Қарор лойиҳаси ўқиб эшиттирилгач, Раис: Марҳамат тасдиқлаб беришларингизни сўраймиз.
Институт кенгаши қарори бир овоздан маъқулланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги №467-сонли “Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан институтда бажарилаётган ишларни жонлантириш мақсадида институт Штабининг кафедралар билан бўлиб ўтган йиғилиши натижалари тўғрисида.
Маърузачи: Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Ғ.Қодиров.
Маъруза илова қилинади.
Раис: Маъруза юзасидан кимда саволлар бор, марҳамат.
Раис: Қарор лойиҳаси тақдим қилинсин.
Институт кенгаши қарор қилади: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги № 467-сонли “Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан институтда бажарилаётган ишларни жонлантириш мақсадида институт штабининг 2019 йил 9-20 сентябрь кунлари 20 та кафедра билан бўлиб ўтган йиғилиши натижалари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин;
2019 йилнинг учинчи чорагида докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш самарадорлиги 20 та кафедрадан 11 тасида химоя жуда пастлиги кўрсатиб ўтилсин. Кафедранинг илмий-тадқиқот фаолиятига сусткашликка йўл қўйган кафедра мудирлари қатъий огоҳлантирилсин;
Ҳар бир профессор-ўқитувчи кесимида рейтинг кўрсаткичлари акс эттирилган стендлар институт кафедраларининг кўзга кўринарли жойларига ўрнатилиши таъминлансин. Масъул: Ғ.Қодиров, А.Авазов;
Бир ҳафта муддатда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Молия институти ҳамда Тошкент ахборот технологиялар университетларида рейтинг тизими борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш ва тажриба алмашиш мақсадида масъул ходимлар хизмат сафарига юборилиши юзасидан таклиф киритилсин. Масъул: Соҳа проректорлари;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мувофиқлаштирувчи Кенгашидан ўтказилган ва тегишли гувоҳномалар олган дарсликлар ҳамда ўқув қўлланмалари муаллифлари моддий рағбатлантирилсин. Масъул: Ғ.Қодиров, А.Авазов;
Институт Штабига бу борадаги ишларни ОТМ рейтингини аниқлаш ва ҳисоблаш тўғрисидаги 35-сон Қўшма қарори асосида кескин жонлантириш вазифаси юклатилсин;
Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш ва назорат қилиш илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Ғ.Қодиров зиммасига юклатилсин.