Қолдирилган маъруза дарсларини топшириш учун талаба:
мазкур дастур асосида мавзуга оид адабиётлар орқали мавзуни тушуниб олиши;
конспект тайёрлаши;
белгиланган муддатда маърузани қайта топширишга келиши;
ўқитувчининг саволларига жавоб бериши зарур.
Қолдирилган амалий машғулотларини топшириш учун талаба:
мазкур дастур асосида мавзуга оид адабиётлар орқали мавзуни тушуниб олиши;
белгиланган муддатда амалий машғулотини қайта топширишга келиши;
коллоквиум топшириш ва и шни бажаришга рухсат олиши;
лаборант кўмагида амалий и ишини бажариши;
хисоботларини тайёрлаб, ўқитувчига топшириб рейтинг балини олиши зарур.
Қолдирилган ОБ ни қайта топшириш учун талаба:
маъруза конспекти ва адабиётлар билан ОБга тайёргарлик кўриши;
белгиланган муддатда ОБни қайта топширишга келиши;
Берилган вариант бўйича ОБ саволларига жавоб бериши ва рейтинг балини олиши зарур.
ЯБ ни қайта топшириши учун талаба:
Барча ЖБ ва ОБ ларнининг хар бири бўйича саралаш балини тўплаган бўлиши;
Маъруза конспекти ва адабиётлар бўйича ЯБга тайёргарлик кўриши;
Белгиланган муддатда ЯБ ни қайта топширишга келиши;
Берилган вариант бўйича ЯБ саволларига жавоб бериши ва тегишли рейтинг балини олиши зарур.
ЯБ га кирган талаба, унга ажратилган балнинг 55% ва ундан ортиқ фоизини тўплаган тақдирда, олган бали ОБ ва ЖБ дан тўплаган балларига қўшилади.
4.2. БАХОЛАШ МЕЗОНЛАРИ
«Металлар коррозияси ва ундан химоялаш усуллари» фани бўйича жорий бахолаш талабанинг амалий машғулотларидаги ўзлаштиришини аниқлаш учун қўлланилади. ЖБ хар бир амалий машғулотларида сўров яъни коллоквиум ўтказиш, амалий ишларини бажариш, савол ва жавоб, сухбат хамда хисобот топшириш каби шаклларда амалга оширилади. Талабага ЖБ да бутун баллар қўйилади.
Талабанинг амалий машгулотларини ўзлаштириш даражаси қуйидаги мезон асосида аниқланади.
Талабанинг ўзлаштириш даражаси
|
Талабага қўйиладиган балл
|
Амалий иши мавзусининг назарий асослари бўйича мукаммал билимга эга. Амалий ишларини ижодий ёндошган холда тушинтиради. Хисоблашларни мустақил равишда амалга оширади. Амалий ишини мустақил бажара олади. Олган натижаларни мустақил тахлил қилади. Хисобот тўлиқ расмийлаштирилган. Олинган натижалар тахлил қилинган, тўғри ва аниқ.
|
5
|
Амалий иши мавзуси назарий асослари бўйича етарли билимга эга. Амалий иши мазмунини яхши тушунади. Хисоблаш ишларини бажарган. Тажрибаларни кўрсатма бўйича ўтказиб, олган натижаларни тушунтира олади. Хисобот яхши расмийлаштирилган. Олинган натижалар тахлил қилинган ва тўгри.
|
4
|
Амалий иши мавзуси назарий асослари бўйича билими кам. Амалий ишлари мазмунини билади. Хисоблаш ишларини бажарган. Тажрибаларни лаборант назоратида ўтказиб, натижа олган. Хисобот расмийлаштирилган. Олинган натижалар тўгри.
|
3
|
Амалий ишлари мазмунини чала билади. Тажрибаларни лаборант ёрдамида ўтказган. Хисобот чала расмийлаштирилган.
|
2
|
Do'stlaringiz bilan baham: |