Автомобиль бензинлари. Автомобиль бензинлари турли-4 маркаларда ишлаб чиқарилади– Аи-80, Аи-91, Аи-93 ва Аи-98, бу ерда рақамлар (80,91, 93 ва 98) изланиш усули (белгиланишда «и» ҳарфи) бўйича октан сонини кўрсатади. Энг кўп ишлатиладиган ушбу бензинларнинг икки маркаси учун стандарт бўйича нормалаштириладиган асосий сифат кўрсаткичлари 2.7-жадвалда келтирилган.
Автомобиль бензинлари турли фракцион таркибда ёз мавсуми (01.04 дан 01.10 гача) ва қиш мавсуми (01.10 дан 01.04 гача) учун мўлжаллаб ташқи муҳит ҳароратига мос равишда буғланувчанлиги тўғри келадиган қилиб чиқарилади. Шунга мос ҳолда тўйинган буғ босими ҳам (у қишки сортларда оширилган) турличадир. Октан сонини ошириш учун бензинга 0,5 г/кг гача тўртэтил қўрғошин (ТЭҚ) қўшилади, бироқ ҳозирда бензинларни ТЭҚ дан холос қилиш (экологик нуқтаи назар бўйича) ва уни юқори октанли қўшимчалар (улар сифатида ОС=94-96 бўлган алкил-бензинлар, толуол, ОС=100-117 бўлган метилтрибутил эфири ва бошқалар) билан алмаштириш курси қабул қилинган.
3.12-жадвал
Бензинларнинг сифат кўрсаткичлари
Кўрсаткич
|
Автомобиль
|
Авиацион
|
Аи-80
|
Аи-93
|
Б-91/115
|
Б-70
|
ёзги
|
қишки
|
ёзги
|
қишки
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
Октан сони, кам эмас:
изланиш усули бўйича
Қўрғошин миқдори, г/л
Фракцион таркиби, 0С:
қайнашни бошланиши, қуйи эмас
10% (ҳажм.) қайнаб чиқади, юқори эмас
50% (ҳажм.) қайнаб чиқади, юқори эмас
90% (ҳажм.) қайнаб чиқади, юқори эмас
қайнашни охири
|
80
-
0,24
35
70
115
180
195
|
80
-
0,24
-
55
100
160
185
|
93
0,5
35
70
115
180
195
|
93
0,5
-
55
100
160
185
|
91
95
2,5*
40
82
105
145
180
|
71
-
-
40
88
105
145
180
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
Тўйинган буғ босими, кПа, кам эмас
|
66,7
|
66,7-93
|
66,7
|
66,7-93
|
29,3
|
-
|
Кислоталилик, мг КОН/100 мл, кўп эмас
|
3
|
3
|
3
|
3
|
1
|
1
|
Смолалар миқдори, мг/100мл, кўп эмас
|
5
|
5
|
5
|
5
|
-
|
-
|
Олтингугурт миқдори, % (масс.), кўп эмас
|
0,1
|
0,1
|
0,1
|
0,1
|
0,05
|
0,05
|
Ёниш иссиқлиги, Мж/кг, кўп эмас
|
-
|
-
|
-
|
-
|
43,16
|
-
|
* - ТЭҚ миқдори, г/кг
Авиацион бензинлар. Авиацион бензинлар (2.7-жадвалга қаранг) кичик парракли самолётлар ва вертолётлар учун қўлланилади. Уларни ҳам 4 маркада – Б-100/130, Б-95/130, Б-91/115 ва Б-70 ишлаб чиқарилмоқда; маркалардаги биринчи рақам – мотор усули бўйича октан сони, иккинчиси эса – сортлигини (% да) кўрсатади. Ушбу бензинлар мавсум бўйича сортларга эга эмас, чунки муҳит ҳарорати (учишда) йил давомида кам ўзгаради. Уларга ТЭҚ дан кўпроқ миқдорда (2,5 дан 3,3 г/кг гача) қўшилади, улар учун кислоталилик, смола ва олтингугурт миқдори бўйича нормалар қаттиқроқдир.
Реактив ёқилғилар (авиацион керосинлар)
Бу замонавий реактив авиация ёқилғисининг асосий кўриниши бўлиб, нисбатан яқинда (40-йилларда) ишлаб чиқарила бошлаган. Улар турбокомпрессорли парракли реактив двигателли самолётлар ва қудратли вертолётлар учун мўлжалланган, шу боис уларга сифат бўйича жуда қаттиқ талаблар қўйилади. Хусусан, улар тез ҳаракатдаги ҳаво оқимида (мўллилик коэффициенти =1,4÷1,5) қурум ҳосил қилмай муаллақ ёниши, исталган шароитларда двигателни ишончли ўт олдирилишини таъминлаши, максимал мумкин бўлган ёниш иссиқлигига эга бўлиши лозим.
Ушбу талаблар ёқилғининг маълум кимёвий таркиби билан тўлиқ қондирилади (хусусан, ундаги нафтен ва изопарафин углеводородларнинг максимал миқдори билан). Бензинлар ва бошқа мотор ёқилғиларидан фарқли ўлароқ, авиакеросинлар бир компонентли ёқилғилардир, яъни уларни бир нечта компонентларни аралаштириб ҳосил қилиш рухсат этилмайди.
Улар нефтни бирламчи дистилляциясида мос фракция ҳолида ажратиб олинади. Айрим маркалар учун бундан сўнг олтингугурт, кислота ва ароматиканинг бир қисмидан тозалаш учун гидроароматлаштириш жараёнлари рухсат этилади.
Талаб қилинган кимёвий таркиб ва чуқур кимёвий конверсия жараёнларини қўлламай, авиацион керосин олиш технологияси каби бундай оғир чегараланишларни ҳисобга олган ҳолда, улар фақат маълум (кимёвий таркибли) нефтлардан олиниши мумкин ва шу боис уларни ишлаб чиқариш учун нефтлар ресурси чегараланган.
Реактив ёқилғилар стандартлари уларга присадкалар киритишни ҳам чегаралайди ва катта бўлмаган концентрацияларда оксидланишга қарши ва ёйилишга қарши присадкалар қўллашга рухсат беради.
Ёзда қўллаш шароитларидан келиб чиққан ҳолда товуш тезлигигача ва товуш тезлигидан юқори тезликда учадиган авиация учун авиацион керосинларнинг қуйидаги маркалари ишлаб чиқарилмоқда (2.8-жадвал).
Т-1 ва ТС-1 (товуш тезлигигача ёқилғилар)– мос равишдаги 150÷2800С ва 130÷2400С нефть фракциялари кам олтингугуртли ва олтингугуртли нефтлардан қўшимча тозаланмасдан (ТС-1) ёки органик кислоталардан қўшимча тозалаш (Т-1) билан олинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |