12
мамлакатимизда яшайдиган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир
фуқаронинг ягона Ватан бахт-саодати учун доимо масъулият сезиб яшашига
чорлаш, аждодларимизнинг бебаҳо мероси, миллий қадрият ва
анъаналаримизга муносиб бўлишига эришиш, юксак фазилатли ва комил
инсонларни тарбиялаш, уларни яратувчилик ишларига даъват қилиш, шу
муқаддас замин учун фидойиликни ҳаѐт мезонига
айлантириш - миллий
истиқлол мафкурасининг бош мақсадидир», - деганида мутлақо ҳақдир.
1
Маълумки, мамлакатимиз мустақилликка эришгани туфайли халқимиз
фақат янги мустамлакачилик занжиридангина озод бўлиб қолмади, балки
ижтимоий тузум ўзгаришини бошдан кечирди ва кечиримоқда. Салкам бир
асрлик тоталитар тузум халқни «темир қўлқоплар» ѐрдамида ушлаб турди:
«юқори»нинг гапи-гап, шахснинг фикри мутлақо инобатга олинмасди,
эркинликнинг ҳар қандай кўриниши давлатга қарши жиноят сифатида
баҳоланар, чизиб қўйилган чизиқдан чиқиш мумкин эмас эди. Жамият
синифларга бўлиб
ташланиб, унинг аъзолари ягона коммунистик мафкура
асосида тарбияланарди. Нимани гапириш ѐки гапирмаслик, нимани ўқиш ѐки
ўқимаслик нимани ѐзиш ѐки ѐзмаслик в.ҳ. сиѐсий-иқтисодий ва ижтимоий-
маънавий хатти-ҳаракатларнинг ҳаммаси аввалдан белгилаб қўйилар,
фуқаролардан жонли робтлар тарзида яшаш талаб қилинар, акс ҳолда ҳар
қандай шахс қамоққа ѐки руҳий касалхонага ташланар ѐки фуқароликдан
маҳрум қилиниб, бир умр муҳожирликка, ҳатто ўлимга маҳрум этилар эди.
Ана шундай «темир» сиқув ва қўрқув остида яшаган халқнинг бирдан
озодликка чиқиши, дафъатан ҳамма ўзини эркин ҳис қилиши силлиқ кечиши
мумкин эмаслиги, ҳаттоки маълум даражада хавфли экани табиий. Энди
ўтиш даврининг жамият учун энг хатарли даври бошланади: ўнлаб турли-
туман ҳаракатлар, оқимлар,
партиялар вужудга келади, уларнинг аксарияти
берилган эрикинликдан сиѐсий фирибгарликлар воситасида ҳокимиятни
қўлга
олиш
учун
фойдаланади;
турли
экстримистик,
диний-
фундаменталистик гуруҳлар пайдо бўлиб, ўз қора ниятларни, худбинона
мақсадларини амалга оширишда «эркинлик», «ҳақиқат», «адолат»,
«тенглик», «мусулмончилик» шиори остида ҳаракат қиладилар. Бу-бир
томондан. Иккинчи томондан эса, юлғичлик,
фирибгарлик, каззоблик,
порахўрлик кескин ошади. Ана шундай ижтимоий-сиѐсий муҳитда
давлатнинг ташвиқот-тарғибот ташкилотлари ва адлия-ҳуқуқ идоралари
томонидан олиб бориладиган ишлар кўзланган даражадаги мақсадга эриша
олмайди, улар ташқи омил сифатида аҳолининг барча қатламларини қамраб
ололмайди, давр улар билан ѐнма-ѐн ички омил мавжуд бўлишини ҳам тақазо
қилади.
Бу ички омил маънавият, биринчи навбатда, унинг ўзаги бўлмиш
ахлоқ. Одамлар қалби ва онгини эгаллашда ахлоққа тенг келадиган омил йўқ.
Шу сабабдан ҳам республикамиз раҳбарияти мустақилликнинг
дастлабки
кунлариданоқ ахлоқий тарбияга катта аҳамият бериб келади. Зеро ахлоқнинг
1
Ўша манба, 7-б.
www.ziyouz.com kutubxonasi
13
юксак аҳамиятини англаб етган жамиятгина ўз бугуни ва келажаги йўлини
тўғри белгилай олади.
Таъкидлаш жоизки, мустақиллик бизга фақат сиѐсий эркинлигина эмас,
балки иқтисодий эркинликни ҳам беради. Авваллари ишлаб чиқариш,
тижорат, корхоналарининг чет эллар билан алоқалари тўлалигича давлат
тасарруфида эди, эндиликда уларнинг асосий қисми хусусий мулкдорлар
қўлига ўта бошлади; давлат мулки билан хусусий мулк конституцион
тенгликка эга бўлди, мулкдорлар табақаси вужудга келди. Натижада кўп
укладли иқтисодиѐтни қонун билан бошқаришга ҳатто ўша қабул қилинган
қонунларнинг ишлаб кетишига ҳам ахлоқнинг ѐрдамисиз эришиш мумкин
эмаслиги аѐн бўлиб қолади: иқтисодиѐтдаги ҳалолликнинг, ошкораликнинг
таъминланиши
учун
қонунни
муҳофаза
қилувчи
ҳуқуқ-тартибот
органларидан тартиб, то ҳар
бир хусусий концерн, фирма, тадбиркоргача
ахлоқий қонун-қоидаларга амал қилмоғи лозим. Демак, Ахлоқ фалсафаси
иқтисодиѐтнинг ахлоқий жиҳатларини (тадбиркорлик одоби, тижорат одоби,
муомала одоби в.ҳ.) ишлаб чиқишдек вазифани амалга ошириши керак.
Ҳозиргача бу борада муайян ишлар қилинди, лекин ҳали уларни етарли деб
бўлмайди.
Ахлоқ фалсафаси олдида қатор глобал муаммоларни ҳам қилишидек
ўта муҳим вазифалар ҳам бор. Улардан бири ва биринчиси илм-фан
тараққиѐти туфайли вужудга келган техникавий босини бартараф этиш. ХХ
ва ХХI асрда эришилган фан-техника ютуқлари ҳозирги пайтда инсон ва у
яшаѐтган сайѐранинг келажагига таҳдид солмоқда. Атом, водород, нейтрон
бомбалари,
баллистик ракеталар, энг янги техникавий кўрсаткичларга эга
қирувчи, бомбардимон ҳарбий учоқлар, сув ости ва сув усти кемалари, энг
янги русмдаги танклар ҳамда турли-туман қуроллар ҳаммаси инсонни йўқ
қилишга қаратилган. Уларни ишлаб чиқариш корхоналари ва синов
майдонлари экологик буҳронларнинг манбаидир. Булар бир ѐки бир неча
мамлакат учун эмас, балки глобал, умумсайѐравий фалокат ҳисобланади.
Уларнинг олдини олишни фақат бир йўл билан-биз яшаѐтган
техникавий
муҳитда (ноосферада) ахлоқий муҳитни (этосферани) барқарор этиш орқали
ҳил қилиш мумкин. Шунингдек, биологик Ахлоқ фалсафаси, экологик Ахлоқ
фалсафаси, ўлим жазосини бекор қилиш муаммолари ҳам глобал табиатга
эга. Бу ҳақда биз дарсликнинг сўнгги бобида алоҳида, нисбатан батафсил
тўхталиб ўтамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: