Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Абу Райҳон Беруний номидаги


Hефт қудуқлаpини газлифт усулида ишлатиш



Download 3,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/94
Sana23.02.2022
Hajmi3,1 Mb.
#181663
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   94
Bog'liq
neft va gaz ishi asoslari

15. Hефт қудуқлаpини газлифт усулида ишлатиш 
15.1 Газлифт қудуқларининг ишлаш шароити 
мундарижа 
Қудуқ маҳсулотини қатламдан еp юзасигача кўтаpиш учун 
қатлам энеpгияси етаpли бўлмаса фаввоpаланиш тўхтайди.
Қудуқдаги кўтаpгич орқали қудуқлаpнинг бошмоғига сунъий 
таpзда газ ѐки ҳаво ҳайдаб фаввоpаланишни давом этдиpиш 
мумкин. 
Газ ѐки ҳавони кеpакли босимгача сиқиб беpиш талаб 
қилингани сабабли компpессоp ишлатилади ва қудуқнинг бу таpзда 
ишлатилиши «компpессоp усули» деб аталади. 
Газ ѐки ҳаво кўтаpгичининг пpинципиал ишлаши фаввоpа 
қудуғида суюқликнинг кенгайиб беpадиган газ энеpгияси 
таъсиpида фаввоpаланиш билан биp хилдиp. 
Ишчи агенти сифатида газ ишлатилса бу кўтаpгич
«газлифт», ҳаво ишлатилганда эса «эpлифт» деб аталади. 
Айpим ҳоллаpда кўтаpгичнинг ишини таъминлаш учун 
юқоpи босимли уюмнинг гази ишлатилса, компpессоpга заpуpат 
туғилмайди ва бу ҳолат «компpессоpсиз газлифт» деб аталади. 
15.2. Газлифт кўтаргичларининг конструкциялари 
мундарижа 
Компрессор усулида қудуқларни ишлатиш учун улар бир 
қаторли ѐки икки қаторли кўтаргичлар билан жиҳозланади. 


124 
Бир қаторли кўтаргичнинг ишлаш тарзи 15.1.-расмда 
кўрсатилган. 
Қудуқ ишга туширилгунча суюқлик сатҳи мустаҳкамловчи 
қувур ва фаввора қувурларида бир хил баландликка эга (статик 
сатҳ). 
а - қудуқ ишга туширилишдан олдин статик сатҳ; 
б - қувур ортки қисмида суюқлик насос компрессор 
қувурларининг бошмогигача сиқиб туширилган; 
в - кўтаргич қувурлар орқали аралашма оқими 
Расмдан кўринишича агар мустаҳкамловчи қувур ва насос-
компрессор қувурлари оралигига (ҳалқага) компрессор ѐрдамида 
ишчи агенти ҳайдалса, қувур ортки қисмида сатҳ пасайиб, насос-
компрессор қувурида эса кўтарилади. Шу тарзда қувур ортки 
қисмида сатҳ НКК бошмогигача пасаяди ва хайдаладиган ҳаво 
ѐки газ бошмоқ орқали НКК га ўтиб суюқликда эрий бошлайди.
Газ ѐки хавонинг мунтазам берилиб турилиши натижасида 
аралашма зичлиги пасая боради ва бу аралашма ер юзасигача 
кўтарилиб, қудуқдан оқа бошлайди. 


125 
Кўтаргич қувурда суюқлик сатҳининг кўтарилиши нафақат
берилаѐтган ишчи агентига, балки бу қувурларнинг суюқликка 
чўкиш чуқурлигига ҳам боғлиқ. 
Суюқлик сатҳининг кўтарилиш баландлиги шунингдек 
кўтаргич диаметрига ҳам боғлиқ. Ишчи агентининг бир хил 
сарфланишида кичик диаметрли қувурда суюқлик кўтарилиш сатҳи 
баландроқ бўлади. 
Сатҳ кўтарилишига суюқликнинг қовушқоқлиги ҳам таъсир 
этади. Масалан, сувга нисбатан нефтнинг сатҳи баландроқ бўлади, 
чунки нефтнинг қовушқоқлиги сувдан пастроқ. 
Демак, компрессор кўтаргичининг ишлаш принципи кўтаргич 
қувурлардаги суюқлик шароитини башоратлаш ва унинг ўртача 
солиштирма оғирлигини пасайтиришни мўлжаллашдан иборат. 
Икки қаторли кўтаргичларда биринчи қатор қувурлари (катта 
диаметрли) қудуққа ишчи агентини ҳайдашга ва иккинчи қатор 
қувурлари (кичик диаметрли) суюқликни кўтаришга хизмат 
қилади. 
Компрессор кўтаргични ҳисоблашда қуйидаги ўзгарувчан
қийматлар аниқланади; 
- чўкиш чуқурлиги, суюқликнинг кўтарилиш сатҳи, чўкиш 
фоизи, кўтаргич қувурлари диаметри; 
- ҳайдаладиган ишчи агенти ҳажми, кўтариладиган суюқлик 
миқдори. 
Қудуқ ишлаѐтганда кўтаргич бошмоғидаги босимга тенг 
равишда газсизланган суюқлик баландлиги чўкиш чуқурлигига 
тенг. 
h = 10

Р
бош


бу ерда: P
бош
кўтаргич қувурларнинг бошмоғидаги босим,ат. 
h - кўтаргичнинг чўкиш чуқурлиги, м. 
Суюқликни кўтарилиш баландлиги Н
0
қудуқдаги суюқлик 
сатҳидан қудуқ устигача бўлган масофа билан ўлчанади. 
Н

= L - h 


126 
бу ерда L - кўтаргич баландлиги, м. 
Кўтаргичнинг суюқликка чўкиш фоизи; 
h,% = h \ L * 100 
Кон шароитида чўкиш фоизини қўйидагича ҳам ҳисоблаш 
мумкин: 
h,% = 10 * P
ишчи


* L * 100 

Download 3,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish