Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу Райхон Беруний номли Тошкент давлат техника университети «Электроника ва автоматика» факультети


Ишлаб чиқариладиган махсулот ва товарларни штрихли кодлаш



Download 0,57 Mb.
bet33/39
Sana25.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#292629
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   39
Bog'liq
Стандартлаштириш асослари

8. Ишлаб чиқариладиган махсулот ва товарларни штрихли кодлаш




8.1. Махсулот хақидаги маълумотларни стандартлаштириш ва кодлаш тизими тарихи


Баъзан бирор махсулот харид қилганимизда унинг кўринарли жойида ёки этикеткасида хар хил қалинликдаги чизиқлар ва рақамлар билан белгиланган шаклларни кўришимиз мумкин. Уларга штрих-код номи берилган. Хўш, штрих-кодлар нима ва қачон пайдо бўлган?


Штрих-кодлардан махсулотларга нисбатан тадбиқ этиш ғояси илк бора 30-йилларда АҚШнинг Гарвард бизнес мактабида яратилган бўлиб, ундан амалда фойдаланиш бир неча ўн йиллардан сўнггина, яъни, 60-йиллардан бошланган. Штрих-кодларни дастлабки қўлловчилар темир йўлчилар бўлиб, шу усул орқали темир йўл вагонларини идентификациялашган. Микропроцессор техникасининг гуркираб ривожланиши 70-йиллардан бошлаб штрих-кодлардан кенг равишда фойдаланиш имконини яратди. 1973 йил АҚШда Махсулотнинг Универсаль Коди (IPC) қабул қилиниб, 1977 йилдан бошлаб эса Европа Кодлаш Тизими ЕАN (European Article Numbering) таъсис этилди ва хозирда ундан нафақат Европада, балки бошқа минтақаларда хам кенг равишда фойдаланишмоқда.
Штрих-код кетма-кет алмашиниб келувчи қора (штрих) ва оқ (пробел) рангли, турли қалинликдаги чизиқлардан иборат бўлиб, бу чизиқларнинг ўлчамлари стандартлаштирилган. Штрих-кодлар махсус оптик қурилмалар - сканерлар ёрдамида ўқишга мўлжалланган. Унинг воситасида, микропроцессорлар орқали штрихлар рақамларга декодерланиб, махсулот хақидаги маълумотлар компьютерга узатилади.
Кўпгина иқтисодий ривожланган давлатларда махсулотнинг ўрамида (упаковкасида) штрих-коднинг бўлиши мажбурий саналади. Акс холда савдо ташкилотлари махсулотдан воз кечишлари мумкин. Бу халқаро савдога хам тегишлидир. Ушбу тизимнинг иқтисодий жихатдан самаралилиги махсулотнинг 85 фоизидан кўпи кодлаштирилганда яққол намоён бўлади. Бундан ташқари, махсулотга нисбатан бўлган талаб ва эхтиёжларни шакллантириш, жамлаш, хисобга олиш, махсулотни келиш-кетишини хисоб қилиб бориш, мухосиблик хисобларида ва хужжатларни расмийлаштиришда, хамда махсулотларни сақлаш ва сотувидаги назоратларни амалга оширишда алохида ўрин тутади.



Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish