Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Абу Райҳон Беруний номидаги



Download 3,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/94
Sana23.02.2022
Hajmi3,1 Mb.
#181663
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   94
Bog'liq
neft va gaz ishi asoslari

11.3. Конларни лойиҳалашда математик 
 моделлардан фойдаланиш 
мундарижа 
Аввал айтиб ўтганимиздек, конни ишлашининг асосий 
технологик кўрсаткичларини ҳисоблаш мураккаб жараѐн бўлиб, бу 
ҳисоблашлар шахсий компютерларда бажарилади. Шахсий 
компютерларда ҳисоблаш учун кондаги бўладиган барча 
жараѐнларнинг математик моделини тузиб, унинг дастурини 
тайѐрлаб, ана шу дастурни компютерга киритишга тўғри келади.
Ана шу математик моделлар нефтьни сиқиб чиқариш ва 
қамраб олиш коэффициентлари, сув ҳайдаш сурьатини, шунингдек 


100 
улар орасидаги ҳар хил статистик боғлиқликларнинг кўи омилли 
таҳлил 
натижаларини 
ҳисобга 
олган 
ҳолда 
яратилади. 
Ҳисоблашлар гидродинамиканинг асосий икки масалалари – тўғри 
ва тескари масалаларига асосланган бўлиб, ҳар икки турдаги 
масалаларнинг ечими бир хил ѐки бир-бирига жуда яқин натижалар 
берган тақдирда ҳисоблашлар туғри эканлиги тасдиқланади.
Нефть олиш коэффициентини (НОК) ҳисоблашда қабул 
қилинган кўрсаткичларнинг қандай қилиб танланганлиги, қайси 
усуллар билан аниқланганлиги ва уларнинг қанчалик ҳақиқий 
эканлигини батафсил асосланиб берилиши керак. Агар НОК ни 
ҳисоблаш учун статистик усуллир қўлланилган бўлса, албатта 
ҳисоблаш усуллари келтирилган бўлиши керак, уларнинг ишлатиш 
чегаралари геологик ва технологик омиллар ўзгарганда қандай 
ўзгариши, статистик усулларда қатнашаѐтган ҳар бир омилнинг 
ўртача қиймати қатлам ва кон учун келтирилиши керак.
Агар НОК ни солиштириш усули билан ҳисобланаѐтган 
бўлса, у ҳолда ҳамма статистик боғлиқликларни солиштирилаѐтган 
кон учун ҳам тўлиқ ѐритиш зарур бўлади. Бу солиштиришда 
айниқса геологик ва физик-кимѐвий омиллардан ташқари 
энергетик кўрсаткичларни (қатлам босими, қатлам сувларининг 
фаоллиги), ишлаш тизимини, нефть олиш техникаси ва 
технологиясини ҳам солиштириш керак бўлади.
Шундай қилиб, танланган математик моделни ниҳоятда катта 
талабчанлик билан синаш зарур. Тўлиқ синовдан ўтган математик 
модел кон учун кейинчалик ҳам ишлатиш учун мумкин бўладиган 
ҳамда ўз ичига ҳамма геологик ва гидродинамик маълумотларни 
олган доимий ишлайдиган модел бўлиб қолиши керак.
Доимий 
ишлайдиган 
математик 
модел 
ўз 
ичига 
қуйидагиларни:
- уюмнинг уч ўлчамли тўлиқ тафсилотига эга бўлган геолого-
математик моделини;
- ишлаш жараѐнини тавсифловчи турли кўринишдаги икки 
ўлчовли ва уч ўлчовли, уч фазали ва композицияли математик 
моделларини;
- геологик, геофизик ва кон-геологик маълумотларни ўз ичига 
олган маълумотлар банкини;


101 
- конни ишлаш тарихи бўйича математик моделларни 
мослаштирадиган дастурларни;
- берилган технологик ва иқтисодий мезонлар бўйича уч 
ўлчовли сирқиш моделларини, конни ишлаш жараѐнининг энг 
қулай шароитларини ҳисоблаш учун ишлатиладиган усуллар ва 
дастурларни олган бўлиши керак.
Юқорида кўрсатиб ўтилган кўрсаткичларни ўз ичига тўлиқ 
олган математик моделлар ва дастурлар конларни бекаму-кўст 
лойиҳалаш ишларини бажариш учун яроқли бўлади.

Download 3,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish