Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/32
Sana24.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#241989
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
UMAROV DISERTATSIYASI

Татқиқотнинг даврий чегараси. Диссертациянинг хронологик 
чегараси қилиб 1511-1920 йиллар танланди. Хива хонлиги деб аталган давлат 
1511 йиллардан мустақил давлат сифатида шакллана бошлаган бўлса, 1920 
йилда у тугатилди. Бу давpларда Хоразм ҳудудидаги сиёсий бирлашма гоҳ 
марказлашган кучли қудратли давлат сифатида намоён бўлган бўлса, баъзан 
қўшни давлатларга қарам, вассал давлат сифатида фаолият олиб борди. Буюк 
Хоразмшоҳлар давлати XIII аср биринчи чорагидан то XVI аср бошларига 
қадар парчаланган, қарам ҳудуд бўлиб келганлиги ва унинг ўрнида янги 
мустақил давлат пайдо бўлганлиги ҳам илмий ишимизнинг хронологик 
чегарасини шундай белгилашимизни тақозо қилди.  
Мавзунинг ўрганилиш даражаси. Хива хонлиги тарихи беш асрдан 
ортиқ даврни ўз ичига олади ва уни ўрганишга биринчи навбатда маҳаллий 
олимлар жиддий эътибор қаратишган. Улар орасида Хивада яшаган ва 
хонликда амалга оширилган иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий жараёнларнинг 
шахсан гувоҳи бўлган Абулғози Баҳодирхон
1
, Мунис
2
, Огаҳий
3
, Баёний
4

Комёбнинг
5
илмий мероси муҳим ўрин эгаллайди. “Фирдавс ул–иқбол” 
номли асар муаллифи бўлган Мунис Хоразмий Абулғози Баҳодирхондан 
кейин Хоразм тарихини хронологик асосда ёзган йирик муаррих 
ҳисобланади
6
. Унинг қўлёзмалари воқеа ва ҳодисалар баёнига холисона 
ёшдошганлиги ва ёритилаётган воқеаларнинг ҳаққонийлигига эришганлиги 
билан ажралиб туради. Мунис тарихий воқеалар ва Хива хонлари 
шажарасини 1812 йилгача ёритган. Муаррихнинг 1829 йилда вафот қилиши 
1
Абулғози Баҳодирхон. Шажарайи турк. — Т.: Чўлпон, 1992.
2
Мунис. Фирдавс ал-иқбол // Материалы по истории казахских ханств XVI — XIX 
вв. — Алма–Ата, 1969.
3
Муҳаммад Ризо Огаҳий. Асарлар. 6 жилдлик. — Т.: Fафур Fулом, 1971-1977. 
4
Баёний. Шажарайи хоразмшоҳий. // “Мерос” тўпламида. — Т.: Абдулла Қодирий, 
1992. — 175–255–бет.
5
Саййид Ҳамиджон тўра Комёб. Таворихи ул-хавонин. ― Т.: Академия, 2003.
6
История Муниса-Агехи. Рукопись Инст. востоковедения РАН, Е 6, лл. ЗЗа, 34а. л. 
54а, лл. 54а, 636, 656, 72, 86а //
www: Kungrad.com.



натижасида тўхтаб қолган ишларни жияни Муҳаммадризо Огаҳий давом 
эттирган.
Огаҳий “Фирдавс ул-иқбол”нинг 2–қисмини якунлагандан кейин «Риёз 
ул давла” (“Бахт соадат боғлари”), “Зубдат ул–таворих” (“Тарихлар 
қаймоғи”), “Жомиъ ул–воқеоти султоний” (“Султон воқеалари йиғиндиси”), 
“Гулшани давлат” (“Давлат гулшани”), “Шоҳид ул–иқбол” (“Иқбол шоҳиди”) 
каби тарихий асарлар ёзган. Уларда 1813–1872 йиллар оралиғидаги хонлик 
ҳаёти, йирик сиёсий арбоблар тўғрисидаги маълумотлар хронологик тарзда 
моҳирона жойлаштирилган.
“Мунис ва Огаҳийнинг асарлари адабий ва тарихий асар сифатида бироз 
нуқсонлари бўлсада,— деб ёзганди академик В.В.Бартольд,— бу асарлар 
баёнотининг мукаммаллиги ва ҳақиқий материалларнинг миқдори жиҳатидан 
Бухоро ва Қўқон хонликларининг тарихига доир бизнинг давримизгача 
сақланиб келган ҳамма асарлардан устун туради”
1

Хива хонлиги тарихини тўлақонли ёритишга интилган муаррихлар 
орасида шубҳасиз Муҳаммад Юсуф Абулкаримбек ўғли Баёний юқори
ўринлардан бирини эгаллайди. Унинг 508 варақдан иборат “Шажарайи 
Хоразмшоҳий” асари қўлёзмасини ўрганишга мушарраф бўлган академик 
Муҳаммаджон Йўлдошев шундай деб ёзганди: “Бу асар баёнотининг 
мукаммаллиги ва ҳақиқий материалларнинг кўплиги жиҳатидан Мунис ва 
Огаҳийнинг кўп томлик қўлёзмаларидан кўп марта устун туради”
2
. Ушбу 
сўзлар юқорида қайд этилган академик В.В.Бартольд ибораларига айнан 
ўхшасада, улар юксак эътироф рамзи ҳисобланади.
1
Бартольд В.В. История культурной жизни Туркестана. — Л., 1927. — С. 113; 
Йўлдошев М. Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши. — Т.: Ўздавнашр,
1959. — 69 б. ; Хивинские хроники XIX в. Муниса-Агехи как источник по истории 
туркмен // Библиотека сайта: XIII век. // 
www: Kungrad.com

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish