2.2. Нефть ва газ қатлами ѐтқизиқларининг
хусусиятлари
мундарижа
Табиатда учрайдиган ҳамма тоғ жинслари пайдо бўлишига
қараб учта катта гуруҳга отқинди (магматик), чўкинди ва
метаморфик гуруҳга бўлинади.
Отқинди тоғ жинслари заррачалари бир – бири билан
мустаҳкам боғланган бўлиб, бу заррачалар орасида бўшлиқлар
деярли бўлмайди. Бундай тоғ жинслари вулқонлар отилганда ер
юзига чиққан магманинг қандай шароитда отилганлиги,
қотганлиги, кристалланганлигига боғлиқ бўлиб, ниҳоятда зич
жойлашган тоғ жинсларини ташкил қилади. Магма кандай ҳарорат
ва босим билан пайдо бўлиб отилиб чиққанлиги, унинг кейинчалик
қотишига ва ҳосил бўладиган тоғ жинсининг хусусиятларига катта
9
таъсир кўрсатади. Баъзи ҳолларда магма ер юзига чиқмасдан ер
ости ѐриқларига, дарзликларга кириб аста - сѐкин қотиши ҳам
мумкин.
Отқинди тоғ жинсларида нефть ва газ уюмлари учрамайди.
Чўкинди тоғ жинслари ер юзидаги жинсларнинг сувда эриб
чўкиши, ҳаво, шамол ва музликлар ҳаракатидан емирилиб
тўпланишидан ҳосил бўлади. Чўкиш жараѐни бир вақтнинг ўзида
механик, кимѐвий ва биоген ѐзгаришлар билан юз беради. Шундай
қилиб, чўкинди тоғ жинслари литосферанинг физик, кимѐвий ва
биоген таьсирлари остида емирилган ва қайта бир жойга тўпланган
тоғ жинсидир. Чўкинди тоғ жинсларида бўшлиқлар – ғоваклар ва
дарзликлар кенг тарқалган бўлиб ҳисобланади.
«Метаморфик тоғ жинслари» деб отқинди ѐки чўкинди тоғ
жинсларидан ҳарорат, босим ва кимѐвий реакциялар таъсири
натижасида қайтадан ҳосил бўлган тоғ жинсларига айтилади.
Одатда бундай ўзгаришлар жараѐнида тоғ жинсларининг
минералогик таркиби, ташқи кўриниши ва тузилиши тубдан
ўзгариб кетади. Бундай тоғ жинслари ҳам нефть ва газ уюмлари
тўпланиши учун яроқсиз хисобланади.
Айтиб ўтилгандан кўриниб турибтики, нефть ва газ конлари
асосан чўкинди тоғ жинсларида бўлар экан. Шунга кўра чўкинди
тоғ жинсларини чуқурроқ ўрганишга тўғри келади.
Чўкнди тоғ жинслари қандай пайдо бўлганлиги ва бу пайдо
бўлиш жараѐни қандай муҳитда кечганлигига қараб уч турга
бўлинади: донадор, ѐриқ ва аралаш коллекторлар. Нефть ѐки газ
йиғилиши ѐки пайдо бўлиши мумкин бўлган тоғ жинслари
«коллекторлар» дейилади.
Донадор коллекторлар асосан қум, қумтош ва қум - алеврит
каби тоғ жинсларидан ташкил топган бўлади. Бундай
коллекторларда нефть ва газ тоғ жинсларининг майда заррачалари
орасидаги бўшлиқлар, ғоваклар ичида йиғилади. Демак, донадор
коллекторлардаги фойдали бўшлиқлар, яъни нефть ва газ
йиғилиши мумкин бўлган бўшлиқлар асосан заррачалар орасидаги
бўшлиқлар, ғоваклардан иборат экан.
Донадор коллекторлар «терриген ѐтқизиқли коллекторлар»
деб ҳам юритилади.
10
Ёриқ коллекторларга оҳактош, доломитлар киради. Бундай
тоғ жинсларида фойдали бўшлиқлар ҳар хил ѐриқлиқлар,
дарзликлар тизимидан иборат бўлади. Шунингдек ѐриқлиқлар ва
дарзликлардан ташқари бундай коллекторларда карст ва
микрокарст бўшлиқлар ҳам бўлиши мумкин. Ёриқлар ва
дарзликлар ѐтиқ ва тик йўналишларда бўлади ва шунингдек ўзаро
бир – бирларини кесиб ўтиши ҳам мумкин.
Нефть ва газ ана шу ѐриқлар, дарзликлар ва микрокарст
бўшлиқларда йиғилади.
Ёриқ коллекторлар «карбонат ѐтқизиқли коллекторлар» деб
ҳам юритилади.
Аралаш коллекторлар эса донадор ва ѐриқ коллекторларнинг
аралаш ҳолатда учрайдиган туридаги коллекторлардир. Бундай
коллекторларда
фойдали
бўшлиқлар
ғоваклар,
коваклар,
ѐриқлиқлар, дарзликлар, микрокарст бўшлиқлардан иборат бўлиши
мумкин. Коллекторлар қум, қумтош, доломит ва оҳактош каби тоғ
жинсларининг ҳар хил миқдордаги аралаш ҳолатда ҳосил бўлган
коллекторлардан ташкил топади.
Ҳар турдаги коллекторларнинг нефть ва газ йиғиш қобилияти
уларни ҳосил қилувчи тоғ жинси заррачаларининг оралиғидаги
бўшлиқларга ѐки заррачаларнинг катта-кичиклигига боғлиқ. Тоғ
жинси заррачалари уларнинг шакли, катта – кичиклиги ва қай
ҳолда жойлашганлигига қараб, қуйидаги тўрт гуруҳга бўлинади:
1)
заррачаларнинг диаметри 2 мм. дан катта бўлган йирик
бўлакли жинсслар, яъни псефитлар,
2)
заррача иларнинг диаметри 0,1 мм. дан 2 мм. гача бўлган
жинслар – псаммитлар;
3)
заррачаларнинг диаметри 0,01 мм. дан 0,1 мм. гача бўлган
жинслар – алевритлар;
4) заррачаларнинг диаметри 0,01 мм. дан кичик бўлган
жинслар – пелитлар.
Шуни ҳам айтиш керакки, пелитлардан ташкил топган тоғ
жинсларида суюклик ѐки газларнинг ҳаракати бўлмайди.
11
Do'stlaringiz bilan baham: |