Мавзу юзасидан саволлар



Download 20,97 Kb.
Sana08.07.2022
Hajmi20,97 Kb.
#758104
Bog'liq
17.11.20. Нуриддинов


Мавзу юзасидан саволлар:
1. Педагогика фанининг мақсади ва вазифалари нимадан иборат?
2.Педагогиканинг фан сифатидаги тараққиёти тўғрисида нималар дея оласиз?
3. Тарбияни ҳаракатга келтирувчи кучлар нималардан иборат?
4. Асосий педагогик тушунчалар изоҳини беринг.
5. Педагогиканинг фанлар тизимига нималар киради?
6. Педагогиканинг илмий тадқиқот методларини айтиб беринг.
7. . Педагогиканинг илмий тадқиқот методларини оптимал танлашда нималарга эътибор бериш керак?

Жавоблар.
1)Педагогика фанининг вазифаларидан келиб чиққан ҳолда унга қуйидаги таърифни бериш мумкин: Педагогика таълим – тарбияга оид билимларни муштарак ҳолда жамлаб, уларни саралаб синовдан ўтказувчи ва бир тартибга келтирувчи, уларни бошқаларга ўргатувчи фандир.
Педагогика фанининг асосий вазифаси бутун дунёдаги маърифат соҳасига тегишли билимларни тўплаб, уларни дидактика кўригидан ўтказишдир. Дидактика кўригидан ўтказиш деганда, педагогикага тегишли мақола, рисола ва йирик асарлар мазмуни ва моҳиятини дидактика тамойилидаги талабларга солиштириб кўриш тушунилади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, чоп этилаётган педагогикага оид асарларнинг 7-10 фоизи дидактиканинг тамойилларига тўғри келар экан. Шунинг учун педагогика фанининг биринчи вазифаси нашрдан чиққан педагогикага оид асарларни дидактика тамойиллари билан таққослаб, таҳлил қилишдир. Амалиётчи – ўқитувчи ва педагогларнинг вазифаси педагогик адабиётларни ўз фаолиятида кўр – кўрона қўллайвермасдан, уларга танқидий ёндашиб, дидактика таҳлилидан ўтказиб қўллашдан иборатдир.
Педагогика фанининг иккинчи вазифаси, муайян асар дидактиканинг барча тамойилларига мос келиши маълум бўлгандан кейин, унинг маҳаллий шароитга тўғри келиш - келмаслигини аниқлашдир. Чунки, ҳар қандай ижтимоий воқеликда, шу жумладан таълим – тарбия жараёнида ҳам ҳукм сурувчи қонуниятлар маълум бир ижтимоий шароитнинг объектив борлиғини қанчалик тўла ифода этган бўлишига қарамай, бошқа ижтимоий шароитга тўғри келмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам маорифчи олимлар, ўз ҳудудидан ташқарида педагогиканинг ҳамма қонуниятларига асосланиб, яратилган таълим – тарбия усул ва услубларини ўз ҳудудида қайтадан синаб кўришлари шарт.
Педагогика фанининг учинчи ва асосий вазифаси педагогик соҳада асрлар давомида тўпланган билимларни дарс беришнинг маълум усули ва услублари ёрдамида, тасдиқланган режа ва дастурлар асосида ўқитувчиларга бериш ва бу билимларни амалиётда қўллашни ўргатишдир

2) Ўрта - Осиёда дастлабки педагогик фикрларнинг пайдо бўлиши ва унинг халқ оғзаки ижодиётида ифодаланиб, фозил инсонни шакллантириш учун хизмат қилганлиги.


Педагогика фанида тарбия асосий категория ҳисобланиб, у жамият ва оилада ҳар томонлама ривожланган инсонни шакллантиришдаги муайян фаолиятни ифодалайди. Тарбиянинг илк шакллари ибтидоий жамият давридаёқ пайдо бўлган. Кекса авлод меҳнат жараёнида орттирган тажрибаларни ёш авлодга ўргатган. Қулдорлик жамиятида Шарқда тарбияга оид турли қарашлар вужудга келди. Феодализм даврида таълим – тарбия ишлари ҳукмрон феодал синфи мақсадини кўзлаб иш тутар, шунинг учун таълим – тарбия муассасаларида диний мафкура гегемонлик қилар эди. Бу асосан Ўрта Осиёдаги педагогик фикр, мактаб ва мадрасаларга катта таъсир кўрсатди.
Ўрта аср уйғониш даврида Шарқда дунёвий таълим кенг ривожланди. Бироқ кейинги асрларда бутун маданиятда бўлгани сингари таълим – тарбияда диний мафкура устунликни ўз қўлига олди. Бироқ дунёвий таълим тизимида ҳам, диний таълим тизимида ҳам халқ оғзаки ижодиётидан, жумладан ривоятлар, эртаклар, масаллардан фозил инсон тарбиясида фойдаланилди. Халқ оғзаки ижодиётидаги фикрларни ижтимоий онг ва ахлоқни шакллантиришда қўллаш самарали натижа бериши замонавий педагогика томонидан тан олинди.

3) Тарбия ва ҳаётнинг бирлиги. Зиддиятлар тарбия манбаи ва ҳаракатлантирувчи кучи сифатида.


Мустақил Ўзбекистон бугунги кунга келиб жаҳонга ўз номини танитди. Иқтисодий – сиёсий жиҳатдан юксалди. Айниқса, маҳсулот ишлаб чиқариш ошди, ҳамкорликдаги корхоналар кучайди. Ўзбекистон дунёнинг катта бозорига шахдам қадам ташлади. Шу билан бирга Ўзбекистоннинг ривожланган мамлакатлар қаторидан ўрин олишида бугун ва келажак учун зарур бўлган замонавий кадрларга ҳам эҳтиёж сезила борди.
Мустақиллик, эркинлик, бунёдкорлик эса ижодий, амалий, назарий ташаббусда намоён бўлади. Ташаббус иқтисодий – ижтимоий ривожланишнинг, инсонларнинг янги талабига мос келадиган моддий, маънавий маҳсулотлар яратишга қаратилган таклиф, ғоя, фикр ёки амалий жараёндир.
Иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси биринчи сессияси мустақил давлатимиз ривожланиши тарихида мамлакатимизда бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий, демократик давлат, эркин фуқаролик жамият қурилишида бозор иқтисодиётининг янги, ҳали ишга туширилмаган механизмларини ишлаб чиқиш ва ишга туширишда иқтисодий – ижтимоий тараққиётнинг янги ҳаракатлантирувчи кучларини ишга солишда XXI асрга кириб борувчи янги ғоялар, технологиялар сессияси бўлиб қолади. Бу тасдиқ Президентимизнинг сессияда «Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз» номли жаҳоншумул маърузаларидаги тараққиёт йўналишларининг мазмунан уйғунлигидан келиб чиқади. Маънавий қадриятлар маънавий - инсоний фазилатга айлансагина инсонларнинг ҳаётлари жўшқин, бахтиёр бўлади. Меҳнатлари унумдор бўлиб, ҳақиқий фаровон ҳаёт кечирадилар

4) Асосий педагогик тушунчалар (тарбия, таълим, маълумот, ўқув жараёни).


Тарбия кишилик жамиятининг пайдо бўлиши билан вужудга келди. У билан бирга тараққий этди, жамиятнинг ўзгариши билан ўзгариб борди.
Педагогиканинг асосий тушунчалари (категориялари): 1) тарбия, 2) таълим, 3) маълумот, 4) ўқув жараёни.
Таълим – тарбия: ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчиларни тарбия вазифаларига мувофиқ билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантириш учун муайян мақсад асосида йўлга қўйилган, режали равишда амалга ошириладиган иш жараёнидир.
Таълим – махсус тайёрланган кишилар раҳбарлигида ўтказиладиган, ўқувчиларни билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантирадиган ва шунинг билан бирга, уларнинг билиш қобилиятларини таркиб топтирадиган жараёндир.
Тарбия – она қорнидан бошланиб, бола туғилиб, мактабни битиргандан кейин ҳам давом этадиган абадий жараёндир. Тарбия деганда олинган билимлар, ҳаётий тажрибалар асосида кишида дунёқарашнинг ва хулқнинг таркиб топиши тушунилади.
Маълумот – таълим–тарбия натижасида олинган ва системалаштирилган билим, ҳосил қилинган кўникма ва малакалар ҳамда таркиб топган дунёқарашлар мажмуи тушунилади.

5) Педагогика фанлари тизими ва унга яқин бўлган фанлар.


Педагогика фанлари тизими:
1. Умумий педагогика - у таълим-тарбиянинг асосий қонуниятларини ўрганади.
2. Ёшлар педагогикаси - ўқувчиларни ҳар хил ёш гуруҳларида тарбиялашнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганади. У мактабгача, мактаб ёшидаги педагогика, мактабдан кейин, ҳамда катта ёшдагилар педагогикасига бўлинади.
3. Махсус педагогика (дефектология) – нуқсонли болаларни ўқитиб тарбиялаш.
Ўз навбатида у қатор соҳаларга бўлинади: кар – соқов ва гунг болаларни тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан - сурдопедагогика; кўр ва кўзи ожизлар билан – тифлопедагогика; ақлий жиҳатдан қолоқлар билан – олигофрено педагогика; нутқи яхши ривожланмаган болаларни тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан логопедия шуғулланади.
4. Методика - муайян ўқув предметини (тил, математика, табиатшунослик ва ҳ. к. фанларни) ўқитиш; таълим беришнинг умумий қонуниятларини тадбиқ қилади.
5. Педагогика тарихи - турли тарихий даврларда педагогик ғояларнинг ва тарбиянинг тараққиётини тадбиқ қилади

6)
1. Педагогик кузатиш усули


2. Суҳбат усули
3. Болалар ижодини ўрганиш усули
4. Сўровнома, тест усули
5. Ҳужжатларни таҳлил қилиш усули
6. Тажриба синов усули
7. Статистик маълумотларни таҳлил қилиш усули
8. Математика – кибернетика усули.
7) Педагогика илмининг илмий тадқиқот усуллари деганда ёш авлодни тарбиялаш билимли қилиш ва ўқитишнинг реал жараёнларга хос бўлган ички алоқа ва муносабатларни текшириш, билиш йўллари, услублари ва воситалари мажмуи тушунилади. Педагогика фанининг илмий тадқиқот усуллари қанчалик тўғри танланса, таълим – тарбия мазмунини янгилаш ва такомиллаштириш шу даражада ривожланади. Аммо шуни таъкидламоқ лозимки, илмий тадқиқот методлари тизими ҳали ҳозиргача фанда тўла ҳал этилган эмас, мавжуд ва ишлаб чиқилган қуйидаги илмий - тадқиқот усулларига таяниб фикр юритиш мумкин.
Педагогика фани бўйича илмий тадқиқот методлари барча фанлар каби педагогика фанининг ҳам такомиллашиб боришига, айрим педагогик ҳодисаларни текширишга, уларни тўғри ҳал этиш йўлларини аниқлашга ёрдам беради.
Download 20,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish