ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райхон беруний номидаги



Download 2,4 Mb.
bet16/48
Sana07.04.2022
Hajmi2,4 Mb.
#534616
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   48
Bog'liq
2 5343775640845819365

4.3. Атмосфера коррозияси

Атмосфера ҳавосининг намлигига кўра, унда содир бўладиган коррозия жараёнлари, «ҳўл», «Нам» ва «қуруқ» атмосфера коррозияларига бўлинадилар.


«ҳўл» атмосфера коррозиясига металл юзасида кўзга кўринадиган намлик пардаси ҳосил бўлган пайтдаги металлнинг коррозион емирилиши киради. Металл юзасида кўзга кўринадиган намлик пардаси, ҳавонинг нисбий намлиги 100 фоиз атрофида бўлганда ва металлга тўғридан – тўғри сув таъсир этганда (ёмгир, сув билан ювиш) ҳосил бўлади.
«Нам» атмосфера коррозиясига, металл юзасида юпқа кўзга кўринмайдиган намлик пардаси ҳосил бўлган пайтдаги металлнинг коррозион емирилиши киради. Бундай парда, ҳавонинг нисбий намлиги 100 фоиздан кичик бўлганда, ҳаво таркибидаги намликни металл юзасига конденсацияланишида ҳосил бўлади. «Нам» ва «ҳўл» атмосфера шароитидаги металларнинг коррозион емирилиши, электрокимёвий коррозия механизми асосида содир бўлади.
«қуруқ» атмосфера коррозиясига нормал ҳароратда, металл юзасида намлик пардаси ҳосил бўлмаган пайтдаги металларнинг коррозионг емирилиши киради. Бу шароитдаги металлнинг коррозион емирилиши, кимёвий коррозия механизми асосида содир бўлади.
Атмосфера коррозиясини тезлигига: ҳаво таркибидаги газлар (SO2 ,SO3 ,H2S, NH3, Cl ва бошқалар); қаттиқ заррачалар (NaCl, Na2SO4 ,(NH4)2SO4), ҳавонинг намлиги ва ҳарорати катта таъсир кўрсатади.
Туз ва газлар металл юзасидаги намлик пардасини электр ўтказувчанлигини ва коррозия маҳсулотларининг намланиш хусусиятини оширади. Натижада, металл юзасида ҳосил бўлган гальваник элементларнинг анод ва катод бўлимларида содир бўладиган кимёвий жараёнлар тезлиги ошади. Булардан ташқари, атмосфера коррозияси тезлигига атмосфера характери ва географик факторлар ҳам, катта таъсир кўрсатадилар. Юқори ифлосланган саноат корхоналарининг атмосфера ҳавоси коррозион актив, тоза ва қуруқ контенентал атмосфера ҳавоси эса коррозион пассив ҳисобланадилар.
қуйида пўлатнинг нисбий атмосфера коррозиясининг тезлигига, атмосфера характерини таъсири келтирилган (Хадсон бўйича).
қуруқ контенентал ҳаво………………….............…………..1-9
Тоза денгиз ҳавоси……………………...............……………38
Индустриал денгиз ҳавоси…..…………......………………50
Индустриал ҳавоси…...…………………………............……65
Жуда ифлосланган индустриал ҳаво..................................100
Келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, пўлатнинг қуруқ контенентал атмосфера ҳавосидаги нисбий коррозия тезлиги 19 га тенг бўлиб, жуда ифлосланган индустриал атмосфера ҳавосидаги нисбий коррозия тезлиги 100 га тенг, яъни ўртача 20-30 марта катта.
Бошқа шароитлардаги каби атмосфера муҳитида ҳам, металларнинг коррозияланиш тезлиги турлича бўлади. Қуйида шаҳар атмосфера шароитидаги турли металларнинг коррозияланиш тезлиги келтирилган (10-йиллик текшириш маълумотларига кўра).
Металл Pb Al Sn Cu Ni Zn Fe
Коррозия тезлиги, 4 8 12 12 32 50 200 мм/йил
Металларнинг коррозияланиш тезлигига атмосферанинг ҳарорати ҳам катта таъсир кўрсатади. ҳароратнинг ортиши, металл юзасидаги намлик пардасининг қуришини содир этади ва бу ўз навбатида, анод ва катод жараёнларининг секинлашишига (тўхташишига) олиб келади.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish