Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Абу Райҳон Беруний номидаги


Денгиз нефть ва газ конларини ишлаш



Download 3,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/94
Sana23.02.2022
Hajmi3,1 Mb.
#181663
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   94
Bog'liq
neft va gaz ishi asoslari

22.1. Денгиз нефть ва газ конларини ишлаш 
хусусиятлари 
мундарижа 
Денгиз ва денгиз ости фойдали қазилмаларини олиш ва 
улардан халқ ҳўжалигида фойдаланиш учун ўзига хос 
технологиялар ва техникани яратишга тўғри келади. Денгиз нефть 
ва газ конларини куп йиллик ишлаш тажрибалари шуни 
кўрсатдики, одатдаги қуруқликдаги конлар учун яратилган 
анъанавий технология ва техникалар денгиз конлари учун 
тўлиқлигича тўғри келмас экан. Шунинг учун денгиз конлари учун 
янги технологиялар ва техника яратилиши керак экан.
Денгиз конларини ўзлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари 
мавжуд экан. Уларга қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин,
1. 
Геофизик, геологик қидирув ишлари; денгизда нефть 
конлари жиҳозларини қуриш, бутлаш, ишлатиш; қудуқларни 
бурғилаш, ишлатиш ва таъмирлашда денгизнинг ўта қийин шарт-
шароитларини ҳисобга олган ҳолда хизмат кўрсатувчи махсус 
сузувчи техник кемаларни барпо этиш.
2. 
Якка ҳолдаги муқим платформалардан, эстакада атрофи 
майдончаларидан, суньий ҳолда барпо этилган оролчалардан, ўзи 
кўтарувчи сузувчи бурғилаш қурилмаларидан, ярим чўккан 
сузувчи бурғилаш қурилмаларидан ва сузувчи бурғилаш 


201 
кемаларидан фойдаланиб қия-йўналтирилган қудуқлар тўпламини 
бурғилаш.
3. 
Денгиз нефтьгаз конларини лойиҳалаштиришда қўшимча 
техник, технологик ва иқтисодий масалаларни ҳал этиш.
4. 
Гидротехник 
иншоотлар, 
технологик 
комплекслар, 
сузувчи воситалар ва бурғилаш, нефть қазиб чиқариш 
объектларини қуриш учун қирғоқда махсус қурилиш ва таъмирлаш 
устахоналари базаларини ташкил этиш.
5. 
Денгиз шароитида конларни ўзлаштириш, ишлатиш ва 
қудуқларни таъмирлаш учун янги мукаммаллаштирилган техник 
воситаларини яратиш.
6. 
Қудуқлар усти орасидаги масофанинг жуда кичиклигини 
ҳисобга олган ҳолда бир вақтнинг ўзида қудуқларни бурғилаш, 
ишлатиш ва таъмирлаш масалаларини ҳал этиш.
7. 
Қудуқ усти сув ости ҳолатида бўлган қудуқларни 
бурғилаш, ишлатиш, таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш учун 
анъанавий техника ва технологиялардан бошқача, умуман янгича 
замонавий турларни яратиш учун илмий-тадқиқот, конструкторлик 
масалаларини ҳал этиш.
8. 
Бурғилаш 
объектлари 
қурилишини 
тезлаштириш, 
қудуқларни ишлатиш ва таъмирлаш, денгиз шароитида қазиб 
олинган маҳсулотларни йиғиш ва узатиш тизими учун 
платформаларни қуриш мақсадида кичик ҳажмдаги, юқори 
қувватли, ишончли тўплам ҳолатидаги автоматик тарзда 
ишлайдиган қурилмаларни бунѐд қилиш.
9. Геологик қидирув, геофизик ва бурғилаш ишларини олиб 
борганда, қудуқларни ишлатиш ва таъмирлаш вақтида, уларнинг 
маҳсулотини йиғиш ва узатишда, шунингдек, нефть газ конларига 
тегишли кўпқиррали хўжаликларга хизмат кўрсатишда денгиз 
муҳитини ва атмосферани муҳофаза этиш учун махсус техник 
воситалар, технологик жараѐнлар ҳамда физик-кимѐвий моддалар 
яратиш.
10. 
Қаттиқ шовқин, тебранишлар, юқори намгарчилик ва 
бошқа оғир шароитларда жуда кичик майдонда меҳнат 
хавфсизлиги қоидаларига амал қилган ҳолатда ташкил қилиш, 


202 
махсус техник воситаларни яратиш, ўша оғир шароитларда 
ишлаѐтган ишчи ва хизматчилар соғлиғини ҳимоя қилиш каби 
масалаларни ҳал қилиш.
11. 
Ишчиларни ва муҳандис-техник ходимларни денгиздаги 
оғир шароитларда ишлашига мослаштириш учун махсус жисмоний 
ва психологик тайѐргарлик ишларини олиб бориш.
12. Денгизда ишлаѐтган нефтьчилар учун об-ҳавонинг 
ўзгариши тўғрисидаги қисқа муддатли ва узоқ муддатли 
башоратлар ҳақида маълумотлар билан таъминлайдиган махсус 
гидрометереологик хизматни ташкил этиш. Юқорида санаб 
ўтилган, ҳал қилиниши керак бўлган талаблар бажарилган 
тақдирдагина денгизда хавфсиз ҳолатда, юқори самарадорлик 
билан ишларни ташкил қилиш мумкин.

Download 3,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish