ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райхон беруний номидаги


Кириш. Металлар коррозиясининг машинасозлик саноатидаги салбий о



Download 2,4 Mb.
bet8/48
Sana07.04.2022
Hajmi2,4 Mb.
#534616
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   48
Bog'liq
2 5343775640845819365

Кириш. Металлар коррозиясининг машинасозлик саноатидаги салбий оқибатлари

Ишлаб чикариш, техник ва технологияларни ривожлантириш аксарият холларда фан ва техника ютукларини узликсиз ишлаб чикаришга жорий этиш асноасида амалга ошади. Бу эса хар кандай мамлакат иктисодий тармокларини юқори даражада ривожланишига ва шу билан-бирга мамлакат иктисодини кескин тубдан ўзгариб юксалишига олиб келади.


Хар кандай турдаги ишлаб чикариш ва қайта ишлаш корхоналарини сезиларли равишда икдисодий кўрсатгичларга эришиши учун материал бозаси тўлиқ ва доимо янгиланиб туришини таъминлаш зарур.
Металл ва унинг қотишмаларидан тайёрланган асбоб-ускуналар ва бошка конструкцион материаллар ишлаш жараёни давомида коррозияланиб (занглаб, емирилиб, парчаланиб) машинасозлик саноатига катта зарар келтиради.



Бу зарар коррозия оқибатида ишдан чиққан конструкуцион материалларни тайёрлаш нархи, қайтариб бўлмайдиган коррозия маҳсулотлари кўринишидаги металларнинг йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлади. Маълумотларга қараганда, металларнинг коррозиядан қайтариб бўлмайдиган йиллик йўқолиш кўрсаткичи конструкцион қурилма бошланғич массасининг 8 фоизига тенг деб қабул қилинган. Амалда эса, унинг умумий йиллик йўқолиш кўрсаткичи 20 фоизгача бўлади.


Металл қурилмаларини коррозиядан ҳимоя қилиш учун, уларнинг юзасида изоляция қопламалари ҳосил қилинади. Лекин ҳосил қилинган изоляция қопламалари вақт ўтиши билан эскирадилар ва бузиладилар. Натижада, таркибидаги эриган тузлар бўлган намлик металлга келиб, унинг юзасида маҳаллий емирувчи гальваник элеменларни ҳосил қилади ва объектнинг коррозияланишини содир этади. Изоляция қопламалари сифатини юқори бўулишлигини таъминлаш (кўз билан, махсус асбоблар ёрдамида текшириш) орқали объектнинг авариясиз ишлаш муддати узайтирилади.
Изоляция қопламаларидан ташқари, ер ости ва усти металл қурилмалари, электрокимёвий ҳимоя усуллари (катод, протектор ва электродренаж) ёрдамида ҳимоя қилинадилар. Электрокимёвий ҳимояни қўлланилиши ер ости ва усти металл қурилмаларининг коррозион емирилишини бартараф этади. Кўп бўлмаган нисбий ҳаражатларда (электрокимёвий ҳимоя қурилмасининг нарҳи, ҳимоя қилинадиган объект нарҳининг 1 фоизидан ошмайди), металл қурилмаларининг ишлаш муддатини анча узайтирилади. Ҳозирги кунда, республикамиздаги «Узтрансгаз» АК қаромоғидаги ер ости магистрал газ қувурларининг умумий узунлигининг 80 фоиздан кўпроғи катод станциялари ёрдамида ҳимоя қилинган. Қолган кисми эса, изоляция қопламалари (битум мастикаси) ёрдамида ҳимоя қилинган.
Оқава сувларни, иссиқ суюқликларни, олтингугуртли ва кислотали суюқликларни сақлашда ва ҳайдашда, қувур ва резервуарларни резервуарларнинг ички юзаларида металлнинг кўп йўқолиши содир бўлади. Металлнинг бундай йўқолишини тухтатиш (секинлаштириш) учун, органик ва анорганик коррозия ингибиторларидан фойдаланилади.
Юқоридагиларни ҳисобга олиб, мавзунинг мазмуни металлар коррозиясини ифодаловчи назарий бўлимдан ва уларни ҳимоя қилишдаги ҳозирги замон усуллари тўғрисида маълумотлардан ташкил топган.
Назарий бўлимда, металларни коррозияланиш механизмлари (кимёвий, электрокимёвий) ва содир бўлиши шароитлари, ҳамда уларнинг коррозияланиши, кимёвий активлигига боғлиқлиги тўғрисидаги маълумотлар берилган. Айниқса, ички ва ташқи юзаларини коррозияланиши ва унга таъсир этувчи омиллар (тупроқнинг намлиги, солиштирма электр қаршилиги, ҳаво ўтказувчанлиги ва дайди токлар, бактериялар, ҳамда ташилаётган ёки сақланаётган маҳсулотларнинг таркиби) тўғрисида батафсил сўз юритилган.



Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish