4.4. Комплекс стандартлаштириш
КС – ўзаро боғланган талаблар тизимини КС объектининг ўзига хам, барча элементларга, унинг ташкил этувчиларига хам мақсадга қаратилган ва режали белгиланиши ва қўлланилиши амалга ошириладиган стандартлаштириш.
КС элементлари: моддий кириш (хом ашё, материаллар, бутловчи қисмлар, яримфабрикатлар); номоддий кириш (ишлаб чиқиш, лойихалаш, синовлар, ишлаб чиқаришга қўйиш ва ш.к.); технологик кузатиб бориш (технологик жараёнлар, йўриқномалар, регламентлар, рецептуралар, технологик ва синов асбоб-ускуналари ва б.)ни ташкил қилади
КСнинг юқори техник-иқтисодий самарадорлиги энг мухим принципларга риоя этилганда таъминланади:
Тизимлилик – ўзаро боғланган талабларни объектнинг ўзига хам, объектни яратиш ва ишлатишда фойдаланиладиган элементларга хам ўрнатиш.
Комплекслик ва мақбул чеклов – кўплаб элементлардан объект сифатига хал қилувчи таъсирни кўрсатувчи энг мухимларини стандартлаштириш керак.
Перспективлик – олдинловчи стандартларни яратиш.
Амалдаги МХ билан боғлаш – МХ мавжуд массивидан мақсадга мувофиқ хажмда фойдаланиш.
Реализация (амалга ошириш) – стандартлаштириш натижаларини жорий этиш.
КС бўйича ишларни ташкил қилиш кўплаб ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг харакатини координациялашга имкон берадиган комплекс стандартлаштириш дастурларини (КСД) ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан таъминланади.
КСД махсулотнинг энг мухим турларини қамраб олади: тармоқлараро қўллаш махсулотларини; бир турдаги махсулотнинг энг мухим турлари гурухларини. КСД тузилишига қуйидаги бўлимлар киради: охирги махсулот, охирги махсулотнинг таркибий қисмлари; хом ашё, материаллар, яримфабрикатлар, бутловчи қисмлар; харид буюмлари; ишлаб чиқаришнинг техник воситалари; ишлаб чиқаришни тайёрлаш усуллари ва бошқалар.
4.5. Олдиндан стандартлаштириш
Олдиндан стандартлаштириш (ОС) - анъанавий технологиялар имкониятларидан ошувчи талабларни белгилаш билан объектни стандартлаштириш.
Олдинловчи стандарт:
1) талаблар сифатнинг фарқланган жорий этиш муддатига эга бўлган поғоналари кўринишида белгиланади;
2) стандарт махсулот хаётий циклининг эрта босқичида ишлаб чиқилади
ОС га, одатда, махсулотнинг техник даражаси ва сифатига қўйиладиган талабларнинг уч поғонаси белгиланади:
1) – эрта ўзлаштирилган махсулотнинг эхтиёжларни қондирувчи даражаси;
2) – ишлаб чиқаришга қўйилиши лозим бўлган ва жахон даражасига мос бўлган, қайтадан ишлаб чиқилаётган (замонавийлаштирилаётган) махсулот даражаси;
3) – олий жахон даражасига мос бўлган (ёки ошувчи) даража.
Олдинловчи стандарт ТПП ёки ОКР даврида ёки охирида ишлаб чиқилади. Шубхасиз, ОС НИР натижалари бўйича эришилган тавсифлар билан тасдиқланган холатни мақбул деб хисоблаш керак. Бунда илгарилаш вақти tоп=tв – tут максимал бўлади, яъни tоп →max. ОС тасдиқланган вақтдан бошлаб истеъмолчиларда буюмларни янги ишлаб чиқишларда қўллашга юридик хуқуқ пайдо бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |