Маърузачи: Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Ғ.Қодиров
Институтда табиий ва техноген вазиятларда ҳимояланиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасидаги ишларни яхшилаш тўғрисида.
Маърузачи: Фуқаро муҳофазаси бўлими бошлиғи М.Ибрагимов
Ҳар хил масалалар:
Нашрга тавсия этиш ҳақида.
Докторлик иши мавзуларини тасдиқлаш ҳақида.
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари раислигида 2019 йил 23 сентябрда “Олий таълим тизимини 2020 йилгача ривожлантириш концепцияси” бўйича ўтказилган мажлис топшириқлари ижроси тўғрисида.
Маърузачи: Институт ректори с.ф.д. проф. А.Ж.Холбеков
Маъруза илова қилинади (концепция электрон шаклда).
Раис: Маъруза юзасидан кимда саволлар бор, марҳамат.
Раис: Қарор лойиҳаси тақдим қилинсин.
Институт кенгаши қарор қилади:
Институт ректори проф.А.Ж.Холбековнинг “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари раислигида 2019 йил 23 сентябрда “Олий таълим тизимини 2020 йилгача ривожлантириш концепцияси” бўйича ўтказилган мажлис топшириқлари ижроси тўғрисида”ги ахбороти раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Икки ҳафта муддатда институт илмий салоҳиятини ошириш бўйича аниқ кўрсаткичларга асосланган 3 йилга мўлжалланган истиқболли режа ишлаб чиқилсин ва ижроси қатъий назоратга олинсин. Масъул: Ғ.Қодиров, Ш.Жўраев;
Чет эл олий таълим муасасаларидан етук мутахассисларни жалб қилиш бўйича ишлар янада такомиллаштирилсин. Масъул: Ғ.Қодиров, Ш.Эшонқулов;
Ўн кун муддатда хорижий тиллар, АКТни билиш даражасини ошириш бўйича аниқ натижага асосланган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилсин. Масъул: Ф.Жўрақулов, А.Маматов, Р.Юсупов;
Икки ҳафта муддатда талабаларнинг ўқув адабиётлари билан таъминланганлик даражаси ўрганилсин ва тегишли таҳлилий маълумот киритилсин. Масъул: Ф.Жўрақулов, Р.Ишназарова;
Ўн кун муддатда малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими бўйича тегишли тайёргарлик тизими ишлаб чиқилсин. Такроран ўта олмаган профессор-ўқитувчилар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш чоралари кўрилсин. Масъул: Ф.Жўрақулов, Ш.Пўлатов;
Институт жозибадорлигини янада ошириш юзасидан ишлар кучайтирилсин. Масъул: С.Назарқосимов, Г.Шарипова, У.Мусурманов;
Бир ҳафта муддатда кафедралар кесимида аниқ пул тушумларини институт ҳисобига тушириш юзасидан чора-тадбир режаси ишлаб чиқилсин. Масъул: Ғ.Қодиров, А.Авазов, Т.Эргашев ҳамда кафедра мудирлари;
Мазкур концепция барча профессор-ўқитувчилар эътиборига етказилсин ва кафедралар кесимида ўтказилган йиғилиш баённомалари институт раҳбариятига топширилсин. Ижроси юзасидан навбатдаги ишлаб чиқариш йиғилишига маълумот тақдим этилсин. Масъул: Ҳ.Юляхшиева, А.Сувонкулов;
Икки ҳафта муддатда режа асосида кафедралар томонидан халқаро SCOPUS нашри учун 2 тадан мақола тайёрлансин ва илмий бўлимга топширилсин. Масъул: Ғ.Қодиров, Ш.Жўраев ҳамда кафедра мудирлари;
Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Кенгаш Раиси зиммасига юклансин.
Do'stlaringiz bilan baham: |