошкент. Ўқитувчи 1994. 220-б.
2
Абулғози Баҳодирхон. Шажарайи турк. Тошкент. Чўлпон. 1992. 180-б.
55
фақирнинг олдида ўн саккиз мужаллад ҳозир турур. Аммо бизнинг ота ва
акаларимизнинг бепарвойлиқи ва Хоразм халқининг бевуқуфлиқи, бу икки
сабабдин, бизнинг жамоатимизнинг Абдуллахоннинг оталари бирлан
бизнинг оталаримизнинг айрилган еридин то бизга келгунча тарихларини
битмай эрдилар. Бу тарихни бир кишига таклиф қилали теб фикр қилдуқ. Ҳеч
бир муносиб киши топмадуқ. Зарур бўлди. Ул сабабдин ўзимиз айтдуқ.
Туркнинг масали турур: “Ўксуз ўз киндигини ўзи кесар”, теган”
1
,— деб
ёзганди.
“Шажарайи турк” номи билан нашр қилинган асарда Абулғози бутун
инсониятнинг отаси ҳисобланган Одам алайҳисаломдан то ўзи давригача
ҳикоя қиларкан, ўзининг улуғ ҳукмдорлар авлодидан эканлиги ва
Хоразмнинг хон унвонидаги ҳақиқий ҳукмдори эканлигини исботлашга
ҳаракат қилган. Шу боис у ўз исмига Чингизий, ал–Хоразмий каби
тахаллусларни қўшиб ёзишга интилган. Абулғозининг “Шажарайи турк”
китоби жуда катта ва бой тафсилотлари билан Хоразм тарихини ўрганишда
бебаҳо манба ҳисобланади.
1663 йилда тахтга чиққан Ануша Муҳаммадхон (1663–1687) Хива
хонлиги мавқеи ва қудратини ошириш мақсадида отаси каби жасур ва
тадбиркор ҳукмдор эди. У Бухоро, Самарқанд, Хуросонга бир неча бор
ҳарбий юришлар уюштирди. Натижада беҳисоб ўлжалар олиб келинди,
қуллар эса қурилиш ишларига жалб этилди. Хоннинг ҳарбий юришларида
жасорат кўрсатган туркманларга нисбатан муносабат яхши томонга ўзгарди.
Хон туркманларга Хоразм воҳаси ва унинг атрофларига кўчиб келишига
рухсат берди.
Отаси каби Анушахон ҳам Хоразм воҳасидаги энг йирик ирригация
иншоотларидан бири — Шоҳобод (Шовот, 1681) ва Ёрмиш каналларини
1
Аҳмедов Б. Абулғози ва унинг “Шажарайи турк” асари ҳақида икки оғиз сўз // Абулғози Баҳодирхон.
Шажарайи турк. — Тошкент: Чўлпон, 1992. 11-б.
56
қурдирди. Муаррих Мунис Хоразмийнинг хабар беришича, Ёрмиш
каналининг қурилиши янги Кат қалъасининг бунёд этилиши билан
боғлиқдир. Дарё тошқинлари оқибатида бузилган қадимги Катқалъа аҳолиси
Янги Катга (ҳозирги Шовот тумани ҳудудида) кўчирилди. Шовот каналининг
қирғоғида Шоҳобод (Шовот) қалъаси қурилди. Ёрмиш канали эса Янги Кат,
Илонли қалъалари ҳамда атрофдаги қишлоқлар аҳолисини сув билан
таъминлашни яхшилади.
1687 йилда сарой аъёнлари уюштирган фитнанинг қурбони бўлган
Анушахон ўрнига тахтга ўғли Худойдод (1687–1688) ўтқазилди. Янги
хоннинг ҳукмронлик даври узоқ бўлмади. Сиёсатда билимдон ва халққа
адолатли хон сифатида обрў орттира бошлаган Худойдодни иниси Арангхон
шаҳид этди.
Арангхон (1688–1695) даврида Хивада амалдор Муҳаммад Ризо
Хўжамбердибийнинг мавқеи катта бўлиб, унинг маблағи эвазига мадраса
бино қилинди. Аммо хоннинг нотўғри сиёсати оқибатида юртда ички
низолар кучайиб, аҳолининг ҳаёти оғирлашиб борди. 1695 йилда Амир
Саййид иноқнинг ўғли Одина Муҳаммад бошлиқ қўнғирот ўзбеклари хонга
бўйсунмай қўйдилар. Улар ўзбекларнинг манғит, қанғли, қипчоқ, ҳўжаэли
уруғларидан тўплаган аскар ва Дарғонота туркманлари ёрдамида Хивани
эгалладилар. Арангхон ўлдирилиб, тахтга Ҳожимхон наслидан бўлган
Жўжихонни (1695–1698) ўтқаздилар. Кейинги 15 йилда Хива хонлиги
тахтида 10 га яқин ҳукмдорлар алмашди (Жўжихон (1695–1698), Валихон
(1698–1699), Шоҳ Ниёзхон (1699–1702), Шобахтхон (1702–1703), Саййид
Алихон (1703–1705), Мусохон (1705–1706), Ёдгорхон (1706–1713) ва ҳ.).
Сиёсий барқарорликнинг йўқлиги ва халқ аҳволининг оғирлашиб
бораётганлиги норозиликларни ҳаддан ташқари кучайтириб юборди.
Мавжуд парокандалик шароитида, 1688 йилда Бухоро қўшинлари
Хоразм воҳасини осонгина эгалладилар. Бухоро хони Субҳонқули Хива
57
тахтига ўз ноиби Жўжихон ўғли Шоҳ Ниёзни ўтқазиб кетди. Шу орада ўзини
бироз мустақил ҳис қила бошлаган Шоҳ Ниёз Бухорога қарамликдан
қутулиш йўлларини излади. Натижада у рус подшоси Петрга Дўст Баҳодир
исмли элчисини юбориб, хонликни ўз қарамоғига олишни таклиф қилди.
1700 йил 30 июнда
1
рус подшосидан кутган ёрлиғини олган Шоҳ Ниёз ўзини
хон деб эълон қилди. Аммо унинг давру–даврони узоқ чўзилмади ва у 1702
йилда вафот қилди.
Янги хон — Араб Муҳаммадхон ўз номига ёрлиқ олиб келиш учун яна
Дўст Баҳодирни элчи сифатида Петр I олдига жўнатди. Рус подшоси янги
Хива хони номига ёрлиқ бериш билан бир қаторда, унга совға тариқасида
1000 та олтин танга, 40 та сувсар териси ва 3 та милтиқ совға қилиб юборди
2
.
1713 йилда Астраханга Манғишлоқлик туркман савдогари Хўжа Нафас
келади. У князь Михаил Заманов билан бўлган суҳбатда Қорақум орқали
Каспий денгизга қараб оқиб ўтган Амударё ирмоғи — Ўзбойда олтин
заҳиралари бор деган фикрни ўртага ташлайди. 1714 йилда Хива хони
Ҳожимуҳаммад Баҳодирхоннинг тахтга ўтирганлиги ҳақидаги хабарни
Москвага олиб келган элчи Ашурбек ва Сибирь губернатори Матвей Гагарин
ҳам Ўрта Осиёда олтин заҳиралари борлиги ҳақидаги маълумотларни
тасдиқладилар
3
. Ашурбек рус маъмуриятидан Амударёнинг Каспий
денгизига қуйган жойида қалъа–истеҳком қуришга розилик сўрайди. Элчини
яхши кутиб олган Петр ўртага ташланган таклифдан жиддий хавфсираб
1
Попов А. Сношение России с Хивой и Бухарою при Петре Великом. — СПб., 1893 // Туркестанский
сборник. – Т. 77. – С. 388; Жуковский С.В. Сношение России с Бухарой и Хивой за последнее трехсотлетие.
— Петроград, 1915. – С. 42; Ғуломов Х. Россия ва Хива элчилик миссиялари // “Тафаккур”. — Тошкент,
2006. – № 1. – Б. 113; Шарипов У. Русско–хивинские отношения при Петре Великом // В сб.: Проблемы
гуманитарных наук. Т. 3. ― М.: Компания “Спутник”, 2007. – С. 63.
2
Веселовский Н.И. Прием в России и отпуск Среднеазиатских послов в XVII–XVIII столетие. СПб.
1877. – С. 25.
3
Жуковский С.В. Сношение России с Бухарой и Хивой за последнее трехсотлетие. — Петроград, 1915.
– С. 45–47; Макшеев А.И. Исторический обзор Туркистана и наступательного движения в него русских. ―
СПб., 1890. – С. 63.
58
қолади. Юклари мусодара қилиниб, назорат остига олинган хон элчисининг
кейинги тақдири қоронғи бўлиб қолади
1
.
Аммо рус подшоси қалбига ташланган чўғ тез орада сўнмади. Петрнинг
1714 йилда Бекович Черкассийга берган топшириғида қисман шундай сўзлар
бор эди: “Эҳтиёткорлик билан дарёнинг (Амударё) оқими ҳамда тўғонларни
кўриб чиқиш, имкони бўлса дарё сувини илгариги оқимига йўналтириш,
Орол денгизи томон оқаётган ирмоқларни беркитиш лозим. Амударё орқали
савдогарларни Ҳиндистонга кемалар сузиш мумкин бўлган жойгача юбориш
керак”
2
. Экспедицияга берилаётган топшириқ мухимлигини таъкидлаб Петр
яна шундай сўзларни ёзганди: “Сенатдаги жанобларга мазкур ишни
жадаллик билан амалга ошириш, зарур бўлганлиги учун жўнатиш лозим”
3
.
Петрнинг 1714 йил 29 майдаги буйруғи билан Хива хонлиги ҳудудини
ўрганиш, Ўрта Осиё орқали Ҳиндистонга қуруқлик ва Амударё орқали сув
йўлларини очиш, воҳадаги олтин конлари ҳақидаги маълумотларни
текшириш каби вазифалар топширилган ҳарбий экспедиция жўнатилди
4
.
Экспедицияга руслар ҳизматидаги Қабарда князи, капитан Александр
Бекович Черкасский қўмондонлик қиларди.
1717 йилда 11 та тўп ва 1877 аскар билан Хивага қараб юриш бошлаган
русларнинг ҳаракатларидан хабардор бўлган Хива хони Шерғози (1714-1726)
24 мингга яқин аскар тўплади. Аммо вазиятни ҳисобга олган хон ҳийла
ишлатишга қарор қилди. Музокарага таклиф этилган Черкасскийга (айрим
манбаларда уни Давлат Гирей
5
деб аташган) шарқона такаллуф ва ҳурмат–
эътибор кўрсатилди, совға–саломлар берилди.
1
Ғуломов Х. Россия ва Хива элчилик миссиялари // “Тафаккур”. — Тошкент, 2006. № 1. 113-б.
2
Из доклада правительственной экспедиции по исследованию направления Средне-азиатской железной
дороги от 24 ноября 1878 года. / ЦГВИА, ф. ВУА, д. 117, лл. 9–13 //
WWW: Kungrad.com.
3
Ўша манба.
4
Макшеев А.И. Исторический обзор Туркистана и наступательного дижения в него руских-СПб. 1890.
– С. 66.
5
“Фирдавс ул-иқбол”да “Давлат Гирей 30 минг кишилик қўшин билан Хоразмни эгаллаш учун Орол
яқинидаги олтин ва кумуш конлари мавжуд Шайх Жалил тоғларига келиб тўхтадилар. Русларга қарши
қўнғирот Қулмуҳаммад ва найман Аваз иноқ қатта қўшин билан йўлга тушди. Улар Давлат Гирей билан
59
Бекович-Черкасский ва хон Хивадан 108 чақирим масофадаги Порсу
қалъасида иккинчи марта учрашди. Хон русларни озиқ-овқат ва ем-ҳашак
билан таъминлаш муаммосини ҳал қилиш бахонасида пойтахт Хивадан
ташқари хонликдаги бошқа шаҳарларга тарқатиш режасини таклиф қилади.
Натижада кичик қисмларга ажратилган рус армиясини қиличдан ўтказиш
бошланди. Биринчилар қаторида, 1717 йил 29 августда А.Б.Черкасскийнинг
ўзи қатл қилинди
1
. Бекович Черкасский экспедицияси ҳалокати Россия ва
Хива хонлиги ўртасидаги муносабатларнинг маълум вақтгача мураккаб
ҳолда сақланиб туришига сабаб бўлди.
Шерғозихон кейинги йилларда туркманлар ва Хуросон ҳудудларига тез-
тез ҳарбий юришлар уюштириб турди. 1721 йилда у Машҳад шаҳрини талаб,
кўп ўлжа ва 5000 асирларни хайдаб қайтди
2
. Хон қулга айлантирилган
эронликлар кучи билан Хивада йирик мадраса барпо қилдирди. Иморат
битказилиши билан юртига қайтариш ваъдасини олган асирлар тинимсиз
меҳнат эвазига нисбатан қисқа муддатда ўз даврида энг йирик ҳисобланган
ва “Мискини фозилон” (“Олимларнинг энг бахтсизи”) номи билан аталган
бинони қуриб тугатдилар. Аммо хон ваъдасини бажармади. Оқибатда 1726
йилда мадраса биносини кўриш учун келган Шерғозини қуллар тошбўрон
қилиб, ўлдирдилар
3
.
Шерғозихон вафотидан кейин Хива хонлигида кучайиб бораётган тахт
учун курашлар мамлакатнинг ожизланишига ва сиёсий беқарорликка олиб
сулҳ туздилар ва зиёфат қилиш баҳонаси билан муқаддас иймон душманларини оллоҳ олдига тавба қилиш
учун жўнатдилар”,― деган сўзларни ўқиш мумкин. (Мунис ва Огаҳий. Фирдавс ул-иқбол. 461-б //
WWW:
Kungrad.com.
1
Везгин И.Г. Князь Бековича–Черкасского экспедиция в Хиву. — СПб., 1841; Голосов Д. Поход в
Хиву 1717 г. отряда под начальством лейб-гвардии Преображенского полка, капитана, князя Александра
Бековича Черкасского // Военный сборник, 1861, т. XXI. – С. 303–364; Дело 1714–1718 гг. об отправлении
лейб–гвардии Преображенского полка капитана–поручика князя Александра Бековича Черкасского на
Каспийское море и в Хиву. Документы и материалы Военно-ученого архива Главного штаба. Т. 1. — СПб.,
1871. – С. 197-506; Иллерицкий В. Экспедиция князя Черкасского в Хиву (1716–1717 гг.) // Исторический
журнал, 1940, № 7.; Безгин И.Г. Князь Бековича Черкасского экспедиция в Хиву и посольство поручика
Кожина и Мурзы Тевкелева в Индию к Великим моголам (1714–1717 гг.). — СПб., 1891.
2
Мунис ва Огаҳий. Фирдавсул иқбол. 366-б //
WWW: Kungrad.com.
3
Мунис ва Огаҳий. Фирдавсул иқбол. 376-б //
WWW: Kungrad.com.
60
келди. Шу ўртада Эронда ҳокимиятни ўз қўлига олган Нодиршоҳ
Афшарнинг босқинчилик ҳаракатлари кучайди. 1740 йилда Эроннинг
Деҳистон вилоятини талаб қайтган Элбарсни жазолашни баҳона қилиб
Хоразмга юриш бошлади. 1740 йил 30 ноябрда Нодиршоҳ қўшинлари
Хивани қамал қилдилар. Тўп ва замбараклардан бомбардимон қилинган
қалъадаги кўпгина бинолар вайрон қилинди
Do'stlaringiz bilan baham: |