Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов



Download 2,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/80
Sana23.07.2022
Hajmi2,78 Mb.
#840249
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   80
Bog'liq
Axloq va nafosat falsafasi (Abdulla Sher Bahodir Husanov)

АДАБИЁТЛАР 
1. Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т., 
Ўзбекистон, 1999. 
2. Энциклопедия этикета. М., РИПОЛ классик, 2005. 
3. Курутов Н.Н. Мораль в действии. М., Политиздат, 1977. 
4. Шер А. Ахлоқ фалсафаси. Т., ЎАЖБНТ - Янги аср авлоди, 2003. 
5. Агронян. Культура поведневной жизни. Т. Ўзбекистон, 1982. 
6. Аллан и Барбара Пиз. «Язик телодвижений». М., 2005. 
7. Максимов А.. Искусство общения или ремеесло общения. М., 2006. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


94 
АХЛОҚ ФАЛСАФАСИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА ГЛОБАЛ
МУАММОЛАРИ 
Ахлоқий муҳит 
Ахлоқ 
фалсафасининг 
ҳозирги 
кунда 
умумжаҳоний 
глобал 
муаммоларни ҳал қилишдек муҳим вазифаси ҳам борки, у ҳақда алоҳида 
тўхталмасликнинг иложи йўқ. Бу муаммолардан бири, энг муҳими, 
сайѐрамизда этосфера - ахлоқий муҳит даврини яратиш билан боғлиқ.
Маълумки, юзлаб асрлар мобайнида инсон кичик биологик олам 
сифатида катта биологик олам ичида, унинг бир парчаси, жонли организмлар 
подшоси, оқил ва ҳукмрон қисми сифатида яшаб келди. XIX асрнинг 
охиридан бошлаб, айниқса ХХ асрда у ўз тафаккур қуввати билан, илмий-
техникавий юксалишлар туфайли ана шу биосфера ичида ноосферани - 
техникавий муҳитни яратди. Мана, ҳозирги кунда, қаранг, эрталабдан 
кечгача биз ўз техникавий кашфиѐтларимиз ичида яшаймиз - еймиз, ичамиз, 
юрамиз, ухлаймиз, уларсиз ҳаѐтимизни тасаввур қила олмаймиз. Булар 
метро, автобус, телевизор, радио, телефон, эскалатор, плейер, лифт, 
компьютер, поезд, теплоход, газ плиталари, электр асбоблари, заводлар
локаторлар, кимѐвий дори-дармонлар ва ҳ.к. Бугун видеотелефонда гаплашар 
эканмиз, юзлаб чақирим наридаги суҳбатдошимизни кўриш ва у билан 
гаплашиш учун от-уловда ѐки пиѐда борадиган бўлсак, неча кунлаб йўл 
босишимиз кераклиги ҳақида ўйлаб ўтирмаймиз, тўғрироғи, бу эсимизга ҳам 
келмайди. Чунки техника бизнинг яшаш муҳитимизга айланиб қолган. 
Фақат бугина эмас. Инсон эндиликда ўзи яшаѐтган бутун бошли 
сайѐрага таъсир кўрсата бошлади. Ер тарихида инсон биринчи марта улкан 
геологик куч бўлиб майдонга чиқди. Инсоний тафаккур биосферадаги 
ўзгаришларнинг 
асосий 
сабабига 
айланди. 
Ноосфера 
таълимоти 
асосчиларидан бири буюк рус олими В.И.Вернадский илмий тафаккур ва 
инсон меҳнати таъсири остида биосфера янги ҳолат бўлмиш ноосферага 
ўтаѐтганлигини, бутун 
геологик 
давр 
мобайнида 
яратилган, ўз 
мувозанатларида барқарорлашган биосфера инсон илмий тафаккури босими 
остида тобора кучлироқ ва теранроқ ўзгаришга киришганини таъкидлайди: 
«Сайѐрамиз юзи - биосфера инсон томонидан онгли ва асосан онгсиз 
равишда кескин кимѐвий ўзгаришларга дучор этилмоқда, - деб ѐзади у. -
Инсон қуруқликнинг физикавий ва кимѐвий ҳаво қобиғини, унинг барча 
табиий сувларини ўзгартирмоқда... Ҳозир биз биосферадаги янги геологик 
эволюцион ўзгаришларни бошдан кечиряпмиз. Биз ноосферага кириб 
боряпмиз».
1
Ана шу нуқтадан тафаккур ўзи нима деган муаммо пайдо бўлади. Бу 
ҳақда В.И.Веркадский шундай мулоҳаза билдиради: «Тафаккур энергиянинг 
1
Вернадский В.И. Начало и вечность жизни М., Сов. Россия, 1989. С. 186 – 187. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


95 
шакли эмас. У қандай қилиб моддий жараѐнларни ўзгартира олади? Бу 
масала ҳанузгача илмий жиҳатдан ечилиши топган эмас»
1

Вернадский ҳайратга солган масала ҳозир ҳам ўша–ўша, ҳол 
этилмаган. 
Хўш, тафаккур ўзи нима? У биологик ҳодиса бўлмиш инсонда, унинг 
руҳий-физиологик яхлитликдан иборат миясида туғилади, лекин туғилиши 
билан биологик қобиқдан чиқади ва ташқи муҳитда энергияга ўхшаб 
ниманидир яратади. Энди инсон билан унинг тафаккури орасида муайян 
масофа пайдо бўлади, масофа узоқлашгани сари тафаккурнинг моҳияти аѐн 
бўлиб боради: инсон кутган оқибат кутилгандан бошқача мазмун касб эта 
бошлайди. Нега? Бизнингча, …. 
Ноосферада, юқорида айтганимиздек, инсон фикри нарсалашади, ўз 
интеллектимиз нарсаларга айланиб, бизни ўраб олади. Инсоннинг ички 
табиати муҳит мавқеини эгаллаб, ташқи табиатга таъсир кўрсата бошлайди 
ва кўп ҳолларда бундан энг аввало инсоннинг ўзи озор чекади. Тафаккур 
биологик хусусиятга эга бўлмагани учун биологик муҳитнинг ўрнини 
эгаллашга, уни аста-секин сиқиб чиқаришга ҳаракат қилади. Бу ҳаракат 
маълум нуқтадан ўтганидан сўнг эса ўз ижобий хусусиятини йўқота боради 
ва инсоният учун салбий ҳодисага айлана бошлайди. Атом, водород, нейтрон 
бомбаларининг кашф этилиши, ядро каллакли баллистик ракеталарнинг 
яратилиши ана шундай салбий ҳодисалардандир. Бундан ташқари, 
ноосферанинг пайдо бўлиши атмосферани, оламий океанни, ер ости ва ер 
усти сувларини, набототни, ҳайвонотни, ҳатто инсонни ич-ичидан кимѐвий 
заҳарланишга олиб келмоқда. Ҳозирги кунда тирик организмларнинг, 
ўсимликларнинг, ҳайвонларнинг кўпгина турлари жисман йўқ бўлиб кетиш 
арафасида турибди. Айниқса, жой тополмай, океан бўйлаб кемаларда сузиб 
юрган радиоактив чиқиндилар ѐки уларнинг кимсасиз гўзал оролларга кўмиб 
ташланиши, кислота ѐмғирларининг кўпайиб бориши сингари ҳодисалар 
бағоят хатарли. Афсуски, инсон кўра-била туриб, ўзи ўтирган шохга болта 
уришни тўхтатмаѐтир.
Бу муаммоларнинг ҳал этилиши фақат атроф-муҳитни кимѐвий 
заҳардан экологик тозалашнигина эмас, балки, энг аввало, глобал маънода, 
XXI аср кишиси онгини технократия заҳаридан фориғлантиришни тақозо 
этади. Яъни улар инсони-ят олдида эндиликда экологик ҳодиса эмас, балки 
том маънодаги ахлоқий муаммолар сифатида кўндаланг бўлиб турибди. 
Машҳур австриялик этолог олим, Нобель мукофоти лауреати Конрад 
Лоренцнинг: «Ёппасига ва тез ѐйилиб бораѐтган жонли табиатга 
бегоналашиш ҳодисаси учун асосан цивилизациямиз кишисидаги эстетик ва 
ахлоқий тўпослик айбдордир», - деган сўзлари шу нуқтаи назардан диққатга 
сазовордир.
2
Юқорида айтилганлардан чиқадиган хулоса битта: келажакда инсон 
ўзини ва ўз сайѐрасини муқаррар ҳалокатдан қутқараман деса - XXI асрдан 
1
Ўша манба, С.185. 
2
Лоренц К. Восемь смертных грехов цивилизованного человечества. Журнал. «Вопросы философии» № 3, 
1992. С. 42. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


96 
бошлаб этосфера даврига ўтиши керак; ахлоқийлик ҳар биримиз учун ҳар 
қадамда бугунги техникавий муҳит каби заруратга айлангандагина бунга 
эришиш мумкин. Бунда Ахлоқ фалсафаси фанининг ўрни ниҳоятда беқиѐс. 

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish