Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/32
Sana24.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#241989
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   32
Bog'liq
UMAROV DISERTATSIYASI

Тадқиқотнинг амалий аҳамияти. Татқиқотда келтирилган фактлар, 
илмий умумлашма ва хулосалардан Ўзбекистон тарихининг сўнгги ўрта 
асрлар даври тарихини ёритишда, Хива хонлиги тарихига оид қўлланмалар, 
дарсликлар ёзишда, олий ўқув юртлари тарих факультетларида ҳамда 
ўлкашунослик тўгаракларида махсус курслар олиб боришда фойдаланиш 
мумкин.  
Тадқиқотнинг тадбиқи. Тадқиқ этилган мавзу юзасидан илмий 
журналларда 4 та моқола чоп этилди ва талабалар учун қўлланма яратилди. 
Диссертация қўлёзмаси Урганч Давлат университети Тарих факультети 
(10.04.2007) ва Хоразм Маъмун академияси илмий кенгашида (1.06.2007), 
Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Тарих, археология, 
этнография институтининг “Янги тарих” бўлимида (29.03.2008), Мирзо 
Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Тарих факультети 
қошидаги ихтисослашган Илмий семинарда (10.10.2008) муҳокама қилинди 
ва ҳимояга тавсия этилди.
Диссертациянинг тузилиши. Диссертация матни кириш, 3 та боб, 
хулоса ва адабиётлар рўйхатидан иборат.
 
 


22 
 
1–БОБ. ХИВА ХОНЛИГИГА АСОС СОЛИНИШИ ВА 
ДАВЛАТНИ МУСТАҲКАМЛАШ УЧУН КУРАШ 
(XVI – XIX асрнинг 60–йилар) 
 
1.1. Хоразмда ўзбек хонлигининг ташкил топиши.
Хива шаҳрининг пойтахт этиб танланиши 
 
Ўзбек давлавтчилигининг тамал тоши, кўп ҳолларда мустақил давлат, 
баъзан салтанат сифатида ўлкада ҳукмронлик қилган Хоразм аҳли доимо чет 
эл босқинчиларига қарши биринчилардан бўлиб мустақиллик байроғини 
кўтарган. Мўғуллар даврида бўлиб ташланган, Темурийлар даврида гоҳ 
Самарқанд, гоҳо Хуросонга бўйсунганХоразм Шайбонийхон (1505 й) ва 
Исмоил Сафавий (1510 й) босқинига ҳам узоқ қарам бўлиб қолмади.
Хоразм вохаси ва унинг атрофларидаги ҳудудларда халқ озодлик 
ҳаракати 1511 йилда бошланди. Вазир шаҳри уламолари мадад сўраб Берке 
султон ўғли Элбарсхонга мурожаат қилдилар. Ўзбекларнинг шаҳарга 
яқинлашиб келаётгандан хабар топган аҳоли кечаси қизилбошларни ўлдира 
бошладилар. Ғалаба ҳақида Абулғози шундай ёзади: “Улуғ тўй қилиб, ўзбек 
ва сарт барчаси йиғилиб иттифоқ билан тарих тўққиз юз ўн бирда ва қўй 
йилинда Элбарсхонни хон кўтардилар”
1
. Вазирга қарам Янги шаҳарга 
Билбарс, Тирсакка эса яна бир ўзбек ҳоким этиб тайинланди. Элбарс ва 
Билбарс Жўжининг бешинчи ўғли Шайбоннинг вориси Арабшох 
авлодларидан бўлганлиги боис уларнинг хонлик сулоласи Арабшоҳлар деб 
ном олди
2

Ўзбек хонлиги ташкил этилиб, орадан уч ой ўтгач Элбарс Урганчни 
эгаллаш мақсадида қўшин тортиб келди. Шаҳардан ярим фарсах масофада 
бўлган жангда Элбарсхоннинг қўли устун келиб, ҳоким Субхонқули бошлиқ 
қизилбошлар ва уларнинг иттифоқчилари енгилди. Урганчни эгаллаган 
1
Абулғози Баҳодирхон. Шажарайи турк. Тошкент. Чўлпон. 121-Б.
2
Династия Арабшахидов // 
WWW: Hrono.info.


23 
Элбарсхон Даштда қолган Ёдгорхон ўғлонларига чопар жўнатди. Орадан сал 
вақт ўтиб, Абулақхоннинг бир ўғли ва Амнакхоннинг олти ўғли элдошлари 
билан бирга Хоразмга келдилар. Уларнинг кучига таянган Элбарсхон қисқа 
муддатда Хива, Ҳазорасп, Катни олди. Келажакда иниси Билбарс 
лашкарлари қўмагида Элбарсхон Хуросоннинг Маҳнача ва Дурун деган 
ерлари ҳамда туркманларнинг Абулхон ва Манғишлоқ худудларига тез-тез 
босқинчилик юришлари қилиб турди. Шундай қилиб, Элбарсхон даврида 
давлатнинг сиёсий географияси шаклланиб, жанубда Сарахслар, Шимолда 
Орал, ғарбда Касбий, шарқда Бухоро хонликлари билан чегарадош бўлди.
Элбарсхоннинг 1516 йилда рўй берган вафотидан кейин фарзандлари 
ўртасида тахт ва мансаб учун кураш бошланди. Бу даврда Ёдгорхоннинг 
набиралари орасида Беркенинг ўғли Султонҳожидан ёши улуғи йўқ эди. Шу 
боис уни Вазирга келтириб, хон қилиб кўтардилар. Султоҳожининг қўшини 
оз бўлиб атрофдаги душманларига қақшатқич зарба бера олмади. Унинг 
вафотидан кейин эса тахтга Абулакхон ўғли Ҳасанқули кўтарилди. 
Эндиликда янги хон тахти Вазирда эмас, балки Урганчда жойлашганди. Шу 
даврга қадар Урганчда арк бўлмаган. Эшсултон деган амалдор шаҳар аркини 
қурдирган.
Орадан бироз вақт ўтгач, барча ўзбек султонлари Урганчга хужум 
уюштириб, қамал қилдилар. “Урганч улуғ шаҳр,— деб ёзганди Абулғози. — 
Тез-ўқ қаҳатлик бўла қолди. Бир эшакнинг калласи қирқ-эллик танга бўлди, 
топилмади”
1
. Ўта оғир муҳтожликни бошидан кечирган Урганч аҳолиси 4 ой 
давомидаги қамалдан сўнг таслим бўлди. Шаҳар олингач, Ҳасанқули ва 
унинг катта ўғли Билол Султон ўлдирилди.
Урганчда Сўфиён хон деб эълон қилинди. Вазир, Янгишаҳар, Тирсак, 
Хуросон, Дурун, Манғишлоқ туркманларининг кўпгина овулларини 
бошқариш Султонғози бошлиқ Берке султон набираларига топширилди. 
1
Абулғози Баҳодирхон. Шажарайи турк. Тошкент.: Чўлпон, 125-б. 


24 
Амударёга яқин Хива, Ҳазорасп, Кат, Бўлдумсоз ва Ингичка, Копеттоғ ён 
бағридаги Боғобод, Нисой, Обивард, Чаҳордеҳ, Маҳна, Чача аҳолиси ҳамда 
дарё ирмоқлари бўйида ўтирган Абулхон ва Деҳистондаги туркманлар 
Амнакхоннинг тўрт ўғли томонидан бўлиб олинди. Барча амалдорлар хон 
топшириғи билан солиқ йиғиши ва пойтахтга юбориб туриши лозим эди.
Хоразмда ватан тутган ўзбеклар ҳукмдорлари билан туркманлар 
орасидаги муносабатлар аста-секин кескинлашиб борди. Айниқса эсари, 
адақли, хизир, али эли, тевачи каби туркман уруғлари оқсоқоллари элати 
гарданига юкланган солиқлардан норози эдилар. Сабаби катта–кичик 
элатларга солиқ тўплаш учун юборилаётган амалдорларнинг сони 40 дан 
ошиб, уларнинг хархашаси ҳаддан ташқари кўпайиб кетди. Солиқ 
йиғувчиларнинг ўлдирилгани ҳақидаги хабар Сўфиённинг тўрт иниси билан 
туркманлар устига қўшин тортишига туртки бўлди. Эсари элатига етиб 
келган Суфиён қўшинлари аҳолининг катта-ю–кичигини аямасдан қира 
бошлади. Ўлдирилган 40 ўзбеклар хуни учун туркманларга 40 минг қўй 
ўлпон тўлаш мажбурияти юкланди.
1522 йилда Сўфиёнхон вафот қилгач, Урганчдаги хон тахтига
Бучғахонни келтириб ўтқаздилар. Унинг даврда Бухоро хонлиги
лашкарларининг Эрон худудларига кўплаб юриш қилганлиги сабабли Эрон 
шоҳи Таҳмосиб Бучғахон билан яқин қариндош тутиниш учун унинг акаси 
Сўфиённинг Ойшабеги исмли бўйи етган қизига уйланди. Бу Эрон ва Хоразм 
ўртасидаги муносабатни яхшилади.
Бучғахон 1526 йилда вафот этгач, Урганч тахти Аванишхон қўлига ўтди.
Урганчга келган Дурун ҳокими Муҳаммадғозининг Аванишхоннинг катта 
ўғли Динмуҳаммад томонидан ўлдирилганлиги ва Амнакхоннинг ўғиллари 
ва Элбарсхоннинг авлодлари ўртасидаги қонли тўқнашувга саба бўлди.
Аванишхон Вазир яқинидаги Қумкенд деган жойда Султонғозининг 
тарафдорларини енгди ва Элбарсхон авлодидан бўлган 16 та хонни ўлдирди.


25 
Қариндошлари билан Бухорога кетган Султонғозининг катта ўғли 
Умарғози укаси Шерғози билан бирга Убайдуллахон саройида тарбиялана 
бошлади, Улар бироз улғайгач, оталари мулкига даъвогарлик қилдилар.
Вазиятдан фойдаланган Убайдуллахон Тошкентдан Бароқхон, Самарқанддан 
Жуванмардхон, Ҳисордан Ҳамза Маҳдий султоннинг набиралари 
лашкарларини Бухорога тўплади. 1538 йилда Бухоро қўшинлари 
келаётганидан ҳабар топган Хива ва Ҳазораспда ўтирган Амнакхоннинг 
ўғиллари Аванишхоннинг олдига қочиб бордилар. Ўз навбатида хон 
Урганчни тарк этиб Устюрт томон жўнади. Орқасидан етиб келган қўшин
Аванишхонни Баёт қири этагида асирга олди. Убайдуллахон уни Умарғозига 
берди ва у ўч олиш ниятида Аванишхонни ўлдирди.
Убайдуллахон Урганчни бошқаришни ўғли Абдулазизга топширди. Янги 
ҳукмдор билан бирга тўрт қисмга ажратилган ўзбек уруғларини бошқариш 
учун Ҳисор, Самарқанд, Тошкент тўралари ва Бухоро амалдорлари 
қолдирилди. Убайдуллахон ўзи билан Ақатойнинг бир гала хотин б.ола 
чақаларини ҳам олиб кетди. Аммо улардан бири — 18 яшар Ҳожимхон 
Хоразмда яшириниб қолди. 
Келгусида у Дурун ҳокими Динмуҳаммад билан маслаҳатни ўртага 
қўйиб, Урганчга юриш режасини тузди. Лашкар Қурдуш деган жойга 
келганида унга хизирэли, адоқли туркманларидан 1000 киши қўшилди. 
Шаҳар олингач, доруға ва унинг ўнга яқин амалдори қатл этилди. Ҳазорасп 
доруғаси қочди. Ушбу воқеалардан хабар топган Абдулазиз ҳам Урганчни 
тарк этиб, отаси олдига шошилди. 
Бухоро хони Убайдулла 40 минг лашкарлик катта қўшинни Хоразмга 
жўнатди. Бухороликлар Ҳазораспни эгаллади деган хабарни эшитган 
Динмуҳаммад ўзининг 3 минг кишилик қўшини билан жангга киришни ният 
қилди. “Бухоро қўшинлари кундузи дам олади ва кечалари юради”
1
деган 
1
Абулғози Баҳодирхон. Шажарайи турк. Тошкент.: Чўлпон, 135-б. 


26 
маълумот асосида Шикаст кўли яқинидаги йўлнинг икки ёқасида пистирма 
қўйган Динмуҳаммад ва Юсуф султоннинг лашкарлари бухороликлар устига 
қўққисдан хужум қилиб, босқинчиларинг устидан ғалаба қозонди. Асир 
олинган Бухоро амалдорлари Хоразмдан ҳайдаб кетилган барча ўзбек 
султонлари ва оила аъзоларини қайтаришга ваъда бердилар. Уларни олиб 
келиш вазифаси Ҳожимхонга топширилди.
Бухорога борган Ҳожимхонни Убайдуллахон яхши қабул қилди, отаси 
ва қариндошларини олиб кетишга рухсат берди. Ундан кейин Ҳожимхон 
Самарқанддан Жуманмардхон ва Ҳисордан Колхон ҳамда унинг отаси 
Ақатойхонни олиб, Урганчга қайтди. 1547 йилда Урганчда хон тахтига 
кўтарилган Колхон замони тинч ва ободончилик даври бўлди. “Колхон хон 
бўлди, бир пулга бир нон бўлди тедилар”
1
,— деб ёзганди Абулғози.
Колхон отаси Ақатойхонни Вазирга ҳоким қилиб тайинлади. Хива ва 
Ҳазораспни бошқариш Бучғахоннинг ўғиллари Эш ва Дўстга берилди. Аммо 
вақт етиб улғайган Амнакхоннинг набиралари орасида бирлик бўлмади. Улар 
бир бирига хавф туғдириб, айримлари Бухорога қочиб кетдилар.
Бу вақтда Бухорода Сўфёнхоннинг Юнус исмли ўғли ҳам бор эди. 
“Юнусхон ақлли ва жувонмард ва ғаюр, ёрлиқи қатти киши эрди”
2
,— деб 
ёзганди у ҳақда Абулғози. Юнусхон Манғит ҳокими Исмоилбийга куёв 
бўлиб, 1556 йилда қайнотамни кўриб келаман деб 40 йигити билан Хоразмга 
йўл олди. Туқ қалъасига
3
яқин келган Юнусхон Урганч шаҳри деворларини 
кўрди. Кун ботгач, унинг йигитлари шаҳар қалъаси деворларини машъала 
кўтариб қўриқлаётган соқчилардан бир нечтасини ўлдириб, шаҳар ичига 
кирдилар.
1
Абулғози Баҳодирхон. Шажарайи турк. Тошкент. Чўлпон. 137-б.
2
Ўша жойда. 138-б.
3
Туқ ― Урганчга энг яқин қалъа ва Амударёга қирғоғида жойлашган аҳоли пункти (Гулямов Я. 
История орошения Хорезма с древнейших времен до наших дней. Тошкент.: Фан, 1976 – С. 316. ; Бартольд 
В.В. Соч. – Т. II. – Ч. 1. – С. 66). 


27 
Ночор аҳволга тушиб қолган шаҳар ҳокими Маҳмуд султон Вазирга 
қочиб, Ақатойхон ҳузурига борди. Ақатойхон қўшини Урганчга келгач эса, 
Нажмиддин Кубро мақбараси яқинида қонли жанг бўлди. Унда енгилган 
Ақатойхон ўлдирилди ва жасади Вазирга жўнатилди. Ақатойнинг катта ўғли 
Ҳожимхон Хуросоннинг укалари билан аскар йиғиб, Урганч яқинида 
Амударёдан кечиб ўтди. Бундай хабар топган Юнусхон шаҳарни ташлаб 
Бухорога қочди, унинг ўғли Қосим султон эса ўлдирилди.
Вақт ўтиб Сўфёнхон ва Колхоннинг барча фарзандлари ўлди ҳамда 
улардан насл қолмади. Аванишхоннинг ўғиллари Хуросонда ва 
Ақатойхоннинг ўғлонлари Хоразмда ҳукмдорлик қилардилар. Бучғахоннинг 
Эш исмли ўғли Хивани, Дўст — Ҳазораспни, Бурам эса Катни бошқарди. 
1557 йилда Дўстни хон кўтардилар, аммо уни Ҳожимхон тан олмади. Бундан 
азият чеккан Эшсултон қўшин тўплаб Урганч устига юрди. Аммо Қумқалъа 
яқинидаги Чурнук деган жойда бўлган 8 кунлик жангда Ҳожимхонни енга 
олмади. 
Хивага қайтган Эшсултон уйғур ва найманларни ерларидан қувди. 
Уларнинг ерларини дўрмон уруғига берди. Янги қўшин билан келиб Урганч 
ва Туқ қалъаси орасидаги майдонда Ҳожимхон билан яна бир ҳафта уришди. 
Аммо ҳеч бир тараф ғолиб келолмади. Шунда Эшсултон кечаси қўшини 
билан яширин ҳолда Урганчга борди. Қалъадаги уйғур ва найманлардан 
бошқа аҳолига тегмади. Бир қисм аҳоли Вазирга қочди. Ҳожимхон 
Ақатойхон ўғлонларини ёрдамга чорлаб, Урганчни 4 ой қамал қилди ва 
охири олди.
“Урганчда Эшсултонни ўлтуруб ва Ҳевақда Дўст султонни ўлтуруб оқ 
кигизнинг бир кунжини Али султон ва уч кунчини иниси тутиб Ҳожимхонни 
ўртада ерда ўлтуртуб, ўттиз тўққиз ёшина етганда йилқи йилинда тарих 
тўққиз юз олтмиш тўққузда Урганч вилоятинда хон кўтардилар”
1
. Муаррих 
1
Абулғози Баҳодирхон. Шажарайи турк. Тошкент. Чўлпон . 150-б.


28 
Муниснинг хабар беришича, Ҳожимхон ўзининг 42 йиллик ҳукмронлиги 
даврида гоҳ Урганч, гоҳ Хивада яшаган. 
1558 йилда Хоразмга Антоний Женкинсон исмли элчи келди. Рус 
подшоси Иван Грознийдан рухсат олган ва "Лондон–Москва" савдо 
компанияси агенти бўлган ушбу инглиз ўз вақтида Европа, Осиё ва 
Африканинг кўпгина мамалакатларига саёҳат қилган ва 1557–1572 йилларда
Россияга 4 марта келган эди. Хоразмдан кейин Бухорога
1
бориб қайтган 
Женкинсон, қиш фасли бошланганлиги сабабли Урганч ва Вазир 
шаҳарларида 4 ой давомида қолиб кетади. Кейинчалик ўз хотираларида 
Хоразм воҳаси ҳақида қизиқарли эсдаликлар қолдиради. Жумладан, у Кўҳна 
Урганч ҳақида шундай ёзганди: "Урганч қалъаси текисликда жойлашган ва 
лой девор билан ўралган. Уй-жойлар ҳам лойдан тикланган, аммо тартибсиз 
қурилгандай кўринади. Кейинги етти йил ичида, ўзаро низолар натижасида, 
қалъа тўрт марта қўлдан-қўлга ўтган, Шу сабабли бу ерда савдогарлар кам. 
Шаҳарда усти бостирилган битта узун кўча бор ва у бозор вазифасини ҳам 
ўтайди"
2
. Женкинсон Амударёнинг ўзани ўзгариб бораётгани сабабли Вазир 
ва Урганч шаҳарларинг яқин келажакда мушкул аҳволда қолишини тўғри 
башорат қилганди. 
1573 йилда Бухоро ҳукмдори Абдуллахон катта қўшин билан Хоразмга 
юриш бошлади. Бундан хабар топган Темур султон Кубатоғ (Манғит 
яқинида) дан тортиб, Тошсоқа қирларигача бўлган ўзбек ва сартларни 
Хивага тўплади. Вазир ҳалқи ҳам келиб Хива қалъасига қамалди. Бухоро 
қўшинларининг боши Янгиариқга етган вақтда Абдуллахон Қуланчи деган 
жойга келиб тўхтади. Ўн кундан кейин “Ҳожи Муҳаммадхон Хуросондан 
қўшин билан келаётир” деган хабар тасдиқланди. Ушбу вазиятда
1
“Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида” (Т.: Шарқ, 2000) номли монография 
муаллифлари А.Женкинсон Бухорода 1558 йилнинг апрелидан 1559 йилнинг 2 сентябригача бўлгани, ҳамда
унга Ричард ва Роберт Жонсон исмли агентлар ҳамроҳлик қилганли ҳақида ёзадилар (Б. 28). Ушбу инглиз 
савдогарлари жосуслик маълумотларини ҳам тўплашга ҳаракат қилган эдилар. 
2
Дженкинсон А. Путешествие в Средню Азию 1558–1560 гг. // В кн.: Английские путешественники в 
Московском государстве в XVI в. – С. 167-215. 


29 
Абдуллахон Хивага чопар жўнатиб, Пўлат ва Темур султонларга сулҳ таклиф 
қилди. Икки ўртада бир–бировга даҳл қилмаслик ҳақида келишилганидан 
сўнг, Бухоро қўшинлари орқага қайтди. 
Кейинги йилларда ҳам Хива шаҳри Бухоро билан муносабатларда муҳим 
роль ўйнади. 1595 йилда Бухоро ҳукмдори Абдуллахон иккинчи бор 
Хоразмга юриш қилган вақтда Ҳазорасп ҳокими Муҳаммад султон 
аъёнларини олиб Хивага қочди. Бу ерга тўпланган ўзбекларнинг етакчилари 
бир б.ирига ишонмасдан Паҳлавон Маҳмуд мақбарасига бориб, Қуръони 
Каримни ўртага қўйиб онт ичсаларда, бирика олмадилар. Натижада Темур 
султон ва Пўлат султоннинг ўғиллари 2 минг уйлик қавми билан Вазирга йўл 
олдилар.
Эртасига Бухоронинг 3 минг кишилик қўшинлари йўлга тушган 
хиваликлар изидан Олмаотишган қалъаси яқинида қувиб етди. Хиваликлар 
араваларни бир жойга тўплаб, мудофаа жанглари бошладилар. Жуда кўп 
моли ва одамларидан ажралган хиваликларнинг бир қисми Вазирга қочиб 
боришга муваффақ бўлдилар. Уларнинг изидан келган Абдуллахон 
қўшинлари Вазир қалъасини бир ой давомида қамал қилиб турдилар. 
Қалъани олишга кўзи етмаган Абдуллахон сулх таклиф қилди. Қайтиш 
вақтида Урганч ўзбекларининг давлатманд амалдорларининг мол–мулки 
тортиб олинди ва киши бошига 10 тангадан ўлпон солинди. Пул топа билмай 
ўғил–қизини сотиб берганлар кўп бўлди, деб ёзганди Абулғози.
Бухороликлар босқини вақтида 3 минг кишилик аскар билан 
Хуросоннинг Дурун деган жойида турган Ҳожимхон ўз ўғиллари ва 
қариндошлари билан Қазвинга бориб шоҳ Аббос ҳузурига қўнди. Шоҳ 
Ҳожимхонни яхши қабул қилди ва унга илтифот кўрсатди. Бухоро ҳукмдори 
Абдуллахоннинг ўғли Абдулмўмин бошлиқ лашкарлар Хуросоннинг барча 
ҳудудларини эгаллади ва Асфаройин деган жойда қизилбошлар қамалда 
қолди, деган хабарни олган шоҳ Аббос катта қўшин билан Бастомга кетди.


30 
Шу вақтда Ҳожимхон Урганчда бухоролик сипоҳлардан 40 ва Хивада 60 
кишигина қолганлигини эшитиб, тезда Астрободга йўл олди. Қуран тоғига 
етганида Ҳожимхонга така ва ёвмут туркманларидан 50-60 киши қўшилди. 
Ўрта қудук деган жойда уларга яна шунча эсари туркманлари қўшилди. 
Қўшини сони ортган Ҳожимуҳаммадхон ўғиллари Араб Муҳаммадхон ва 
Муҳаммадқули билан Урганчга, Пўлат султон ўғли Бобо султон эса Хивага 
қараб кетдилар.
Урганчга келган Ҳожимхон ҳоким Сари султон ва унинг навкарларини 
ўлдиртирди. Хива деворларини бузиб қалъага кирган Бобо султон 
лашкарлари эса Берди Манглишбий исмли арбоб ва унга қарашли 100 дан 
ортиқ навкарларни ўлдирдилар. Шундан кейин ёрдам берган туркманларга 
совға-саломлар бериб оркасига қайтардилар. Бобо султон Ҳазораспга ва 
иниси Ҳамза султон Хонқага бордилар.
Хоразмдаги аҳволдан хабар топган Бухоро хони Абдуллахон Хўжамқули 
қўшбегига Ҳазораспга боришни буюрди. Кутилмаганда ёвнинг қалъа олдида 
пайдо бўлганидан хайратга тушган Бобо султон 15 навкари, 3 та эсари 
туркмани ва қалъадаги сартлар билан мудофаага киришди. Ҳазораспга етиб 
келган Абдуллахон қалъани 4 ой қамал қилди ва Бобо султонни таслим 
бўлишга мажбур этди. Бу воқеа 1598 йилда рўй берган эди. 
Орадан бироз вақт ўтгач, Абдуллахон дунёдан ўтди. Бу ҳақда Бистомда 
турган Ҳожимхон хабар топгач, шоҳ Аббосдан рухсат олиб Хоразмга 
қайтишга шошилди ва саккиз кун деганда Урганчга етиб келди. Янги 
шароитда у Урганч билан Вазирни бошқаришни ўзига олиб, Хива билан 
Катни Араб Муҳаммадхонга, Ҳазораспни Исфандиёр султонга берди. Икки 
йилдан кейин Ҳожимуҳаммадхон Урганч ва Вазир қалъалаларини 
бошқаришни Туркиядан келган ўғлига топширди. Ўзи эса Хивада кичик 
ўғли Араб Муҳаммадхон олдида турди. Ҳожи Муҳаммадхон даврида
Хоразмда ўрнатилган осойишталик боис қишлоқ хўжалиги ва ирригация 


31 
қурилиш ишларига эътибор кучайди. Урганч ва Кат хокими Али Султон 
ташаббуси билан Янгиариқ ва Тош Ёрмиш ариқлари қазилди.
Кўп воқеаларнинг шахсан гувоҳи бўлган Ҳожи Муҳаммадхон 1601 
йилда 83 ёшида дунёдан ўтди. Тарихий манбаларда Ҳожимхон номи билан 
Хива шаҳрининг Хоразм хонлиги пойтахти қилиб белгиланганлиги қайд 
қилинади
1
. Шу даврдан бошлаб рус манбаларида Хоразмдаги давлатнинг 
номи Хива хонлиги деб ёзила бошланди. 
Хоразм хонлигига асос солинган тарихий сана ҳақида таниқли олимлар 
ўз фикрларини билдирганлар. Хусусан, академик В.В.Бартольд “Хоразм 
хонлигига асос солиниши, афтидан 1511 йилга тўғри келади”
2
, -деб ёзганди. 
Академик Я. Ғуломов эса “Элбарсхоннинг Хоразм шох қилиб 
таъйинланишига Шайбонийхоннинг ўлимидан кейин муваффақ бўлинди ва 
бу воқеа 1511 ки 1512 йилда содир бўлган деб қаралиши лозим”
3
,-деб 
таъкидлаганди. Хива шаҳрининг хонлик марказига айланган санаси ҳақида 
турлича фикр ва хулосаларни асослашга интиладилар. 
Ушбу масалага биринчилар қаторида эътибор қаратган олимлардан 
бири-академик Я. Ғуломов ҳисобланади. У фан номзоди вақтида, яъни 1941 
йилда, нашр қилдирган мақоласидаМунис Хоразмийнинг Дўстхон “Пойтахт 
шаҳар Хивада биринчи бўлиб тахтга ўтирган киши”
4
деган фикрларига 
таянган ҳолда “1556 йилда Дўстхон Бўчғахон ўғли Хива шаҳрини ўзининг 
1
Бу борада бир қатор бошқа фикрлар ҳам мавжуд. Хусусан, тадқиқотчи О.Н.Муталов “Хонлик дастлаб 
Кўҳна Урганчда ташкил этилиб, тахминан 1557 йилларда Дўстхон Бўчғахон ўғли пойтахтни Хивага 
кўчирди”, деб ёзади. (Муталов О.Н. Хива хонлиги Оллоқулихон даврида (1825–1842). Т.ф.н. дис. … 
автореф―Тошкент, 2003. 13-б). Ўз навбатида Хивалик тарихчилар К.Худойберганов ва М.Мадаминов Хива 
пойтахт сифатида 1561 йилда эълон қилинган деган фикрни илгари сурганлар. Интернетдаги “Хронос” 
сайтида “Бутун XVI аср давомида Урганч пойтахт бўлиб турди. Хива эса илк бор 1557–1558 йилларда 1 йил 
давомида хон қароргоҳи бўлди. Фақат Араб Муҳаммадхоннинг 1603–1622 йиллардаги хонлик даврида Хива 
пойтахт сифатида танилди”, – деган сўзлар бор.
2
Бартольд В.В. Очерк истории туркменского народа// Соч., том II, ч. I. – М.: ГРВЛ “Наука”, 1963. – С. 596 
3
Ғуломов Я. Хоразмнинг суғорилиш тарихи. – Т.: “Ўздавнашр”, 1959. – 184 Б. 
4
Мунис. Фирдавс ал-иқбол // Материалы по истории казахских ханство XVI-XIX вв.- Алма-Ата, 1969. – С. 
445 


32 
пойтахти қилди”
1
, - деб ёзганди. Ушбу хулосанинг шаклланишига балки 
Абулғози Баҳодирхоннинг “Бўчғахоннинг ўғлонлари Эш, Дўст ва Бурам 
Ҳевақ, Хазорасб ва Катда бўлди. Дўстни хон кўтардилар. Фақир ва ниҳол 
киши эрди. ...Эш султоннинг хотири учун акаси Дўстни хон қилдилар”
2
, - 
деган сўзлари ҳам таъсир ўтказган бўлса ажабмас. 
Хива шаҳридаги дгорликлар тарихини чуқур ўрганган татқиқотчи К. 
Худойберганов ҳам Хива шаҳрининг пойтахт сифатида танланган вақтини, 
муаррих Мунис ва академикЯхё Ғуломов каби, 1556 йил деб белгилаш 
лозимлигини исботлашга ҳаракат қилди. Унинг фикрича, Хива шаҳри 
Дўстхон Бўғчахон ўғли даврида пойтахт қилиб танланган ва Араб 
Муҳаммадхон давридан бошлаб Хива марказ бўлган давлат – Хива хонлиги 
номини олган
3

1958 йилда профессор Я. Ғуломов ўзининг 17 йил олдин белгилаган 
санасидан фарқли ўлароқ “Араб Муҳаммадхон даврида марказни Хива 
шаҳрига кўчирганлар, шу даврдан бошлаб хонлик Хива хонлиги номини 
олган”
4
,- деган бир бошқа фикрни илгари суради. Араб Муҳаммадхон Хива 
хонлиги тахтида 1602-1621 йилларда ўтирганлигини ҳисобга олсак, 
Я.Ғ.Ғуломов белгилаган хронологик саналар орасида салкам 50 йиллик фарқ 
борлиги аён бўлади.
Академик Я.Ғ.Ғуломовнинг кейинги фикрларига яқинроқ саналарни 
ёқлаган тарихчи Г.А.Аъзамова шундай ёзади: “Хиванинг Хоразмни 
пойтахтига айланиши 1611-1612 йилларга тўғри келиб, бу даврда давлатни 
бошқарган Араб Муҳаммадхон ҳукронлиги билан характерланади. XIX аср 
1
Ғулямов Я. Памятники г. Хивы // Труды Узбекистанского филиала АН СССР. Серия I: История, 
археология. Вып. III/ -Ташкент, 1941. –С. 4 
2
Абулғози. Шажараи турк. –Т.: “Чўлпон”, 1992. – 139 Б 
3
Худойберганов К. Роль мемориала Пахлавана Махмуда в изучении истории хивиских ханов (XVI – начала 
XX вв.). авторефф. Дисс. …канд. ист. наук. – Нукус, 2004. –С.22. 
4
Ғуломов Я. Хоразмнинг суғорилиш тарихи. – Т.: “Ўздавнашр”, 1959. – 207 Б. 


33 
муаррихи Мунис: “Араб Муҳаммадхон отасидан сўнг пойтахт шаҳар Хивада 
ҳукмрон бўлди” деб қайд қилиб ўтади”
1

Академик Б. Ахмедов ўрта аср тарихчилари Муҳаммад Тоҳир ва Маҳмуд 
ибн Валининг маълумотларига таянган ҳолда “Хива XVII аср бошларида, 
тахминин 1610-1612 йилларда Хоразмнинг пойтахтига айланган”
2
, - деб 
ёзади. Тарихчи А.Абдурасулов хонлик пойтахтининг Хивага кўчирилган 
давридан бошлаб, то феодал давлат тугагунга қадар тахтга ўтирган хонлар 
шажарасидаги биринчи ҳукмдорни Ҳожи Муҳаммадхон Оқатой хон ва унинг 
бошқарув даврини 1557-1603 йиллар деб кўрсатади
3
. Кўриниб турибдики, 
“Ўзбекистон тарихи” китобларининг кўпларидан ўрин олган Хива 
шаҳрининг 1598 йилдан бошлаб хонлик пойтахти эканлиги ҳақидаги санани 
аниқлаш учун қўшимча тадқиқотлар ўтказишга катта зарурият сезилмоқда.
Хива хонлигининг дастлабки машҳур ҳукмдорлари орасида Ҳожимхон 
(1519-1602) муҳим ўрин эгаллайди. Асли исми-Ҳожи Муҳаммадхон 
Ақатайхоннинг катта ўғли бўлиб, у 1560-1602 йилларда Хоразм хонлигини 
бошқарган. Тарихчи Муниснинг гувоҳлигича у ўзининг 42 йиллик 
ҳукмронлиги даврида гоҳ Урганч, гоҳ Хива шаҳрида истиқомат қилган.
Юқорида зикр қилинган Дўстхон вафотидан кейин Ҳожимхон тахтни 
эгаллади. Бу ҳақда Абулғози Баҳодирхон шундай ёзади: “Бу воқеот ҳижрий 
тўққуз юз олмиш бешда, йилқи йилининг оёқи эрди. Тақи Вазирни бердилар. 
Урганч ва Хазорасб ва Катни Али султонга бердилар”
4
. Демак, Ҳожимхон 
хон тахтини илк бор эгаллаган вақтда Хива шаҳри ҳали пойтахт эмас, балки 
Вазирнинг мавйеи баландроқ бўлганди. 
1
Аъзамова Г.А. Хиванинг хонлик пойтахтига айланиши ва ривожланишига оид баъзи маълумотлар 
(асрнинг биринчи ярми) // “Ўзбекистонда ижтимоий фанлар”, 1997, № 7-8. – 85 Б.; Мунис. Фирдавс ал-иқбол 
// Материалы по истории казахских ханство XVI-XIX вв.- Алма-Ата, 1969. – С. 448
2
Аҳмедов Б.А. тарихдан сабоқлар. – 332 Б. 
3
Абдурасулов А. Хива. Тарихий этнографик очерклар. 18 Б. 
4
Абулғози. Шажараи турк. –Т.: “Чўлпон”, 1992. – 140 Б. 


34 
Ҳожимхон 1595 йилда Бухоро ҳукмдори Абдуллахон ибн Искандарбек 
билан урушда енгилиб, Казвин шаҳрида Эрон шоҳи Аббос хузурига бориб 
яшади. 1598 йилда Хоразмга қайтиб, Урганч билан Вазирни ўзи олиб, Хива 
билан Котни ўғли Араб Муҳаммадхонга, Хазорапни эса – невараси 
Асфандиёр султонга (Араб Муҳаммадхон ўғли) берди. Тарихий манбаларда 
унинг номи билан Хива шаҳрининг хонлик пойтахти қилиб белгиланганлиги 
қайд қилинади.
XVI асрнинг ўрталарига келиб Хива шаҳрида ғиштдан қурилган бир 
қатор иморатлар қад кўтаради. 1549 йилда келгусида қуриладиган тошховли 
яқинида Уч авлиё номи билан мақбара тикланди. Унда Бухороча қурилиш 
услубини эслатадиган “Қулобқорий” номли гумбаз бор. Мақбара 
эшикларини Самарқандлик уста Абдулла ибн Саид ва унинг шогирди Асади 
Ҳусайн ясашган. 1821-1822 йилларда мақбара мутавалли Назархўжа 
топшириғи билан қайта таъмирланади. 1559 йилда Ичан қалъадаги Паҳловон 
Маҳмуд даҳмаси жойлашган қабристоннинг шимоли-ғарбида Юнусхон 
мақбараси тикланади.
1595 йилда Хоразмни бўйсундирган Бухоро ҳукмдори Абдуллахон II 
1598 йилда вафот қилди. Бундан фойдаланган Хоразм ўз давлат 
мустақиллигини тиклади, Хива эса унинг муҳим марказига айланди.
1598 йилда Хива шаҳри тарихида янги давр бошланди – шаҳар хонлик 
маркази сифатида танланди
1

Ҳақиқатан ҳам 1573 йилда Амударё ўзанинг кескин ўзгариши 
натижасида воҳа атрофидаги кўпгина шаҳаро ва қишлоқ аҳолиси дарёга 
яқинроқ жойларга кўча бошлайди. Натижада Гурлан яқинида Вазир ва Хива 
билан Амударё оралиғида Янги Урганч шаҳарларига асос солинади. Пойтахт 
гурганч шаҳри тақдири ҳақида Абулғози қуйидагиларни ёзиб қолдирганди: 
“Биз дунёга келмасдан ўттиз йил илгари Аму суви, Хост кинорасининг 
1
Ғуломов Я. Хоразмнинг суғорилиш тарихи. – Т.: “Ўздавнашр”, 1959. – 207 Б.


35 
юйорисини Қора айғир тўқайи дерлар, ул ердин йўл ясабоқиб, Тук қалъасини 
бориб, Сир тенгизина қуйган экандур. Ул сабабдин Урганч чўл бўлубти. 
Раъият Урганч чўл ҳам бўлса ўлтуруб, хон бошлиқ сипоҳ халқи ёз Аму 
сувининг ёқасинда муносиб ерлардаэкин экиб ўлтуруб, экканини олғандин 
Урганч борурлар эркандур”
1
.
Ушбу сўзлардан кўриниб турибдики, Амударё ўзанининг ўзгариши 
билан хонлик маркази бирданига бошқа жойга кўчирилмаган. Аммо бу ҳолат 
узоққа чўзилмаган. Хон ва унинг амалдорлари оиласи учун ичимлик суви 
билан таъминланган ва осойишта қароргоҳ керак эди. Воҳадаги бошқа 
шаҳарларга қараганда қулайроқ деб Хива шаҳри танланган. XVII аср 
муаррихи Маҳмуд бин Вали ўзининг “Баҳр ул-асрор” асарида ёзади: “Хоразм 
бешинчи иқлимдаги катта мамлакатдир. Обу-хавоси салқин. Қадимгм форс 
подшолари давридан то бундан йигирма йил муқаддам бўлган вақтгача унинг 
пойтахти Урганч бўлган. Хозир эса ундан Жайҳун даёрсининг йироқлишиши 
сабали мамлакат пойтахти унга тобе бўлмиш Хивага кўчирилган. Хива–катта 
шаҳар, иқлими тоза”
2

XVII асрда яшаган яна бир тарихчи – Муҳаммад Тоҳир ўзининг 
“Ажойиб ат-табоқат” асарида “Хоразм шаҳарларидан бири Хивақ бўлиб, у 
ерда шайх Нажмуддин Кубро туғилган. Хозирги замонда Хива пойтахт 
шаҳардир”
3
,-деб ёзганди. 
Хива шаҳри ва атрофидаги ерлар Половонёп ариғидан сув билан 
таъминланганлиги боис бу ерда хон саройи ва бошқа мустаҳкам иморатлар 
қурилиши давом эттирилади. Шаҳарда ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ 
ишлари кенгая боради. 1616 йилда Араб Муҳаммадхон Хоразм хонлиги 
1
Абулғози. Шажараи турк. –Т.: “Чўлпон”, 1992. – 167 Б. 
2
Маҳмуд бин Вали. Море тайн относительно доблестей багородных. География. Перевод Б. Ахмедова. –Т.: 
«Фан», 1977. –С. 43; Ахмедова Б.А. Тарихдан сабоқлар.- 332 Б.; Аъзамова Г.А. Хиванинг хонлик 
пойтахтига айланиши ва ривожланишига оид баъзи маълумотлар (асрнинг биринчи ярми) // “Ўзбекистонда 
ижтимоий фанлар”, 1997, № 7-8. – 85 Б.
3
Ахмедова Б.А. Тарихдан сабоқлар.- 332 Б. 


36 
марказининг Гурганчдан Хивага кўчирилганлиги шарафига катта мадраса 
барпо қилдирди
1
. Майдони 43,0х43,0 м. бўлган ва дастлаб бир қаватли қилиб 
қурилган ушбу мадраса ёнида Оллақулихон мадрасаси қад кўтаргандан 
кейин, 1838 йилда Араб Муҳаммадхон мадрасасининг иккинчи қавати ҳам 
тикланди.
XVII-XVIII асрларда Хиванинг Ичан қалъа қисмидаги тикланган Кўҳна 
Арк саройи деворлари устида 2 қаватли ва айвонли Оқ шайҳ бобо иморати 
қурилади. Бино ўз вақтида катта кароматлар кўрсатган диндор шайҳ яшаган 
жой ўрнида барпо этилган. Ривоятларга қараганда XIV асрда Хивада яшаган 
ушбу диндор шаҳснинг исми-шарифи – Шайҳ Муҳтор Вали бўлган.
Хоразм воҳасидаги халқ озодлик ҳаракати кучайган бир шароитда 
вужудга келган хонликнинг мустаҳкамаланиши мураккаб бир сиёсий 
вазиятга тўғри келган. Янги давлатни бошқаришга бош бўлган арбоблар ва 
уларнинг авлодлари орасидаги доимий низолар кучайган бир вақтда,
Мавороуннаҳрда энг кучли салтанат шаклида тан олинган Бухоро хонлиги 
билан муносабатлар ўта кескин бир вазиятларни вужудга келтирган. 
Натижада икки ўртадаги ҳарбий тўқнашувлар минглаб одамларнинг 
тақдирига ҳалокатли таъсир кўрсатган.
Хоразмга кўчиб келган ва сони ортиб бораётган ўзбек уруғлари 
орасидаги зиддиятлар маҳаллий сартлар ва туркманларнинг ўзаро 
муносабатларига ҳам салбий таъсир кўрсатган. Амударё ирмоқларига яқин 
ерларни ўзлаштирган маҳаллий ўтроқ аҳоли деҳқончилик билан шуғулланиб, 
боғу–роғлар, буғдойзорлар барпо этган бир вақтда асосан чорвачилик билан 
машғул кўчманчиларнинг ҳаёти, турмуш тарзи, урф–одатлари янги бир 
этник муҳитни шакллантира бошлади.
1
Ахмедова Б.А. Тарихдан сабоқлар.- 332 Б.


37 
Хива хонлигининг дастлабки салкам бир аср давомидаги тараққиёти 
давомидаги ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий тараққиёт негизида бошқарув 
тажрибаси тўпланди. Унга асосланган ҳолда Хоразм воҳаси ва унинг 
атрофидаги ҳудудларда марказлашган бошқарув усулларининг кучайиши ва 
давлатчилик асосларини мустаҳкамлаш учун шароит ҳам етила бошлади. 
Ушбу ҳолат биринчи навбатда йирик давлат арбобларининг сиёсий майдонга 
кириб келганлигида кўринади.

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish