3.9. Техник хужжатларни меъёрий назорати
Экспертиза – экспертлар томонидан фан, техника, санъат ва б. сохалардаги махсус билимларни талаб этувчи қандайдир масалаларни тадқиқот қилиш. Лойихалар хам, тасдиқланган МХ лар хам экспертиза қилиниши лозим.
Экспертиза турлари: меъёрланган текширув; келишув тўлиқлиги; мажбурий талабларга мувофиқлик; патент тозалик; очиқ чоп этилмайдиган маълумотлар; техник экспертиза; иқтисодий экспертиза; метрологик экспертиза; экологик экспертиза; атамашунослик экспертизаси; хуқуқий экспертиза; нашр тахрири.
Экспертиза натижалари эксперт хулосалари билан расмийлаштирилади. O’z DSt 1.21:2002
4. Стандартлаштиришнинг услубий асослари 4.1. Муқобил сонлар қатори тизими
4.2. Стандартлаштириш тамойиллари
Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартлаш тизимининг асосий тамойиллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 13.01.2003 йилдаги 14-сон Қарорига мувофиқ қабул қилинган. Стандартлаштириш тамойилларин қуйидагилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартлаш тизимининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
республика стандартлаш, ишлаб чиқаришни метрологик таъминлаш ва махсулотни (ишлар, хизматларни) сертификациялашнинг илмий-методик ва техника-иқтисодий асослари асосий йўналишларини шакллантириш;
махсулотни стандартлаш, ўлчовлар бирлигини, сертификациялашнинг республика тизимини ва сифатни таъминлаш тизимини Мустақил Давлатлар Хамдўстлиги доирасида давлатлараро ва халқаро тизимлар билан уйғунлаштириш;
ўлчовларнинг ягоналиги ва ишончлилигини, физик катталиклар бирлиги эталонларини тегишли метрологик даражада сақлаш ва тутишни хамда ривожлантиришни таъминлаш;
стандартлар ва техникавий шартларга, шу жумладан, экспортга чиқариладиган махсулотларга, шунингдек, ўлчов воситаларининг холати ва қўлланиши бўйича мажбурий талабларга риоя қилиниши устидан давлат назорати ўрнатиш;
давлат метрология назоратни олиб бориш;
синов бўлинмаларини аккредитациялаш, ишлаб чиқаришни аттестациядан ўтказиш хамда махсулотни ва сифатни таъминлаш тизимларини халқаро стандартларга мос равишда сертификациялаш;
соғлиқни, хавфсизликни ва махсулот сифатини мухофаза қилиш сохасида истеъмолчиларнинг манфаатлари ва хуқуқларини химоя қилиш;
стандартлаш, метрология, сертификациялаш хамда сифатни бошқариш сохасида илмий ва мухандис-техник кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Ўзбекистон Республикаси худудида жойлашган вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар ва бошқа хўжалик субъектлари томонидан олиб бориладиган стандартлар, метрология ва сертификациялаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш.
2. Республикада стандартлашга доир ишларни мақбул даражада ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва таъминлаш функциясини қуйидагилар амалга оширадилар:
тармоқлараро йўналишдаги махсулотлар бўйича - Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш агентлиги;
қурилиш ва қурилиш индустрияси сохасида-қурилиш ва қурилиш индустрияси объектларини лойихалаш ва конструкциялаш хам шунга киради - Ўзбекистон Республикаси Давлат қурилиш ишлари қўмитаси;
табиий ресурслардан фойдаланиш ва атроф мухитни ифлосланишдан ва бошқа зарарли таъсирлардан мухофаза қилишни тартибга солиш сохасида - Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни мухофаза қилиш қўмитаси;
Ўзбекистон Республикаси саноати томонидан ишлаб чиқариладиган тиббиёт мақсадларидаги махсулотлар, тиббиёт техникаси буюмлари, дори-дармонлар ва таркибида инсон учун зарарли моддалар бўлган махсулотлар сохасида - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Мазкур идоралар ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги (биркитилган сохалар бўйича) амалдаги республика стандартларини ва уларга киритилган ўзгартишларни кўриб чиқадилар, тасдиқлайдилар, муддатини узайтирадилар ва бекор қиладилар. Республика стандартларини ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш юқорида қайд этилган органлар томонидан тасдиқланган графикка мувофиқ амалга оширилади. Республика стандартлари, техникавий шартлари ва уларга ўзгартишлар, уларни тасдиқлаш даражасидан қатъи назар, Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш агентлигида давлат рўйхатига олиниши керак.
Ўзбекистон Республикасида стандартлаш, метрология ва сертификациялаш ишларига умумий методик рахбарликни Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш агентлиги таъминлайди.
3. Стандартлар ва техникавий шартларни ишлаб чиқиш буюртмачилари вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар хамда тегишли махсулот (хизматлар) турларини ишлаб чиқарувчи ва улардан фойдаланувчи бошқа тузилмалардир. Бу ишларни маблаҒ билан таъминлаш буюртмачиларнинг маблаҒи, шу жумладан, шартнома асосида марказлаштириладиган маблаҒлар хисобидан амалга оширилади. Стандартлаш бўйича базавий ташкилотлар, шунингдек, тегишли махсулот (хизматлар) турларини ишлаб чиқарувчи ёки фойдаланувчи корхоналар, ташкилотлар ва бошқа тузилмалар стандартлар ва техникавий шартларни ишлаб чиқувчилар хисобланадилар.
4. Стандартлар ва техникавий шартларни ишлаб чиқувчи ташкилотлар шу стандартлар ва техникавий шартларда мажбурий ва тавсия этиладиган талабларни назарда тутишлари керак.
Мажбурий талаблар жумласига ахолининг хаёти ва саломатлиги учун хавфсизликни таъминловчи, атроф мухитни мухофаза қилувчи, махсулотнинг мослигини ва ўзаро алмашувчанлигини таъминловчи талаблар киради.
Тавсия этиладиган талабларга махсулотнинг истеъмол ва бошқа хусусиятларини акс эттирувчи талаблар киради. Уларни қўлланиш заруриятини тайёрловчи ва истеъмолчи (буюртмачи) шартномалар тузилаётганда белгилайди.
Стандартлар ва техникавий шартларнинг мажбурий талаблари, идоравий бўйсунишларидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча давлат, кооператив, ижара, қўшма хамда бошқа корхоналар ва ташкилотларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси худудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларга тааллуқлидир.
5. Корхоналар, бирлашмалар, концернлар, уюшмалар ва бошқа хўжалик органлари корхонанинг янгидан яратиладиган ва чиқариладиган махсулотига стандарт ишлаб чиқишлари ва тасдиқлашлари мумкин. Бунинг учун давлатлараро ва республика стандартларининг махсулотга нисбатан назарда тутилган мажбурий талабларига риоя этган холда бундай стандартларнинг талаблари давлатлараро ва республика стандартлари кўрсаткичларидан ортиқ бўлиши ёки истеъмолчиларнинг талабларини қондирадиган бўлиши керак.
Агар стандартларнинг талаблари халқ хўжалиги талабларини қондирадиган бўлса, Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш агентлиги томонидан белгиланган тартибда халқаро, минтақа ва хорижий мамлакатларнинг миллий стандартларини республика стандартлари ва техникавий шартлари сифатида қўлланишга йўл қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |