Қарор лойиҳаси ўқиб эшиттирилгач,
Раис: Марҳамат тасдиқлаб беришларингизни сўраймиз.
Институт кенгаши қарори бир овоздан маъқулланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Қарорлари ва Фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарор ва Фармойишлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъати Қарорлари, буйруқлари, институт Ректори буйруқлари, ўтган институт Кенгаши қарорларининг ижроси ҳақида.
Маърузачилар: Ички назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи Ҳ.Юляхшиева, Кенгаш котиби А.Сувонкулов.
Маърузалар илова қилинади.
Раис: Маъруза юзасидан кимда саволлар бор, марҳамат.
Раис: Қарор лойиҳаси тақдим қилинсин.
Институт кенгаши қарор қилади:
Ички назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи Х.Юляхшиева ҳамда институт Кенгаши котиби А.Сувонкуловларнинг 2019 йил сентябрь ойида институтга келиб тушган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент Фармонлари, Қарорлари ва Фармойишлари, Ҳукумат Қарорлари ва Фармойишлари, Вазирликдан келган дастурий ҳужжатларнинг бажарилиши ҳамда институт ректорининг буйруқлари ҳамда ўтган институт Кенгаши қарорларининг ижроси тўғрисидаги 2019 йил маърузалари маълумот учун қабул қилинсин;
Соҳа проректорлари, бўлим бошлиқлари, факультет деканлари ва кафедра мудирларига: Назорат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш вазифалари юклатилган таркибий бўлинмалар (ходимлар)нинг фаолиятини танқидий кўриб чиққан ҳолда уларнинг масъулиятини ва фаолияти самарадорлигини янада ошириш, қарорлар ва топшириқлар устидан назоратни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 09/1-2824-сон топшириғида белгиланган вазифалар ва муҳокамаларни тизимли равишда амалга ошириш чоралари кўрилсин;
Соҳа проректорларига: 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида юклатилган вазифалар ижросини белгиланган муддатларда ўрнатилган тартибда таъминлансин;
Институт ректори томонидан ижрога киритилган буйруқларнинг кафедраларда бажарилиши факультет деканлари томонидан қатъий назоратга олинсин;
Ички назорат ва мониторинг бўлимига хар ойнинг 30 санасига қадар ректор томонидан ижрога киритилган буйруқлар ижроси тўғрисидаги маълумотлар кафедра мудирлари томонидан тақдим этилиши қатъий белгилаб қўйилсин;
Мазкур Кенгаш қарорларининг ижроси юзасидан бажарилган ишлар бўйича ҳисоботлар ўрнатилган тартибда ўз муддатида тегишли масъуллар томонидан Кенгаш котибига топширилсин;
Иинститут Кенгашининг сентябрь ойи қарорларининг ижросини назорат қилиш Кенгаш котиби А. Сувонқулов зиммасига юклатилсин;
Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Кенгаш Раиси зиммасига юклансин.
Do'stlaringiz bilan baham: |