Стандарт лойихаси ТҚ иш режасига, тасдиқланган стандартлаштириш жадвалига, янги махсулот турларини яратиш режасига, манфаатдор ташкилотлар таклифи ва ишлаб чиқувчи корхоналарнини ташаббусига биноан ишлаб чиқилади.
Стандарт лойихасини ишлаб чиқиш билан бир вақтда стандарт лойихасига тушунтириш хати хам тузилади ва лозим топилса стандартни жорий қилиш бўйича асосий ташкилий-техникавий тадбирлар режасининг лойихаси ишлаб чиқилади (кейинчалик - асосий тадбирлар режасининг лойихаси деб юритилади).
Стандарт лойихаси тушунтириш хати ва асосий тадбирлар режаси лойихаси билан биргаликда кўпайтирилади ва рўйхат бўйича хамма манфаатдор ташкилотларга фикр-мулохазалар олиш учун юборилади.
Стандарт лойихаси корхона ва ташкилотлар томонидан кўриб чиқилганидан сўнг ўз фикр-мулохазаларини тузиб, стандартни ишлаб чиқувчи ташкилотга қабул қилган кундан бошлаб 15 кун ичида, кечиктирмасдан юборадилар.
3.8.2. Фикр-мулохазалар устида ишлаш, стандарт лойихасини ишлаб чиқиш (сўнгги тахрири), келишиш ва уни тасдиқлашга тақдим этиш
Корхона ва ташкилотлар томонидан юборилган стандарт лойихаси бўйича фикр-мулохазалар қайта ишланиб, улар асосида фикр-мулохазалар мажмуини тузилади.
Етакчи ишлаб чиқувчи ташкилот тузилган фикр-мулохазалар мажмуига биноан стандарт лойихасининг сўнги тахририни ишлаб чиқади хамда тушунтириш хатини ва асосий тадбирлар режасининг лойихасини аниқлайди.
Ишлаб чиқувчи ташкилот билан бошқа манфаатдор ташкилотлар орасида стандарт лойихаси ёки асосий тадбирлар режаси лойихаси бўйича келишмовчиликлар бўлса, етакчи ишлаб чиқувчи ташкилот келишмовчиликларни мухокама қилиш учун кенгаш ўтказади.
Кенгашга кўриб чиқилган стандарт лойихаси бўйича ва қарор қабул қилиш ваколати берилган асосий манфаатдор ташкилотларнинг ва буюртмачилар(асосий истеъмолчилар)нинг вакиллари таклиф этилади. Ушбу кенгашда кўриб чиқилаётган масалаларнинг хар тарафлама мухокама қилиниши ва бу масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинишини таъминланиш лозим бўлади.
Етакчи ишлаб чиқувчи ташкилот кенгаш қатнашчиларига мунозарали масалалар бўйича фикр-мулохазалар мажмуидан кўчирмалар юборади. Кенгаш таклифномаларини унинг қатнашчиларига кенгаш бошланишига камида 10 кун қолганда оладиган қилиб юборилади.
Кенгаш қарори унинг қатнашчилари имзо чеккан баённома билан расмийлаштирилади. Баённомада ёки унга илова қилинган алохида рўйхатда кенгаш иштирокчисининг хар бирини фамилиясини, исми, отасининг исми ва мансаби (ташкилотнинг номини қўшиб) кўрсатилади.
Кенгашда қабул қилинган қарорга биноан, стандарт лойихасининг сўнгги тахрири тузилади хамда тушунтириш хати ва асосий тадбирлар режасининг лойихаси аниқланади. Бундан ташқари, агар стандарт лойихасида давлат назорати, касаба уюшмаси, табиатни мухофаза қилиш давлат қўмитаси, соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолияти доирасига тааллуқли талаблар қўйилган бўлса, лойиха ушбу идоралар билан хам келишиб олиниши керак.
Чет элга чиқариладиган махсулотларнинг стандартлари эса ГОСТ 122-85 бўйича келишиб олинади.
Стандарт лойихаси юзасидан ташкилотлар ўртасида давом этаётган келишмовчиликлар бўйича Ўзстандарт агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Табиатни мухофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўзларига юклатилган фаолият турлари тўғрисида сўнгги қарорни қабул қилади.
Стандартга ўзгартиш киритилганда, агар у илгари, келишиб олинган ташкилотларнинг манфаатларига монелик қилмаса, ўзгартиш фақат буюртмачи (асосий истеъмолчи) билан келишилади.
Стандартни бекор қилиш ёки жорий этиш вақтини чўзиш бўйича фақат буюртмачи (асосий истеъмолчи) билан келишилади.
Стандарт лойихаси тасдиқлашга ишлаб чиқувчи ташкилот томонидан қуйидагича тўпламда берилади:
- илова хати;
- стандарт лойихасининг сўнгги тахририга тушунтириш хати;
- асосий тадбирлар режасининг лойихаси;
- стандарт лойихасининг 4 та нусхаси (улардан иккитаси биринчи нусха кўринишида бўлиши шарт);
- стандарт лойихаси келишилганини тасдиқловчи хужжатларнинг асл нусхаси;
- стандарт лойихаси тўғрисида фикр-мулохазалар мажмуи;
- қолган келишмовчиликлар хақида маълумотнома.
Do'stlaringiz bilan baham: |